2020-4

Статьи

6-10 424 Aug 25, 2022 2:53:58 PM
Аннотация

Мақолада турли шаклдаги мураккаб функцияларни қаторларга ёйишда бу ёйилманинг ягоналигини таъминлаш масаласи кўриб чиқилган. Бунинг учун умумлашган ҳосила тушунчасидан фойдаланиб, умумлашган ҳосиланинг баъзи холларда 2-тартибли умумлашган ҳосила билан оддий маънодаги ҳосила ноъмалум нуқталардан ташқари оралиқ нуқталарда бир хил бўлиши кўрсатиган. 

#умумлашган ҳосила #симметрик ҳосила #тригонометрик функция

111-114 514 Aug 25, 2022 2:55:01 PM
Аннотация

Мақолада бугунги ўзбек тилшунослигининг забардаст вакили, профессор Н.М.Маҳмудовнинг илмий- педагогик фаолияти, “Тил тилсими тадқиқи” номли асари ҳақида фикр юритилади.

#публицистика #алифбо #сўз ўзлаштириш #имло #тил тараққиѐти #назарий тилшунослик #таржимонлик #тил тилсими #тил тарихи

115-119 421 Aug 25, 2022 3:03:33 PM
Аннотация

Мақолада рамз ва метафоранинг умумий ҳамда фарқли томонлари хусусида сўз юритилиб, ушбу масалага оид қарашлар ёритилган.

#образ #метафора #рамз #кўчим #иллокутив куч #маъно алоқадорлиги

11-14 468 Aug 25, 2022 3:06:45 PM
Аннотация

Мақолада 1-тиаиндан,  1-тиохроман,  2,5-диметил-1-тиаиндан ва 6-метил-1-тиохроманларнинг AlCI3 катализатори иштирокида дихлорметан эритмасида сирка кислотанинг хлорангидриди билан диациллаш реакцияси ўрганилган. Реакция натижасида 1-тиаиндан, 1-тиохроман ва 2 метил-1-тиаинданларнинг мўл миқдордаги катализатор ва ацилловчи агентлар иштирокида диациллаш реакциялари бормаслиги аниқланди. Бироқ 2,5- диметил 1-тиаиндан ва 6-метил-1-тиохроманларнинг сирка кислота хлорангидриди билан ацилловчи агент ва катализаторларнинг мўл миқдорида диациллаш реакциясига киришиши ва реакция натижасида 2,5-диметил-3,6-диацетил-1-тиаинден ҳосил бўлиши аниқланди. 

#сирка ангидрид #ациллаш #диациллаш #дигидрирлаш #метилен хлорид #ацилловчи агент #бензотиофен #тиаинден #тиаиндан #тиохроман

120-126 387 Aug 25, 2022 3:08:17 PM
Аннотация

Мақолада инглиз ва ўзбек тилларида “тўй” концептини воқелантирувчи тил бирликлари сатҳлараро қиёсланиб, уларнинг лингвокогнитив майдон табиати қиёсий аснода илк бор тадқиқ қилинган, шунингдек, уларнинг изоморфик ва алломорфик жиҳатлари аниқланган ҳамда мазкур жиҳатларни тақозо этувчи лисоний ва нолисоний омиллар очиб берилган.

#лексема #концепт #фразеологизм #сўз бирикмаси #морфема #қўшма гап #синтаксема #вербализатор #Когнитив тилшунослик #содда гап #текстема #“тўй” концепти #“тўй” лингвокогнитив майдони

127-130 386 Aug 25, 2022 3:12:11 PM
Аннотация

Мазкур мақолада Алишер Навоий асарлари мисолида ўзбек тилида “сўз” конептининг олам лисоний манзараси ифодасидаги ўзига хос ўрни, бу борадаги  миллий ва шарқона қарашлар, ушбу концепт замиридаги маъно ва мазмунлар умумлашмаси ҳақида фикр юритилади. Навоийнинг ўз асарларида моҳият ва ҳодиса сифатида тавсифланган “сўз” бебаҳо неъмат ва оламнинг яралишию мавжудлиги у билан эканлиги борасидаги қарашлари таҳлил қилинади.
 

#маъно #сўз #тил #нутқ #концепт #мулоқот #энергия #идрок #лисоний ва ментал тузилма

15-19 361 Aug 25, 2022 3:16:26 PM
Аннотация

Ўзбекистондаги Ангрен кўмирконидан қазиб олинаётган кўп тоннажли сифатсиз қўнғир кўмир маркаларини ўрнатилган талабларга мос келувчи сифатли ёқилғи манбаи сифатида етказиб бериш учун қўнғир кўмирни бойитишга турли факторларнинг таъсири ўрганилди. Ангрен кўмир конидаги сифати паст 2БР-Б2 ва 2БОМСШ-Б2 маркали қўнғир кўмирнинг физик-механик параметрлари ва турли шароитларга бардошлилиги аниқланди. Қўнғир кўмирни ҳўл усул билан бойитиш натижалари кўрсатиб берилди. 

