Articles
Мақолада гиперболик типдаги бузиладиган иккинчи тур тенглама учун Коши-Гурса масаласи баён қилинган ва ўрганилган.
#гиперболик типдаги тенглама #бузиладиган иккинчи тур тенглама
Мақолада бир номаълумли модулли тенгламаларнинг сон ўқида ечиш усуллари ва методик имкониятлари кўриб чиқилган. Шунингдек, унда модулли тенгламаларни сон ўқида ечишга қаратилган формула ва кўрсатмалар тавсия этилади.
#сон ўқи #модулли тенгламалар #симметрия маркази #кесмалар
Мақолада автомобиль чиқинди газларининг катализи йўналишида олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари, ривожланиш тарихи, каталитик нейтрализаторларнинг ишлаш принципи, қўлланиладиган каталитик фаол моддалар таркиби ва ушбу соҳанинг атмосфера ҳавоси муҳофазасидаги аҳамияти бўйича маълумотлар келтирилган.
#катализатор #чиқинди газлар #углеводородлар #нодир металлар #каталитик реактор #нейтрализатор #ТWC #камёб ер элементлари #углерод (II) оксиди
Мақолада о-ферроценилбензой кислотаси, о-ферроценилбензой кислотасининг метилолтиомочевина билан ҳосиласи, унинг сувда эрувчан калийли ва натрийли тузлари синтези ҳамда уларнинг биологик фаолликларини ўрганиш бўйича маълумотлар келтирилган.
#ферроцен #дициклопентадиенил #о-ферроценилбензой кислотаси #ферроценкарбон кислотаси #монометилолтиомочевина #диэтил эфир
Мақолада табиий хомашё ҳисобланган Leptinotarsa decemlinaeata (Say) (Колорадо қўнғизи), таркибидан хитин моддасини ажратиб олиш, ажратиб олинган хитин асосида хитозан олиш, олинган бирикмаларнинг таркиби ва тузилишини таҳлил қилиш ёритилган.
#ИҚ-спектр #ҳашарот #хитозан #хитин
Мақолада табиий цианогликозидлар синфига кирувчи амигдалин ва унинг кимёвий хоссалари тўғрисида маълумотлар келтирилган. Мақолада амигдалиннинг астма, бронхит, эмфизема, ўпка фибрози, ошқозон-ичак касалликлари, саратон, буйрак касалликлари каби турли хил касалликларни даволашдаги аҳамияти ҳақида ҳам сўз юритилган.
#амигдалин #сирка ангидрид #цианогликозидлар #мураккаб эфир #бромгексамид #альгинат-хитозан
Мақолада бугунги кунда чорвачилик, паррандачилик, балиқчиликда озуқа сифатида кенг кўламда фойдаланиб келинаётган омихта ем таркиби ва унинг рационини бойитишга қаратилган изланишлар устидаги тадқиқот натижалари келтирилган. Бундан ташқари, мувозанатлаштирилган гранулаланган омихта ем ишлаб чиқариш жараёнининг принципиал технологик схемаси келтирилган.
#чорвачилик #қишлоқ хўжалиги #балиқчилик #паррандачилик #озиқ-овқат маҳсулотлари #гўшт маҳсулотлари
Мақолада пахта тозалаш корхонасидаги пахтани ташиш учун мўлжалланган пневмотранспорт қурилмаси самарадорлиги масалалари кўриб чиқилган. Пневмотранспорт қувурининг материал ўтказиш қобилияти унинг диаметри, қувур материали, оқим тезлиги, пахта бўлакчаларининг аэродинамик хоссалари, шунингдек, қувур оғзининг конструкциясига боғлиқ. Қувур оғзини конус шаклида тайёрлаш орқали унинг аэродинамик қаршилигини камайтириш, ўтказиш қобилиятини ошириш ва амалдагидан кичик диаметрдаги қувурлардан фойдаланиш тавсия қилинади
#қувур #пахта #компрессор #ишқаланиш коэффициенти #ўтказиш қобилияти #пневмотранспорт #ҳаво сарфи #ҳаво босими #ҳаво тезлиги #ҳаво оқими #аэродинамик режим #динамик босим #статик босим #аэроаралашма
Ўзбекистонда ўсадиган Roemeria hybrida ўсимлигининг 32 та макро-микроэлементларнинг элементар таркиби ва миқдорий таркиби нейтронларни фаоллаштириш таҳлили усули билан аниқланди.
