2021-6

Maqolalar

6-10 380 Oct 5, 2022 5:09:15 PM
Annotatsiya

Мақолада параболо-гиперболик типдаги тенглама учун Бицадзе-Самарский типидаги нолокал шартли масалалар қўйилган ва ўрганилган.

#параболо-гиперболик тенглама #Фурье тенгламаси #Даламбер тенгламаси #силжишли шарт

11-13 391 Oct 5, 2022 5:25:43 PM
Annotatsiya

Мақолада индивидлар ҳаёти давомийлиги ҳақидаги муаммолар кўтарилган. Қариш механизми тўғрисидаги ўнлаб қарашлар орасидан иккитаси: генетик қараш ва тирик организмларнинг табиий эскириши ҳақидаги қараш батафсил таҳлил қилиб чиқилган. Фанда қариш назарияси вa тузилмаларнинг табиий ишдан чиқиши назарияси учун ишончли асослар борлиги учун эмас, балки фан бу назарияларни ҳали тўғри рад эта олмагани учун ўз ўрнига эга.

#эволюция #популяция #ўлим #ген #генофонд #ҳаёт #индивид #ДНК #қариш #лосось #тери ости бўкаси #кальмар #моддалар алмашинуви #сичқонлар #яланғоч ерқазар #асаб тўқимаси

14-19 508 Oct 5, 2022 5:37:05 PM
Annotatsiya

Мақолада Фарғона водийси қумли даҳалари тупроқларининг географияси ва уларнинг механик таркиби ҳамда кимёвий хоссаларига оид бир қатор ирригацион ўзлаштириш ишлари таъсиридаги  ўзгаришлар ёритилган бўлиб, мазкур тупроқларнинг микроэлемент таркиби тавсифи ҳам келтирилган.

#суғориш #шўрланиш #механик таркиб #ландшафт #қумли тупроқ

20-23 478 Oct 11, 2022 8:26:41 PM
Annotatsiya

Мақолада 1-фeнил азонафтол-2 пропаргил эфири ва унинг ҳосилаларини синтeз қилишнинг самарали усули ва олинган моддаларнинг физик-кимѐвий хоссалари таҳлил қилинган. Ишда 1-фeнил азонафтол-2 пропаргил эфири ҳосилалари (мис, кумуш, симоб ацeтилeнидлари)ни олишнинг энг мақбул усули кeлтирилган.
 

#физик-кимёвий хоссалар #азонафтол #1-фeнил азонафтол-2 пропаргил эфири #�-мис 1-фeнил азонафтол-2 пропаргил эфири #�-кумуш 1-фeнил азонафтол-2 пропаргил эфири

24-28 379 Oct 12, 2022 4:01:35 PM
Annotatsiya

Мақолада углерод (II) оксидининг оксид катализаторларда оксидланиши борасидаги назарий ва амалий маълумотларнинг таҳлили ҳамда CО оксидланишининг механизмлари ва оксид катализаторларининг фаоллиги юзасидан маълумотлар келтирилган.
 

#катализатор #оксидланиш #қайтарилиш #углерод (II) оксиди #реакция механизми

29-32 343 Oct 12, 2022 5:04:08 PM
Annotatsiya

Таркибида амино ва сульфогуруҳлари тутган янги поликомплексоннинг ғоваклик ўлчами моноқават сиғими (Xm,г/г), солиштирма юзаси (Ssol, м2/г), микроғовак қиймати (W0, см3/г), тўйиниш ҳажми (Vs), мезоғовак қиймати (Wme) ҳамда тешикларнинг ғовак радиуси қийматларини аниқлаш мақсадида паст молекуляр моддалар буғларининг сорбцияси ўрганилди. Шунингдек, амфолитга сунъий эритмалардан Сu2+ ионларининг ютилиш кинетикаси тадқиқ қилинди.

#ионит #сорбция #кинетика #полиамфолит #поливинилхлорид пластикат #ғоваклик даражаси #мис иони

33-39 293 Oct 13, 2022 2:35:01 PM
Annotatsiya

Мақолада табиий атроф муҳит барқарорлиги таъминланган шароитда экологик менежментнинг
шаклланишининг умумий масалалари кўриб чиқилган. Илмий ишни баён қилиш пайтида экологик
менежментнинг асосий элементлари умумлаштирилиб, структуризацияланган, унинг функциялари
тизимлаштирилган ҳамда эволюцион ривожланиш омиллари таснифланган, шунингдек, миллий
иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши платформасини шакллантиришда экологик менежментнинг
аҳамияти ёритилган.

