2020-1

Maqolalar

6-11 401 Aug 22, 2022 2:44:10 PM
Annotatsiya

Мақолада  Бессель оператори қатнашган оддий дифференциал тенгламанинг фундаментал ечимини топиш усули баён қилинган.

#Бессель оператори #фундаментал ечим #Дирак-Киприянов функционали

12-17 340 Aug 22, 2022 2:54:36 PM
Annotatsiya

Мақолада тўртинчи тартибли оддий дифференциал тенгламани  маълум шартлар бажарилганда, тўлиқ дифференциал тенгламага келтириб, тартибини пасайтириш усули кўрсатилган.

#оддий дифференциал тенглама #зарурий шартлар #тўлиқ дифференциал тенглама

18-23 388 Aug 22, 2022 2:59:31 PM
Annotatsiya

Мақолада Капуто маъносидаги каср ҳосилали тўртинчи тартибли аралаш турдаги тенглама тўғри тўртбурчакли соҳа учун нолокал масала ўрганилган. Ўзгарувчиларни ажратиш усули ёрдамида қаралаётган масала регуляр ечимининг мавжудлиги ва ягоналиги ҳақидаги теорема исботланган.

#аралаш турдаги тенглама #каср тартибли дифференциал оператор #Миттаг-Леффлер функцияси #тўлалик

24-29 481 Aug 22, 2022 3:20:00 PM
Annotatsiya

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулоти сифатида етиштириладиган ва маълум даражада экспорт салмоғига эга ўсимликлардан Vigna sinensis (ловия), Cicer orientinum (нўхат), Phaselous ayreus (мош), Arachhis hypogaea (ерёнғоқ)ларнинг биологик хусусиятлари ва кимёвий таркибига оид маълумотларнинг тавсифи ўтказилди.

#аминокислоталар #синфлаш #оқсиллар #товар номенклатураси #микро- ва макроэлементлар #минераллаш #фотокалориметрия

30-33 432 Aug 22, 2022 3:25:36 PM
Annotatsiya

Мақолада Na-КМЦ эритмасининг туз миқдори юқори (10-15%)  бўлган шароитларда ҳамда турли ҳароратларда (200С-800С) реологик хоссаси ўрганилган. Эритма қовушқоқлигининг ўзгариши силжиш кучланиши ва ҳароратга боғлиқ равишда таҳлил қилинган.  Na-КМЦ макромолекуласининг юқоридаги шароитлардаги  ҳолатининг  хусусиятлари баён этилган.

#силжиш кучланиши #реология #Na-КМЦ #макромолекула #гистерезис

34-37 216 Aug 22, 2022 3:31:01 PM
Annotatsiya

Фарғона водийси ўсимликларининг бир қатори ер устки қисмларидан нейтрон-активацион усулда 39 та макро ва микро элементнинг сифат ва миқдорий таҳлил натижалари келтирилмоқда. Элементларнинг сифат таркиби бўйича ўрганилган манбаларнинг бир хиллиги аниқланди. Фақат айрим элементларнинг миқдорида фарқ борлиги кўрсатилди. Тадқиқ қилинган ўсимликлар макро ва микро - элементлар манбаси сифатида ишлатилиши тавсия этилмоқда.

#макро- ва микроэлементлар

38-42 312 Aug 22, 2022 3:53:25 PM
Annotatsiya

Мақола Фарғона водийсида тарқалган анжир парвонасининг тарқалиш ҳудудлари ва биологик хусусиятларига бағишланган. Анжир ўсимлигининг энг кенг тарқалган зараркунандаларидан бири ҳисобланади. Мавсум давомида бу турнинг бир неча авлоди ривожланади ва кўпаяди.

#тухум #капалак #қуртлар #анжир парвонаси #сариқ анжир #қора анжир

43-45 295 Aug 22, 2022 3:57:34 PM
Annotatsiya

Мақолада рақамли иқтисодиётнинг моҳияти ва таркиби ўрганилган бўлиб, рақамли иқтисодиёт шароитида таълим тизимидаги ўзгаришларнинг асосий йўналишлари ёритилган. Мамлакатимизда электрон таълим тизимининг ҳолати таҳлили асосида таълим тизимини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари аниқланган.
 

