Статьи : Mamajanov I
Тупроқларнинг нефть билан ифлосланиши мураккаб кимёвий жараён бўлиб, асосий ҳолларда нефть конлари ва нефть узатиш тизими атрофида кузатилди. Нефть билан ифлосланиш билан бир вақтда тупроққа тузлар, оғир металлар, сульфид ва бошқа моддалар ҳам тушиши аниқланди. Бундай тупроқларни кўп йиллар давомида ўрганиш натижасида аниқландики, сур тусли қўнғир ва қумли чўл тупроқлар бошқа тупроқларга нисбатан озиқа элементлар, микроэлементлар ва гумус билан кам таъминланган ҳамда унумдорлиги паст эканлиги аниқланди. Aqua regia методи асосида As, Cd, Co, Cr, Cu, Fe, Mn, Ni, Pb, Sb, V и Zn элементларининг концентрацияси аниқланиб, ушбу хоссаларга боғлиқлиги очиб берилди. Бундан ташқари тупроқ рН муҳити, органик углерод ва гумуснинг ифлосланиш билан вариацияси ўрганилди.
#концентрация #гумус #микроэлемент #сульфид #органик углерод