Статьи : G'ulomov I
Мақолада Ўзбекистон ССРда 1926 йилда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари ёритилган. Шунингдек, мақолада аҳолини рўйхатга олиш тадбиридан Совет ҳокимияти ҳукмрон доира вакилларининг кўзлаган мақсадлари ҳам атрофлича ёритилган. 1926 йили ўлка ҳудудида ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш тадбири жараёнида Марказий статистика бошқармаси томонидан рўйхатга олинган аҳоли статистикаси шакллантирилганлиги ва мазкур тадбирнинг якуний натижалари вилоятлар кесимида чоп этилгани бирламчи статистик манбалар асосида атрофлича таҳлил қилинган.
#шаҳар #статистика #уезд #доимий аҳоли #аҳоли зичлиги #аҳолини рўйхатга олиш тадбири #аҳолини рўйхатга олиш дастури #аҳоли сони #аҳоли сони тўғрисидаги ҳисобот #аҳолининг табиий ўсиши