2020-2

Статьи

6-10 403 Aug 23, 2022 2:15:49 PM
Аннотация

Бу  мақолада  тўртинчи  тартибли  сингуляр  коэффициентли  хусусий  ҳосилали    тенглама  учун  Гурса масаласи  ўрганилган.  Масалани  ечиш  учун  икки  ўлчовли  умумлашган Эрдейи-Кобер  оператори  қўлланилган. Ечим ошкор кўринишда топилган. 

#умумлашган Эрдейи-Кобер оператори #Бессель функцияси

11-23 479 Aug 23, 2022 2:25:31 PM
Аннотация

Яримчексиз  параллелепипедда  учта  сингуляр  коэффициентга  эга  бўлган  эллиптик  тенглама  учун иккита чегаравий Дирихле типидаги масала ва Келдиш масалалари тадқиқ қилинган. Масалалар ечимининг ягоналиги ва мавжудлиги спектрал анализ усули ёрдамида исботланган.  

#Дирихле масаласи #сингуляр коэффициент #Келдиш масаласи

24-27 394 Aug 23, 2022 2:37:34 PM
Аннотация

Яримўтказгич  ўтказувчанлик,  валент  ва  спин  орбитал  зоналарни  ўз  ичига  олган  Кейн  модели  ҳамда Латтинжер-Кон  яқинлашишларида  ток  ташувчилар  эффектив гамильтонианининг  матрицавий элементлари таҳлил қилинган. 

#матрицавий элемент #эффектив гамильтониан #ток ташувчилар

28-32 439 Aug 23, 2022 2:43:24 PM
Аннотация

Мақолада табиий цианогликозид-амигдалин ва унинг м-ферроценилбензой кислотаси асосида  синтез қилинган янги бирикмаси, янги модданинг  айрим физик-кимёвий кўрсаткичлари, тузилишини характерловчи ИК-спектри келтирилган. 

#ферроцен #амигдалин #натрий ацетат #ферроценкарбон кислота #цианогликозид #β-гликозидаза #м-ферроценилбензой кислотаси

33-36 433 Aug 23, 2022 2:55:58 PM
Аннотация

Мақолада  муаллифлар  томонидан  Фарғона  вилоятидаги  болалар  орасида  бирламчи  ногиронлик структураси  ўрганилган.  Ногиронлик  структураси  болаларнинг  турар жойлари  ва  уларнинг  ёш-жинс гуруҳлари бўйича таҳлил қилинган. 

#таҳлил #ногиронлик #структура (ялпи улуш) #касалликлар синфи #турар жойи

155-159 210 Aug 23, 2022 2:57:31 PM
Аннотация

Мақолада юкланган Бернулли тенгламаси учун интеграл шартли масала ечимини топиш усули баён қилинган.

#оддий дифференциал тенглама #Бернулли тенгламаси

37-41 258 Aug 23, 2022 3:01:11 PM
Аннотация

Мақолада  Фарғона  вилоятининг  жанубий  ҳудудларида  етиштириладиган  карам,  сабзи,  булғор қалампири  каби  сабзавот  экинлари  агроценозларида  ўсувчи  бегона  ўтлар нематодафаунасининг  турлар таркибини ўрганиш бўйича материаллар келтирилган. 

#полиэтилен #агроценоз #желатин #вульва #ризосфера #фиксация #фаунистик #воронка #бинокуляр #лакто- фенолли #булбус #стилет

160-162 281 Aug 23, 2022 3:07:27 PM
Аннотация

Мақолада  Бессел-Клиффорд  функцияларининг баъзи  умумлашмалари ва уларнинг хоссалари баён қилинган.
 

#Бессел-Клиффорд функцияси

163-166 280 Aug 23, 2022 3:18:11 PM
Аннотация

Мақолада тўғри бурчакли учбурчакнинг фақат гипотенузаси берилганда унинг катетларини ёки фақат битта катети берилганда, унинг иккинчи катети ва гипотенузасининг бутун ечимларини топиш, тўғри бурчакли параллелепипеднинг диагонали узунлиги берилганда, унинг учала ўлчовларининг бутун ечимларини топиш каби масалаларни ечиш усули баён қилинган.