#ёқилғи #минерал моддалар #қўнғир кўмир #куллилик даражаси #кўмир кули таркиби #ёниш иссиқлиги

131-134 361 Aug 25, 2022 3:16:41 PM
Аннотация

Мақола ҳар қандай тадқиқотнинг моҳиятини белгиловчи тасниф жараёни ва унга доир асосий тушунчалар таҳлилига бағишланган. Тилшуносликда таснифга бўлган турли ёндашувларнинг мавжудлиги ҳамда лисоний тасниф босқичлари хусусида сўз юритилган.

#тасниф #тадқиқот манбаи #тасниф методологияси #тасниф фалсафаси #лингвистик тасниф #лисон-нутқ дихотомияси #семема ва семема варианти

20-25 472 Aug 25, 2022 3:22:50 PM
Аннотация

Тупроқларнинг нефть билан ифлосланиши мураккаб кимёвий жараён бўлиб, асосий ҳолларда нефть конлари ва нефть узатиш тизими атрофида кузатилди. Нефть билан ифлосланиш билан бир вақтда тупроққа тузлар, оғир металлар, сульфид ва бошқа моддалар ҳам тушиши аниқланди. Бундай тупроқларни кўп йиллар давомида ўрганиш натижасида аниқландики, сур тусли қўнғир ва қумли чўл тупроқлар бошқа тупроқларга нисбатан озиқа элементлар, микроэлементлар ва гумус билан кам таъминланган ҳамда унумдорлиги паст эканлиги аниқланди. Aqua regia методи асосида As, Cd, Co, Cr, Cu, Fe, Mn, Ni, Pb, Sb, V и Zn элементларининг концентрацияси аниқланиб, ушбу хоссаларга боғлиқлиги очиб берилди. Бундан ташқари тупроқ рН муҳити, органик углерод ва гумуснинг ифлосланиш билан вариацияси ўрганилди. 

#концентрация #гумус #микроэлемент #сульфид #органик углерод

135-138 303 Aug 25, 2022 3:26:08 PM
Аннотация

Мазкур мақолада жаҳон тилшунослигидаги долзарб муаммолардан  бири сифатида семасиология ва лексикология бўлимлари предмети доирасидаги чалкашликлар, дисфемизм ва кокофемизм, дисфемизм ва вульгар сўзлар, дисфемизм ва сленглар, сленг ва неологизмлар, сленг ва жаргон, арго муносабатлари қисқача тавсифланади. Сленг тушунчаси таърифланади, бошқа бирликлардан фарқланади. Бу борада жаҳон тилшунослигидаги қарашлар қиёсланади, уларга муносабатлар билдирилади.

#троп #неологизм #лексикология #семасиология #Кант #дисфемизм #арго #вульгаризм #сленг #кокофемизм #расмий статус

26-32 369 Aug 25, 2022 3:30:27 PM
Аннотация

Мақолада таъкидланишича, экологик барқарорликни таъминлашнинг фалсафий муаммолари ривожланишнинг янги босқичида Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий тузилмалар ва илмий муассасаларда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Ушбу илмий муаммо минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсир қилувчи глобал экологик инқироз шароитида инсон ҳаётининг моддий ва маънавий асосларини ривожлантириш билан чамбарчас боғлиқдир. Таъкидлаш жоизки, экологик барқарорлик бутун ижтимоий- иқтисодий комплексни ривожлантириш ва инсон манфаатларини таъминлашга тааллуқлидир. Мақоланинг муаллифларининг таъкидлашларича, ҳозирги ривожланиш босқичида жамият, давлат идоралари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ижтимоий-иқтисодий тузилмалар глобал, минтақавий, маҳаллий экологик муаммоларни ҳал қилишга эътибор бермоқда. 

#жамоат ташкилотлари #экология #биологик хилма-хиллик #сув #барқарорлик #давлат идоралари #ўсимлик ва ҳайвонот дунёси

139-142 320 Aug 25, 2022 3:31:42 PM
Аннотация

Мақолада нутқнинг таъсирчанлигини ошириш учун хизмат қилувчи лексик-семантик ва лингвостилистик услубий фигуралардан антитеза ҳамда оксюморонни бирлаштирувчи ва фарқловчи белгилари ҳақида фикр юритилган.

