2021-2

Maqolalar

6-10 435 Sep 8, 2022 5:00:53 PM
Annotatsiya

Мақолада коэффициенлари узилишга эга бўлган интегро-дифференциал тенглама учун бир чегаравий масала ўрганилган.

 

#чегаравий масала

134-136 368 Sep 8, 2022 5:07:31 PM
Annotatsiya

Мақолада четдан келтирилган қорамол ғунажинларини парваришлашда рацион таркибидаги протеин миқдорини озуқабоп экин сифатида фойдаланиладиган рапс уруғи унидан 15% даражада қопланиши улар организмида моддалар алмашинуви жараёнларига ижобийтаъсир этганлиги ва тирик вазнининг кунлик ўсиши юқори бўлганлиги ёритилган.

#ривожланиш #ўсиш #маҳсулдорлик #рацион #қорамол #рапс уруғи

137139 385 Sep 8, 2022 5:11:18 PM
Annotatsiya

Мақолада қулама келиб чиқишли кўлларга умумий тавсиф берилиб, Қурбонкўл қулама-тўғонининг фильтрацион кўрсаткичларини ҳисоблашга доир тадқиқот натижалари баён этилган.

11-15 376 Sep 8, 2022 5:15:17 PM
Annotatsiya

Мақолада ярим чексиз муҳитни қутбланган нурланиш билан ёритилгнда, ундан қайтиб чиққан диффузнурланиш оқимининг қутбланиш даражасининг ўзгариши ўрганилган. Қайтиб чиққан нурланишнинг қутбланиш
даражасини қайтиш бурчагига боғлиқ равишда ўзгариши туфайли, Бабине, Брюстер ва Aраго нуқталарининг
ҳосил бўлиши кўрсатиб берилган. Нейтрал нуқталарнинг нурланишни тушиш ва қайтиш бурчагига
боғлиқлиги ўрганилган. Умумий формулаларни айрим хусусий ҳоллардаги ечимлари таҳлил этилган.

140-143 380 Sep 8, 2022 5:16:07 PM
Annotatsiya

Мақолада Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичи -  учинчи Ренессанс даврида ёшлар тарбияси, маънавий-маърифий ишлар тизимини модернизациялаш эҳтиёжи, маънавий юксалиш жараёнининг юқори босқичга олиб чиқиш зарурати, унинг ҳуқуқий асослари, маънавий юксалишни таъминлашда маънавий ишлаб чиқариш субъектларининг ўрни таҳлил қилинган.

#глобаллашув #маънавият #маҳалла #маънавий юксалиш #оила #ёшлар #ёшлар тарбияси #маънавий ишлаб чиқариш #Учинчи Ренессанс #маънавий-маърифий ишлар #маънавий тикланиш

144-146 289 Sep 8, 2022 5:25:54 PM
Annotatsiya

Мақолада биринчи жаҳон уруши Австро-венгрия ҳарбий асирларининг Фарғона водийсининг Хўжанд уездидаги 5-7 йиллик фаолияти ҳақида сўз боради 

#уезд #ҳарбий асир #австро-венгерия империяси #казарма шаҳар #лазарет

16-21 459 Sep 8, 2022 5:48:01 PM
Annotatsiya

Индуктив боғланган аргон плазмали масс-спектрометрия усули ёрдамида Physalis alkekengi
ўсимлигининг макро ва микроэлемент таркиби текширилди. Ўсимликлар таркибида тирик организм учун
фойдали бўлган макро ва микроэлементларнинг катта миқдори борлиги кўрсатилган.
 

#Physalis alkekengi

147-149 251 Sep 8, 2022 6:04:26 PM
Annotatsiya

Мақолада Туркистонда совет ҳокимиятининг дастлабки ўрнатилган йилларида вақф мулкларига доир олиб борган сиёсати ёритилган. Муаллиф архив ҳужжатлари ва бошқа манбалар таҳлили асосида совет ҳокимиятининг Туркистонда юритган диний сиёсатини илмий жиҳатдан асослаб берган.

#мутавалли #масжид #мадраса #Қуръони карим #большевиклар #Халқ Комиссарлари совети #муфтий #вақф мулклари #Хонақоҳ #“Ер тўғрисида” ги декрет #Маориф халқ комиссариати #Туркистон Марказий Ижроия комитети #Туркистон АССКР #шариат судлари #жомъе масжиди

22-25 382 Sep 8, 2022 6:04:46 PM
Annotatsiya

Ҳозирги кунда аминокислоталар, биоген органик кислоталар ва макро-, микроэлементлар асосида
комплекс бирикмаларнинг микроэлементологияси деб номланган тиббиёт фармакологияси жадаллик билан
ривожланиб бормоқда. Мазкур илмий изланишда ҳам турли аминокислоталарнинг металл ионлари билан
комплексларини олиш ва уларнинг айрим хоссаларини ўрганишга оид маълумотлар келтирилган.

