Articles
Мақолада Аппелнинг ( )
1 1 2
F a;b ,b ;c; x, y гипергеометрик функцияси ва Кампе де Фериетнинг F44;3;4,3,4 [x, y] функцияси орасидаги янги муносабат олинган. Бунда Аппелнинг гипергеометрик функциясининг қаторга ёйилмасидан ҳамда текис яқинлашувчи даражали қаторларнинг ҳадларини группалаш усулидан фойдаланилган. Олинган муносабатдан Гаусс функциялари, умумлашган гипергеометрик 8 F7(x4) функция ва гиперболик косинуслар ўртасидаги боғланишлар мавжудлиги аниқланган.
#гипергеометрик фунциялар #Аппел функцияси
Мақолада параболо-гиперболик типдаги тенглама учун Бицадзе-Самарский типидаги нолокал шартли масалалар қўйилган ва ўрганилган.
#параболо-гиперболик тенглама #Фурье тенгламаси #Даламбер тенгламаси #силжишли шарт
Мақоладаайримхусусийҳосилалидифференциалтенгламаларнинганиқечимларитопишусулларибаёнқил инган.
#аниқ ечим #гиперболик типдаги тенглама
Гриньяр реактиви иштирокида метилпропилкетон, диэтилкетон, метилизопропилкетон ва пиноколинларнинг фенилацетилен билан реакцияси натижасида ароматик ацетилен спиртлар (ААС) синтез қилинган. Маҳсулот унумига эритувчилардан ДЭЭ ва ТГФ таъсири ўрганилган. ТГФ эритмасида ААС унуми ўртача 11,0% юқорилиги аниқланган.
#фенилацетилен #кетонлар #метилпропилкетон #диэтилкетон #метилизопропилкетон #пиноколин #магний органик бирикма
Мақолада ипак қурти пилласидан олинадиган миллий газламалар учун фойдаланиладиган ипакнинг кимёвий таркибини экспериментал аниқлаш натижалари келтирилган.Физик-кимёвий таҳлил натижасида ипакнинг таркибида азот ва оқсилнинг фоизи аниқланган. Элементлар таркиби ICP-MS AT7500 қурилмаси ёрдамида аниқланди. Ипак ипи ва тут дарахтидаги элементларнинг миқдори солиштирилди.
#макро ва микроэлементлар #азот #кул миқдори #ипак #умумий оқсил
Мақолада тарвуз чиқиндиларининг кимёвий таркиби ва улардан халқ табобатида фойдаланиш бўйича маълумотлар келтирилган.
#кимёвий таркиб #тарвуз чиқиндилари
Маколада Ўзбекистонда ўсадиган Кўкамарон ўсимлигининг кимёвий таркибини ўрганиш натижалари келтирилган. Тадқиқот натижаларида кўкамарон ўсимлиги таркибида вирусли гепатит касалликларини даволашда ишлатиладиган Долутеглавир синтетик дори воситасининг ўрнини босувчи Лютеолин ва шу каби флавоноидлар мавжудлиги аниқланган. Шунингдек, мақолада мазкур ўсимлик асосида тайёрланган Кўкамарон ва Асихон номли табиий, биологик фаол озиқ-овқат қўшилмаларига халқаро код рақамлари берилган, ҳамда ТИФ ТН бўйича синфлаб, амалиётга киритилганлиги тўғрисида маълумотлар келтирилган.
#вирусли гепатит #Кўкамарон (Scutellaria comosa) #байкалеин #вагонин #лутеолин #озиқ-овқат қўшилмаси
Мақолада тарвуз ва қовун чиқиндиларининг кимёвий таркиби ҳамда улардан халқ табобатида фойдаланиш бўйича маълумотлар келтирилган.
#қовун #тарвуз #чиқинди #кимёвий таркиб
Мақолада антиоксидантларнинг инсон организмидаги аҳамияти, уларнинг турлари ва хусусиятлари, озиқ-овқат қўшимчаси сифатидаги аҳамияти ҳақида маълумотлар келтирилган.