#инсон #экологик хавфсизлик #экологик менежмент #сув #экологик вазият #экологик бош.арув #табиий атроф му.ит #табиий бойликлар #атмосферанинг таъсири #мураккаб биогеокимёвий циркуляция #ўсимлик ва .айвонот дунёси #бар.арорлик #махсус менежмент #атроф му.итни бош.ариш

40-43 284 Oct 13, 2022 2:53:17 PM
Annotatsiya

Ма.олада Ўзбекистонда туризмдан инновацион ривожланишнинг му.им омили сифатида самарали
фойдаланиб, илм-фан технологияларини янада ривожлантириш асосида таш.и ва ички туризмни тара..ий
эттириш, туризмда таълим ва илм-фаннинг сало.иятини ошириш йўллари, мавжуд муаммолари ва уларни
.ал .илиш йўллари кўриб чи.илган.

#саёҳат #туризм #объект #хостел #туристик иқтисодиёт #меҳмонхона #туристик соҳа #оилавий уй меҳмонхона

44-46 343 Oct 13, 2022 3:00:17 PM
Annotatsiya

Таълим .ар бир шахсни жамиятда .адрият, маънавий маданият вакили тимсоли эканлигини ижтимоий
ма.садининг илмий а.амияти очиб берилган. Бу жараённинг яна бир ўзига хос хусусияти шундан иборатки,
таълимнинг .ар бир авлод вакилларининг маънавий юксалишини таъминлаш ижтимоийлашув жи.атидан
ўрганилган. Жамият тара..иёти учун му.им а.амиятга эга бўлган маънавий тарбия масаласи илмий
асосланган.

#илм-фан #таълим-тарбия #маънавий тарбия #кадрлар #таълимнинг ижтимоийлашуви #касбий ижтимоийлашув

47-52 322 Oct 13, 2022 3:05:18 PM
Annotatsiya

Мақолада антик давр олимлари ва Ўрта аср Шарқ алломаларининг ижтимоий-гуманитар фанларга
оид 40 га яқин асарларининг Испания таржима марказларида лотин тилига таржима этилишига оид
маълумотлар тавсифланган. Бунда, XII–XIII асрларда Испанияда олиб борилган таржима фаолияти тарихига
доир манбалар ва илмий адабиётлардаги тарқоқ маълумотлар жамланиб, таҳлил этилган ва таснифланган.

#адабиёт #метафизика #фалсафа #илмий мерос #араб тили #таржимонлар #таржималар #антик давр олимлари #асарлар #лотин #Ўрта аср Шар. алломалари #манти. #.уръон #“Толедо мактаби”

53-60 295 Oct 13, 2022 3:23:39 PM
Annotatsiya

Мақолада илк бора тарихий манбалар ва адабиётларга асосланган ҳолда сомонийлар сулоласидан бўлган
Фарғонанинг волийлари: Аҳмад ибн Асад, Абул Ашъос Асад ибн Асад,Исҳоқ ибн Аҳмад, Муҳаммад ибн Исҳоқ ва
Муҳаммад ибн Асадларнинг фаолияти ёритилган. Водийда сомонийлар ҳукмронлиги ўрнатилиши арафасидаги
сиёсий вазият, сомонийлар ҳукмронлигининг Фарғонада ўрнатилиши, 823 ва 828 йиллардаги воқеалар, Наср ва
Исмоил ўртасидаги низолар, Х аср бошида юз берган бир неча исёнлар ва буларнинг натижасида Фарғонанинг
сомоний волийлар қўлидан кетиши жараёнлари ҳам тадқиқ этилган.

#Наср #ябғу #Араб халифалиги #Фарғона #Сомонийлар #Маҳдий #Аҳмад ибн Асад #Чжунгже #қарлуқлар #Жабуя #Рофеъ ибн Лайс #Шавдар Исмоил #саффорийлар #Исҳоқ ибн Аҳмад #Муҳаммад ибн Асад

61-66 282 Oct 13, 2022 3:37:11 PM
Annotatsiya

Ма.ола Марказий Осиё хал.ларининг кўп асрлик ало.алари натижасида шаклланган маънавий я.инлик ва
маданий .амкорлик масалалари ўз аксини топган. Хусусан, илк Ўрта асрлар даврида юз берган маънавий ва
маданий ало.аларнинг тамаддуний жараён эканлиги асосланган. Шунингдек, бу даврда жадал кечган маънавий
ва маданий алмашувлар: динлараро муросага эришиш, су.дий ёзув маданиятининг таъсири муаммолари очиб
берилган.