#макро ва микроэлементлар #Roemeria hybrida
Мақолада аҳоли сонининг тобора ортиб бориши натижасида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларга бўлган эҳтиёжларнинг тинмай ўсиши қишлоқ хўжалиги ва кластерлашган агросаноат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишни тақозо этади. Бунда сув ресурслари алоҳида аҳамият касб этиши тўғрисида фикр юритилади.
#кластер #қишлоқ хўжалиги #сув ресурслари #агросаноат тармоқлари #кластерлашган тармоқлар #суғориш тармоқлари #суғориладиган майдонлар
Мақолада ўрта аср Шарқ гносеологик ва теологик қарашлар тизимининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари, ўзаро таъсирлашув натижалари, уйғун ва қарама-қарши жиҳатлари тадқиқ этилган.
#синтез #Теология #билим #ақл #фан #гносеология #ислом #тасаввуф #ислом фалсафаси
Мақолада илк темир даврининг даврлаштирилиши масалаларини асослаш учун Яздепа ёдгорлигида В.М.Массон томонидан солинган стратиграфик қазишмаларнинг натижалари ҳозирги кунга келиб бутун Ўрта Осиёнинг ҳамма ҳудудларини эгаллаб ололмаётганлиги ҳамда Яз-II археологик комплекси фақат Амударёнинг жануб томонига тааллуқли бўлиши мумкинлиги қайд этилади.
#Бақтрия #Марғиѐна #Фарғона #Суғд #Яздепа #қўлда ясалган #устидан нақш берилган сополлар даври маданияти #илгаксимон бўйинли идиш #цилиндр-конус шаклли идиш #илоҳий тумор #бурганли маданияти #Кучуктепа #Тиллатепа
Мақолада Ўрта Осиёнинг Россия империяси таркибидаги даври тарихий тадқиқотларда акс этиши тавсифланган ва таҳлил этилган.
#Ўрта Осиѐ #Россия Империяси #Туркистон генерал-губернаторлиги
Мақолада илк маротаба Ўзбекистонда мактаб тарих таълими тизимининг шаклланиш жараёни ёритилади. Муаллиф манбалар ва адабиётларга таянган ҳолда, инқилобдан олдинги даврда тарих фани фақат Туркистоннинг айрим шаҳарларида очилган оз сонли гимназиялардагина ўтилганлигини таъкидлаб, Ўзбекистон мактабларида тарих фанини ўқитиш асосан совет даврида йўлга қўйилганлигини қайд этади.
Айни вақтда тарих таълими тизимининг шаклланиши жараёнида кўзга ташланган муаммолар ва уларнинг бартараф этилиши хусусида маълумотлар берилади.
#мактаб #мадраса #гимназия #ўқув режа #тарих таълими #“меҳнат мактаби” #“жамиятшунослик комплекси” #социологик схема #политехник таълим #СССР тарихи #жаҳон тарихи
Мақолада Ўзбекистон импорт қилинадиган турли хил никотинли маҳсулотлар таркибинингхромато- масс-спектрал таҳлили натижалари келтирилган.
#никотин #хромато-масс-спектрал таҳлил #сигарет #электрон сигарет #тамакили снюс
ХХ асрнинг 20-йилларида Туркистон, Бухоро, Хоразм республикаларидан кўплаб маҳаллий ёшлар хориж мамлакатларида таълим олиш учун юборилди. Ана шу ёшлар орасида оз сонли бўлса ҳам қизлар бор эди. Улар Германияда медицина, педагогика, таълим-тарбия каби соҳаларда ўқидилар. Ушбу мақола Дармштадт шаҳридаги ўқитувчилар семинариясида таълим олган Хайринисо Мажидхонованинг хориждаги таълимига бағишланган. Унда Хайринисо Мажидхонованинг таълими жараёнидаги муаммолар, ютуқлар ва унинг тақдирига оид манбалар илмий таҳлил этилган. Мақолада бирламчи архив манбалари ва мавзуга доир илмий адабиётлардан фойдаланилган.