#2 #комплекс #аминокислота #глицин #аланин #4-динитрофенил глицин #4- динитрофенил-α-аланин

150-153 325 Sep 8, 2022 6:10:30 PM
Annotatsiya

Мақолада тарих фани таркибига кирувчи фалеристика ёрдамчи тарих фанининг музей соҳасидаги ўрни ва аҳамияти, шунингдек,  фалеристика объектлари ва предметларининг илмий таснифи ва тавсифи, уларнинг музейга келиб жойлашиши ва  ўзига хос хусусиятлари баён этилган. Тадқиқотда музей предметлари таркибига киритилган фалеристик объектларни давлат рўйхатига олиш тартиби ўрганилган.

#музейлар #фалеристика #давлат мукофотлари #Тошкент музейлари #музей фондлари #ёрдамчи тарих фанлари #коллекциялар #орден #медал

26-31 290 Sep 8, 2022 6:11:43 PM
Annotatsiya

Мақолада умумий ўрта таълим мактабларида кимё ўқитишнинг бугунги ҳолати юзасидан
маълумотлар, кимё ва кимё саноатининг инсонларнинг кундалик ҳаёти, қишлоқ хўжалигидаги роли англашда
ўқувчиларнинг экспериментал кўникмаларини шакллантиришни такомиллаштириш имкон берувчи уй
тажрибаларини ишлаб чиқиш ва амалиётда синовдан ўтказишга доир олиб борилаётган илмий тадқиқот
натижалари келтирилган.

 

#умумий ўрта таълим мактаби #кимё ўқув предмети #уй тажрибалари #минерал ўғитлар

154-158 277 Sep 8, 2022 6:13:50 PM
Annotatsiya

Мақолада ХVII асрда яшаган француз тарихчиси Бартелеми д’Эрбело де Моленвилнинг “Шарқ кутубхонаси” асарида Амир Темур томонидан Хуросоннинг забт этилиши масаласи борасидаги фикр- мулоҳазалари темурийлар даври манбалар асосида таҳлил этилган.

#Амир Темур #Хуросон #Ҳирот #Низомиддин Шомий #Мироншоҳ Мирзо #Малик Ғиёсиддин #Хўжа Али Муаййид #Амир Вали #Бартелеми д’Эрбело де Моленвиль #Шарафуддин Али Йаздий #Муиниддин Натанзий #Хондамир #Сабзавор

159-162 271 Sep 8, 2022 6:17:37 PM
Annotatsiya

Мақолада XVII аср бошларидаги Фарғона водийсининг сиёсий тарихи ҳақида айрим фикр-мулоҳазалар баён қилинган. Водийнинг аштархонийлар ва қозоқлар ўртасида баҳсли минтақага айланганлиги ушбу даврга оид бирламчи ва иккиламчи манба ҳамда адабиётлар асосида танқидий, таҳлилий тадқиқ этилган.

#қозоқлар #Фарғона #аштархонийлар #Таваккалхон #Келди Муҳаммад

163-166 262 Sep 8, 2022 6:22:37 PM
Annotatsiya

Мақолада Фарғона вилоятида даврий матбуотнинг шаклланиши ва бунга сабаб бўлган омиллар, Фарғонада мустамлака даврида  маҳаллий тилда чоп этилган газеталар ҳақида сўз юритилган.Шунингдек, “Фарғона” газетасининг чоп этилиши, унинг ўлка ижтимоий ҳаётидаги тараққийпарварлик ўрни ва ушбу газетада хорижий мамлакатлардаги ижтимоий ва сиёсий жараёнларнинг ёритилиши таҳлил этилган.

#Фарғона вилояти #Туркистон #жадидлар #даврий матбуот #хорижий мамлакатлар #ўзбек тилидаги газеталар

167-169 247 Sep 8, 2022 6:26:34 PM
Annotatsiya

This article is about the political tax  which was used in the Soviet government’s agriculture. Some facts are carried out based on the archive sources about social state of Turkestan.

#қишлоқ хўжалиги солиғи #солиқ тўловчиларнинг имкониятлари ва мажбуриятлари #меҳнат ва ҳайвонлардан олинадиган солиқ #сиёсат солиғи #доминант ҳайвонлар

170-171 235 Sep 8, 2022 6:30:49 PM
Annotatsiya

Мақолада қадимий шарқ ва ғарб халқларининг ибтидоий тасаввурлар асосида шаклланган образли тасаввурлари ҳақида сўз юритилди.
 