#Рақамли иқтисодиёт #криптовалюталар #электрон пуллар #ижтимоий-иқтисодий жараёнларни рақамлаштириш #блокчейн технологиялари #рақамли таълим тизими #электрон таълим тизими #криптография

46-51 217 Aug 22, 2022 4:04:10 PM
Annotatsiya

Мақолада бугунги кунда халқаро миқёсда долзарб тус олиб бораётган оилада аёлларга нисбатан зўравонлик масаласи ва бу масаланинг бугунги матбуот нашрларида ҳамда уларнинг интернет-сайтлари орқали берилаётган материаллар таҳлили кўрсатилган. Шунингдек, аёлларнинг оиладаги турли зўравонликлардан ҳимоя қилиниши учун кўрилаётган чора-тадбирлар атрофлича муҳокама қилинган.

#таҳлил #жамият #оила #аѐл #зўравонлик #ҳаёт #муаммолар #чора-тадбирлар

52-56 346 Aug 22, 2022 4:07:18 PM
Annotatsiya

Мақолада XIX асрнинг иккинчи ярми − XX аср бошларида вужудга келган жадидчилик ҳаракати илғор намояндаларининг эркинлик ғояси ҳақидаги фикрлари атрофлича таҳлил қилинади.

#маърифатпарварлик #жадидчилик #Миллий озодлик #руҳий эркинлик #жадид мактаблари #эркинлик ғояси #миллий озодлик ҳаракати #ҳурфикрлик #рўзнома #ойнома

57-61 272 Aug 22, 2022 4:10:10 PM
Annotatsiya

Мақолада ҳозирги даврда дунё миқёсида фаоллашиб бораётган миссионерлик ҳаракати ва прозелитизмнинг моҳияти, мақсадлари ва миллий давлатлар ҳамда халқларнинг тинч, осойишта турмушига солаётган хавфи тўғрисдаги масалалар ёритилган. Шунингдек, унга қарши курашнинг қонуний асослари тўғрисида тавсиялар берилган.

#диний бағрикенглик #Конституция #Диний эътиқод #миссионерлик #прозелитизм #виждон эркинлиги #глобаллашув жараѐнлари #жамият хавфсизлиги #мамлакат барқарорлиги #диний конфессия #дунёвийлик #мафкуравий жараёнларнинг глобаллашуви

62-68 234 Aug 22, 2022 4:15:27 PM
Annotatsiya

Мақолада коррупцияга қарши курашиш бўйича қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши курашнинг долзарб муаммолари бўйича ҳамкорликда тадбирларни ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш масалалари ёритиб берилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш ўзининг моҳиятига кўра муайян ҳудуддаги қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш фаолиятининг таркибий қисми ҳисобланади.

#коррупция #коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар #коррупцияга қарши кураш фаолиятини мувофиқлаштириш тушунчаси #мақсади ва шакллари #жиноятчиликка қарши кураш фаолиятини мувофиқлаштириш субъектлари

69-72 262 Aug 22, 2022 4:45:20 PM
Annotatsiya

Мақолада Ўзбекистон Республикасида вояга етмаганларга     тайинладиган жиноий жазолар, уларнинг ўзига  хос хусусиятлари  ҳамда уларга тайинланадиган жиноий жазоларни янада либераллаштириш масалалари акс этган. Вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ишончли   ҳимоя қилиш    ҳар   бир   давлатнинг асосий мақсади ҳисобланади.

#либераллаштириш #жарима #вояга етмаган шахс тушунчаси #вояга етмаганлар жиноий жавобгарлиги #унинг ўзига хос хусусиятлари #мажбурий жамоат ишлари #ахлоқ тузатиш ишлари #озодликни чеклаш

73-76 235 Aug 22, 2022 4:50:24 PM
Annotatsiya

Мақолада XIX асрнинг 70-йилларидан бошлаб Фарғонада Миср ва Америкадан келтирилган пахта навларини синовдан ўтказиш ва маҳаллий шароитга мослаштириш ҳақидаги маълумотлар этнографик материаллар асосида ёритилган.

#пахта майдонлари #Миср нави #Америка нави #Упланд #Кук #Кинг #Аунсболь #Гольд Штандарт #кўк чигит #қора чигит

77-80 373 Aug 22, 2022 6:37:48 PM
Annotatsiya

Мақолада  Ўзбекистон  ва  халқаро  ташкилотларнинг  ҳомийлик  фаолияти,  хайрия  ишларидаги  ўзаро  ҳамкорлиги ёритилган. Хайрия ва ҳомийликнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари таҳлил қилинган. Ўзбекистоннинг  жаҳон хайрия индексидаги ўрни ва роли аниқланган.  