#“Кўмак” уюшмаси #Германия #Олимжон Идрисий #Мажидхон #Маориф комиссарлиги #Дармштадт #Марям Султонмуродова
Мақолада ахборот хавфсизлиги тушунчаси, унинг давлат ва халқаро миқёсдаги аҳамияти, ушбу соҳага оид атамалар изоҳи берилган.
#шахс #жамият #ахборот #ахборот хавфсизлиги #ахборий муҳит
Мақолада ХХ асрда Ўзбекистондаги мукофотлаш тизими тарихи Фарғона вилояти мисолида ёритилган. Хусусан, Фарғона вилояти Давлат архиви ҳужжатлари асосида вилоятдаги ҳар бир касб эгаларининг босқичма-босқич тақдирланиш жараёни ўз аксини топган. Шунингдек, Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда водий аҳолисининг юбилей сифатида таъсис этилган мукофотлар, турли даражадаги орден ва медаллар билан тақдирланиши қиёсий таҳлил этилган.
#мукофот #фонд #Ўзбекистон ССР #орден #медаль #Фарғона вилоят давлат архиви #Олий Совет Президиуми #фахрий унвон
Мустақиллик йиллари касаначиликни ривожлантириш Ўзбекистон халқининг миллий тарихий мероси, турмуш тарзи, анъаналари ва руҳияти хусусиятларига таяниб ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шаҳар ва қишлоқларда миллий ҳамда жаҳон тажрибаларини ўрганган ҳолда касаначиликни ривожлантириш, уни давом эттириш мақсадида соҳанинг қонуний асослари яратилди. Мақолада мустақиллик йиллари касаначиликка қаратилган эътибор тадқиқ қилинган.
#анъана #бадиий ҳунармандчилик #тўқима #кооперация #аҳоли бандлиги #даромад #касаначилик #барқарор ўсиш #нақш безаклари #гиламдўзлик #бадиий тўқимачилик #мумтоз нақш #маҳсулот сифати #трикотаж маҳсулотлари #атторлик
Мақола ХIХ асрнинг иккинчи ярми - ХХ аср бошларида Россиянинг Қашқар (Шарқий Туркистон) билан Марказий Осиё орқали савдо сиёсатига бағишланган. Фарғона вилояти (Қўқон) Россия-Қашғар савдо муносабатларининг асосий узатиш нуқталаридан бирига айланди. Россия империяси ва Туркистон ўлкасининг мустамлакачи ҳукмдорлари хорижий ва маҳаллий тадбиркорларнинг сармоясидан фойдаланиб, маҳаллий бозорларда ҳам, Туркистоннинг ташқи чегараларига туташ ҳудудларда ҳам савдонинг ривожланишидан фойда кўришга интилдилар. Хом ашё экспорти ва тайёр маҳсулот импорти йўлга қўйилди.
#Шарқий Туркистон #савдо #Россия #пахта #бож #савдогарлар #хомашё #тўқимачилик саноати #Туркистон ўлкаси #Қашғар #Қўқон биржаси қўмитаси #Қўқон божхонаси #Иркештам ўтиш пункти #юқори сифатли маҳсулотлар #ёғ заводи #аванс тўлови
Мақолада Совет ҳокимиятининг 1953-1956 йилларда Ўзбекистон ССРда тарғибот ишларида даврий матбуот, хусусан газеталардан фойдаланиши, унинг йўналишлари, ундан кўзланган сиёсий, иқтисодий, мафкуравий мақсадлари таҳлил қилинган.