#антиоксидант #E-витамини #S-витамини #Coenzym-Q
Тухум пўстлоғи асосан кальцийдан, шунингдек, фосфор, темир, калий, магний ва кремний моддаларидан иборат бўлади. Лекин бу хазинадан ҳамма ҳам фойдаланавермайди.Тухум пўстлоғи таркибидаги кальций организм томонидан тез ўзлаштирилади.
#аллергия #остеопороз #кукун #Меланж #тухум пўстлоғи #инсон суяклари
Мақолада халқ қабулхоналари моҳиятан давлат ва халқ ўртасида самарали мулоқотни ташкил этувчи, халқнинг давлатга ишончини мустаҳкамловчи ва аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш орқали уларни ижтимоий тараққиётнинг фаол иштирокчисига айланишини таъминловчи демократик институт сифатида шаклланганлиги илмий асосланган.
#халқ #инсон #демократия #Халқ қабулхонаси #демократик институт #демократик ислоҳот #қабулхона #инсон хуқуқлари
Мазкур мақолада Ўрта аср шарқ алломаларининг гносеологик ва теологик қарашлари фалсафий компаративистика ва қиёсий индукциялаш орқали тадқиқ қилинган.
#синтез #Теология #Дин #гносеология #ислом #ислом фалсафаси #компаративистика
Мақолада демократлаштириш жараёнида қонун устуворлигининг ҳаётий заруратга айлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш, ҳуқуқий таълим-тарбия усулларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
#ижтимоий адолат #тенглик #инсонпарварлик #шахсий эркинлик #комил инсон #ҳуқуқий тенглик #ҳуқуқ ва ҳуқуқ нормалари #шахсий қобилият #шахсий имтиёз #Шарқ демократияси #ахлоқий мезон
Мақолада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг миллий хавфсизликни таъминлаш борасида амалга ошираётган ишлари, бугунги кундаги ҳолат ва уни келгусида ривожлантириш истиқболлари, миллий парламентнинг хавфсизлик йўналишидаги вазифа ва ваколатлари ҳақида сўз боради. Шу билан бирга, Олий Мажлис олдида турган муаммолар ва уларнинг ечимлари, хавфсизликни таъминлаш йўналишидаги замонавий усул ва механизмлари ҳақида баён этилган.
#Сенат #парламент #миллий хавфсизлик #Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси #Қонунчилик палатаси
Мақолада муаллифлик ҳуқуқи объектларидан телекоммуникация тармоқларида фойдаланишда уни муҳофазасини таъминлаш масалалари ҳақида сўз боради. Бу йўналишда блокчейн воситаларининг тутган ўрни, ҳимоялаш усуллари ва техник талаблари ҳамда бу йўналишдаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш жараёнлари хусусида баён этилган. Шунингдек, мақолада жаҳон тажрибаси, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг “интернет шартномалари” ўрни, интернет тармоғида муаллифлик ҳуқуқи ҳимоясининг техник воситалари ҳамда Ўзбекистон қонунчилиги нормалари ва амалиёти ҳақида баён этилган. Муаллифлик ҳуқуқи объектларини ҳимоя қилишда блокчейн технологиясидан фойдаланишнинг самарали восита эканлиги ва уни қўллаш билан боғлиқ масалалар кенг муҳокама қилинган.
#муаллифлик ҳуқуқи #техник восита #блокчейн #мутлақ ҳуқуқ #БИМТ #ҳуқуқий ҳимоя #телекоммуникация тармоғи #интернет тармоғи #халқаро шартнома
Мақолада Фарғона водийси ҳудудида аниқланган ва ҳозирги вақтда Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида сақланаётган торози тоши – гиря тўғрисида янги маълумотлар берилган.