#Марказий Осиѐ #илк ўрта асрлар #маънавий я.инлик #маданий .амкорлик #тамаддуний жараён #динлараро муроса

67-72 297 Oct 13, 2022 4:01:50 PM
Annotatsiya

Мақолада Ўзбекистон ССРда 1939 йилда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш тадбири тўғрисида
маълумот берилди. Ушбу тадбир натижаларига асосланган ҳолда олдиндан келгуси йилларга республикадаги
ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётни режалаштирилгани тўғрисида сўз боради.

#шаҳар #статистика #уезд #аҳоли сони #аҳоли табиий ўсиши #доимий аҳоли #аҳоли зичлиги #аҳолини рўйхатга олиш тартиби #аҳолини рўйхатга олиш дастури #жинсий таркиб #қишлоқ аҳолиси #жазо чоралари #ҳисобчи

73-76 323 Oct 13, 2022 4:27:34 PM
Annotatsiya

Мақолада Фарғона водийсининг жанубий ва ғарбий ҳудудларига Ўрта Осиёнинг шимоли-шарқий
ҳудудларидан кириб келган, фанда Қайроққум маданияти номи билан аталган чорвадор аҳолининг ишлаб
чиқариш хўжалиги билан боғлиқ айрим жиҳатлар ёритиб берилган.

#чорвачилик #Кулолчилик #бронза даври #Фар.она водийси #Андроново маданияти #.айро..ум маданияти #ижтимоий-и.тисодий .аёт #тоштарошлик

77-83 299 Oct 14, 2022 3:35:46 PM
Annotatsiya

Мақолада минтақада олиб борилган антропологик тадқиқотлар натижасида ўзбек халқи этогенези
ва этник тарихи муаммосининг ёритилиши масаласи ўрганилган.

#эволюция #ўзбеклар #антропология #этник тарих #ирқий тип #этногенез #Ўрта Осиё икки дарё оралиғи типи

84-88 235 Oct 14, 2022 3:40:15 PM
Annotatsiya

Ма.олада ХIХ аср иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Россия империясида нотариал идоралар
фаолиятини мувофи.лаштиришнинг норматив-.у.у.ий асосини империянинг ХVI .онунлар тўплами биринчи
жилдига киритилган “Нотариал .исмлар .а.идаги Низом”нингмоддалари шар.и келтирилган.Нотариал
тизимда фаолият олиб борувчи кадрлар бўлган э.тиёж .амда уларга .ўйиладиган талаблар ўрганилган.
Шунингдек, нотариусга .ўйиладиган талаблар, хизмат вазифалари, уларнинг .у.у. ва мажбуриятлари
ёритиб берилган.

#нотариус #суд органлари. Нотариал қисмлар ҳақидаги низом #ҳакам(судья)лар #шаҳар судьялари #округ судлари #маклерлар

89-93 250 Oct 14, 2022 4:22:55 PM
Annotatsiya

Мақолада мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида миллатлараро муносабатлар соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, миллатлараро муносабатларнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, шунингдек, миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашда миллий-маданий марказларнинг ўрни ва аҳамияти сўз этилади. Мақолада бу ташкилий ишларнинг барчаси миллатлараро муносабатларнинг янада ривожланишига хизмат қилиши асослаб берилган.

#миллат #концепция #миллатлараро тотувлик #миллий-маданий марказ #миллий сиёсат #мурожаатнома #халқлар дўстлиги #ҳуқуқий асос

94-102 260 Oct 17, 2022 2:51:11 PM
Annotatsiya

Мақолада “Адабиётшунослик асослари” фанидан рақобатбардош мутахассис тайёрлашга йўналтирилган дарс жараёнида ва дарсдан ташқарида амалга ошириладиган мустақил таълим моделини тизимлаштирадиган таълимнинг кредит-модуль тизимида ўқув жараёнини ташкил қилиш масалалари ўрганилган. “Кредит-модуль таълим тизимида ўқув жараёнини ташкил қилиш модели” мавзусидаги маъруза
ишланмаси рақамлаштириш шароитида назарий-таҳлилий ва технологик манбалар билан таъминлаш мақсадида тақдим этилган.