#исбот #теорема #учбурчак #мавжудлик #катет #гипотенуза #диагональ #параллелепипед #натурал

42-46 281 Aug 23, 2022 3:18:13 PM
Аннотация

Мақолада инсон фаолиятининг моҳияти ва хусусиятлари унинг ижтимоийлашуви жараёнлари нуқтаи назаридан очиб берилган. Мазкур жараён республикамизда содир бўлаётган ижобий ўзгаришлар ҳамда инсон омилининг ўсиб бориши билан ҳам боғланган. 

#жамият #ислоҳотлар #фаоллик #йўналишлар #хусусийлаштириш #омиллар #рақобат #ижтимоийлашув #муносабатлар #муаммолар #қонуниятлар

167-169 258 Aug 23, 2022 3:20:38 PM
Аннотация

Мақолада маънавий маданиятнинг ижтимоий ҳаёт тизимида тутган ўрни,  миллийлик ва умуминсонийлик тамойиллари, маънавий қадриятларни ўзлаштиришнинг аҳамияти масалалари ёритилади.

#маданият #халқ #миллат #қадрият #миллийлик #маданий ривожланиш #маънавий маданият #миллий ва умуминсоний қадриятлар

47-51 328 Aug 23, 2022 3:24:06 PM
Аннотация

Бугунги  кунда  республикамизда  ҳам  структуравий  ўзгаришлар  рўй  бермоқда.  Маълумки,  структура тизимнинг элементлари ўртасидаги ўзаро боғланиш ва ўзаро таъсирларни ўзида акс эттиради. Шу сабабли структуранинг  ўзгариши  жамиятнинг  ҳам  ўзгаришига  олиб  келади.  Ушбу  мақолада  ривожланишнинг Ҳаракатлар  стратегияси  мураккаб  тизим сифатида,  яъни  унинг  элементлари  орасидаги  ўзаро  мулоқот, боғланиш ва таъсирлар тизимли таҳлил этилади.

#тизим #таъсир #жамият #давлат #мулоқот #ҳаракатлар  стратегияси #тизимли ёндашув #структуравий ўзгаришлар

170-172 309 Aug 23, 2022 3:28:51 PM
Аннотация

Мақолада XIX аср охири – XX аср бошларида Қўқон шаҳри аҳолисининг таркиби ва унинг ўсиш динамикаси архив материаллари асосида ёритиб берилган.

#таркиб #динамика #ўсиш #шаҳар #аҳоли #Қўқон

52-55 270 Aug 23, 2022 3:29:48 PM
Аннотация

Мақолада инсоният тарихи ва бугунги кундаги глобал таҳдидлар, уларнинг хавфи, моҳияти ҳақидаги илмий  нуқтаи  назарлар  келтирилган.  Жумладан,  бунёдкор  ғоялар  ва бузғунчи  ғояларнинг  мавжудлиги, уларнинг халқ манфаатларига таъсири ёритилган. 

#Ғоя #глобаллашув #халқ #мафкура #манфаатлар #маънавий таҳдид #инсоният онги

173-175 209 Aug 23, 2022 3:32:07 PM
Аннотация

Кўп манбалар ва архив маълумотлари таҳлили асосида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги Гуманитар алоқалар тарихи ва уларнинг бугунги кундаги дўстона алоқалари кўриб чиқилади. Мақолада Иккинчи Жаҳон уруши даврий матбуотидаги маълумотлардан ҳам фойдаланилган.

#Ўзбекистон #Иккинчи жаҳон уруши #Озарбайжон #Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномаси #гуманитар алоқалар #даврий нашрлар #тираж

56-59 288 Aug 23, 2022 3:36:42 PM
Аннотация

Мақолада  туризмнинг  жаҳон  миқёсидаги  тарихий  тараққиёти  ҳамда  бу  жараёндаги  маданиятлараро мулоқотнинг  аҳамияти  очиб  берилади.  Бунда  Осиё  ва  Тинч  океани минтақасининг  халқаро  туризм тизимидаги  муҳим  элементга  айланиб  бориши  жараёнлари  таҳлил  қилинади.  Шунингдек,  мазкур минтақалардаги  туризм  салоҳиятининг юксалиб  бориш  сабаблари  ҳамда  истиқболлари  таҳлилига  алоҳида эътибор қаратилади. 

