Maqolalar : Usarov U

58-61 315 Aug 13, 2022 3:26:55 PM
Annotatsiya

Фарғона водийси аҳолиси узоқ йиллар давомида деҳқончилик маданияти ва қишлоқ хўжалигини такомиллаштириб, ўзига хос мактаб яратган ва ер, сув ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш борасида катта тажриба орттириб борган. Воҳаларда экин майдонлари, боғлар ва қишлоқлардан иборат маданий ландшафтлар бунѐд қилган. Қишлоқ хўжалиги, деҳқончилик учун қулай бўлган географик ва иқлим шароитлари асосида ривожланиб борган Фарғона водийси ҳам Ўрта Осиѐда муҳим деҳқончилик минтақаси ҳисобланган. Мақолада водий аҳолиси тупроқнинг таркибига қараб, ундан фойдаланиш йўлларини билганлиги, етарли даражада ҳосил олиш имконига эга бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар турли адабиѐтлар ѐрдамида таҳлил қилиб берилади.

#таноб #солиқ #қишлоқ хўжалиги #табиий ресурслар #сув ресурслари #лалмикор ерлар #вақф #мироб #маданий ландшафтлар #ўлка ҳудудлари #иқлим шароитлари #деҳқончилик минтақаси #канал йўналиши #“энаариқ” #“шоҳариқ” #“ўқариқ” #“жўяк” #“тақсим” #ипакқурти

85-89 296 Aug 22, 2022 6:50:00 PM
Annotatsiya

Мақолада Самарқанд вилоятининг XIX асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида қишлоқ хўжалиги ва ер-сув  муносабатлари    бир  қатор  манбалар,  адабиётлар  ҳамда  илмий-тадқиқот  ишлари  асосида  очиб берилган.  Мақолада  вилоятнинг  асосий  суғориш  манбаи ҳисобланган  Зарафшон  дарёси,  унинг ирмоқлари  ва бошқа  сув  тармоқлари  ҳақида  маълумотлар  бериб  ўтилган.  Вилоят  ҳудудидаги  суғорма  деҳқончилик анъаналари,  қишлоқ  хўжалиги  маҳсулотларининг  турлари,  уларни  экиш  қоидалари,  суғориш  тартиблари, ҳосил  йиғиб  олиш  вақти  ва  унинг  кўрсаткичлари  келтирилган.  Шунингдек,  мақолада  Россия  империясининг Самарқанд  вилоятида  ўзининг  мустамлакачилик  манфатларидан  келиб  чиққан  холда  олиб  борган  аргар сиёсати ва унинг оқибатлари таҳлил қилинди. 

#буғдой #шоли #таноб #суғорма деҳқончилик #жўхори #қишлоқ хўжалиги #пуд #десятина #канал #пахта #лалми ерлар #Россия Империяси #ариқ #Қорадарё #боғдорчилик #узум #Самарқанд вилояти #Зарафшон дарѐси #Оқдарё