#нодавлат #ҳомийлик #ижтимоий ҳимоя #хайрия #халқаро ташкилот #донор жамғармаси #SAF #“Чегара билмас шифокорлар” #нотижорат ташкилотлар

140-142 227 Aug 22, 2022 6:39:11 PM
Annotatsiya

Мақолада иккинчи тартибли чизиқли оддий дифференциал тенглама учун чегаравий масала ечимининг топиш усули баён қилинган.

#оддий дифференциал тенглама #чегаравий масала

81-84 258 Aug 22, 2022 6:43:05 PM
Annotatsiya

Мақолада  Андижон  шаҳрининг  географик  жойлашуви,  топонимикаси  ҳамда  З.М.Бобурнинг “Бобурномада”  тилга  олган  “тўққуз  ариқ”нинг  тарихий-географик  жойи,  “тўққуз  ариқ”нинг  ҳозирги  кундаги аҳволи,  Андижонсой  ҳақида,  сувни  тоза  сақлаш  ва  асраш  тўғрисидаги  фикр-мулоҳазалар  илмий  жиҳатдан таҳлил қилинган. 

#Далварзин #Андижонсой #“тўққуз ариқ” #Хоқон ариқ #Бурхоншайх #Хўтон #Жўйибозор #Бўғра #Оқработ #Тўқмоқ #Боботаваккал #сувайирғич

143-146 300 Aug 22, 2022 6:46:32 PM
Annotatsiya

Яримўтказгичлардаги ток ташувчилар эффектив гамильтонианнинг нодиагонал матрицавий элементлари зонавий назариянинг ўтказувчанлик зонаси, валент зона ва спин-орбитал зоналар яқинлашишида ҳисобланган.

#матрицавий элемент #эффектив гамильтониан #ток ташувчилар

85-89 257 Aug 22, 2022 6:50:00 PM
Annotatsiya

Мақолада Самарқанд вилоятининг XIX асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида қишлоқ хўжалиги ва ер-сув  муносабатлари    бир  қатор  манбалар,  адабиётлар  ҳамда  илмий-тадқиқот  ишлари  асосида  очиб берилган.  Мақолада  вилоятнинг  асосий  суғориш  манбаи ҳисобланган  Зарафшон  дарёси,  унинг ирмоқлари  ва бошқа  сув  тармоқлари  ҳақида  маълумотлар  бериб  ўтилган.  Вилоят  ҳудудидаги  суғорма  деҳқончилик анъаналари,  қишлоқ  хўжалиги  маҳсулотларининг  турлари,  уларни  экиш  қоидалари,  суғориш  тартиблари, ҳосил  йиғиб  олиш  вақти  ва  унинг  кўрсаткичлари  келтирилган.  Шунингдек,  мақолада  Россия  империясининг Самарқанд  вилоятида  ўзининг  мустамлакачилик  манфатларидан  келиб  чиққан  холда  олиб  борган  аргар сиёсати ва унинг оқибатлари таҳлил қилинди. 

#буғдой #шоли #таноб #суғорма деҳқончилик #жўхори #қишлоқ хўжалиги #пуд #десятина #канал #пахта #лалми ерлар #Россия Империяси #ариқ #Қорадарё #боғдорчилик #узум #Самарқанд вилояти #Зарафшон дарѐси #Оқдарё

147-149 200 Aug 22, 2022 6:50:47 PM
Annotatsiya

Мақолада Қорақалпоғистон шароитида қорамолларнинг тери ости бўкаларининг 2 та тури мавжудлиги ўрганилган. Hypoderma lineatym тури 93,4%, Hypoderma bovis тури 6,6% ни ташкил этди.Тери ости бўкалари кенг тарқалган бўлиб, республиканинг жанубий районларида қорамолларнинг 25,0-25,7%, шимолий районларида 62,3-76,4% зарарлангани аниқланган.

#миграция #личинка #қизилўнгач #тери ости бўкалари #Hypoderma lineatym #Hypoderma bovis #орқа мия йўли #гўшт комбинати #чўл ва тоғ зоналари #гиподерматоз #табиий яйловлар

150-152 405 Aug 22, 2022 6:53:56 PM
Annotatsiya

Мақолада маҳаллий буғдой донларидан навли ун тортишда, донларнинг физик-кимёвий сифат кўрсаткичлари муҳим аҳамиятга эгалигини ҳисобга олиб, маҳсулот чиқиши ва сифати уларга боғлиқлиги ўрганилди.