#нутқ #антитеза #оксюморон #лексик маъно #эмоционалэкспрессивлик #поэтик фигура #эстетик вазифа

139-142 334 Aug 25, 2022 3:31:43 PM
Аннотация

Мақолада нутқнинг таъсирчанлигини ошириш учун хизмат қилувчи лексик-семантик ва лингвостилистик услубий фигуралардан антитеза ҳамда оксюморонни бирлаштирувчи ва фарқловчи белгилари ҳақида фикр юритилган.

#нутқ #антитеза #оксюморон #лексик маъно #эмоционалэкспрессивлик #поэтик фигура #эстетик вазифа

33-36 438 Aug 25, 2022 3:35:01 PM
Аннотация

Мақолада бугунги дунёнинг илмий манзарасини  шаклланишида ахборот технологияларнинг ўрни, илмий ижоднинг тараққий этишида шубҳа тамойилидан ва танқидий қарашдан фойдаланиш фалсафий таҳлил этилган. 

#технология #ижод #фикр #билиш #ахборот технологиялари #ишонч #шубҳа #илмий манзара

143-147 441 Aug 25, 2022 3:36:27 PM
Аннотация

Мақолада ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишда ижтимоий-педагогик тренингларнинг моҳияти, уларни мақсад ва вазифалари ёритиб берилган.  Шунингдек тренингларда қўллаш мумкин бўлган  методлар ҳамда лойиҳа доирасида олиб борилган  тренинг натижалари тахлили берилган.

#Талаба #ижтимоий фаоллик #ижтимоий-психологик тренинг #бахс-мунозара

37-40 322 Aug 25, 2022 3:42:00 PM
Аннотация

Мақола, ҳозирги даврнинг долзарб масалаларидан бири - жамият тараққиётидаги  демократлашув муаммоларига бағишланган. Ана шундай шароитда, Узбекистонда шахс эркинлигини таъминлаш борасидаги масалаларга асосий эътибор қаратилган ва бу борадаги айрим мунозарали ҳолатлар ёритиб берилган. 

#жамият #Авесто #инсон манфаатлари #тенглик #адолат #эркинлик #демократлашув #хуқуқий демократик давлат #шахс эркинлиги #эркин фуқаролик жамияти #манфаатлар плюрализми

148-151 337 Aug 25, 2022 3:42:59 PM
Аннотация

Мақола табақалаштирилган  таълимнинг талабалар паремиологик компетенциясини ривожлантиришдаги самарадорлигига бағишланган. Мазкур мақолада турли қийинчиликдаги мақол ва маталларни ҳар хил усулда, хусусан мунозара, синонимларни келтириш, Телеграм мобиль иловаси воситасида жумбоқли мақол кўринишида талабаларнинг паремиологик комптенциясини шакллантириш, ўзлаштирилган билимларни Фоер моделини қўллаган ҳолда мустаҳкамлаш тавсия этилди.

#мақол #табақалаштирилган таълим #паремиологик компетенция

152-154 359 Aug 25, 2022 3:56:16 PM
Аннотация

Мақолада маданиятлараро мулоқот тушунчасининг келиб чиқиш тарихи ва унинг йиллар давомида шаклланиши ҳамда турли олимлар томонидан тадқиқ қилинганлиги ёритилган. Маданиятлараро мулоқотнинг чет тили дарсларидаги мақсад ва вазифалари баён қилинган.

#педагогика #дидактика #малака #кўникма #маданиятлараро мулоқот #чет тили #бегона

155-157 286 Aug 25, 2022 4:03:19 PM
Аннотация

Мақолада ХХ асрнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда мусиқа фани ва илмининг ривожланиши ва амалга оширилган ишлар ҳамда соҳа намояндаларининг саъй-ҳаракатлари ҳақида маълумотлар умумлаштирилган. Шунингдек, ХХ асрнинг 20-30 йилларида мазкур соҳада фаолият кўрсатган олимлар, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши оқибатида Ўзбекистонга эвакуация қилинган соҳа мутахассисларининг фаолияти ёритилган.

#фольклор #мусиқа #мақом #этнография #рисола #композитор #чолғу #нота #санъатшунослик #институт #экспедиция #Иккинчи жаҳон уруши #эвакуация #тановар

41-44 290 Aug 25, 2022 4:05:32 PM
Аннотация

Мақолада жаҳонда, шу жумладан, Ўзбекистонда янги тараққиёт босқичида тадбиркорлик фаолиятининг такомиллашуви, ҳамда янги тадбиркорлар ижтимоий-маданий синфнинг ривожланишининг илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилишга доир ижтимоий-фалсафий қарашлар ўрганилган ва келгуси вазифалар тавсия қилинган. 