#миф #афсона #бадиийлик #ривоят #тарихийлик #ибтидоий тасаввур #образли тушунча

172-174 248 Sep 8, 2022 6:35:40 PM
Annotatsiya

Мақолада Навоий образи яратилган шеърлар таҳлилга тортилиб, образнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилади. Эркин Воҳидовнинг “Алишер Навоий кемаси” шеъри ҳамда Абдулла Шернинг “Навоий соғинчи” туркум шеърлари орқали Навоий образининг лирик талқини тадқиқ этилади 

#образ #лирик қаҳрамон #ижодкор шахс #тарихий шахс #Навоий образи

175-178 294 Sep 8, 2022 6:40:37 PM
Annotatsiya

Мақолада Алишер Навоийнинг “Лисонут-тайр” достонидаги халқ оғзаки ижодига оид иборалар, мақоллар, афсона ва ривоятлар таҳлил қилинган. Достонда келтирилган шеърий байтлар мазмуни шарҳланган. Мажозий образлардаги халқона услуб Шарқ адабиёти анъанасига кўра ёритилган.

#характер #аллегория #мажоз #мақол #халқ оғзаки поэтик ижоди #қолипловчи ҳикоялар

32-37 278 Sep 8, 2022 6:45:15 PM
Annotatsiya

Мақолада республикамиз иқлим шароитига мос балиқчилик технологиясига таянган ҳолда, ҳавзада сув
айланишини ҳосил қилиш орқали балиқлар учун қулай гидробиологик шароитни ҳосил қилиб, юзаси кичик
бўлган сунъий тупроқ ҳовузларида интенсив усулда, поликультурада карпсимон балиқларни парваришлашда
инновацион технологияларни қўллаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот ишлари ёритилган.
 

#кислород #интенсификация #карпсимон балиқлар #интенсив усул #оҳаклаш #поликультура #гидробиологик шароит #тиғиз балиқлантириш #органик ва минерал ўғитлар #тўлақонли омихта ем

179-181 287 Sep 8, 2022 6:51:45 PM
Annotatsiya

Мақолада Эркин Самандарнинг истиқлол даврида яратилган “Тангри қудуғи” романида анъанавий мотив ва тимсолларнинг ўрни  таҳлил қилинган. “Тангри қудуғи” романи “Қуръони карим”дан эпиграф келтириш билан очилади. Ёзувчи илк сатрлардаёқ исломий ҳужжат-кўрсатмаларга таяниб, роман қаҳрамонларини ўз нафсини поклай олган ёхуд бу амални уддалашга қурби етмай номурод бўлган икки гуруҳга ажратади. Адиб бутун юртни уруш-қирғин, биродаркушлик ва падаркушлик қамраб олган, нафс илинжидаги турфа эврилишлар беҳад кўпайган даврда ҳам, тинчлик, меҳр-оқибатни шиор қилиб, шу йўсиндаги ишларга бош-қош бўлган иймони пок, эътиқоди мустаҳкам кишилар образини қаламга олади. Одамлар қилмишини муқаддас қудуқ суви тиниқ-зилоллиги ёхуд қон-йиринг тусига киришига қараб, ранг-мажозлар орқали 

#композиция #сюжет #анъанавий #тарихий роман #тимсол #мотив #шайх #валийлик #илоҳий

38-42 294 Sep 8, 2022 6:52:22 PM
Annotatsiya

Мақолада Ўзбекистонда инновацион ривожланишнинг драйвери сифатида инвестицияларидан
самарали фойдаланиб илм-фан, янги техналогияларни янада ривожлантириш учун эркин иқтисодий зоналарни
амалий ташкил этишни илмий таҳлили ва унинг натижаларидан фойдаланиш муаммолари кўриб чиқилган.
 

#инновация #минтақа #инвестиция #инсон капитали #эркин иқтисодий зона #илмфан #мамлакат иқтисодиёти #интелектуал мулк #техналогиялар #саноат маҳсулоти

182-183 209 Sep 8, 2022 6:54:48 PM
Annotatsiya

Мақолада ўзбек мумтоз адабиётининг таниқли намаёндаларидан Гулханий, Махмур ва бошқа шоирларнинг ижодидаги сатирада ижтимоий руҳ ифодаси ҳақида сўз боради.

#бадиий тасвир #сатира #ижтимоий ҳаёт #ижтимоий руҳ #воқеликка муносабат

43-46 335 Sep 8, 2022 6:56:24 PM
Annotatsiya

Мақолада худуднинг мажмуавий инновацион ривожлантиришда унинг жойлашуви, хўжалигини
ихтисослашганлиги, тармоқларини хусусиятларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалигини, чорвачиликни,
саноатни комплекс ривожида ҳалқаро ва маҳаллий тажрибалардан самарали фойдаланиш, махсулот хажмини
ва сифатини янада оширишни илмий тахлил қилинган.
 