#мафкура #тарғибот #газета #совет ҳокимияти #партия #даврий матбуот
Мақолада 1916 йилда Россия империясининг I Жаҳон урушидаги иштироки натижасида Туркистонда умумхалқ қўзғолони ва норозилик ҳаракатлари юз бериши ва уни бостириш жараёнидаги қийинчиликлар сабабли Туркистон генерал-губернаторлиги маъмуриятининг ҳарбий округ қўшинларига таянишга мажбур бўлганлиги таҳлил этилган.
#солдат #қўзғолон #ҳарбий округ #мунтазам армия #рота #казак #пулемёт
Мақолада парламентнинг миллий хавфсизлик сиёсатини шакллантиришда тутган ўрни, уни хавфсизликка доир сиёсатни юритиш тартиби, парламентнинг бу йўналишдаги вазифа ва ваколатлари ҳақида сўз боради. Шу билан бирга, аниқ хорижий мамлакатлар мисолида миллий хавфсизлик сиёсатини юритиш амалиёти ва тажрибаси ҳақида баён этилган.
#парламент #миллий хавфсизлик #директива #сиёсий хавфсизлик #давлат манфаати
Мақолада кутубхона фаолиятида муаллифлик ҳуқуқини таъминлаш муаммолари, қонунчиликдаги бу йўналишдаги нормалар ва уларнинг амалиётдаги ифодаси, муаллифлик ҳуқуқи муҳофазасини таъминлаш бўйича тавсия ҳамда кўрсатмалар ҳақида сўз боради. Шунингдек, имконияти чекланган шахслар учун кутубхона фаолиятидан фойдаланиш шароитлари, китоблардан эркин фойдаланишга доир халқаро ҳужжатларнинг мазмуни ҳақида баён этилган.
#кутубхона #муаллифлик ҳуқуқи #техник восита #БИМТ #ҳуқуқий ҳимоя #эркин фойдаланиш
Мақолада Абдулла Ориповнинг “Куз хаёллари” шеъри таҳлили орқали шоирнинг сўз қўллаш маҳорати ёритилган. Тасвирий ифода ва воситалардан, шеърий санъатлардан фойдаланиб чуқур фалсафий фикрни сатрларга сингдиришдаги шоир маҳорати тадқиқ этилган.
#сўз #бадиий маҳорат #тасвирий воситалар #шеърий санъатлар #фалсафий фикр #банд тизимлари
Мақолада таниқли немис олими Карл Райхлнинг туркий ва туркий бўлмаган халқлар орасида кенг тарқалган “Гўрўғли” туркуми достони версиялари бўйича олиб борган илмий тадқиқотлари ҳақида фикр юритилади.
#ижро #образ #достон #ижрочи #версия #туркум
Мақолада Россия ва Бухоро ўртасида савдо-сотиқ муносабатлариХVІ асрнинг иккинчи ярмида Англия томонидан йўлга қўйилган бўлиб, бу вазифани амалга ошириш учун Москва савдо компанияси вакили Энтони Дженкинсон Бухоро хонлигига келиб, буваколатни бажариш жараёнида Бухоро сиймосини яратди
#талқин #хонлик #Бухоро амирлиги #туркийлаштириш #давлатбошлиғи #майда жанжал
Мақолада рангларнинг насрий асарлардаги ўзига хос рамзий ифодалаш масаласи тадқиқ этилади.
Рангнинг лейтмотив сифатида рамзий ифодаси асарнинг етакчи ғоявий-эстетик омилига айланиши А.Мирзаакбаровнинг “Оқ капалак ёҳуд Муҳаббатга йўғрилган бахт” қиссаси мисолида ёритиб берилади.
#тамойил #ранг #рамзийлик #бадиий асар
Мақола рус ва ўзбек тиллари орнитологик лексикасининг семантик таркибини ўрганишга бағишланган. Унда турлича тизимдаги тилларда ёввойи қушлар номларининг коннотатив маънолари барқарор иборалар таркибида ёритилган, уларнинг бадиий адабиёт матнларида ифодаланиш мисоллари келтирилган, шунингдек, мазкур тиллардаги орнитоним сўзлари билан боғлиқ бўлган муқобил иборалар, мақол ва маталлар аниқланган.
