Articles : Yuldashov Abdumumin
Мақолада кутубхона фаолиятида муаллифлик ҳуқуқини таъминлаш муаммолари, қонунчиликдаги бу йўналишдаги нормалар ва уларнинг амалиётдаги ифодаси, муаллифлик ҳуқуқи муҳофазасини таъминлаш бўйича тавсия ҳамда кўрсатмалар ҳақида сўз боради. Шунингдек, имконияти чекланган шахслар учун кутубхона фаолиятидан фойдаланиш шароитлари, китоблардан эркин фойдаланишга доир халқаро ҳужжатларнинг мазмуни ҳақида баён этилган.
#кутубхона #муаллифлик ҳуқуқи #техник восита #БИМТ #ҳуқуқий ҳимоя #эркин фойдаланиш
Мақолада муаллифлик ҳуқуқи объектларидан телекоммуникация тармоқларида фойдаланишда уни муҳофазасини таъминлаш масалалари ҳақида сўз боради. Бу йўналишда блокчейн воситаларининг тутган ўрни, ҳимоялаш усуллари ва техник талаблари ҳамда бу йўналишдаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш жараёнлари хусусида баён этилган. Шунингдек, мақолада жаҳон тажрибаси, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг “интернет шартномалари” ўрни, интернет тармоғида муаллифлик ҳуқуқи ҳимоясининг техник воситалари ҳамда Ўзбекистон қонунчилиги нормалари ва амалиёти ҳақида баён этилган. Муаллифлик ҳуқуқи объектларини ҳимоя қилишда блокчейн технологиясидан фойдаланишнинг самарали восита эканлиги ва уни қўллаш билан боғлиқ масалалар кенг муҳокама қилинган.
#муаллифлик ҳуқуқи #техник восита #блокчейн #мутлақ ҳуқуқ #БИМТ #ҳуқуқий ҳимоя #телекоммуникация тармоғи #интернет тармоғи #халқаро шартнома