#эволюция #туризм #Европамарказчилик #Осиёмарказчилик #Бутунжаҳон туризм ташкилоти #маданиятлараро мулоқот #телекоммуникация инқилоби #глобал тафаккур #табиий мерос

60-65 316 Aug 23, 2022 3:47:17 PM
Аннотация

Мақола  миллий  Мақом  санъати  масаласига  доир  бўлиб,  Шашмақомдаги  “Бузрук”  мақомининг  ашула бўлимидан  Сарахбори  Бузрук  туркумини  ҳам  назарий,  ҳам  амалий жиҳатдан  узвийлик  ва  узлуксизлигини таҳлил қилишга қаратилган. 

#мақом #маданий мерос #Миёнхат #Дунаср #маънавий-ахлоқий муҳит #Сарахбори Бузрук #ҳанг #намуд #Муҳайяри Чоргоҳ #фуровард #тарона #талқин усули

66-70 312 Aug 23, 2022 3:51:51 PM
Аннотация

Мақолада  Иккинчи  жаҳон  уруши  йилларида  ўзбек  халқи  ҳаётида  содир  бўлган  ўзгаришлар,  халқ ҳаётининг фронт ортидаги аҳволи, бу жараёнда хотин-қизларнинг кўрсатган жасорати ва ғалабага қўшган ҳиссаси,  жанг  майдонларида  қаҳрамонлик  кўрсатган  ўзбек  қизлари,  шунингдек,  бугунги  кунда  Ўзбекистон ҳукумати томонидан уруш фахрийларига кўрсатилаётган эътибор ҳақида сўз юритилади.  

#тинчлик #уруш #қаҳрамонлик #Иккинчи жаҳон уруши #фронт ортидаги ҳаёт #ўзбек аёллари #уруш фахрийлари

71-74 199 Aug 23, 2022 3:56:47 PM
Аннотация

Мақолада  аниқ  далиллар  ва  расмий    ҳужжатлар  асосида  ногиронлар  нодавлат  нотижорат ташкилотларининг  ташкил  топиш  тарихи  ва  уларнинг  мустақиллик  йилларидаги фаолияти  йиллар кесимида  очиб  берилган.  Мақолада  мустақиллик  йилларида  ишлаб  чиқилган  ногиронларни  ижтимоий  ҳимоя қилиш, уларга муносиб турмуш шароитини яратиб бериш механизмлари ёритилган.  

#Реабилитация #ижтимоий ҳимоя #имконияти чекланган шахслар

75-78 235 Aug 23, 2022 4:00:26 PM
Аннотация

Мақолада    ХХ  асрнинг  биринчи  чорагида  Бухорода  таълим-тарбия  муаммолари    илмий  жиҳатдан таҳлил қилинган. 

#тизим #тарбия #таълим #манба #тадқиқот #мактаб #дастур #мақола #манбашунослик #узлуксиз таълим #анъанавий таълим

79-83 346 Aug 23, 2022 4:11:15 PM
Аннотация

Мақолада Ўзбекистоннинг мустақилликка қадар ва ундан кейинги тараққиётида ёшлар сиёсатининг тарихий  шаклланиши  ва  ривожланиши ҳақида сўз  боради.  Биринчи  ва ҳозирги  ёшларга оид  давлат  сиёсати таққосланган. Шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари, уларнинг тарихий тажрибаси ва мустақиллик йилларида мамлакатда ёшларни қўллаб-қуватлашдаги роли кўриб чиқилган.   

#тарих #қонун #ёшлар #сиёсат #шаклланиш #ҳукумат #юксалиш #давлат ва жамият тузилмаси

84-88 241 Aug 23, 2022 4:16:23 PM
Аннотация

Мақолада архив материаллари асосида Сурхондарё вилояти меҳнаткашларининг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги  шижоатли  фаолияти,  фронтга  юборган  моддий  ёрдами ҳамда  ватанпарварлиги  билан  боғлиқ жиҳатларни таҳлил қилиш орқали кўрсатиб берилган. 