#ибора #муқобиллик #коннотация (кўчма маъно) #орнитоним
Бугунги кунда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида адабиётни ўрганишга бўлган қизиқиш сезиларли даражада пасайган. Бу, бир қатор омилларга боғлиқ бўлиб, ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг дангасаликка йўл қўйишларидан ташқари, завқли ўқиш машғулотларини турли чат (суҳбат)ларга алмаштиришлари ҳам сабаб бўла олади. Мақолада адабиётнинг мактаб фани сифатида ўқитилишининг аҳамияти ўрганилади ҳамда уни ўқитиш бўйича замонавий усуллардан фойдаланиш тавсия этилади, бизнинг фикримизча, бу, мактабда адабиётни ўқитиш ва ўрганишга бўлган қизиқишни орттиради.
#адабиёт #Матн #ўқиш #адабиётни ўқитиш #бадий асарлар #усул ва ёндашувлар
Мақолада “гўзаллик” тушунчаси, унинг шарқона талқини, гўзаллик компонентларини вербаллаштиришда когнитив структуранинг роли ҳақида сўз боради. Гўзалликнинг аёл тимсоли орқали ифодаланишида шарқ гўзаллик эталонлари ҳамда муаллифнинг индувидуал баҳо мезонлари Лутфий, Атоий, Саккокий шеърлари мисолида таҳлил қилинади.
#тимсол #гўзаллик #концепт #ассоциация #Ер #эстетик баҳо #вербаллашув #шарқона #эмоционал баҳо мезони #миллий-этник қадриятлар #умумий белги
Тил алоқа воситаси сифатида маданият билан кўп ва мураккаб жиҳатдан боғлик саналади.
Лингвистик алоқалар халқнинг бевосита алоқаси пайтида ҳам, улар бўлмаганда ҳам содир бўлаи, шу билан бирга маданиятларнинг воситачилик алоқаларининг муҳим кисмини ифодалайди. Мақолада рус-инглиз тилидаги алокалар ривожланишининг бошланиши муҳокама қилинади ва бир-бирига таъсир қилувчи тиллар ўртасидаги тил алоқалари таҳлил қилинади.
#ўзлаштириш #тил ва маданият #инглиз-рустилидаги алоқалар #русизм #лексик элементлар
Замонавий тилшуносликда «таржима» ёки «таржима фаолияти» деб номланувчи тиллараро нутқ фаолиятининг лингвистик аспектларини ўрганиш муҳим ўрин тутади. Замонавий таржимашуносликтиллар ва маданиятлар ўртасида билим алмашишни осонлаштиришнинг муҳим усули ҳисобланади. Хусусан, таржимон бошқа таржима версиялари ҳақида маълумотга эга бўлмаган соф таржима, сезиларли даражада муҳим ва мураккаб саналади. Маълум бир тил учун янгилик бўлиб ҳисобланган матн таржимон олдига ўзига хос масалани қўйиш билан бир қаторда ўқувчи учун потенциал қизиқарли маҳсулот бўлиб ҳам ҳисобланади.
#таржима #маданиятлараро коммуникация #таржимашунослик #умумий таржима назарияси
Илмий адабиётлар таҳлили герман тилларида адабиётшунослик терминларининг бир хил ва бир текис ўрганилмаганлигини кўрсатади. Ушбу мақолада адабиётшунослик терминларининг герман тиллари мисолида ўрганилганлик даражаси ва аҳамияти тўғрисида тўхталиб, Крис Болдикнинг “The Concise Oxford Dictionary of Literary Terms” луғати ва ундаги адабиётшунослик терминларининг эътиборга молик томонлари ҳақида маълумотлар берилган. Луғатда келтирилган адабий турларга доир терминлар борасида фикр юритилиб, драматик терминларнинг Крис Болдик томонидан берилган изоҳларига муносабат билдирилган.