#модель #ўқув жараёни #адабиётшунослик #мустақил иш #кредит-модуль тизими

103-105 290 Oct 17, 2022 3:04:13 PM
Annotatsiya

Мақолада ўзбек мумтоз адабиётининг атоқли намояндаларидан бири Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ижоди ва ижтимоий фаолиятидаги ўзига хос жиҳатлар таҳлилга тортилган.

#адабий жараён #новаторлик #ижтимоий-сиёсий воқелик #анъаналарга муносабат #етакчи ғоялар

106-109 259 Oct 17, 2022 3:13:48 PM
Annotatsiya

Мақолада қофиянинг формант вазифаси ҳақида маълумот берилади. Маълумки, фольклор намуналари
яратилган илк босқичларда такрорнинг аллитерация, ассонанс каби кўринишлари фаол бўлган. Кейинчалик
саж такрор тури ҳам кириб келди. Мақолада такрорнинг бир тури сифатида қофия бошқа такрор турлари
билан қиёсланади ва ўзига хос томонлари ажратиб кўрсатилади.

#такрор #қофия #аллитерация #ассонанс #компонентли қофия #структурал эволюция

110-113 221 Oct 17, 2022 3:19:54 PM
Annotatsiya

Мақолада ижодий тафаккур, ижодий жараён, ижод психологияси ва унинг бадиий асардаги талқинлари
хусусида фикр юритилган. Асад Дилмуроднинг “Ранг ва меҳвар” романидаги рассом Комрон Вали мисолида
ижодкор инсоннинг руҳияти, ижоднинг экстаз ҳолатлари бадиий талқини, унда бадиий синтез масаласи
юзасидан хулосалар берилган.

#истеъдод #интерьер #ижод психологияси #бадиий деталь #рангтасвир #бадиий идрок #ижодий режа #ижодкор инсонобрази #бадиий синтез

114-118 223 Oct 17, 2022 3:26:03 PM
Annotatsiya

Мақола Эрнест Хемингуэйнинг “Ва қуёш чиқмоқда” асари йўқотилган авлод нуқтаи назаридан ва Биринчи жаҳон уруши сабаб бўлган муаммолардан узоқлашиб, янги ҳаёт излаб, ватанларини тарк этган муҳожирлар ҳаётини кўриб чиқади. Муҳожирлардан бири бўлган ёзувчининг ўзи яратган персонажлар орқали адашганларнинг ўйлари ва ҳаётларини тасвирлайди. Шундай қилиб, муҳожирлар ҳаётининг ҳақиқати Хемингуэй романида ёрқин акс эттирилган бўлиб, аслида ўзга юртда сургунда яшаётган одамларнинг аҳволи қандай кечаётгани, улар уруш туфайли жисмоний ва руҳий жиҳатдан жабр тортганларига қарамай ҳаётда омон қолиш учун қандай курашаётганини кўриш мумкин.

#роман #модернизм #1920-йиллар Aмерика адабиёти #йўқолган авлод #муҳожирлар #Aмерика адабиёти

119-123 216 Oct 17, 2022 3:30:00 PM
Annotatsiya

Мақолада XVIII аср Ғарбий Европа, хусусан олмон адабиётшунослигида Шарқ мавзуси ва шарқона
анъаналар ёритилган. Шу билан бирга Олмон шарқшуносларининг Шарқ поэзияси ва Шарқ мифологияси билан қизиқиши олмон адабиётининг тараққиётига таъсир этгани тилга олинади. Олмон адиблари халқлар
ўртасида тажриба алмашиш ва шарқона шеъриятни тушуниш учун асос сифатида Шарқ поэзиясига эътибор қаратган. Олмон адабиётидаги гуманизм ва толерантлик ғоялари Шарққа мослаб ифодалангани ёки асарларда шарқона шахс сиймоси тасвирлангани эстетик роль ўйнайди.