#аёллар #фронт #қариялар #ғалаба #сафарбар этиш #мутахассисликлар #ўспиринлар #халқ хўжалиги #фидокорона меҳнат #фронтга ёрдам #қурол-яроғ тайёрлаш #тарғибот ишлари

89-93 271 Aug 23, 2022 4:22:44 PM
Аннотация

Мақолада ХХ асрнинг иккинчи ярми − ХХI асрнинг биринчи чорагидан бошлаб Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришнинг  асосий  босқичлари  кўриб  чиқилган.  Ўзбекистон Республикасининг  норматив-ҳуқуқий базаси  изчил  ўрганилиб,  таҳлил  қилинган,  туризм  соҳасида  давлат  сиёсатининг  йўналишлари  белгилаб олинган, Ўзбекистонда тарихий-маданий меросни сақлаш ва туризмни ривожлантиришга хизмат қилувчи олд шарт-шароит ва омиллар аниқланган. 

#туризм #норматив-ҳуқуқий база #тарихий-маданий мерос #Ўзбекистон туризмни ривожлантириш қўмитаси

94-98 315 Aug 23, 2022 4:28:18 PM
Аннотация

Мақолада Ўзбекистон ССРда 1926 йилда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари ёритилган. Шунингдек,  мақолада  аҳолини    рўйхатга  олиш  тадбиридан  Совет  ҳокимияти ҳукмрон  доира  вакилларининг кўзлаган мақсадлари ҳам атрофлича ёритилган. 1926 йили ўлка ҳудудида ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш тадбири  жараёнида  Марказий статистика  бошқармаси  томонидан  рўйхатга  олинган  аҳоли  статистикаси  шакллантирилганлиги ва мазкур тадбирнинг якуний натижалари вилоятлар кесимида чоп этилгани бирламчи статистик манбалар асосида атрофлича таҳлил қилинган. 

#шаҳар #статистика #уезд #доимий аҳоли #аҳоли зичлиги #аҳолини рўйхатга олиш тадбири #аҳолини рўйхатга олиш дастури #аҳоли сони #аҳоли сони тўғрисидаги ҳисобот #аҳолининг табиий ўсиши

99-102 232 Aug 23, 2022 4:33:53 PM
Аннотация

Мақолада  Фахрий  Ҳиравийнинг  аёлларга  бағишланган  илк  тазкираси  −  “Жавоҳир  ул-ажойиб”  ҳамда тазкиранинг дунё кутубхоналарида сақланаётган қўлёзма нусхалари ҳақида маълумот берилган. 

#тазкира #тазкиранавислик #“Жавоҳир ул-ажойиб” #Фахрий Ҳиравий #қўлёзма нусха

103-106 244 Aug 23, 2022 4:39:04 PM
Аннотация

Тарихий  ҳақиқатни  бадиий  воқеликка  айлантириш  адибдан  ижодий  изланиш,  фактик  материалларни обдан ўрганишни талаб этади, бунда шеърий ғояни яратувчи ва уни мувофиқлаштирувчи Пафос концепцияси ойдинлашади.  Ҳақиқатан  ҳам  кўпйиллик  ижодий  изланишлар  натижасида  дунё  юзини  кўрган  Муҳаммад Алининг «Буюк салтанат» тетралогияси бу жараённинг типик мисолидир. Бадиий пафос бадиий услубнинг бир қисми ҳисосбланиб, у орқали лирик-романтик кайфият ифодаланади. Ёзувчининг ғоя  ва ниятлари Пафос билан  бевосита  боғлиқ.  Бу  аспект  тетралогиянинг  англанган  соҳаси  билан  боғлиқ  эканлиги  назарий жиҳатдан исботлаб берилган. 