Муаллиф Фарғона водийсининг қадимги энеолит ва илк бронза даврига оид оғирлик ўлчовлари масаласига тўхталиб, буни аниқлашда тасодифий топилмалар сифатида фанга маълум бўлган торози тошларининг ўрни ва аҳамиятига эътибор қаратган. Мутахассислар томонидан кам ўрганилган ушбу буюмларнинг даври ва улардан фойдаланиш борасида айрим янги фикр-мулоҳазалар илгари сурилган.
#Фарғона водийси #оғирлик ўлчови #қадоқ тош #Сўх топилмаси #Қорасув қадоқ тоши #Пахтаобод қадоқ тоши #Шамолди-Сой
Мақолада ХIХ асрнинг охирги чораги ХХ аср 60 йилларида яшаган, (Туркистон) Ўзбекистон мустақиллиги учун курашларда иштирок этган Усмон Хўжа Пўлатхўжаевнинг муҳожирликдаги фаолияти ҳамда унинг мустақиллик учун курашлари манбалар асосида ўрганилган.
#миллат #мустақиллик #Ватан #озодлик #давлатчилик #муҳожирлик #Бухоро
Мазкур мақолада сўнгги йилларда Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилган ислоҳотлар, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлган тадбиркорликни кенг ёйилиши ва улар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши, тадбиркорликнинг камбағалликни қисқартириш ва мамлакат иқтисодий тараққиётидаги ўрни масалалари таҳлил қилинган.
#тадбиркорлик #ислоҳот #бандлик #пандемия #камбағаллик #турмуш даража
Мақолада Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда экологик хавфсизликни таъминлашда минтақа мамлакатлари билан ҳамкорлиги масалалари хусусида сўз юритилади.Хусусан, трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда Орол денгизининг қуриши оқибатларини бартараф этиш ва Оролбўйи экотизимидаги ҳалокат олдини олиш масалалари ўрганилган. Минтақадаги йирик сув тўғонларини барпо этилиши оқибатлари қиёсий таҳлил этилган. Шунингдек, мақолада Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан экологик хавфсизликни таъминлашдаги ҳамкорлигида юзага келадиган муаммолар ва уларни бартараф этиш истиқболини белгилашга доир илмий хулосаларга келинган, ушбу масалалар юзасидан таклифлар илгари сурилган.
#экологик хавфсизлик #экология #Орол денгизи #Марказий Осиѐ #канал #экологик муаммолар #тўғон #трансчегаравий сув ресурслари #экологик инновация #умумий сув йўллари #Оролбўйи экотизими #Сардоба сув омбори
Мақолада Ҳазрат Айюб минерал булоқларининг XIX аср охири – XX аср биринчи чорагида маҳаллий аҳоли ҳаётида тутган ўрни, рус олимлари томонидан ўрганилиши, Жалолобод санитар станциясининг ташкил этилиши ва фаолиятининг архив ҳужжатлари, даврий матбуот ва тегишли адабиётларни таҳлил этган ҳолда ёритиб берилган.
#Ҳазрат Айюб (а.с.) #Н.Тейх #минерал булоқлар #Жалолобод санитар станцияси #курорт
Мақолада ўзбек эстрада санъатининг йирик намояндаси, бетакрор ижодкор ва ижро соҳиби Б.Зокировнинг ҳаёт ва ижод йўли ҳақидаги маълумотлар умумлаштирилган. Шунингдек Б.Зокиров яратган маънавий мерос ва давлатимиз томонидан унинг номини абадийлаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида сўз юритилади.
#театр #эстрада #кино #маданият #санъат #оркестр #сулола #опера #консерватория #Ҳиндистон #рассом #Франция #миллий эстрада #мюзик- холл #“Араб тангоси”
Мақолада Туркистон ўлкаси бошқарув тизимида қозилик маҳкамалари фаолияти, уларнинг тарихий манбаларда акс этиши ҳамда мустамлака бошқаруви қонунларининг халқ судьлари - қозилар фаолиятига киритилиш ҳолатини очиб бериш масалалари ёритилган.