#инновация #саноат #чорвачилик #туман #кичик бизнес #худуд #хажми ва сифат #қишлоқ хўжалиги

184-186 207 Sep 8, 2022 7:00:08 PM
Annotatsiya

Мақолада мусулмон Шарқ адабиётини ҳар жиҳатдан ўрганган АҚШдаги Индиана университети профессори, шарқшунос олим Девинде Уис тадқиқотлари таҳлил қилинган. Профессор Девинде Уиснинг ўз тадқиқотида “Фунунул-балоға” асари ёзилган давр, унингтили, қўлёзматарихихусусидамахсустаҳлили, рисоланингўшадаврадабиймуҳитидагивабугунгикундагиаҳамиятинибелгилашгаинтилиши, ўзқарашлариниасослашучунрисоланингбаъзипарчалариниинглизтилигатаржимақилиб, иқтибоссифатидакелтирганлигикўрсатилган.

#қўлёзма #Бобо Туклес #колофон #“Фунун ул-балоға”

47-49 297 Sep 8, 2022 7:03:36 PM
Annotatsiya

Мақолада ёшларнинг ҳаётий фаолияти масалалари улардаги ижодий ёндашуви ва креатив
ривожланиш масалалари кўриб чиқилган. Муаллиф томонидан ҳолатларни ўрганишдаги креатив ёндашув
тавсифлаб берилган, демак, креативлик – бу ноодатий, ананавий шакллардан воз кечган ҳолда яратувчанлик,
янги нарсани барпо қилишликдир. Креатив фикрлаш ёрдамида янги ғояларида тафаккур ривожланади, биз
ўрганиб қолган ҳаракатларимиздан чекиниб, мураккаб ҳолатларнинг ечимини топа оламиз. Пировардида
ёшларнинг креативлигини шакиллантириш ва ривожлантириш, жамиятда креатив бошқарув юксалишига
хизмат қилади

 

#ижодий жараён #ижод #креативлик #мантиқ #фикрлаш #тадқиқотчилар #ноодатий фикрлаш #иновация #таваккал #креатив қобилят #ташаббускорлар

187-190 283 Sep 8, 2022 7:04:06 PM
Annotatsiya

Мақолада поэтик масалалар бўлган композиция, сюжет ва уларнинг ўзаро муносабати ҳақидаги етакчи олимларнинг илмий назарий қарашлари таҳлил этилган. Асар композициясининг ташкилланишида ёзувчи услуби, образларнинг характер қирралари шаклланиши ҳақида фикр билдирилган. Бунда, асосан, Улуғбек Ҳамдам ва Эрик Мария Ремарк романларига мурожаат қилинган.

#характер #композиция #сюжет #образ #роман #поэтика #бадиий тил

191-193 230 Sep 8, 2022 7:08:02 PM
Annotatsiya

Мазкур мақолада А.Обиджон, А.Акбарнинг айрим болаларга бағишланган шеърларидаги мазмуний перцепция  болаларга хос гностик ҳиссиётини ифодалагани мисоллар орқали тадқиқ этилган.

#Матн #нутқий фаолият #мазмуний перцепция

194-196 339 Sep 8, 2022 7:11:24 PM
Annotatsiya

Мақолада кийим ва либос сўзларининг услубий фарқланиши, шоир асарларида қўлланган кийим номларининг таснифи,  рўмол тушунчали сўзлар этимологияси ва семантикаси хусусида фикр юритилади.

#тасниф #луғат #категория #либос #кийим

50-57 253 Sep 8, 2022 7:13:12 PM
Annotatsiya

Совет давлати халқ хўжалигининг муайян территориал қисми иқтисодий районлар деб аталиб, улар
ўзининг ихтисослаштирилганлиги билан алоҳида ажралиб турган. Социалистик ишлаб чиқариш қоидаларига
амал қилиб келинган бу районларда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бутун мамлакат халқ хўжалиги
эҳтиёжларини қондирган. Иқтисодий районлар таркибидаги республикалар ёки ҳудудлар сонига қараб “Катта
иқтисодий район” деб ҳам аталган. Ўрта Осиё иқтисодий райони ҳам катта иқтисодий район таркибига
кирган бўлиб, унинг асосий районларидан бири Ўзбекистон ҳам бир неча иқтисодий районга бўлинган.
Ўзбекистон иқтисодий райони ўзининг табиий шароити хилма-хил ва, асосан, халқ хўжалигининг турли
тармоқларини ривожлантириш учун қулайлиги, республикада кенг майдонни эгаллаган водийлари, жазирама
қум саҳролари, тоғлари, ер ости ва бошқа табиий бойликлари билан алоҳида ажралиб турган. Мақолада
манбалар асосида Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий районларидан бири бўлган Самарқанд-Қарши унинг
мамлакат халқ хўжалигидаги ўрни таҳлил қилиб берилади.