#санъат #пафос #тетралогия #роман шакли #сулолалар

107-110 271 Aug 23, 2022 4:44:46 PM
Аннотация

Мақолада  АҚШ  адабиётида  тарихий  асарлар  шаклланиши  омиллари,  такомили  ҳақида  баҳс юритилади.  Бунда  турли  олимларнинг  фикр-мулоҳазаларига  муносабат  билдирилади.  Баъзи  олимларнинг фактларни бирёқлама талқин этишлари реалликка мос келмаслиги кўрсатилади. АҚШ адабиётида тарихий асарларнинг  узоқ  йиллар  давомида  шаклланиш  жараёнида  мемуар,  хотира,  эсдалик,  кундалик    каби  оралиқ жанрларнинг  ўрни  кўрсатилиб,  ХIX  аср  бошларига  келибгина  том  маънодаги  тарихий  асарлар  яратила бошлангани таъкидланган.  

#адабиёт #тарих #тарихий образ #тарихий роман #мемуар #эсдалик #ижтимоий омиллар #Бенжамин Франклин #Томас Жефферсон #Вашингтон Ирвинг

111-113 264 Aug 23, 2022 4:49:21 PM
Аннотация

Мақолада Беҳбудий ва Ҳамза асарлари мисолида жадид драмасидаги қаҳрамон талқини ҳамда таълим-тарбия масаласи таҳлилга тортилган. 

#драма #характер #жанр #миллат #тарбия #жамият #илм #қаҳрамон

114-118 202 Aug 23, 2022 4:56:08 PM
Аннотация

Мақолада хитой тилида редупликатив сўзларнинг ҳосил бўлиши, маъноси ва қўлланилиш хусусиятлари кўриб чиқилган.  

#компонент #оҳанг #частота #модель #редупликация #синоним #морфема

119-123 324 Aug 23, 2022 5:03:11 PM
Аннотация

Орообъектларнинг номланишида диний эътиқод ва тушунчалар, муқаддас, илоҳий деб қаралган нарса, воқеа-ҳодисалар  ўзига  хос  мотивация  вазифасини  бажариб  келади. Мақолада  шундай  ҳодисалар  Жанубий Ўзбекистон оронимлари мисолида тадқиқ этилган. 

#урф-одат #Диний эътиқод #тоғ #тепа #баландлик #ороним #муқаддас #сиғиниш

124-128 252 Aug 23, 2022 5:09:07 PM
Аннотация

Мақолада  олам  лисоний  манзарасининг  тилшуносликдаги  таҳлили  ва  «Олам  манзараси» тушунчасининг  умумий  талқини  келтирилган.  Шунингдек,  ОЛМ  турли  тиллардаги мутаносиблиги,  ўзбек тилшунослигига  кириб  келиши,  лингвистик  нисбийлик,    ОЛМ  га  лингвокультурологиянинг  таъсири  ҳамда ОЛМ тушунчасининг бир неча функциялари ўрганилган.  

#лингвокультурология #семантик #тилшунослик #олам лисоний манзараси #олам манзараси #лингвистик нисбийлик #лингвистик семантика #вакиллик

129-132 226 Aug 23, 2022 5:15:26 PM
Аннотация

Мақолада  инглиз  ва  ўзбек  тилларида  зоонимик  компонентли  фразеологик  бирликларнинг  миллий-маданий  хусусиятлари  таҳлил  этилган.  Ўтказилган  тадқиқот  натижалари инглиз  тилидаги  зоонимик компонентли  фразеологик  бирликлар  ва  улар  семантикасидаги  миллий-маданий  элементлар  турли халқлардан кириб келганлигини кўрсатди.  

#фразеологик бирликлар семантикаси #зоонимик компонентли фразеологик бирликлар

176-177 186 Aug 23, 2022 5:21:26 PM
Аннотация

Мақолада 1917 – 1921 йилларда совет ҳокимияти томонидан ота-онасидан ажралган болалар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича амалга оширилган айрим ишлар фактлар асосида ёритилган.