#ҳукм #ҳуқуқ #давлат бошқаруви #ахлоқ #шариат #қози #ҳужжат #фуқаролик масалалари
Ўзбек тарихий романлари қаторидан ўрин олган Одил Ёқубовнинг “Кўҳна дунё” романидаги бадиий тўқима образлар асосида тарихий шахс сиймосининг бадиий талқини, улар орқали ҳаёт ва муҳитнинг мураккаб томонлари ёритишга ҳаракат қилинганлиги таҳлил этилган. Мақолада бадиий тўқима образларнинг ўзига хос бадиий талқин этилиши сабаблари бир роман мисолида ёритилган.
#маҳорат #бадиийлик #тўқима #масъулият #ижодкор ғояси #тарихни ёритиш
Мақола бадиий адабиёт орқали аниқланадиган руҳий дунёнинг илдизларини очишга қаратилган. Ёлқин категорияси ва кўланка назарияси кашф этилган.
#трансформация #прагматизм #коррозия #герменевтика #силлогизм #беллитристика #автоном матн #матн феноменологияси #кўланка назарияси #ёлқин #герменевтик прагматизм #фантазия-тўқима #руҳий инъикос #руҳий-шуурий бахт
Мақола бадиий адабиёт орқали аниқланадиган руҳий дунёнинг илдизларини очишга қаратилган. Ёлқин категорияси ва кўланка назарияси кашф этилган.
#трансформация #прагматизм #коррозия #герменевтика #силлогизм #беллитристика #автоном матн #матн феноменологияси #кўланка назарияси #ёлқин #герменевтик прагматизм #фантазия-тўқима #руҳий инъикос #руҳий-шуурий бахт
Мақолада мустақиллик даври ўзбек драматургиясида қаҳрамонлик модусининг трансформацияси ҳодисаси Э.Аъзамнинг “Сув ёқалаб” драмаси таҳлили асосида ёритилган. Қаҳрамонлик модусининг трансформацияси атамаси ўзбек драматургиясида янгилик эканлиги, мазкур ҳодиса жаҳон драматургиясида мавжудлиги, лекин ўзбек адабиётида айнан мустақиллик йилларидан сўнг шаклланаётганлиги “Сув ёқалаб” драмаси таҳлили мисолида тадқиқ этилган.
#комедия #драма #конфликт #трагедия #трансформация #роман #монолог #кулминация #реплика #ремарка #лиризм #модус #мелодрама #трагизм #комизм
В статье рассматривается роль русской литературы начала ХХI века. Утрата литературности в русской культуре произошла практически сразу после распада государства. Таким образом, русская литература сегодня утратила функции, которые были для нее традиционными на протяжении трех последних веков. Русская литература сформировала национально-культурный код и сформировала манеру чувствовать и думать, которая действительно характеризовала русского человека. Русская литература аккумулировала историческую память и национальную самобытность, была формой исторической социализации.
#маданий код #тарихий хотира #миллий ўзлик #рус адабиёти #социалистик реализм
Мақола ўзбек тилидаги “мураккаб” термини остида изоҳланадиган лисоний бирликлар, уларнинг тил сатҳларида қўлланиш хусусиятларини ёритишга бағишланган.
#қўшимча #сўз #тил #гап #сўз бирикмаси #мураккаб гап #мураккаб товуш
Мақолада ўзбек тилидаги мақолларда акс этган қадриятлар даражаси таҳлилида аксиологик шкалалардан фойдаланиш усули ҳақида сўз борган. Аксиолингвистика аксиология ва лингвистика интеграциясидаги фан бўлиб, лингвокультурология, психолингвистика, социология, когнитология билан ўзаро боғланади. Аксиологик мазмунни ифодалашда лексик бирликлар ўрнини ёритиш натижасида аксиолингвистика юзага келди. Шкалалар аниқ ва табиий фанларда қўлланадиган ўлчов ва баҳолаш усуллари ҳисобланади.