#гуманизм #маърифатпарварлик #адабиётшунослик #шарқшунослик #толерантлик #араб ва форс шеърияти #шарқона мотив #шарқона анъана

124-129 413 Oct 17, 2022 3:39:56 PM
Annotatsiya

Мақола   тилшуносликда  вариантлилик масаласига бағишланган бўлиб, унда ҳозирга қадар вариантлилик ҳамда унинг бошқа тил ҳодисаларига муносабати ҳақидаги қарашлар умумлаштирилади.
Вариантлиликка доир мавжуд фикрлар таҳлил қилиниб, лисоний далиллар билан изоҳланади.

#синонимия #морфологик #вариация #суффикс #вариант #аффикс #синхрония #диахрония #синтактик #фонетик #дублет #параллеллик #парономазия #акцент

130-133 248 Oct 17, 2022 3:44:05 PM
Annotatsiya

Сўз ўта серқирра ва сержило тил (нутқ) бирлиги бўлганлиги боис унга берилган илмий таъриф ва талқинлар ҳам турлича эканлигини ўзига хос нуқтаи назардан таҳлил этиш ушбу мақоладан кўзланган бош мақсад ҳисобланади.

#таҳлил #талқин #ҳодиса #сўз #бирлик #нуқтаи назар

134-138 268 Oct 17, 2022 3:47:53 PM
Annotatsiya

Мақолада алоқага киришган тилларнинг ўзаро таъсири натижасида тилнинг фонетик сатҳида юзага келадиган фонетик интерференция ҳодисаси хусусида маълумот берилган. Фонетикинтерференциянингўзга тилли акцент билан муносабатлари, вужудга келиш сабаблари, ижтимоий ўрнига оид масалалар атрофлича ёритилган.

#билингвизм #тил алоқалари #тил интерференцияси #акцент #фонетик интерференция

139-142 591 Oct 17, 2022 3:52:04 PM
Annotatsiya

Мақолада мақоллар ва маталлар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, илмий талқини, мақоллардаги семантик ўзгаришлар ва улар синонимияси ҳақида сўз юритилади.

#мақол #матал #предикат #нақл #ҳикматлисўз #таянчлуғавийбирлик #мақолларсемантикаси #синониммақоллар

143-146 331 Oct 17, 2022 4:01:43 PM
Annotatsiya

Мақолада окказионал  бирликларнинг ўзига  хос  хусусиятлари, ўрганилиши, бундай бирликларнинг Чўлпон ва Беҳбудий ижодида тутган  ўрни  масаласи таҳлил этилган.

#калька #индивидуал нутқ неологизми #окказионал сўз #окказионал маъно

147-150 313 Oct 17, 2022 4:17:35 PM
Annotatsiya

Кўп ҳолларда талабаларни инглиз тилини ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш ўқитувчи учун қийинчилик туғдиради.Тилни ўрганиш жараёнида талаба диққатини тортиш, талаба ўрганаётган вақтда завқ олиши  ва янада кўпроқ билиш мақсадида ҳаракат  қилиши учун ўқитувчи бор маҳоратини ишга солади.
Дарс бошланишидан аввал инглизча мақолларни ишлатиш талабаларда дарсга бўлган қизиқишни оширади.

#мақсад #кириш #мақолалар #инглиз тилини ўқитиш #ўрганиш жараёни

151-154 217 Oct 17, 2022 4:40:25 PM
Annotatsiya

Мақолада ўқитувчилар мулоқот хулқининг ижтимоий-лисоний аҳамияти, педагоглар нутқида кузатиладиган камчиликлар ва уларни бартараф қилиш усуллари таҳлил этилган.

#нутқ #канцеляризм #мулоқотхулқи #ижтимоий хусусият #лингвистик хусусият

155-158 222 Oct 17, 2022 4:44:27 PM
Annotatsiya

Мақолада дунёнинг лисоний мақол манзарасида эстетик баҳони ўрганиш муаммолари кўриб чиқилади.
Эстетик баҳо – маълум бир субъектив аниқланган эстетик тамойилларга ва эстетик моҳиятни чуқур англашга асосланган баҳолаш. Тилдаги эстетик баҳолашни ҳар томонлама ўрганиш дунёнинг лисоний манзараси таркибий қисми сифатида белгиланган дунёнинг мақол манзарасини ўрганишда амалга оширилади.