#шаффофлик #ишлов бериш #физик-кимёвий хоссалари #буғдой дони #геометрик ўлчамлар #сайқаллаш #эндоспермнинг масса улуши #“Элита”

153-155 266 Aug 22, 2022 6:57:53 PM
Annotatsiya

Мақолада жамиятимизнинг етакчи кучи ҳисобланган ёшларнинг ахлоқи, маданияти, инсонпарварлик фазилатларини ривожлантириш, уларнинг камолотида, мустақил ҳаётларида инсонпарварлик, бағрикенглик ва толерантлик ғояларининг ўрни ва роли ҳақида фикрлар билдирилган.

#шахс #жамият #тараққиёт #бағрикенглик #инсонпарварлик #миллатлараро тотувлик #барқарорлик #дунёқараш #маънавий-ахлоқий етуклик #мустақил фикр #муроса #фидойилик

156-158 306 Aug 22, 2022 7:00:19 PM
Annotatsiya

Мақолада “конституция” тушунчасининг маъноси очиб берилган, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси − давлат ҳуқуқий тизими асослари, унинг мазмун-моҳияти, мақсади, аҳамияти, ўзига хос хусусиятлари,  фукароларнинг ҳуқуқий кафолатлари, Асосий Қонуннинг роли ва аҳамияти, шунингдек,  давлат мафкурасининг асосий ғоялари ва масалалари; мамлакат фуқароси ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг турлари ва тартиб-тамойили  ёритилган.

#инсон #манфаат #ҳуқуқий асослар #Конституция #Асосий қонун #кафолат #Ўзбекистон Республикаси #фуқаро #ҳуқуқий ҳужжат #давлат шахсият

90-97 357 Aug 22, 2022 7:04:06 PM
Annotatsiya

The article emphasizes   that   the issues of legal regulation of youth state policy are addressed in the political processes  on  important  aspects  of  its  development  and  implementation,  as well  as  mechanisms  of  organizational management. In particular, the chronological stages of the process of formation and implementation of the state youth policy in the country were discussed. 

#knowledge #education #law #youth #thinking #higher education #intellectual youth #young scientists #young generation #young specialist

159-161 169 Aug 22, 2022 7:09:50 PM
Annotatsiya

Мақолада ижтимоий ҳимоя тамойиллари инсон тараққиёт индексини белгиловчи асосий мезон эканлиги, БМТ нинг инсон тараққиёт индексига кўра дунё давлатларининг ўрни, инсон тараққиёти мезонлари асосида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий ислоҳотлар ёритилган.

#Ўзбекистон #ислоҳот #ижтимоий ҳимоя #БМТ #инсон тараққиёти индекси #кўрсаткич даража #дунё давлатлари

162-164 284 Aug 22, 2022 7:13:21 PM
Annotatsiya

Мақолада Иккинчи жаҳон урушидан сўнг собиқ иттифоқдош республикаларнинг иқтисодий жиҳатдан бир-бири билан боғлаб қўйилган шароитида, Ўзбекистон халқ хўжалигида Фарғона минтақасининг ўрни ёритилган. Шунингдек, Фарғона водийсининг мамлакат иқтисодий ҳаётидаги ўрни, унинг қишлоқ  хўжалиги, енгил саноати, табиий бойликлари, хусусан, пахтачилиги ва пиллачилиги каби тармоқлари фаолияти тадқиқ қилинган. Фарғона иқтисодий районининг тузилиши ва унинг мамлакат халқ хўжалигидаги ўрни илмий адабиётлар ва архив маълумотлари асосида ўрганилган.

#ҳудуд #саноат #қишлоқ хўжалиги #корхона #завод #иқтисодий район

165-167 313 Aug 22, 2022 7:15:59 PM
Annotatsiya

Мақолада Энахон Сиддиқованинг “Ватанга бахшида умр”  ҳужжатли лиро-эпик  қиссаси  замонамиз қаҳрамонини яратиш концепциясига дахлдор шахснинг ҳаёт йўлини чуқур лиризм ва наср уйғунлигида тасвирланганлиги мисолларда таҳлил этилган.