Кейинги йилларда ижтимоий-гуманитар соҳаларда ҳам шкалалардан фойдаланиш натижасида лингвистик, психолингвистик, аксиолингвистик шкалалар юзага келмоқда. Шкала усули баҳолаш даражаси, муносабатлар меъёрини белгилашда ҳам аҳамиятлидир. Мақолларда акс этган мазмуний даражани ёритишда аксиологик шкалаларнинг ўрни мисоллар таҳлили асосида ёритилган. Аксиологик шкала асосидаги натижалар, хулосалар баён этилган.
#қадрият #шкала #лингвокультурология #мақоллар #аксиология #баҳо #аксиолингвистика #аксиологик концепт #аксиолингвистик шкала
Ушбу мақолада П.Қодировнинг “Авлодлар довони” асарида келтирилган кийим-кечак номлари хусусида фикр юритилган. Даврлар янгиланган сари кийим-кечак номлари ижтимоий маданиятнинг ёрқин манбаси сифатида тадқиқ этила бошланди. Бу ўзгаришни адабий асар мисолида П.Қодировнинг “Юлдузли тунлар” ҳамда унинг мазмуний давоми бўлган “Авлодлар довони” тарихий асарларини қиёслаб ўрганиш мумкин.
#кийим-кечакка оид номлар #тил бирликлари
Мақолада прецедент феноменлар, уларнинг таърифлари, қўлланиши жиҳатидан турлари, вербал ва новербал прецедент феноменлар ҳамда ўзбек лингвомаданиятида қўлланилган новербал прецедент феноменлар ва уларнинг ўзбек лингвомаданияти вакиллари когнитив базасида қайта гавдаланишининг аҳамияти ёритилган.
#вербал #новербал #прецедент феномен #прецедент матн #прецедент вазият #прецедент ном #прецедент айтим
Ушбу мақолада корпус лингвистика ва корпусларнинг қисқача тарихий ривожланиши ёритилган. Ғарб тилшуносларнинг фикр ва мулоҳазалари асосида бугунги кунда унинг ўрни ҳамда анъанавий ва корпус лингвистиканинг тавсифий қиёсланиши келтирилган.
#корпус #корпус лингвистикаси #корпуслар #табиий тил
Мақолада Москва тилшунослик мактабининг шаклланиши ва ривожланиш тарихи ҳақида фикр юритилган. Москва мактабининг умумтилшунослик концепсиясини ўрганиш замонавий адабиётшуносликка бебаҳо ҳисса қўшган рус олимлари (Москва адабиёт мактаби вакиллари) меросини назарий жиҳатдан тушунишга ёрдам беради. Бу мактабнинг тил тадқиқотлари рус ва жаҳон тилшунослигини янада ривожлантириш учун кенг асос яратган.
#йўналиш #мактаб #синтаксис #адабий тил #фонетика #фонология #диалектология #ёш грамматизм #неомладограмматизм #сўз шакли #тил ўқитиш
Мақолада сўзнинг турли контекстда ўқитиш орқали ўқувчиларнинг сўз бойлигини ривожлантирувчи ўқув топшириқлари амалий жиҳатдан тадқиқ қилинган. Ушбу топшириқларни она тили дарсликларига татбиқ этиш тавсия этилган.
#сўз кучи #тил таълими #луғат бойлиги #контекстда ўқитиш
Мақолада бугунги кундаги ёшлар нутқининг таҳлили, нутқда содир бўлаётган лисоний ҳодисалар ва уларнинг нутққа кириб келиш омиллари баён этилган.