#мақол ва маталлар #эстетик баҳо #дунёнинг лисоний мақол манзараси #когнитив вазифа

159-163 309 Oct 17, 2022 4:48:26 PM
Annotatsiya

Мақолада когнитив бирликларни ифодалаш учун қўлланиладиган лингвокультурология фанининг асосий тушунчаларидан бири – лингвокультуремаларнинг фреймлари масалалари очиб берилган. Бу атама сунъий интеллект, билимлар муҳандислиги, ижтимоий фанлар, нашриёт тизимлари, телекоммуникация, компьютер тармоқлари, дастурлаш, видеография каби турли фан соҳаларида ҳам фаол қўлланилади. Маълумки, рамкалар ахборотни узатишнинг иқтисодий усули бўлиб, уни қайта ишлаш жараёнини тезлаштиради, чунки улар аниқ ва яширин назарда тутилган маълумотларни ўз ичига олади. Ушбу мақолада илмий тадқиқот натижалари асосида "Лингвокультуремаларнинг фрейм тақдимотлари русча-ўзбекча луғати" ни тайёрлаш жараёни ҳамда унинг луғат ёзувининг бир парчаси келтирилган.

#когнитив бирликлар #фрейм тақдимотлари #тилшунос Г. Бейтсон #виртуал образлар фреймлари #фрейм-ҳикоялар

164-169 297 Oct 17, 2022 4:53:33 PM
Annotatsiya

Мақолада талабаларда интеллектуал салоҳият ва фаолликнинг шаклланиши, ривожланишининг жамият интеллектуал ҳаётидагиаҳамияти,  оиладаги ижодий муҳит, инновацион таълим, китобхонликнинг талаба-ёшлар интеллектуал маданиятини шакллантиришдаги акмеологик-гуманистик роли, жамиятда интеллектуал муҳит қарор топишининг тарихий ва замонавий таҳлили ва талқини педагогик жиҳатдан ифодаланган.
 

#педагогика #интеллект #таълим #талаба-ёшлар #интеллектуал қадриятлар #интеллектуал фаоллик

170-173 203 Oct 17, 2022 5:01:55 PM
Annotatsiya

Мақолада республикамиз мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим муассасаларида инклюзив таълимни ташкил этишнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари, бу борадаги мавжуд муаммолар ҳамда бўлажак педагог ва тарбиячиларнинг инклюзив компетентлигини ривожлантириш борасида муаллифнинг билдирган таклифлари ҳақида сўз боради.

#интеграция #Инклюзив таълим #сегрегация #инклюзив компетентлик #эксклюзия

174-178 290 Oct 17, 2022 5:07:49 PM
Annotatsiya

Мақолада микробиологиянинг ютуқлари, тирик ҳужайралар ёрдамида инсон учун муҳим бўлган моддалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш усуллари баён қилинган ҳамда озиқ-овқат микробиологияси ва биотехнологияси фанини ўқитишнинг назарий масалалари ва мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни берилган.

#тажриба #микробиология #кузатиш #биотехнология #муаммоли ўқитиш технологияси #индивидуаллашган ўқитиш технологияси #табақалаштирилган ўқитиш технологияси #компьютерли ўқитиш технологияси #ишбилармонлик ўйинлари технологияси

179-181 197 Oct 17, 2022 5:12:41 PM
Annotatsiya

Мақолада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ташкил этилиши учун зарур омиллар хусусида маълумот берилади.

#Дин #эътиқод #диний идора #қўмита

182-185 206 Oct 17, 2022 5:18:04 PM
Annotatsiya

Мақолада Ўзбекистон тарихини ўрганишда маданий мерос объектлариинг ўрни Қўқон шаҳри мисолида кўрсатиб берилган. Муаммо Қўқон хонлиги ва Россия империяси мустамлакачилиги даври айрим меъморий иншоотлари доирасида таҳлил этилган.

#Пошшо Пирим #Биби Убайда #Чомоч бобо #Бастом бува #Қораёзи бобо #Худоёрхон Ўрдаси #“Даҳмаи Шоҳон” #“Модарихон” мақбаралари #Норбўтабий мадрасаси #“Ҳожибек” #“Зинбардор” #“Ҳуржум” #Рус–Осиё банки #А.Симхаев #С.Х.Вадьяев #Р.Ш.Потеляхов #ака-ука Крафтлар

186-188 213 Oct 17, 2022 5:24:34 PM
Annotatsiya

Мақолада олов культи ва унинг рудиментлари, аналогларининг халқ қўшиқларида тутган ўрни,бадиий ва поэтик вазифаси,ўз ва кўчма маънолардаги  ифодалари илмий-назарий таҳлилга тортилган.