#профилактика #болалар #Россия Империяси #кийим #болалар тарбияси #Фуқаролар уруши #“Болалар уйи”

133-137 243 Aug 23, 2022 5:23:49 PM
Аннотация

Ҳозирги  кунда  эмоционал  сўзлар  муаммоси  тилшуносликдаги  долзарб  масалалардан  бири  саналади. Мақолада  инглиз  тилида  ҳақоратли  бўлган  сўзлар  кенг  таҳлил  қилинган ва  гуруҳларга  ажратилган.  Ушбу сўзлар қаторига кўпол, кишини ҳақоратловчи вульгаризмлар ҳам киради. Мақолада яна одамларнинг салбий сифатларига нисбатан қўлланилувчи зоометафораларга ҳам кенг ўрин берилган.  

#ҳақорат сўзлар #вульгаризмлар #қарғишлар #зоометафора

178-179 291 Aug 23, 2022 5:27:37 PM
Аннотация

Мақола Кетрин Мансфилднинг қисқа ҳикояларида аёлларнинг ёлғизлиги мавзусини муҳокама қилишга қаратилган. Унинг қисқа ҳикояларида аёлнинг жамиятдаги ўрни, мавқеи ва қадриятлари акс этган. Мансфилд қашшоқ ҳаёт кечирадиган ва ҳиссий ёки жисмоний жиҳатдан маҳрум бўлган ёлғиз аёллар ҳақида кўплаб ҳикоялар ёзган. Мансфилд қаҳрамоннинг ички дунёси ва ҳаётини ҳис қилади.

#жамият #бош қаҳрамон #ѐлғизлик #мавқе #қисқа ҳикоя #аёлларнинг гроли #ишчилар синфи #аёл характерлари

138-142 313 Aug 23, 2022 5:29:18 PM
Аннотация

Мақолада аффиксоидларнинг маъно товланишлари масаласи,   -хона, -жон, -хон, -ой, -обод, -бой, -бачча/-вачча,  -той  каби  аффиксоидларнинг  изоҳи,    нома,  гоҳ  сингари     аффиксоидларнинг  ишлатилиш  ўрни  ва мазмуни очиб берилган.  Сифат лексемаси олдидан келадиган  энг, ғоят, ғоятда, бағоят, ниҳоятда, жуда каби бирликларга  муносабат билдирилган.  Шунингдек,  айрим  манбаларда  тарихий  нуқтаи  назардан  эрмоқ феълидан ҳосил бўлган, бугунги кунда тўлиқсиз феъллар номи билан аталадиган эди, экан, эмиш шакллари ҳам аффиксоид ҳолатига келиб қолган бирлик сифатида қаралаётганига янгича фикрлар келтирилган. -ой, -жон каби аффиксоидларнинг сўз таркибида келиши мисоллар асосида изоҳлаб берилган 

#лексема #морфема #аффиксоид #номутаносиблик #маъно товланишлар #-хона #-жон #-хон #-ой #-обод #-бой #-бачча/- вачча #-той #-нома #-гоҳ #энг #ғоят #ғоятда #бағоят #ниҳоятда #жуда #эди #экан #эмиш #эрмоқ феъли

180-182 268 Aug 23, 2022 5:35:32 PM
Аннотация

Мақола сўзларнинг фоносемантик маъноси тадқиқига бағишланган. Ҳар қайси  ҳарфнинг маъно англатиши ассоциатив тажрибаларда қатнашган шахсларнинг жавоблари орқали аниқланганлиги ифодаланади.

#ассоциация #ассоциатив тажриба #фоносемантик маъно #ҳаётий тажриба #мазмуний тўр

143-149 204 Aug 23, 2022 5:36:26 PM
Аннотация

Мақолада  олийгоҳ  таълими  жараёнида  инглиз  тилини  ўқитишда  ўйин    методларининг  назарий  ва амалий  жиҳатлари  кўриб  чиқилган.  Ўйиннинг  пайдо  бўлиши  назарияси буйича  психологик  ва  педагогик  адабиёт,  айнан,    К.Ливингстоун,  К.Д.Ушинский,  Д.Б.Эльконин,    М.Ф.Стронин,  Л.С.  Выготский  ва  бошқа олимларнинг    ишлари  таҳлил қилинган. Ўйин  методларининг  функциялари  ёритиб  берилган:    таълимий, тарбиявий,  қизиқтирувчи,  коммуникатив,  релаксация,  психологик,  ривожлантирувчи.  Инглиз  тилини ўқитишда  ўйин методларидан фойдаланиш методикаси тасвирланган ҳамда аниқ мисоллар келтирилган. 