#тадбиркорлик #методология #фалсафий таҳлил #ижтимоий қатлам

158-161 239 Aug 25, 2022 4:08:12 PM
Аннотация

Мақолада Қўқон жадидларининг етакчиси, ношир ва геолог олим Обиджон Абдухолиқ ўғли Маҳмудовнинг (1871-1936) ҳаёти ва фаолиятига оид маълумотлар архив манбалари асосида ёритилган. Шунингдек, олимнинг тадқиқотчилар ҳамда кенг жамоатчиликка маълум бўлмаган қирралари тўғрисида ҳам фикр юритилган.

#маърифатпарварлик #жадид #Туркистон мухторияти #Чор Россияси #ношир #иқтисодий мустақиллик #Конибодом

45-48 488 Aug 25, 2022 4:10:59 PM
Аннотация

Мақола Фарғона водийси халқларида от билан боғлиқ эътиқодий қарашларни ўрганишга бағишланган. 
Унда масалага оид археологик ва этнографик материаллар атрофлича таҳлил қилинган. Мақолада келтирилган маълумотларнинг аксарияти илмий истеъмолга илк бор олиб киритилмоқда. 

#тотемизм #фетишизм #урф-одат #от #Фарғона водийси #эътиқодий қараш #қурол-аслаҳа #давра солиш

162-164 213 Aug 25, 2022 4:13:41 PM
Аннотация

Мақолада диний конфессия тушунчаси ва диний қадриятлар масаласи ёритиб берилган. Шунингдек, совет даврида  диний конфессияларга бўлган муносабат илмий жиҳатдан тадқиқ этилган.

#Дин #Ислом дини #виждон эркинлиги #толерантлик #диний конфессия #диний қадриятлар. миллатлараро тотувлик

49-54 241 Aug 25, 2022 4:16:22 PM
Аннотация

Мақолада Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги эълон қилинганидан сўнг мамлакатимизда сайлов соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг амалиётга жорий қилиниши масаласига, шунингдек, сайлов тизимини шаклланишида миллий ва жаҳон тажрибаларидан кенг фойдаланиши хусусида сўз юритилган. 

#анъана #шахс #мустақиллик #миллий #сайлов #фуқаролик жамияти #мамлакат #Ватан #демократия #эркинлик #жаҳон #вакиллик демократияси #яширин овоз бериш

55-60 304 Aug 25, 2022 4:22:01 PM
Аннотация

Мақолада мустақиллик йилларида Фарғона водийси вилоятлари мисолида олий таълимдан кейинги таълим соҳасидаги ўзгаришлар таҳлил қилинган. Ушбу соҳадаги мавжуд муаммолар очиб берилган, бундан ташқари олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштиришга оид таклифлар киритилган. 

#илмий салоҳият #таянч докторантура #Олий таълим муассасаси #докторантура #олий таълимдан кейинги таълим #аспирантура #фалсафа доктори (PhD)

61-66 195 Aug 25, 2022 4:27:37 PM
Аннотация

Мақола ХХ асрнинг 30-йилларида СССР Фанлар Академияси илмий экспедицияларининг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилишга бағишланган. Бу экспедициялар тор йўналишли эмас,  балки комплекс хусусият касб этган. Кўпгина муаммоларни тадқиқ этган ва комплекс вазифаларни ҳал этганлиги ёритиб берилган. Тадқиқот иши архив материаллари ва экспедиция иштирокчиларининг илмий ишлари асосида амалга оширилди. 

#Тожикистон #Помир #комплекс экспедициялар #биринчи беш йиллик #СССР ФА #Н.П.Горбунов

165-167 327 Aug 25, 2022 4:29:05 PM
Аннотация

Мақолада тарихий манбалар ва адабиётларга асосланган ҳолда илк бора Фарғона водийсининг VIII- Xасрлардаги иқтисодий тараққиётитадқиқ этилган. Шунингдек, ушбу даврда водийдаги қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик, чорвачилик ва тоғ-кон соҳаларининг ривожи ёритилган.

#чорвачилик #Фарғона #боғдорчилик #Косон #Араб ҳалифалиги #Шикит #Сўх #Буттам #новшадил #тоғ-кон соҳаси

67-70 227 Aug 25, 2022 4:32:53 PM
Аннотация

Мақолада Фарғона  вилоятида мустақиллик йилларида аҳоли саломатлигидаги муаммолар, оналар ва болалар ўлимининг олдини олиш, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари таҳлил қилинган. 