#рамз #кўчим #юрак #тутун #ёниш #куйиш #Ташбеҳ #фарзанд #кул #оловсиз ўчоқ #чироқ #туёқ #тараша #шам #ўт ёқиш #чироғим #бағир

189-191 248 Oct 17, 2022 5:31:11 PM
Annotatsiya

Мақолада  ўзбек адабиёти намуналарида қуш тимсоли воситасида олға сурилган  ғоялар,  тарихий воқеликнинг бадиий  талқинлари  ҳақида  сўз  юритилади. Хусусан, Муҳаммадшариф Гулханий  ижодида қуш образи  орқали ифодаланган ижтимоий-фалсафий, маиший-ахлоқий  воқеа-ҳодисалар  талқин ва  тадқиқ этилган.
 

#анъана #бадиият #эътиқод #тасаввур #воқелик #эпик тасвир #фалсафий ифода #ижтимоий ғоя

192-195 203 Oct 17, 2022 5:38:44 PM
Annotatsiya

Мақолада Анвар Обиджонннинг  болаларга аталган ҳикояларидаги жанр хусусиятлари таҳлил этилган.
Ёзувчи маҳоратига хос жиҳатлар ёритиб берилган.

#юмор #жанр #ҳикоя #бадиий маҳорат #болалар адабиёти #ёзувчи дунёқараши

196-198 222 Oct 17, 2022 5:41:31 PM
Annotatsiya

Мақоланинг мақсади талабаларнинг ёзиш кўникмаларини ошириш учун тадқиқотга асосланган усулларни тақдим этишдир. Натижалар шуни кўрсатадики, бу мақсадга технология, олдиндан ўргатилган луғат, ўқитувчининг турли таъсири ва саводхонликни оширишнинг ижобий усулларидан фойдаланиш орқали эришиш мумкин.

#Талаба #коммуникация #ўқитувчи

199-201 234 Oct 17, 2022 5:44:19 PM
Annotatsiya

Мақолада сўзнинг саломатликдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида фикрлар ёритилган. Сўз орқали инсон руҳиятига ижобий ва салбий таъсир этувчи омиллар ўрганилган. Фактик мисоллар орқали сўз ва унинг таъсири далилланган.

#ҳис-туйғу #сўз маъноси #имо-ишора #тана тили #ижобий ва салбий таъсир

202-205 229 Oct 17, 2022 5:47:24 PM
Annotatsiya

Мақолада туркий изофанинг табиати, туркий тилларда  изофа ва унинг турлари, хусусиятлари, туркологлар томонидан ўрганилганлик даражаси таҳлил қилинган.

#аниқловчи #изофа #туркийтиллар #туркийизофа #изофалибирикма #сўзбирикмаси

206-208 219 Oct 17, 2022 5:51:08 PM
Annotatsiya

Мақолада немис ва ўзбек тилларида “hand - қўл” компонентли соматик фразеологик бирликларнинг эквивалентлик ҳолати таҳлил қилинади. Тўлиқ, қисман ва ноль эквивалентлик ҳолатлари мисоллар орқали 

#эквивалентлик #соматик фразеологик бирликлар #тўлиқ #ярим ва ноль эквивалентлик #тил хусусияти

209-211 250 Oct 17, 2022 5:54:13 PM
Annotatsiya

Мақолада лисоний белги масаласи, белгининг муносабати ва семиотик  имкониятлари ҳақида сўз юритилади.
 

#символ #тил #нутқ #семантика #семиотика #прагматика #риторика #индекс #рема #иконик #квалисигнум #легисигнум #синсигнум #дицисигнум

212-214 227 Oct 17, 2022 5:57:28 PM
Annotatsiya

Мақолада “гўзаллик” тушунчаси, унинг шарқона ва ғарбона талқини ҳақида сўз боради. Гўзалликнинг аёл тимсоли орқали ифодаланишида Шарқ ва Ғарбдаги гўзаллик эталонларининг фарқли ва муштарак жиҳатлари таҳлилга тортилади. Тафаккурдаги эстeтик баҳо мeзонларининг тилда вeрбаллашуви ҳақида фикр юритилади.

