Maqolalar : Karimov Sh
Мақолада қуѐш панели ва коллектори асосида мева ва сабзавотларни қуритишнинг энергия
тежамкорлиги самарали бўлган қурилмаси, технологияси ва унинг амалиѐтга татбиқ этилиши баѐн
этилган.
#мевалар #қуёш панели #қуритиш қурилмаси #сабзавотлар
Мақолада ядросида Бессел оператори қатнашган Векуа-Эрдей-Лоундес типидаги алмаштириш оператори ва каср тартибли Риман-Лиувилль операторларининг композицияси ўрганилган. Ҳосил бўлган ядро Гумберт гипергеометрик функцияси қатнашган интеграл операторнинг алмаштириш оператори бўлиши кўрсатилган.
#алмаштириш операторлари #Векуа-Эрдей-Лоундес алмаштириш оператори #каср тартиби
Мақолада вақт ўзгарувчисига боғлиқ бўлган Бессель оператори қатнашган итерацияланган Клейн- Гордон-Фок тенгламаси учун Коши масаласи аналоги тадқиқ этилган. Умумлашган Эрдейи-Кобер операторини қўллаб қўйилган масала политўлқин тенгламаси учун Коши масаласига олиб келинган.
Политўлқин тенгламаси учун Коши масаласи ечими сферик ўрта қиймат усули ёрдамида ошкор кўринишда қурилиб, унинг асосида қўйилган масала ечимининг интеграл кўриниши топилган.
#Коши масаласи #Клейн-Гордон-Фок тенгламаси #умумлашган Эрдейи-Кобер оператори
Мақолада Бессель оператори қатнашган оддий дифференциал тенгламанинг фундаментал ечимини топиш усули баён қилинган.
#Бессель оператори #фундаментал ечим #Дирак-Киприянов функционали
Бу мақолада тўртинчи тартибли сингуляр коэффициентли хусусий ҳосилали тенглама учун Гурса масаласи ўрганилган. Масалани ечиш учун икки ўлчовли умумлашган Эрдейи-Кобер оператори қўлланилган. Ечим ошкор кўринишда топилган.
#умумлашган Эрдейи-Кобер оператори #Бессель функцияси