#комедия #драма #театр #трагедия #пьеса #парда #адабиётшунослик термини
Мақолада оиладиги ижтимой, маънавий муҳитни вужудга келтиришда эркак ва аёлнинг ўзаро муносабати, ушбу муносабатларнинг гендер жиҳатлари ҳамда унинг оила барқарорлиги ва фарзандлар тарбиясига кўрсатадиган таъсири таҳлил қилинган.
#гендер #тенглик #оила #ижтимоий муҳит #Эркак #аѐл #фарзанд #оила барқарорлиги
Мақолада муаллиф янги Ренессанс педагогикаси ва жадид маърифатпарвари, атоқли педагог Абдулла Авлонийнинг педагогик қарашларидаги ўзаро уйғунликнинг қиёсий таҳлилига эътибор қаратган. Абдулла Авлоний қарашлари ва замонавий таълим-тарбия уйғунлиги компаративистик ёндашув асосида очиб берилган.
#педагогика #тарбия #таълим #Маърифат #ахлоқ #Ренессанс педагогикаси #педагогик қараш
Мақолада бўлғуси иқтисодчиларда аналитик тафаккурни ривожлантиришнинг замонавий педагогик шарт-шароитлари, омиллари, босқичлари, компонентлари, усуллари таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада бўлғуси иқтисодчиларда аналитик тафаккур юритиш кўникмаларининг педагогик-иерархик тизими, намоён бўлиш шакллари тадқиқ қилинган.
#метод #таълим #олий таълим #дебатлар #фикрлаш #аналитик фикрлаш #бўлғуси иқтисодчи #таълим ва тарбия жараёни #методик талаблар #таълим ва тарбия самарадорлиги #баҳс- мунозара
Мақолада олий техник таълим муассасалари талабаларининг техноэтик маданиятини ривожлантиришнинг замонавий педагогик шарт-шароитлари, омиллари, босқичлари, компонентлари, усуллари таҳлил қилинган.
#техника #олий таълим #этика #олий техник таълим #техноэтика #гуманитар билим #техник билим
ХХ асрнинг 20-30 йилларида ўзбек саҳна санъати тараққиёти учун муҳим кучлар етишиб чиқди.
Санъатнинг ушбу соҳасини ривожлантириш йўлида зиёлилар иқтидорли йигит ва қизларни Москва ва Боку шаҳарларида ўқишга юборилди. Мақолада Боку шаҳрида таълим олган, келажакда Халқ артисти даражасига етган Ҳалима Носированинг соҳага кириб келиши, таълим жараёни, ундаги қийинчиликлари, эришган ютуқлари хотира-эсдаликлар ва архив манбалари орқали ёритилади.
#театр #Ҳалима Носирова #Москва #Боку
Мақолада муаллиф онги ва тафаккуридаги азим қадриятларнинг поэтик ифодада акс этиш манераси ҳақида сўз юритилади. Айниқса, муаллиф ва олам муносабатлари тиғизлиги фалсафий-эстетик қамров яхлитлашувига замин ҳозирлаши урғуланади. Натижада, инсон шахс ўлароқ жамиятда ўз ўрнини топиши, ахлоқий нормаларнинг бадиий инъикоси ёзувчи онги шуурида қайта модификацияга учраши тўғрисида илмий- назарий мулоҳазалар келтирилади.
#идея #композиция #сюжет #образ #разум #автор #философия #эстетика #логика #модификация #герменевтика #эмоция
Мақолада Алишер Навоий ижодида оилавий-маиший таназзул ва ижтимоий-маънавий ҳаётдаги инқирозларнинг ўзаро боғлиқ ва уйғунликда тасвирланиши таҳлилга тортилган.
#ижтимоий ҳаёт #маиший турмуш #тарихий воқелик #маънавий-ахлоқий тубанлик #ижтимоий инқироз
Мақолада Абулқосим Фирдавсий ҳамда Маҳмуд Ғазнавий ўртасида бўлиб ўтган низо ва можаролар тарихи Ҳ. Ҳайне ижодида қай тарзда талқин этилгани атрофлича таҳлил этилган.