#фармон #муҳофаза #тиббий кўрик #оналар ва болалар #ҳомиладор аёллар #дори- дармон

168-170 222 Aug 25, 2022 4:33:29 PM
Аннотация

Мақолада XV аср охирида Фарғона водийсидаги сиёсий жараёнларда Эсан Давлатбегимнинг роли ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг тахтни эгаллашида бу аёлнинг муҳим аҳамият касб этганлиги ҳақида маълумотлар келтирилади.
 

#сиёсат #Фарғона водийси #Бобурнома #Андижон #хазина #Ахси #Эсан Давлатбегим #оқ кигиз #Қўштегирмон #Ҳасан Яқуб #Ўш

71-74 231 Aug 25, 2022 4:36:15 PM
Аннотация

Тарихий даврлар кесимида олиб қарайдиган бўлсак, деярли ҳар бир даврда совға алмашинуви алоҳида дипломатик анъана сифатида такомиллашиб, баъзида ўзгариб борганлигини кузатиш мумкин. Мазкур тадқиқотда  ХIХ асрнинг иккинчи ярми - ХХ аср бошларида Бухоро амирлиги ва Россия империяси ҳукуматлари ўртасидаги муносабатларда совға алмашинуви тартиби таҳлил қилинади. 

#тартиб #генерал-губернатор #амир #император #совға #П.М.Лессар #сиёсий агент

171-174 301 Aug 25, 2022 4:40:08 PM
Аннотация

Мақолада Ўрта Осиё туркий халқлари фольклорида қайд қилинган Оқбўзот ва Кўкбўзот юлдузлари тўғрисидаги қадимги астромифологик тасаввурлар ва самовий мифлар таҳлил қилинган.  Ушбу юлдузлар тўғрисидаги мифларни қиёсий ўрганиш асосида ўзбек фольклоридаги астраль мифлар генезиси қадимги туркийлар мифологиясида боғлиқлиги аниқланган.

#сюжет #фольклор #қўшиқ #эпос #поэтика #мотив #космоним #астрал афсона #астромифология

75-79 244 Aug 25, 2022 4:42:10 PM
Аннотация

Ўрта Осиё халқларининг XIX аср охири – XX аср боши тарихи ва маданиятини тадқиқ этишда туркистонлик ўлкашуносларга таниқли Россия олимларининг ёрдами ва кўмаги катта бўлган. Шундай тадқиқотчилардан бири Нил Сергеевич Ликошин бўлиб, ўзининг ўлкада ўтказган 40 йиллик умрини Туркистон халқларининг тарихи, маданияти ва динини ўрганишга бағишлаган. 
Мазкур мақолада турли хил архив манбалар асосида таниқли туркистоншунос олим, Ўрта Осиёнинг тарихи, маданияти ва этнографияси бўйича мутахассис Н.С. Ликошиннинг машҳур шарқшунос В.В. Бартольд ўртасидаги ҳаммага ҳам маълум бўлмаган муносабатлар тарихи ёритилган. 

#таржима #қўлёзмалар #Туркистон ўлкаси #туркистонлик ўлкашунослар #В.В. Бартольд #Н.С. Ликошин #архив ва эпистоляр манбалар

80-84 242 Aug 25, 2022 4:47:19 PM
Аннотация

Мақолада ХХ асрнинг 40-80 йилларида Қашқадарё вилоятида саноатлаштириш сиёсатининг олиб борилиши, саноат корхоналарининг маълум бир шаҳарда зич ва жуда яқин жойлаштирилиши, саноат корхоналарининг мажбуриятларини жадаллик билан бажариши, саноат корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ўлкага эмас, балки собиқ Иттифоқ манфаатлари учун хизмат қилгани тарихий манбалар асосида баён этилган. Ишлаб чиқаришнинг тез суръатларда ривожланиши, саноат корхоналарининг моддий- техник базаларига эътиборсиз қолганлиги натижасида чиқиндиларнинг атроф-муҳитга етказган зарарлари ҳақида маълумотлар келтирилган. 