#нутқ #жаргон #мулоқот #сленг #тил ҳодисалари
Мақолада PISA халқаро баҳолаш дастури концепциясига мувофиқ “таянч компетенция” тушунчасининг таҳлил, таянч компетенцияларнинг шакллантиришнинг методологик жиҳатлари кўриб чиқилган.
#компетенция #давлат таълим стандарти #саводхонлик #таянч компетенция
Мақолада бўлажак аниқ фан ўқитувчиларини миллатлараро мулоқотга тайёрлашнинг педагогик заруратини таҳлил қилиш асосида унинг таълим жараёнидаги педагогик вазифаларини аниқлаш, таълим муҳитидаги маданий хилма-хиллик, толерантлик ва плюрализм хусусиятларини ўрганган ҳолда, бўлғуси аниқ фан ўқитувчиларини миллатлараро мулоқотга тайёрлашни педагогик фаолият таркибига киритиш заруратини асослаш, фанлараро ҳамкорлик асосида ижтимоий фанлар ўқув жараёнида бўлғуси аниқ фан ўқитувчиларини миллатлараро мулоқотга тайёрлашга қаратилган интерфаол педагогик технологияларини қўллаш муаммолари тадқиқ қилинган.
#миллат #таълим #мулоқот #миллатлараро мулоқот #аниқ фан #аниқ фан ўқитувчилари #толерантлик тарбияси #миллатлараро мулоқотга тайёрлаш
Мақолада улуғ немис шоири ва мутафаккири Ҳайнрих Ҳайне ижодида инсон, табиат, жамият концепциясининг лирик ифодаси ҳақида сўз юритилади.
#образ #шоир #лирик қаҳрамон #бадиий санъатлар #ифода
Сўз ва сўз бирикмаларининг ўзаро синтактик алоқага киришига ва тегишли оҳангда талаффуз қилиниши натижасида гап юзага келади. Бу гапларни муайян қонуниятлар асосида бирикиши ва боғланиши орқали қўшма гаплар ҳосил бўлади. Айнан мана шу қўшма гап компонентларининг ўзаро синтактик алоқага киришувини ўрганишга тилшунослар кўп вақтлардан бери қизиқиб келишади. Бу масала то бугунга қадар ўзининг долзарблигини йўқотгани йўқ. Шу сабабли ушбу мақолада биз ҳозирги замон немис тилидаги эргашган қўшма гапларнинг синтаксисда тутган ўрни ҳақида тўхталамиз.
#сўз #синтаксис #гап #сўз бирикмаси #қўшма гап
Мақолада А.Қаҳҳор ҳикояларидаги ритм ва унинг ўзига хослиги ҳақида фикр юритилади. Ритмнинг назарий жиҳатлари ўзбек адабиётида ниҳоятда кам ишланган назарий муаммо бўлиб, рус адабиётида бу масала кенг ёритилган. И.Бойчук, А.Арустамова, У.Тўлагановаларнинг ритм ҳақидаги назарий қарашларига мақолада муносабат билдирилади. Шунингдек, мақолада А.Қаҳҳорнинг “Башорат”. “ Ўғри “ ҳикояларидаги ва Тоғай Муроднинг “От кишнаган оқшом” романидаги ритм масаласига тўхталиб ўтилади.
#оҳанг #ритм #қаҳрамон #руҳий ҳолат #ритмик бирлик #пауза
Мақолада совет ҳокимияти ва мустақиллик йилларида Ўзбекистонда донли экин янги навларининг етиштирилиши ва яратилиши устида олиб борилган изланишлар ҳақида илмий адабиётларнинг қиёсий таҳлили ҳамда Ўзбекистон Миллий архиви материаллари асосида фикр-мулоҳазалар юритилган.
#буғдой #мош #шоли #суғорма деҳқончилик #сули #маккажўхори #тариқ #половчанка #Арпа #донли экин #хамирли таом #лалмикор деҳқончилик #Купава #Карошка #Уманка #Краснодарская-99 #янги нав
Мақолада Хайриддин Султоннинг портрет услубидаги прозаик маҳорати ёритилган. Ёзувчи ҳикояларида портрет тасвири орқали характер яратилади ва муаллиф услубий ўзига хослиги таҳлил этилган.
