Articles : Komilova Gavharoy Ro'zimovna

138-142 446 Oct 22, 2022 3:16:06 PM
Annotation

Мақолада  ўзбек тилидаги мақолларда акс этган қадриятлар даражаси  таҳлилида  аксиологик шкалалардан фойдаланиш усули ҳақида сўз борган.  Аксиолингвистика аксиология ва лингвистика интеграциясидаги фан бўлиб, лингвокультурология, психолингвистика, социология, когнитология билан ўзаро боғланади. Аксиологик мазмунни ифодалашда лексик бирликлар ўрнини ёритиш натижасида аксиолингвистика юзага келди. Шкалалар аниқ ва табиий фанларда қўлланадиган ўлчов ва баҳолаш усуллари ҳисобланади.
Кейинги йилларда ижтимоий-гуманитар соҳаларда ҳам шкалалардан фойдаланиш натижасида лингвистик, психолингвистик, аксиолингвистик шкалалар юзага келмоқда. Шкала усули баҳолаш даражаси, муносабатлар меъёрини белгилашда ҳам аҳамиятлидир. Мақолларда акс этган мазмуний даражани ёритишда аксиологик шкалаларнинг ўрни мисоллар таҳлили асосида ёритилган. Аксиологик шкала асосидаги натижалар, хулосалар баён этилган.

#қадрият #шкала #лингвокультурология #мақоллар #аксиология #баҳо #аксиолингвистика #аксиологик концепт #аксиолингвистик шкала