#ишлаб чиқариш #саломатлик #тупроқ #атроф-муҳит #сув #саноат корхоналари #атмосфера ҳавоси #одамлар

85-88 246 Aug 25, 2022 4:59:40 PM
Аннотация

Мақолада V-VI асрларда Ўрта Осиёда юз берган турк-суғд қабилаларининг ўзаро яқинлашув жараёни ёритиб берилган. Ушбу жараён турли хитой, суғд ва турк-рун ёдгорликларида турли ҳужжатлар кўринишида сақланиб қолган. Ушбу симбиоз жараёни ўлка халқларини этногенезида муҳим ўрин эгаллаган бўлиб, қабилаларнинг тил, маданият ва дин идентиклигини шаклланишида катта аҳамиятга эга бўлган. Муаллиф маълумотларни асосан ушбу даврга тегишли ёдгорликларни ўрганган тадқиқотчилар асарларидан олган ва таҳлил қилган. 

#Ўрта Осиѐ #турклар #суғдлар #турк-суғд симбиози #турк-рун битиктошлари #хитой солномалари

89-94 233 Aug 25, 2022 5:20:53 PM
Аннотация

Мақолада Чўлпоннинг бармоқ вазнидаги шеърлари, уларнинг ритмик ва интонацион хусусиятлари ҳақида фикр юритилади. 

#қофия #лирик қаҳрамон #бармоқ вазни #банд #туроқ #содда вазн #қўшма вазн #поэтик маҳорат #поэтик образлар

175-176 407 Aug 25, 2022 5:23:09 PM
Аннотация

Мақолада роман сюжети қурилишининг ассоциатив шакли, роман жанрида унинг ўзига хос хусусиятлари ёритилган. Ассоциатив сюжет усули орқали қурилган романларда конфликт, уларнинг ўзига хослиги мисоллар ёрдамида таҳлилга тортилган.
 

#сюжет #роман #хотира #ассоциация #кечинмалар #ўй-хаёллар #тасаввурлар оқими #эпик ривоят

95-98 223 Aug 25, 2022 5:39:04 PM
Аннотация

Мақолада медитатив лирикага хос марсиявийлик, тарихий ўтмиш ва машҳур тарихий, адабий, санъаткор шахслар образининг метафориклашув ҳолати Абдулла Ориповнинг бир нечта шеъри мисолида таҳлил этилган. 

#образ #марсия #тарихий шахс #медитатив лирика #Абдулла Орипов #аждодлар образи

177-180 226 Aug 25, 2022 5:45:43 PM
Аннотация

Мақолада ўзбек адабиётида тарихий роман жанрининг келиб чиқиш асослари ва тараққий этиши кўрсатилган. Жанрнинг вазифалари ХХ асргача халқ достонлари ва ёзма адабиётдаги достонлар орқали амалга оширилгани, тарихий асар композициясининг назарий асосларини аниқлашда эса Арасту, Гегель, И.Султон, А. Раҳимов, Д.Қуронов каби олимлар фикрлари асос бўлгани баён этилган.

#жанр #композиция #сюжет #тарих #тарихий роман #роман #сюжет композицияси #бадиий асар #образлар композицияси

99-102 343 Aug 25, 2022 5:45:45 PM
Аннотация

Мақолада халқ эртакларида иштирок этувчи ёрдамчи  персонажларнинг  ўзига  хос ғоявий-бадиий хусусиятлари, сюжет, мотив ва конфликтлар таркибида тутган ўрни ҳамда вазифаси ҳақида сўз юритилади. 

#композиция #сюжет #фольклор #вазият #функция #образ #нутқ #генезис #персонаж #эртак #фольклоршунос #мотив ва конфликт

103-106 312 Aug 25, 2022 5:52:33 PM
Аннотация

Мақолада ёзувчининг ғоявий-фалсафий, бадиий-эстетик идеалидан келиб чиқиб, салбий ҳисобланувчи ўғри образининг инсоний кечинмалари, маънавий-маърифий жиҳатдан ибратли томонларига урғу берилиши ҳақида сўз юритилади. 

#образ #идеал #ғоявий-фалсафий ният #бадиий-эстетик таъсир

107-110 236 Aug 25, 2022 5:56:04 PM
Аннотация

Жамиятдаги ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан шу жамият аъзоларининг маънавий- интеллектуал савиясига боғлиқдир. Ҳар қандай инсон маънавиятини шакллантиришда эса бадиий адабиёт кенг имкониятга эга. Шу маънода, ўзбек ёзувчиси Нурали Қобул ижодини тизимли равишда ўрганиш зарурати мавжуд. Мазкур мақолада адибнинг 70 ёшга тўлиши муносабати билан ижодига сарҳисоб сифатида назар солинади. 

#“Тубсиз осмон” #болакай #эна образи #роман-монолог #публицист

181-186 300 Aug 25, 2022 6:12:56 PM
Аннотация

Мақолада ўзбек романларидаги Машраб образи билан боғлиқ ёндош тарихий шахслар талқинидаги ўзига хосликлар қиёсий таҳлилга тортилган. Ёзувчилар услубидаги ўзига хосликлар, тарихий манбалардан таъсирланиш маҳоратларидаги хилма-хиллик ёритилган.