#ватанпарварлик #инсонпарварлик #талончилик #ҳажвия #эпопея #бадиий адабиёт ёдгорлиги #кумуш танга #ранжимоқ
Мақолада носир ва шоир Шуҳратнинг шоҳ асари −“Жаннат қидирганлар” романининг мазмун-моҳиятини очиб беришга қаратилган. Мақолада адибнинг адабий-эстетик қарашлари халқпарвар доктор, ўзбек фарзанди Абулбарака, эрксевар зиёли Зейтун ва чет эллик оддий фуқаро Зилол образлари орқали кўрсатиб берилган.
Шунингдек, адиб романда чет эллардаги миллий уйғониш, озодликка интилиш мавзусини ҳам анча кенг ва ҳаққоний тасвирлаган.
#руҳият #жараён #мустақиллик #образ #роман #озодлик #эстетик #тушунча #қаҳрамон #адабий #поэтик тафаккур #ватанфурушлик
Мақолада ёзувчи адабий-эстетик қарашларининг шаклланиши бадиий публицистикасидаги хотира мақолалари мисолида таҳлил этилган. Ўзига устоз санаган ўзбек реалистик ҳикоячилигининг асосчиларидан бири А.Қаҳҳор ҳақида бир нечта хотира мақолалар, бадиий ва муҳаррирлик, журналистик соҳасида катта устоз бўла олган А.Мухторга бағишланган учта хотира мақоласи таҳлилга тортилган.
#услуб #шаклланиш #реализм #бадиий публицистика #хотира #адабий-эстетик қарашлар #Эркин Аъзам
Мақолада болаларга хос оғзаки матнлардан бири саналган аллаларнинг лингвофольклористикада ўрганилиши ҳамда унинг болалар оламининг ўзига хос лисоний манзарасини очиб бериши ҳақида фикр юритилган.
#алла #маданий код #синкретизм
Мақолада мулоқот жараёнида мурожаат шаклларининг аҳамияти, инглиз ва ўзбек педагоглари мулоқот хулқида қўлланиладиган мурожаат шакллари, уларнинг ўхшаш ва фарқли томонлари қиёсий жиҳатдан таҳлил этилган.
#мурожаат #адресант #адресат #мулоқот #вокатив форма
Мақолада замон, жамиятдаги ўзгаришлар, унинг тилга, жумладан, раҳбарлик ва унга ёндош тушунчалар семантикасига таъсири ҳақидаги фикрлар баён қилинган.
#раҳбарлик #Янги Ўзбекистон #янгиланаётган замон #ёндош тушунчалар
Мақолада ўзбек тилида содда гап қолиплари воқеланишига таъсир қилувчи морфологик омиллар ҳақида фикр юритилади. Жумладан, гапнинг энг кичик синтактик қолипи[WPm] эканлиги ҳамда унингранг-баранг хусусиятлари таҳлилга тортилади.
#мафкура #тил #кесим #тафаккур #адабий тил #содда гап #грамматик қурилиш
Мақолада инглиз ва ўзбек тилларида “субъектив-модал баҳо” микроконцептини воқелантирувчи тил бирликлари сатҳлараро қиёсланиб, уларнинг лингвокогнитив майдон табиати ва лингвокультурологик хусусиятлари қиёсий аснода илк бор тадқиқ қилинган, шунингдек мазкур майдон конституэнтларининг изоморфик ва алломорфик жиҳатлари аниқланган.
#концепт #«субъектив модал баҳо» микроконцепти #концептнинг воқелантирувчилари #микроконцептнинг лингвокогнитив майдони табиати #мураккаблашган содда гап #кириш гап #кириш гапли қўшма гап
Mақолада латифаларнинг таснифларга бўлиниши ва мана шу таснифдан ўрин олган касб-ҳунарга оид бўлган латифалар прагматик жиҳатдан таҳлил қилинади. Шунингдек, латифаларни лингвокултурологик хусусиятларига эътибор қаратилади.
#концепт #пропозиция #пресуппозиция #латифа #лингвомаданий хусусият