#ўзликни англаш #лиро-эпик қисса

98-101 374 Aug 22, 2022 7:18:26 PM
Annotatsiya

Мақолада    султон  Маҳмуд  Ғазнавий  ҳамда  Фирдавсий  ўртасида  бўлиб  ўтган  мунозарали вазиятларнинг бадиий талқинлари таҳлилга тортилган.  

#таржима #талқин #достон #тақдир #шоир #олтин #мунозара #шоҳ #ҳажвия

168-170 286 Aug 22, 2022 7:27:05 PM
Annotatsiya

Мақолада  сўз санъати  воситасида маиший турмуш муаммолари ҳамда ижтимоий инқироз масалаларининг ёритилиши, шахс ва жамият муносабатлари  хусусида сўз юритилади.

#ижтимоий ҳаёт #бадиий асар #маиший турмуш #шахс ва жамият #воқеликка муносабат #ғоявий мақсад

102-104 255 Aug 22, 2022 7:27:09 PM
Annotatsiya

Мақолада “Бобурнома” мемуар асари муаллифининг  ижодий услуби ҳамда ифода шакллари ҳақида  сўз юритилади ва таҳлилга тортилади. 

#бадиийлик #муносабат #реализм #тарихийлик #адабий мерос #муаллиф образи #ижтимоий воқелик #мемуар асар #фалсафийлик

105-109 333 Aug 22, 2022 7:29:40 PM
Annotatsiya

Мақолада  мумтоз  матнни  шарҳлаб  ўқитишнинг  ўзига  хос  жиҳатлари  борасида  сўз  юритилган.  Бу 
масала    Огаҳийнинг  мактаб  дарслигидан  ўрин  олган  “Устина”  радифли  ғазалини  ўқитшнинг  инновацион 
усуллари  орқали ёритиб берилган. 

#мумтоз матн #шарҳлаб ўқитиш #инновацион уcул

171-174 195 Aug 22, 2022 7:31:24 PM
Annotatsiya

Мақолада Э.М.Ремаркнинг уруш мавзусидаги асарлари, хусусан “Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ”, “Уч оғайни” ва “Лиссабондаги тун” романлари таҳлил қилинган. Ёзувчининг типик образлардан фойдаланиш, характер яратиш маҳорати ўрганилган.

#роман #реализм #бадиий маҳорат #уруш мавзуси #“йўқотилган авлод” #Э.М.Ремарк #“Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ” #“Уч оғайни” #“Лиссабондаги тун” #пацифизм

110-113 248 Aug 22, 2022 7:33:12 PM
Annotatsiya

This  article  discusses  the  problem  of  the  relationship  between  man  and  nature  through  the  means  of 
symbolization. The author shows the influence of the elements of water on the life of the protagonist. The image itself is 
considered in development by analyzing extensional relationships, as well as the psychological state of the character. 
The subject of the study is the river, her journey together with the author through the mazes of the soul.  

#character #feature #transformation #element #Bilingualism #river #image-symbol #symbolization #refrain

175-177 166 Aug 22, 2022 7:33:56 PM
Annotatsiya

Мақолада Абдулла Шер ижодидаги миллий руҳ ва маҳаллий колорит масалалари таҳлил қилинган.

#лирик қаҳрамон #миллий ифтихор #миллий руҳ #ватанга муҳаббат #халқона соддалик #теран нигоҳ #фалсафий қарашлар #муаллиф позицияси

114-118 249 Aug 22, 2022 7:36:13 PM
Annotatsiya

Мақолада      В.А.Абдуллаев,  Ҳ.Расул,  В.Мирзаевлар  томонидан  нашрга  тайёрланган  монография  ва 
тўплам  китобларда  Нишотийнинг  Навоий  ғазалларига  боғлаган  таҳмисларидан  намуналар  келтирилган. 
Уларни  ўзаро  асл  матн  билан  биргаликда  қиёслаш  орқали  улардаги  ўзгаришлар  ва  манбалардаги    асосий 
фарқлар фонетик ва лексик сатҳ бирликларида аниқланади. 

#Матн #ғазал #мухаммас #тахмис #фонетик фарқ

178-180 320 Aug 22, 2022 7:36:50 PM
Annotatsiya

Мақолада ўзбек тили синтаксисининг мураккаб масалаларидан бири бўлган мазмуни умумлашган қўшма гапларнинг структурал-семантик хусусиятларига доир фикр-мулоҳазалар юритилади.