#маҳорат #роман #бадиий тўқима #тарихий ҳақиқат #тарихий шахс

187-190 263 Aug 25, 2022 6:15:50 PM
Аннотация

Мақолада ўзбек мумтоз адабиёти намуналаридаги бола образи тадрижий ҳолатда таҳлил қилинади. Таҳлил жараёнида бола образининг шаклланишига давр руҳи ва ижтимоий муҳит таъсири ўрганилган.

#психологизм #бола образи #қисса жанри #қиссачилик анъаналари #сўз психологияси #психологик тасвир #руҳий эркинлик #биогенетик омил #социогенетик омил

187-190 264 Aug 25, 2022 6:15:50 PM
Аннотация

Мақолада ўзбек мумтоз адабиёти намуналаридаги бола образи тадрижий ҳолатда таҳлил қилинади. Таҳлил жараёнида бола образининг шаклланишига давр руҳи ва ижтимоий муҳит таъсири ўрганилган.

#психологизм #бола образи #қисса жанри #қиссачилик анъаналари #сўз психологияси #психологик тасвир #руҳий эркинлик #биогенетик омил #социогенетик омил

191-195 256 Aug 25, 2022 6:18:21 PM
Аннотация

Мазкур мақолада ёзувчи Исажон Султоннинг “Боқий дарбадар” романидаги бош қаҳрамоннинг яратилиш тарихи, унинг ўзбек ва жаҳон адабиётида тутган ўрни ёритилган.

#талқин #характер #образ #роман #мазмун #қаҳрамон #моҳият #боқий дарбадар #Агасфер

191-195 287 Aug 25, 2022 6:18:21 PM
Аннотация

Мазкур мақолада ёзувчи Исажон Султоннинг “Боқий дарбадар” романидаги бош қаҳрамоннинг яратилиш тарихи, унинг ўзбек ва жаҳон адабиётида тутган ўрни ёритилган.

#талқин #характер #образ #роман #мазмун #қаҳрамон #моҳият #боқий дарбадар #Агасфер

196-200 226 Aug 25, 2022 6:21:08 PM
Аннотация

Мақолада ёзувчи ижодий лабораториясида ҳаёт ҳақиқатининг бадиий ҳақиқатга айланиш жараёнида ижодкор кўнглидаги ғоявий-бадиий ният турфа хил шаклланиб, асар ёзилиши давомида турлича ўзгариши мумкинлиги илмий манбаларга суянган ҳолда таҳлил қилинган.

#образ #роман #персонаж #психологизм #эстетик идеал #бадиий услуб #тарихий ҳақиқат #тарихий шахс #миллий наср #бадиий-эстетик принцип

201-204 194 Aug 25, 2022 7:08:59 PM
Аннотация

Мақолада Уилям Шекспир сонетларининг бадиий хусусиятлари борасида сўз кетади. Шекспир сонетларида Уйғониш даври ғоялари – инсонпарварлик, одамийлик, бағрикенглик ғоялари ифодаланган.
Шекспирнинг дастлабки сонетларида оптимистик руҳ билан суғорилган ибтидо бўлса, сўнггилари эса чуқур фалсафий мазмунга эга. Шекспир сонетларининг мавзулари мураккаб ва рангбарангдир. Шекспир сонетларида юксак шеърий санъатларни қўллаган, аммо унинг энг яхши сонетлари жонли воқелик билан уйғунлашган.

#жанр #Шеърият #шоир #сонет #лирик қаҳрамон #лирик кечинма #фалсафий маъно

205-208 183 Aug 25, 2022 7:14:18 PM
Аннотация

Мақолада нодавлат телеканалларда ташкил этилаётган кўрсатувларнинг номланишида давлат тили қоидаларига эътибор берилиш ҳолати, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими билан боғлиқ айрим хулосалар баён қилинган.

#тил #миллий қадрият #давлат тили #ўзлашма сўзлар #кўрсатувлар #шоу #журналист нутқи #нодавлат телеканал #адабий тил меъёрлари #миллий атама

209-211 204 Aug 25, 2022 7:17:53 PM
Аннотация

Мақолада турли тилларда қўлланиладиган фразеологизмларнинг ўзбек тилидаги эквивалентлари хусусида фикр юритилган.