#таълим #функция #классификация #ўқитиш #педагогик технология #ўйин методи

150-154 266 Aug 23, 2022 5:41:02 PM
Аннотация

Мақолада  ёш  ўқувчиларнинг  жисмоний  тарбияси  учун  ўқув  жараёнига  инновацион  усулларни  жорий этишга қаратилган экспериментал тадқиқотлар натижалари келтирилган. 

#Модернизация #жисмоний тарбия #корреляцион муносабатлар

183-186 185 Aug 23, 2022 5:41:25 PM
Аннотация

Мақолада инглиз тилидаги мақоллар ва маталларни ўқитиш муҳокама қилинади. Мақола муаллифининг фикрига кўра, сўнгги йилларда умумтаълим мактабларида чет тилларни ўқитишнинг замонавий усулларидан фойдаланиш ва ўқувчиларга чет тилларни ўқитиш сифатини ошириш, уларнинг коммуникатив маданиятини шакллантириш ва ривожлантиришда самарали фойдаланиш тўғрисидаги масала тез-тез кщтарилмоқда.

#мақоллар #ишлаб чиқиш #фойдаланиш #материал #чет тили #коммуникатив #ўқув #талабалар #ўқитиш усуллари #маталлар #ўзига хос

187-189 248 Aug 23, 2022 5:45:22 PM
Аннотация

Диний билимлар, дунёвий билимлар билан бирга инсонларнинг ҳаётий қоидалари ва ахлоқий нормаларини яратишга хизмат қилади. Диний билимларни англаш жараёнида тил муҳим роль ўйнайди. Мақолада дунёни англашда тилнинг аҳамияти ёритилган ва ўзбек тилига хос асосий диний концептлар таҳлил қилинган.

#Дин #Қуръон #Тафсир #диний концептлар #лисоний воситалар #диний когнитивистика #Худо ва концепт #муслим #фарз

190-192 307 Aug 23, 2022 5:57:14 PM
Аннотация

Мақолада замонавий  тилшуносликдаги “to force” феълининг контекстлардаги  лексик-семантик маънолари ўрганилади.

#ҳолат #ошкоралик #семантик #кесим #эга #ҳаракат #тузилиш услуби

193-196 335 Aug 23, 2022 6:07:58 PM
Аннотация

Мақолада варваризмларнинг қўлланилиши – бу, шунчаки ёзувчи ёки гапирувчига эмас, балки тил коммуникатив функцияси пайтида тингловчи ёки китобхон учун таниш ёки нотаниш бўлган янги тил, янги дунё, янги маданиятнинг унсурларини у биладиган тилга олиб кириш ва шу йўл билан уни янги тил, янги маданият ва янги дунё билан таништируви ёритиб берилади.

#семантик #функционал #варваризмлар

208-210 203 Aug 23, 2022 6:11:18 PM
Аннотация

Мақолада ўзбек ва инглиз тилларининг товуш тизими ёритилган бўлиб, унда асосан унли товушларга эътибор қаратилган.   

#фонетика #фонология #чоғиштирма #артикуляцион фонетика #акустик фонетика #перцептив фонетика #функционал фонетика #сегмент ва суперсегмент бирликлар

197-199 174 Aug 23, 2022 6:12:03 PM
Аннотация

Мақолада Муҳаммадшариф Гулханийнинг “Зарбулмасал” асаридаги қушлар образлари воситасида қудачилик можароларини тасвирлаш орқали ўша замондаги ижтимоий муносабатлар, миллий одатлар кўрсатиб ўтилган.

#образ #аллегория #мажоз #рамзийлик #адиб услуби #миллий одатлар #қушлар тимсоли

200-202 174 Aug 23, 2022 6:15:20 PM
Аннотация

Мақолада  Шарқ адабиётида кенг тарқалган, Ғарб адабиётшунослигида притча деб юритиладиган ҳикоятларнинг жанр хусусиятлари, мавзулар кўлами ва ғоявий мақсадлари ҳақида сўз юритилади.