#синтаксис #қўшма гап #мураккаб қўшма гап

119-123 294 Aug 22, 2022 7:39:33 PM
Annotatsiya

Мақолада  замонавий  нейролингвистика  муаммолари  ва  синтактик  аспектда  француз  тилини  ўқитиш 
услубиёти  учун  муҳим  саналадиган    масалалардан  бири  -  нутқий  ҳосилаларнинг  фарқли  қурилиши  ҳақида 
мулоҳаза юритилган. 

#иннoвaциoн ёндaшувлaр #псиxoнeйрoлингвистикa #псиxoлингвистика вa нeйрoлингвистикa #нoстaндaрт вaзият #кoгнитив псиxoлoгия #нeврoлoгия #ижтимoий псиxoлoгия #пaрaлингвистикa

181-184 281 Aug 22, 2022 7:40:17 PM
Annotatsiya

Лингвистик экология асосий тенденцияларни таҳлил этиш, жоиз бўлса «тил касалликлари»ни башорат қилиш,  уни салбий таъсирлардан сақлаш учун миллий тил аҳволи тўғрисидаги объектив маълумотларни олиш заруратига жавоб тариқасида шаклланган. Тил муҳитини ҳар томонлама ўрганиш ҳамда жамиятнинг муайян типик шаклланишидан келиб чиқиб лингвистик экология алоҳида ижтимоий аҳамият касб этади. Инсон атроф−муҳитини ўзига хос тарзда ифодалайдиган тилнинг ҳаёт қобилиятини сақлаш экологик лингвистикада намоён бўлади.
 

#манипуляция #экологик лингвистика #тил криминализацияси #лингвоцинизм #тил экологияси #экстраполяция #демагогия #имманент

185-188 339 Aug 22, 2022 7:43:15 PM
Annotatsiya

Мақолада турли тиллар қардош бўлганида ҳам дунёнинг тил воситалари орқали идрок қилиниши, ҳар қандай нутқий мулоқотнинг миллий ўзига хослиги, унинг лингвомаданий жиҳатдан бўёқли бўлиши, нутқ маҳсулоти, тиллар – ўзларининг асосий коммуникатив вазифасини бажаришга лингвомаданий ва бошқа омиллар қай даражада таъсир кўрсатиши мумкинлиги ёритиб берилади.

#рефлексия #номинатив #онг маҳсули

124-127 382 Aug 22, 2022 7:44:46 PM
Annotatsiya

Мақолада  форс-тожик  тилидан  ўзбек  тилига  ўзлашган  префикс  ва  суффикслар  хусусида  сўз  боради. 
Ўзбек  тилида  сўз  ясалишининг  семантик,  фонетик,  синтактик-лексик,    аффиксация  ҳамда  композиция 
усуллари мавжуд. Мақоланинг мақсади форс-тожик тилидан ўзлашган аффикс ва суффиксларнинг ўзбек тили 
сўз ясалиши жараёнида фаол иштирок этиши ҳақидаги маълумотни ёритишдан иборат. 

#сифат #префикс #от #суффикс #феъл #аффиксоид #равиш #форс-тожикча сўзлар #ўзбек тилининг лексик қатлами

128-131 195 Aug 22, 2022 7:50:26 PM
Annotatsiya

Мақолада  тиббиёт  олий  ўқув  юртлари  талабаларида  чет  тилида  касбий-коммуникатив 
компетенцияни шакллантириш масалалари ва уларни ҳал этиш йўллари батафсил баён қилинган. Шу билан 
бирга чет тилида коммуникатив компетенцияни шакллантириш усулини    ўрганган  тилшунос 
олимларнинг  ишлари  кенг  таҳлил  этилган.  Чет  тилида  коммуникатив  компетенция  ва  компетент 
мутахассис шахсига таъриф берилди.

#коммуникатив компетенция #чет тилида касбий коммуникатив компетенция

189-191 268 Aug 22, 2022 7:50:55 PM
Annotatsiya

Мақолада семантик, прагматик ёки риторик дискурсив функциялар асосан интерфаол ва ижтимоий- маданий функциялар билан боғлиқлиги акс этади. Улар ҳар доим ижтимоий ва когнитив шовқинни, яъни маълум бир нутқнинг асосини ташкил этадиган когнитив вакилликларни намойиш этадиган ёки чеклаши мумкин бўлган аниқ ижтимоий-маданий воқеаларнинг эпизодик моделларини ва ижтимоий тузилмалар ҳақидаги умумий билимларни ёки қарашларни талаб қилади.