 

#концепция #цинк #энергетика #минтақа #ҳудуд #ирригация #халқ хўжалиги #машинасозлик #черепица #субтропик мева #иқтисодий район #моддий - техник база #механизациялаш #иссиқлик корхонаси #овозли киноаппаратура #тери заводи #пахта тозалаш заводи #мева консерва заводи #ёғ экстракт заводи #пластик тупроқ #керамик қувур #электрокимё комбинати #иссиқ электро марказ #радиобошқарма #графит кони #ром #нитрат #аммоний азот

197-199 209 Sep 8, 2022 7:15:15 PM
Annotatsiya

Мақолада ўзбек солиқ-божхона терминларининг форс-тожик тилидан ўтиш ҳолати, тараққий этиши ҳақида қисқача тўхталиб ўтилган. Шунингдек, соҳа терминологиясининг жамият иқтисодий ҳаётида тутган ўрни борасида фикрлар ҳам бериб ўтилган.
 

#солиқ #терминология #тўлов #божхона

200-202 222 Sep 8, 2022 7:18:30 PM
Annotatsiya

Мақолада  француз ва ўзбек тилларидаги мураккаб гаплар қурилишининг аналитик шарҳи берилган.

#кесим #эга #сўз тартиби #бош гап #эргаш гаплар

58-62 245 Sep 8, 2022 7:19:10 PM
Annotatsiya

Мақолада Хондамирнинг «Нома-йи-нома» асарида келтирилган айрим нома (хат) лар илмий муомалага
киритилган.
 

#садр #нома #Бобур #Хондамир #Нома-йи-нома #Муҳаммадзамон #Султон Маликшоҳ

63-68 251 Sep 8, 2022 7:26:18 PM
Annotatsiya

Мақола муаллиф томонидан оғзаки тарих назарияси ва амалиёти соҳасида олиб борилган кўп йиллик
тадқиқотлар асосида тайёрланган, дала тадқиқотлари ва стационар ишларида, шунингдек, турли илмий
анжуманлар, вебинарлар олий таълим муассасаларидаги ўқув семинарларда апробациядан ўтган.
Муаллифнинг фикрича, оғзаки манбаларни архивлаш технологияси келажакда фойдаланиш учун
материални сақлаб қолиш учун керак. Мақолада архивдаги контент масалаларига, интервью бериш учун
контекстни таъминлаш учун маълумот мавжуд. Муаллиф шундай хулосага келади: оғзаки тарих архивнинг
ўзига хослиги, уларнинг классик архивлардан фарқи ҳақида, нафақат информатор ҳикоясининг овози ва
ҳиссий фонини таҳлил қилиш, балки “инсоний ўлчов” ва минтақавий хусусиятларни аниқлашда ҳам
мамлакатнинг турли хил тарихий даврлари ҳақидаги хотира, шунингдек, оғзаки тарихи материалларининг
архив фондларини шакллантиришда тадқиқотчининг шахсий иштирокидир.

 

#методология #архив #суҳбат #хотира #оғзаки тарих #интервью #тарихий хотира #маълумотлар #ижтимоий хотира #архившунослик #аудиоҳужжат

203-207 220 Sep 8, 2022 7:29:14 PM
Annotatsiya

Мақолада социолингвистика тилнинг энг юқори ижтимоий табиати ҳақида ягона ва ҳал қилувчи таҳлил билан пайдо бўлган ва шу вақтдан бошлаб, ҳозирги кунга қадар амалда фанлараро муносабати туфайли унинг асосларини мустаҳкамлаётгани таҳлил қилинган.

#социолингвистика #реал олам тилшунослиги #жамият нутқи #майдон методлари

69-73 244 Sep 8, 2022 7:31:08 PM
Annotatsiya

Мақолада Фарғона вилояти 1898 йил “Вилоят ва шаҳар марказларида оммавий кутубхона ва ўқув
хоналарини очиш тўғрисида”ги 421-сонли қарорига мувофиқ Ўш, Янги Марғилон, Қўқон, Наманган, Андижон,
Скобелев марказларида ташкил этилган оммавий кутубхоналар, уларнинг китоблар билан жамланиши ва иш
фаолияти баён қилинган маълумотлар мавжуд. Мақолани тайёрлашда Ўзбекистон Миллий архивининг И-1-
фонд, 13-рўйхат, 102-йиғмажилд ва И-19-фонд, 1-рўйхат, 1167-йиғмажилд ҳужжатларидан фойдаланилди.