#композиция #ҳикоят #притча #уйғунлик #жанр хусусиятлари #ғоявий мақсад #мавзу кўлами #таълимий хусусият #тарбиявий жиҳатлар

203-205 173 Aug 23, 2022 6:17:58 PM
Аннотация

Мақолада Чингиз Айтматов ижодида қўлланилган архетип образлар, уларнинг илдизлари ҳақида фикрлар акс этади. Архетип образларнинг функцияси ёзувчи асарлари ёрдамида таҳлил қилинади.

#миф #тотемизм #афсона #рамз #мифология #архетип #Карл Густав Юнг #“адабий персонаж”

206-207 237 Aug 23, 2022 6:20:38 PM
Аннотация

Мақолада Назира ва унинг хусусиятлари, бошқа шеърий шакллардан фарқи, мумтоз мерос, адабий муҳит ва муайян ижодкор меросида тутган ўрни ҳақида сўз боради.

#анъана #адабий муҳит #ўзига хослик #замонавийлик #янгилик #мумтоз шеърият #бадиий қиммат

214-216 286 Aug 23, 2022 6:37:29 PM
Аннотация

Мақолада ижтимоий-маданий компетентликни шакллантиришнинг  педагогик-психологик  муаммолари ёритилган.    Шунингдек,  олий  таълим    муассасаси  талабаларида    ижтимоий  –  маданий    компетентликни шакллантиришда муомала маданиятининг ўрни ва зарурий  томонлари тахлил қилинган. 

#йўналиш #Модернизация #компетентлик #муомала маданияти #ижтимоий-маданий компетентлик #таркибий компонентлар

211-213 241 Aug 23, 2022 6:43:42 PM
Аннотация

Мақолада замонавий дарсликларда ёзиш кўникмаларини ривожлантиришнинг тутган ўрни ва ўзига хос хусусиятлари ҳақида фикр юритилади.

#муаллиф #оғзаки нутқ #тинглаб тушуниш #интерфаол #дарс жараёни #топшириқлар #ёзиш кўникмаси #замонавий дарсликлар #коммуникатив метод #нутқ воситалари

217-219 237 Aug 23, 2022 6:43:48 PM
Аннотация

Мақолада  нофилологик  олий  ўқув  юртларида  талабаларнинг  чет  тилида  коммуникатив компетенциясини  шакллантиришнинг  мақсад  ва  мазмуни  таҳлил  қилинди.  Шу  билан бирга  чет  тилида коммуникатив  компетенцияни  шакллантириш  масалаларини  тадқиқ  этган  психолингвист  олимларнинг таҳлили  ҳақида  ҳам  сўз  боради.  Нофилологик  олий ўқув  юртларида  чет  тилида  коммуникатив компетенцияни шакллантириш бўйича хулоса ва таклифлар берилган.

#коммуникатив компетенция #чет тилида коммуникатив компетенцияни шакллантириш мазмуни

220-224 144 Aug 23, 2022 6:46:51 PM
Аннотация

Мақолада  чет  тилини  ўқитиш  фаолияти  маҳсулдорлигини  таъминлашга  эришиш  техникаси  ҳақида фикр  юритилган.  Муаллифнинг  фикрича,  хорижий  тилни  ўрганувчи ўрганилаётган  хорижий  тилнинг фонетикаси,  морфологияси  ва  лингвистикасини  онгли  равишда  ўзлаштириши  ва  уларни  мулоқотда  қўллай олиши лозим. 

#хорижий тил #ўрганувчи #таълим тили #моддий ва маънавий маданият #ўргатувчи

225-226 146 Aug 23, 2022 6:47:30 PM
Аннотация

Мақолада янги методлардан фойдаланиш педагогика соҳасидаги энг муҳим талабларга асосланиши ҳақида фикр-мулоҳазалар юритилган.

#жамият #усул #таълим #Талаба #ўқитувчи

FarDU Ilmiy Xabarlari, 2020-2