#характер #маҳорат #услуб #портрет #ҳикоя #ўзига хослик
Мақолада Шайх Худойдод Валининг ибратли ҳаёти, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги мавқеи, маънавий мақоми ва фарзандлари ҳақида маълумот берилган.
#мурид #муршид #фано #тарож
Мақолада Улуғбек Ҳамдамнинг “Бир пиёла сув” ҳикоясидаги рамзий образлар динамикаси ва унинг талқини ҳақида бўлиб, рамзлар асар моҳиятини очиб беришга хизмат қилади.
#руҳият #образ #рамз #динамика #кўчим #сюжет тизими #Улуғбек Ҳамдам услуби
Мақолада ўзбек ҳикоячилигининг юзага келиш тарихи ҳақида маълумот берилган. Ҳикоя жанрининг илк даврига хос хусусиятлар ёритилган. Aбдулҳамид Чўлпон ҳикояларига хос жиҳатлар таҳлил этилган.
#ҳикоя #ҳикоячилик #давр масаласи #жанрлар системаси #ижодий методлар
Мақолада В.Набоков ижодида рус эмиграцияси мавзуси кўрилади. Унинг ижодий фаолияти рус шеъриятининг кумуш даври охирида бошланиб, 70-йилларга қадар давом этган. Шундай бўлдики, Набоков ижоди бир вақтнинг ўзида иккита миллий адабиёт - рус ва америка адабиёти тарихига киритилган, унинг рус ва инглиз тилларида ёзилган барча романлари ҳақиқий дурдонадир. Набоков Ғарб ўқувчиларини рус адабиёти классикасининг чўқиллари билан таништиришда жуда катта ишлар қилди, Пушкин ва 19-аср ёзувчиларининг асарларини таржима қилиш билан шуғулланди.
#роман #ҳикоя #эмиграция
Мақолада антонимларнинг тил ва нутқдаги роли ва вазифаси кўрилади. Антонимларнинг амалий аҳамияти уларнинг кундалик коммуникатив вазиятлардан фойдаланишдаги тушунчага боғлиқ. Лингвистик тушунча муҳим ва фундаментал бўлишига қарамай, у бошқа фанларга антонимлардан фойдаланилган вақтда вазият ва ҳолатларни яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Улардан нотоғри фойдаланиш кўплаб тушунмовчиликлар ва маданий зиддиятларни келтириб чиқариши мумкин. Антонимларга теоретик ёндашув ва улардан фойдаланишнинг аҳамиятига мазкур мақола улар бажарадиган ролнинг қайта ишланишига тўхталади. Мақоланинг бошқа қисмида эса уларнинг дискурсдаги функциясига эътибор қаратилади.
#лингвистика #лексика #антонимия #лексик семантика
Мақолада коммуникациянинг новербал воситалари ҳақида сўз юритилади. Мулоқот жараёни вербал, новербал ҳамда экстралингвистик воситалар ёрдамида амалга оширилади. Бу воситаларнинг барчаси коммуникатив система элементлари сифатида сўзлашувчилар ўртасидаги мулоқотни юзага чиқариш учун хизмат қилади.
#коммуникация #вербал воситалар #новербал воситалар коммуникатив система паралингвистика #коммуникатив ёндош система
Ҳис-туйғулар инсоний жамиятнинг елими бўлиб, уларнинг инсон ҳулқ атворига муҳим таъсир кўрсатиши шубҳасиз. Биргаликда ишлаш ва ўз фикрини ифодалашда тобора муҳим ижтимоий фазога айланаётган онлайн-бирлашмалар бундан мустасно эмас ва ҳиссиётларга тўладир. Бундан ташқари, Интернетда биргаликда ишлашнинг ҳиссиётли “экотизими” ҳақида кўп нарса маълум эмас.