#таржима #компонент #Матн #луғат #оғзаки нутқ #эквивалент #фразеологизм #муаммо #қийинчилик

212-214 205 Aug 25, 2022 7:22:16 PM
Аннотация

Мақола соматик фразеологизмлар тушунчаси ва уларнинг таснифлаш масалаларига бағишланган.
Соматик фразеологизмларнинг таснифлашда концептуал ва лингвокультурологик аспектлари намоён этган ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари ифодаланган. Соматик фразеологизмларнинг таснифида уларнинг лексик-семантик гуруҳлари таърифланган.

#тасниф #миллий #концепт #категория #маданий код #Олам манзараси #гуруҳ #соматик фразеологизм #тана

215-217 260 Aug 25, 2022 7:27:16 PM
Аннотация

Мақолада расмий иш услубининг лексик ва фразеологик хусусиятлари ва канцеляризмда ишлатиладиган ибора ва сўзларнинг қўлланилиши ҳақида фикр юритилган. Бундан ташқари, мақолада расмий ёзишмалар ва дипломатик олд услуб лексикаси ва фразеологизмлари етарлича ёритиб берилган.

#расмий иш услуби #дипломатик олдуслуб #канцеляризм

218-221 215 Aug 25, 2022 7:30:37 PM
Аннотация

Мақолада лингвокультурология тушунчасининг тилшуносликка кириб келиши, лингвистик таълимот сифатида шаклланиши ва унинг ривожланиш босқичлари кенг ёритиб берилган. Бу соҳада иш олиб борган олимлар тадқиқотлари қиёсий таҳлил қилинган.

#менталитет #лингвокультурология #миллий характер #тил ва маданият

222-226 185 Aug 25, 2022 7:36:14 PM
Аннотация

Мақолада инглиз тили фразеологик бирликларида учрайдиган қимматбаҳо тошлар ва металларнинг рамзий аҳамияти семантик доирасида таҳлил қилинди

#лингвокультурология #семиотика #фразеологик бирлик #рамзий аҳамият #семантик доира

227-229 218 Aug 25, 2022 7:39:26 PM
Аннотация

Мақолада инглиз ва ўзбек тиллардаги қурилиш терминлар тизими, терминлар таркибидаги компонентлар сони, терминларнинг моно ва полилексемали хусусиятларига эътибор қаратилди.

#компонент #термин #қурилиш #терминшунослик

230-233 205 Aug 25, 2022 7:42:54 PM
Аннотация

Мақола тилшуносликда реклама дискурсининг моҳиятини кўриб чиқади. Мақола рекламанинг унумли стратегиялари, уларнинг тузилиши ва имиджи, асосан рекламани тил билан ўзаро боғлиқлигини ўрганади.
Бундан ташқари мақола, реклама дискурсининг маданиятлараро таъсирини ҳам санаб ўтади. Ушбу мақолада муайян нутқнинг  барча соҳаларини ўрганиб чиқиш кўзда тутилмаган ва у тил ва реклама дискурсидаги умумий муаммоларни топишни ўз ичига олмайди. Мақолада XXI асрнинг реклама матнларида учрайдиган энг асосий  элементлар ўрганилади.

#маданият #Матн #дискурс #реклама #тилшунослик

234-235 289 Aug 25, 2022 7:45:02 PM
Аннотация

Мақолада  “концепт” тушунчаси ва унинг моҳияти,  лисоний онгнинг психолингвистик методлар ёрдамида ўрганилиши ҳақида сўз боради.

#лисоний онг #“концепт” #“концептуализация”

236-238 223 Aug 25, 2022 7:47:28 PM
Аннотация

Мақолада турли манбаларда келтирилган ўзбек аёл ижодкорлари ва уларнинг ўрганилиши мавзуси кенг ёритилади.
 

#афсона #ривоят #тазкира #рубоий #ҳикмат #аёлижодкорлар #шоира #ижтимоиймуҳит

239-241 193 Aug 25, 2022 7:50:50 PM
Аннотация

Мақола бугунги кунда мактабларимизда мавжуд жиддий муаммони очиб берган бўлиб, унда умумтаълим муассасаларида таълим сифатининг пасайиб кетганлиги ва бунинг сабаблари ҳақида аниқ маълумотлар келтириб ўтилган. Мақолада таълим сифати тадқиқот объекти сифатида тахлил қилиниб, уни ошириш учун рейтинг индикаторларидан фойдаланишнинг аҳамияти ҳақида таъриф берилган.

#таълим сифати #мактаблар рейтинги #рейтинг индикаторлари #рейтинг баҳолаш тизими #ташқи баҳоловчи

FarDU Ilmiy Xabarlari, 2020-4