 

#кутубхона #архив #каталог #архив ҳужжатлари #картотека

208-211 190 Sep 8, 2022 7:33:37 PM
Annotatsiya

Мақолада тил луғат бойлигининг миллий ва ўзига хос қисми бўлган идиомалар борасида сўз юритилган. Идиомаларнинг таржима масаласида эса уларнинг сўзма-сўз таржима қилинмаслиги ҳақидаги фикрлар изоҳлаб берилган.

#иборалар #семантик яхлитлик #экстралингвистик воқелик

74-78 219 Sep 8, 2022 7:36:33 PM
Annotatsiya

Алишер Навоий ижодида поэтонимларнинг турфа кўринишлари учрайди. Ушбу мақолада халқ бадиий
тафаккури асосида шакллантирилган зоопоэтоним ва орнитомифопоэтонимлар хусусида фикр
юритилади.Қушлар ва ҳайвонлар сингари мифологик образлар орқали бадиий талқин қилинган ғоя ва
мотивлар таҳлиллар орқали ёритиб берилади.

 

#мифологик образ #ҳайвон #поэтоним #зоопоэтоним #орнитомифопоэтонимлар #самандар

79-86 292 Sep 8, 2022 7:42:44 PM
Annotatsiya

Мақолада норматив синтаксиснинг зидди сифатида поэтик синтаксиснинг предмети конкрет
мисоллар билан кўрсатиб берилади. Инверсиянинг содда ва мураккаб шакллари ритм билан боғлиқ ҳолда
тавсифланади, унинг аруз ва бармоқ вазнларидаги имкониятлари очиб берилади. Гап бўлаклари инверсияси
қаторида аффиксал морфемалар инверсияси ҳақида фикрлар баён қилинади. Ёрдамчи сўзларнинг ритмосинтактик қурилишдаги ўрни баён этилади.
 

#The article illustrates the subject of poetic syntax as a contrast to normative syntax through concrete examples. Simple and complex forms of inversion are described in relation to rhythm #revealing its possibilities in aruz and system of barmak. Along with the inversion of parts of speech

212-214 224 Sep 8, 2022 7:43:52 PM
Annotatsiya

Алоҳида  сўз ёки фразеологик бирлик бўлган содда нутқнинг француз  тилидан  ўзбек ва  рус тилларига таржима  қилишдаги  муаммолар кўриб чиқилади. Содда  нутқ  лексикасидан ташкил  топган, айниқса, фразеологик ифодалар  кўринишидаги  матнларни  таржима қилишда контекст, илк матндаги адиб услуби ва қатор  маданий омиллар ҳисобга  олинади. Таснифий таҳлил  натижасига  кўра, таржимадаги ўхшашликларини топиш қийинчилик сабаблари аниқланган содда  нутқдан  ташкил  топган, француз фразеологиялари тўртта турга ажратилади.

#таржима #фразеология #суҳбат лексикаси #содда нутқ

87-91 254 Sep 8, 2022 7:46:53 PM
Annotatsiya

Мақолада поэтик синтаксис доирасида ўрганилувчи синтактик фигураларнинг бир кўриниши бўлган
полисиндетон ҳодисасининг функц ионал имкониятлари ҳақида маълумот берилади. Шунингдек,
полисиндетоннинг полифункционал синтактик фигура сифатидаги белги-хусусиятлари ўзбек тили
материаллари асосида ёритилган.

 

#ритм #экспрессивлик #стилистик бўёқ #полифункционаллик #поэтик нутқ #поэтик синтаксис #синтактик фигура #полисиндетон #стилистик усул

215-218 248 Sep 8, 2022 7:49:11 PM
Annotatsiya

Мақолада муаллиф инновацион технологиялар орқали  ўқитишнинг аҳамияти ва мақсадга мувофиқлиги ҳақида ўз хулосаларини билдирган. Чет тилини ўқитишнинг мақсади ‒  талабаларнинг коммуникатив фаолияти, яъни чет тилини амалий билиш,  ўқув жараёнида ҳар бир талабанинг фаолиятини фаоллаштириш, уларнинг ижодий фаолияти учун вазиятлар яратиш ўқитувчининг зиммасида. Талабаларнинг чет тилига бўлган эътиборини ва қизиқишини фаоллаштирадиган кўплаб ностандарт шакллар кўрсатилган.

#инновация #билим #алоқа #замонавий технологиялар #компьютерлаштириш

92-95 271 Sep 8, 2022 7:51:27 PM
Annotatsiya

Мақолада ономастиканинг топонимика бўлими ҳақида фикр юритилади. Шунингдек, топонимиканинг
атама-гипероними доирасига кирувчи макро ва микро топонимлар Конибодом тумани ҳудуди асосида
атрофлича таҳлилга тортилган. Ушбу мақола материалларидан топонимик тадқиқотларда, топонимик
луғатлар тузишда фойдаланиш мумкин.