#тимсол #гўзаллик #аѐл #Шарқ #Ғарб #вeрбаллашув #эстeтик баҳо

215-218 233 Oct 17, 2022 6:00:38 PM
Annotatsiya

Мақолада шахс оти ҳосил қилувчи аффикс, аффиксоидларнинг семантикаси ва услубияти лисоний далиллар асосида ёритилган.
 

#морфема #аффикс #аффиксоид #шахс оти

219-221 250 Oct 17, 2022 6:03:33 PM
Annotatsiya

Мақолада ўзбек тилидаги телекоммуникация терминларининг систем-структур тилшунослик методлари асосидаги майдон назарияси хусусиятларини ўзида акс эттириш масалалари ёритилган. Соҳа терминларининг умумлаштирувчи белгилари, очиқлик, бўлинувчанлик, иерархиклик хусусиятлари асосида семантик майдонга бирлашуви ҳақида сўз боради.
 

#термин #телекоммуникация терминлари #систем-структур тилшунослик #майдон назарияси

222-225 200 Oct 17, 2022 6:09:35 PM
Annotatsiya

Мақолада прагмалингвистик жиҳатдан реклама матнларининг таркибий қисмлари, шунингдек, уларнинг тавсифига турли ёндашувлар кўриб чиқилади. Белги, сарлавҳа, шиор ва номнинг вазифалари, потенциал харидорларни ишонтиришда уларнинг роли таърифланган.

#реклама #реклама матни #реклама матнларининг таркибий қисмлари

226-229 209 Oct 17, 2022 6:12:21 PM
Annotatsiya

Мақолада ўзбек кулолчилик терминларининг тилдаги ўрни, бойиш манбалари, уларнинг тематик таснифи мисоллар ёрдамида келтирилган, этимологик қатлами  тасниф этилган  ва кулолчилик лексикаси учун ҳам хос хусусият саналган, уларнинг изоҳи ёритилган.

#доминанта #партонимик #миллий лексика #сўз-терминлар #касб-ҳунар лексикаси #гипергипонимик #холо-меронимик #семантик майдоннинг ядроси

230-233 171 Oct 17, 2022 6:15:00 PM
Annotatsiya

Мақолада ўқувчининг ҳиссий муносабатларини уйғотиш учун маълум сўзларни танлашда ишлатиладиган эмотив тил кўриб чиқилади. Ушбу турдаги тил кўпинча ўқувчи ёки тингловчи, ёзувчи ёки маърузачининг нуқтаи назарини бўлишишга ишонтиришга, ҳиссий муносабатни рағбатлантириш учун тилдан фойдаланишга қаратилган.
Туйғулар кўпинча турли хил юз ифодалари орқали ифодаланади.

#таржима #адекватлик #ҳис-туйғулар #баҳоловчанлик #эмотив луғат

234-237 185 Oct 17, 2022 6:17:57 PM
Annotatsiya

Мақола  миллатлараро мулоқот масалаларига бағишланган ва унда турли миллат маданияти вакилларининг ўзаро мулоқот қилишлари тушунилади. Ҳозирги кунда  бу алоқалар заминида миллатлараро мулоқотни шакллантириш тарбиянинг долзарб муаммосига айланган.

#маданият #таълим-тарбия #психолингвистика #миллатлараро мулоқот #тилни тушуниш муҳити

238-242 165 Oct 17, 2022 6:25:06 PM
Annotatsiya

Мақолада Муса Жалил  шеърларида бахт тушунчаси унинг шериятининг асосий йўналишларидан ҳисобланиб, бу тушунча шоирнинг ижодий ўсиб боришида биргаликда “ўсиши” янгича маънога эга бўлиши ва талқини  кўриб чиқилган.

#тушунча #серқирра тушунчалар #умумбашарият бахти #борлиқ сирлари #Соломон #дам-давр #ишчилар факультети #ёшлар шоири

243-244 166 Oct 17, 2022 6:28:19 PM
Annotatsiya

Мақолада сўз ясалишида “ички форма”нинг ўзига хос хусусиятлари, бундай усуллар ёрдамида ҳосил қилинган ҳосилаларнинг семантик-структур жиҳатлари ва бу ҳақда тилшуносликдаги мавжуд қарашлар лисоний далиллар асосида таҳлил этилади.

#субъект #деривация #мотив #объект #ҳосила #ички форма

FarDU Ilmiy Xabarlari, 2021-6