Articles : Abdullayev Diyorjon Nodirjon o'g'li
Мақолада тарих фани таркибига кирувчи фалеристика ёрдамчи тарих фанининг музей соҳасидаги ўрни ва аҳамияти, шунингдек, фалеристика объектлари ва предметларининг илмий таснифи ва тавсифи, уларнинг музейга келиб жойлашиши ва ўзига хос хусусиятлари баён этилган. Тадқиқотда музей предметлари таркибига киритилган фалеристик объектларни давлат рўйхатига олиш тартиби ўрганилган.
#музейлар #фалеристика #давлат мукофотлари #Тошкент музейлари #музей фондлари #ёрдамчи тарих фанлари #коллекциялар #орден #медал
Мақолада ХХ асрда Ўзбекистондаги мукофотлаш тизими тарихи Фарғона вилояти мисолида ёритилган. Хусусан, Фарғона вилояти Давлат архиви ҳужжатлари асосида вилоятдаги ҳар бир касб эгаларининг босқичма-босқич тақдирланиш жараёни ўз аксини топган. Шунингдек, Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда водий аҳолисининг юбилей сифатида таъсис этилган мукофотлар, турли даражадаги орден ва медаллар билан тақдирланиши қиёсий таҳлил этилган.
#мукофот #фонд #Ўзбекистон ССР #орден #медаль #Фарғона вилоят давлат архиви #Олий Совет Президиуми #фахрий унвон