 

#топоним #микротопоним #гидроним #гипероним #этнотопоним #антротопоним #макротопоним #одонимия

219-221 239 Sep 8, 2022 7:53:11 PM
Annotatsiya

Мақолада немис тилидаги фразеологик бирликларнинг миллий-маданий хусусиятлари ҳақида сўз борган. Ибораларнинг мазмунини тўғри англаш, айниқса, бадиий таржимада жуда муҳимдир. Мақола нафақат немис тили ўқитувчиларига, балки тўғридан-тўғри маданият тарихига, семантик жиҳатларига қизиқадиган кенг оммага ушбу жиҳатларни ўз она тилининг мос аналоглари билан таққослаш имконини бериш мақсадида ёзилган. Шунинг учун мақолада фразеологизмларнинг мантиқий мазмуни нисбатан соддалаштирилган ҳамда баъзи сўз ва ибораларнинг ўзбек ҳамда немис тилида мавжуд бўлган синонимли фразеологизмлари ёрдамида ифодалаш бўйича тушунтиришлар берилган.

#таржима #таржимон #эквивалент #фразеологизмлар #немис тили #ўзбек тили #синонимлар

96-98 242 Sep 8, 2022 7:54:20 PM
Annotatsiya

Мақолада Одил Ёқубовнинг “Кўҳна дунё” асарида қўлланилган арабий ва форсий изофалар ҳақида
сўз боради.

 

#аниқловчи #изофий бирикма #аниқланмиш #изофа #аниқлик артикли #лексик қатлам

222-225 231 Sep 8, 2022 7:57:03 PM
Annotatsiya

Абсолют синонимларнинг таркиб топиши анча қийинлиги учун ҳам улар деярли икки сўздан иборат бўлади. Бунда  диалектал термин, яъни профессионализм адабий тилдаги термин билан айни бир маънога эга ҳолатга келади, абсолют синоним таркиб топади.

#лингвистика #синоним #семантик #абсолют #дублет

226-227 225 Sep 8, 2022 8:00:59 PM
Annotatsiya

Мақола таълим-тарбия жараёнининг замонавий ҳолати, Президентимиз томонидан таълим жараёнига қаратилаётган эътибор, таълим тизимини ривожлантириш омиллари масалаларга қаратилган.

#тарбия #таълим #менежер #Педагог

228-231 201 Sep 8, 2022 8:04:14 PM
Annotatsiya

Ўқитиш жараёнида замонавий педагогик технологияларни, жумладан, ўқув машғулотини лойиҳалаш усулини қўллаш  таълим сифати ва самарадорлигини оширишнинг муҳим омилидир. Мақолада таълим жараёнида лойиҳали таълим усулидан фойдаланиш масалалари таҳлил этилади.

#таълим жараёни #лойиҳа #лойиҳалаш модели #лойиҳалаш босқичлари #лойиҳа турлари

99-103 219 Sep 8, 2022 8:05:52 PM
Annotatsiya

Тил устида профессионал изланишлар ўтказувчи кўплаб мутахассислар-лингвист, филологлар,
шунингдек,илм-фаннинг бошқа соха вакиллари тил ва атроф-муҳитнинг ўзаро боғлиқлиги тўғрисида кўп
таъкидлашган. ХХ асрнинг 80-йиллари сўнггида рўй берган долзарб лисоний жараёнлар рус тилига ўзга
тиллардан сўзларнинг кириб келишига оид академик қизиқишни қайта тирилтирди. Иккинчи ва учинчи минг
йиллик ўртасидаги тадқиқотларнинг асосий мавзуси лингвистик ва биологик хилма-хиллик, тилларнинг йўқ
бўлиб кетиши ва жонзотларнинг қирилиши масалаларидаги паралелларни ўрганиш бўлди. Ушбу муаммо бугун
ҳам ўз долзарблигини сақлабгина қолмай, балки янада жиддийроқ аҳамият касб эта бошладики, рус тилидаги
сўзларнинг азалий шакллари чет тилларидан кириб келаётган сўзлар таъсирида ўзгариб, асл шаклини
йўқотиб қўймоқда.

 

#тил #медиаматн #тилнинг софлиги #экологизация #тилга оид сиёсат

132-135 204 Sep 8, 2022 8:06:58 PM
Annotatsiya

Мақолада ўғил болаларни оилавий муносабатларга тайёрлашда мактаб, маҳалла ва ота-оналар ҳамкорлигининг айрим жиҳатлари ҳақида фикр юритилган.

#маҳалла #оила #ҳамкорлик #Педагог #миллий қадриятлар #ота-она #оилавий муносабатлар #таълим муассасаси #оила педагогикаси #ижтимоий тузилма

104-110 248 Sep 8, 2022 8:09:55 PM
Annotatsiya

Мақолада ўзига хос синтактик қурилма – ундалмаларнинг лексик-грамматик табиати асосида нутқий
мулоқот жараёнидаги лингвопрагматик хусусиятлари субстанциал ёндашув орқали тадқиқ қилинди.