#семантик #прагматик #риторик #функционал #когнитив #ижтимоий-когнитив интерфейс #ижтимоий- маданий #контцептуал #маконий #мантиқий

192-194 186 Aug 22, 2022 7:53:10 PM
Annotatsiya

Мазкур мақола нутқнинг гендер фарқланиш масалаларига бағишланган. Унда гендеролингвистика муаммолари шарҳланган.

#гендеролингвистика #табулашган бирлик #аёллар тили #субмаданият #тобе гуруҳ

132-135 290 Aug 22, 2022 7:54:31 PM
Annotatsiya

Мақолада  нофилологик  олий  ўқув  юртлари  талабаларининг  чет  тилида  коммуникатив 
компетенциясини шакллантиришда фаолиятга асосланган ёндашувдан фойдаланиш масалалари ёритилган. 
Шу билан бирга тадқиқотда фаолиятга асосланган услубий методлар ҳам таҳлил қилинди.   

#нофилологик олий ўқув юрти талабалари #фаолиятга асосланган ёндашув

195-197 206 Aug 22, 2022 7:55:35 PM
Annotatsiya

Мақола инглиз тилидаги мақол ва маталларнинг миллий хусусиятлари, уларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг таърифини аниқлашдаги ёндашувлар тадқиқига бағишланган.

#фольклор #мақол #матал #лингвомаданий #лингвистик #Олам манзараси

136-139 199 Aug 22, 2022 7:57:30 PM
Annotatsiya

Мақолада  талабаларнинг  ёзма  ишларига  баҳо  бериш  орқали  чет  тилларни  ўрганишга  бўлган 
иштиёқини ривожлантириш масалалари ёритилган. Унинг асосий мақсади энг муносиб ва самарали йўлларни 
топишдан иборат. Мақолада таълим мотивациясини шакллантириш ва ривожлантириш муаммолари бўйича 
тадқиқотларнинг  таҳлилий  шарҳлари  келтирилган  бўлиб,  унинг  чет  тилини  ўрганиш  учун  хос  бўлган 
турлари  ёритилган.  Мақолада  чет  тилларни  ўқитишда  улардан  самарали  фойдаланиш  бўйича  мисоллар 
келтирилган. 

#режалаштириш #таҳрир қилиш #ёзув малакалари #мазмун тузилиши #тузиш #ижодий хат

198-199 321 Aug 22, 2022 7:58:32 PM
Annotatsiya

Мақолада аллюзия усули ва унинг бадиий матнда қўлланилишида антропонимларнинг тутган ўрни масаласи ёритилган.

#антропоним #ишора #аллюзия #аллюзив бирлик

200-203 179 Aug 22, 2022 8:04:23 PM
Annotatsiya

Мақолада ўзбек маросим фольклори материаллари асосида халқ лирикасининг анъанавий жанрлари ҳисобланган “ўлан” ва “лапар”нинг ўзаро ўхшаш ва фарқли хусусиятлари таҳлил қилинган.

#жанр #анъана #репертуар #бадиҳагўйлик #ўзбек фольклори #халқ қўшиғи #маросим фольклори

204-206 200 Aug 22, 2022 8:09:03 PM
Annotatsiya

Нутқимизни бойитишга хизмат қилувчи манбалардан бири синонимлардир.. Мақолада синонимларнинг тилда қандай кўринишда учраши ёритилади.

#синонимлар #луғавий синонимлар #грамматик синонимия #градатция #мақолларда синонимлик.Синонимый #словарные синонимы

207-209 193 Aug 22, 2022 8:13:12 PM
Annotatsiya

Мақолада боғча ёшидаги болаларга инглиз тилини ўқитишнинг муҳим педагогик асослари, турли интерактив қарашлар берилган ва ушбу жараёнда юзага келган  муаммоларга ечим топилган. Боғча ёшидаги болалар билан тил ўқитиш жараёнида иштирок этишнинг муҳим ижтимоий асослари келтирилган.

#ўз-ўзини баҳолаш #танқидий фикрлаш #мустақил фикрлаш #ўз-ўзини ифода этиш #алмашиниб фикрлаш

FarDU Ilmiy Xabarlari, 2020-1