#лексика #компрессия #интернет-коммуникация #ижтимоий тармоқ #эмотикон
Мақолада расмий мотивли номлар ва уларнинг анъанавий мотивли номлардан ўзгачаликлари очиб берилган.
#антропоцентризм #этимология #ном #номинатор #расмий ном #анъанавий мотив #атоқли от
Ушбу мақолада блоглар соҳасида тилнинг хусусиятлари, жумладан, кўнгилочар йўналиши тасвирланган. Ушбу соҳа тилининг асосий фарқловчи хусусиятлари таҳлил қилинди. Мақолада ушбу тилнинг бевосита Интернет коммуникацияси ўртасидаги фарқлар таҳлил қилинди. Youtube видеохостинг мисолида блоглар тилининг ўзига хос воситалари таҳлил қилинди.
#дискурс #Интернет алоқаси #Интернет матни #Интернет дискурси
Мақолада прецедент феноменлар, уларнинг таърифлари, қўлланиши жиҳатидан турлари, вербал ва новербал прецедент феноменлар, ҳамда ўзбек лингвомаданиятида қўлланилган новербал прецедент феноменлар ва уларнинг ўзбек лингвомаданияти вакиллари когнитив базасида қайта гавдаланишининг аҳамияти ёритилган.
#вербал #новербал #прецедент феномен #прецедент матн #прецедент вазият #прецедент ном #прецедент айтим
Мақолада синонимия назарияси замонавий тилшуносликнинг марказий муаммоларидан бири сифатида тадқиқ этилади. Синонимия тилнинг турли даражаларида ўз ифодасини топиши мумкин: грамматик, сўз ясовчи, фразеологик ва лексик. Ушбу мақолада юқоридагилардан лексик синонимия эътибор марказида бўлади.
Тилшунос олим И.В.Арнолднинг сўзларига кўра, “синонимия барча тилларга хос бўлиб, тил ривожланишининг кўрсатгичи бўлиб ҳизмат қилади, чунки “ ҳар тамонлама бойитилган луғавий таркиб ривожланган услубларни назарда тутади, ва бу ўз навбатида, сўзларнинг сўнгги маълум алмаштирилиши, яъни синонимияни юзага келтиради”
#сўз #синонимия #лексикография #лексик семантика #синонимларнинг нутқда қўллаш функциялари
Мақолада 1945-1991 йилларда Фарғона водийси мактабгача таълим муассасаларининг бошқарув тизими илмий, тарихий адабиётлар ва манбалар асосида ёритиб берилган. Шунингдек, мактабгача таълим муассасаларида тарбиявий ишлар сифат даражаси масалалари ҳам тадқиқот доирасига тортилган.
#тафтиш #маориф #инспектор #жамоа #халқ таълими #махсус #услубчи #мавсумий
Ушбу мақолада “Зинама-зина” методидан фойдаланган ҳолда дарс машғулотини олиб бориш ҳақида қисқача сўз юритилган. Бу методнинг амалда қўлланиши тиббиёт Олий таълим массасаларининг “Биотиббиёт физикаси” ва “Тиббий биологик иши” таълим йўналишлари талабалари учун Тиббиёт электроникаси фанига оид “Биологик сигналларни кучайтириш” мавзусида қисқача маълумот
#интерфаол методлар #кучайтиргич #электромагнит индукция #ўқитувчи (педагог) #ўқувчи (талаба) #Электродлар
Мақолада ядро тиббиёти соҳасида тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш сифатини ошириш ва сонини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинади. Шу мақсадда баъзи услубий тавсиялар берилган. Мазкур мавзу бугунги кунда долзарб бўлиб, кўп босқичли илмий ёндашувни талаб қилади
#ядро тиббиёти #радионуклид диагностикаси #радионуклид терапияси