 

#In this article

236-238 195 Sep 8, 2022 8:10:38 PM
Annotatsiya

Гендер тили масаласи замонавий тилшуносликда кенг тадқиқ қилинмоқда. Мақолада гендер тили таърифида борлиқнинг фалсафий категориялари орқали икки жинснинг жисмоний, психофизиологик ва лисоний хусусиятлари таҳлил қилиш масаласи қўрилади. Гендер нутқининг фарқи аёл ва эркак дихотомияси орқали изоҳланади.

#жисмоний #Эркак #аѐл #мантиқ #ҳиссиёт #лисоний #гендер тили #фалсафий категория

111-114 251 Sep 8, 2022 8:14:09 PM
Annotatsiya

Мақолада таниқли ёзувчи Исажон Султон ҳикояларида қўлланган маънодош ҳамда зид маъноли
сўзларнинг лексик-семантик хусусияти, бадиий матнни лисоний таҳлил қилиш жараёнида синоним ва
антоним сўзларнинг аҳамияти каби масалалар таҳлил қилинган.

 

#антитеза #лингвопоэтика #лисоний таҳлил #мутобақа #лексик маънодошлик #контекстуал антонимия

239-242 196 Sep 8, 2022 8:16:42 PM
Annotatsiya

Мақолада тилнинг гносеологик муаммолари когнитив тилшунослик доирасида тавсиф қилинган. Тил феномени прагмалингвистика фани ва когнитивистиканинг муаммолари билан чамбарчас боғланган ҳолда таҳлил қилинади.

#Когнитив тилшунослик #прагмаллингвистика #сунъий ақл назарияси #функционал семантик майдон

115-119 226 Sep 8, 2022 8:17:54 PM
Annotatsiya

Мақолада номутаносиблик термини ва унинг ишлатилиши, шакл ва мазмун муносабати доирасида
юз бераётган ўзгаришлар, уларга турли хил олимларнинг муносабати, тилдаги мазмун ва ифода сатҳи
ҳамда тилдаги ўзгаришлар ҳақида фикр билдирилган. Фикрлар турли мисоллар асосида илмий асосланган,
жумладан, асимметрик дуализм, функционал транспозиция тушунчалари жиддий таҳлил қилинган. Кўчиш
масаласи морфемалар таркибида ҳам мавжуд эканлиги, бугунги кунда ҳам амал қилаётганлиги кўрсатиб
берилган. Функционал транспозиция эса бугунги кунда сўз туркумлари доирасида амал қилиб, морфемалар
сатҳида, деярли, қўлланилмаслиги ҳақида хулосага келинган.

 

#нутқ #сўз таркиби #аффикслар #номутаносиблик #шакл ва мазмунмуносабати #диахроник ҳамда синхрон жиҳатлар #тарихий-семасиологик #лингвосемиотик #функционал жиҳат #асимметрик дуализм #рамз(знак) #морфем қурилиши #семантик ва асемантик бирликлар #функционал транспозиция

120-123 198 Sep 8, 2022 8:21:33 PM
Annotatsiya

Мақолада ўқувчиларда маданий дунёқарашни шакллантириш параметрлари ҳамда бу жараёнда
ўқитувчининг тутган ўрни ҳақида фикр юритилган. Шунингдек, мақолада ўқувчиларда маданий дунёқарашни
шакллантириш билан боғлиқ педагогик талаблар ва имкониятлар таҳлил қилинган.

 

#The article touches upon the issues of forming the cultural outlook of learners and the role of a teacher in this process. Furthermore #the pedagogical requirements and capabilities #related to forming the cultural outlook of learners

124-128 182 Sep 8, 2022 8:24:32 PM
Annotatsiya

Мақолада объектив ва субъектив характердаги бир қатор омилларнинг таъсири натижасида
мактабгача ёшдаги болаларни когнитив ривожлантириш муаммоси ва уни эрта ташхис қўйиш ва корреляция
қилиш зарурлиги таълим самарадорлиги ва шахсий муваффақиятнинг шарти сифатида кўриб чиқилади ва
ривожлантирилади.

 

129-133 193 Sep 8, 2022 8:27:34 PM
Annotatsiya

Мақолада ўқувчиларни ўқув материалига қизиқтириш, бадиий асар мазмунини тушуниб етиш,
мустақил хулоса чиқариш, мутолаага рағбатни ошириш, ўқишлилик даражасини оширадиган таълим
методлари ёритилган.

 

#адабиёт #танлаш #ўқув материали

FarDU Ilmiy Xabarlari, 2021-2