2021-4

Maqolalar

6-10 370 Sep 13, 2022 1:25:18 PM
Annotatsiya

Тўрт ўлчовли фазода Sp(3,C) группага нисбатан инвариант бўлган полиномиал функциялар ҳалқасининг ташкил этувчилари келтирилган.

#инвариант кўпҳад #группанинг чекли фазодаги таъсири

11-15 455 Sep 13, 2022 1:31:43 PM
Annotatsiya

Мақолада кон-металлургия саноати тизими бўлажак мутахассислари учун физикадан касбий йўналтирилган масалаларни шакллантириш орқали амалиёт машғулотларнинг самарадорлигини ошириш кўрсатилган.

#таълим #ишлаб чиқариш #кон-металлургия саноати #амалий машғулот

16-21 354 Sep 13, 2022 1:40:13 PM
Annotatsiya

Мақолада Фарғона вилоятининг кекса ва қари ёшдаги аҳолиси орасида ҳозирги пайтдаги ўлим ҳолатининг ўзига хос ўзгариш тенденцияси ёритилган. Олинган материалларга статистик ишлов беришда Фарғона вилоят статистика бошқармаси ҳисобот ҳужжатлари С42, С45, С51 материаллари манба ва маълумот сифатида хизмат қилган.

#структура #даража #ўлим #тенденция #кекса ва қари ёшдагилар #улуш

22-26 530 Sep 13, 2022 2:02:15 PM
Annotatsiya

Мақолада коврак ўсимлиги чиқиндиларидан сульфаниламид доривор бирикмасини ажратиб олиш ва унинг ферроцен билан диазотирлаш реакциясини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари келтирилган.

#3 #лигнин #ферроцен #1 #диазотирлаш #коврак #ўсимлик чиқиндиси #5-триметоксибензальдегид #сульфаниламид

27-32 389 Sep 13, 2022 2:08:03 PM
Annotatsiya

Мақола helianthus tuberosus илдизмевaси тaркибидaги эркин моносaхaридлaрни aниқлaш вa
aжрaтиб олиш ҳамда кейинчалик ажратиб олинган моддалардан биотехнологик ва фармацевтика
саноатида турли хил мақсадларда фойдаланишга қаратилган. Тажрибаларимиз давомида эришилган
натижалардан кўринадики, ультратовуш ёрдамида олиб борилган экстракция жараёнидан сўнг
шарбат таркибидаги эркин фруктозанинг миқдори сезиларли даражада ўсганлигини кўришимиз
мумкин, яъни Ф1 – 2.18%. Бундан ташқари, асосий шарбатдан намуна олинди ва pH - метр усули
ёрдамида эркин фруктоза миқдори таҳлил қилиниб, ЮҚХ ва ҚХ таҳлиллари олиб борилди.

#Helianthus tuberosus #α-инулин #"Милл Мастер"

33-37 505 Sep 13, 2022 2:52:44 PM
Annotatsiya

Мақолада ферроценкарбон кислотани п-аминобензой кислота билан янги ҳосиласи синтези ҳамда ушбу модданинг айрим физик-кимёвий кўрсаткичлари таҳлили ва ишлатилиш соҳаси баён қилинган.

#ИК-спектроскопия #диазотирлаш реакцияси #ферроценкарбон кислота #гетероаннуляр #п- (2`-карбоксиферроценил)бензой кислота #п-аминобензой кислота #масс- спектрометрия

38-43 443 Sep 13, 2022 2:57:34 PM
Annotatsiya

Метилпарабен косметик маҳсулотларда микробларга қарши курашувчи консервант сифатида
қўлланилади.Метилпарабеннинг меъёрдан ортиши дерматит касаллигига ва дори препаратларига юқори
сезувчанликка сабаб бўлади. Парабенлар концентрациясини аниқлашнинг тез ва самарали усули‒ юқори
самарали суюқлик хроматография усули ишлаб чиқилди. Метилпарабенни ажратишда Supelco C18, 150 х
4,6 мм (5 мкм) ва BDS Hybersil C8 150х4.6 мм (5 мкм) колонкаларидан фойдаланилди. Метилпарабеннинг
юқори ютилиш спектри 254 нм. Кремлар ацетонитрил эритмасида 25 дақиқа давомида ультратовушли
ваннада экстракция қилинди. Олинган натижалар косметик кремлар таркибидаги метилпарабеннинг ДСТ
га мувофиқлиги тез ва самарали усулда аниқланганлигини кўрсатди.

#метилпарабен #косметик маҳсулот #косметик кремлар

44-48 289 Sep 13, 2022 3:10:39 PM
Annotatsiya

Мақолада пиёз ўсимлигининг фойдали хусусиятлари, кимёвий таркиби, табобатда қўлланилиш усуллари ва амалий аҳамияти ҳақида маълумотлар келтирилган.

#дори #ўсимлик #маҳсулот #минераллар #пиѐз #витаминлар #табобат #шифобахш хусусият

49-53 346 Sep 13, 2022 3:36:45 PM
Annotatsiya

Мақолада амарант таркибига кирувчи пигмент бирикмалар тўғрисида маълумотлар келтирилган. Мақолада, шунингдек, беталаин пигментларни озиқ-овқат саноатида қўллашнинг аҳамияти тўғрисида ҳам маълумотлар берилган.

#амарант #беталаин #пигментлар #бетацианинлар

54-57 440 Sep 13, 2022 3:42:41 PM
Annotatsiya

Мақолада 1-фeнил азонафтол-2 пропаргил эфири ва унинг ҳосилаларини синтeз қилишнинг самарали усули ва олинган моддаларнинг физик-кимёвий хоссалари таҳлил қилинган. Ишда 1-фeнил азонафтол-2 пропаргил эфири ҳосилаларини (мис, кумуш, симоб ацeтилeнидлари) олишнинг энг мақбул усули кeлтирилган.

#азонафтол #1-фeнил азонафтол-2 пропаргил эфири #физик-кимёвий хоссалари

58-63 460 Sep 13, 2022 3:53:28 PM
Annotatsiya

Мақолада бугунги кунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашда мавжуд технологиялар ҳамда улардан юқори кўрсаткичлар билан сифатли, рақобатбардош маҳсулотлар олиш технологияларини яратишга доир тадқиқот натижалари келтирилган.

#қишлоқ хўжалиги #госсипол #озиқ-овқат

64-68 218 Sep 13, 2022 4:15:45 PM
Annotatsiya

Мақолада жамиятда инсон омилининг фаоллик даражаси, шахснинг яратувчанлиги, сиёсий- ижтимоий, иқтисодий фаоллиги унинг тараққиётни таъминлашдаги таъсирини ошириш йўллари тўғрисида сўз юритилади.

#инсон омили #жамиятдаги ҳуқуқий мезон #шахс фаровонлиги #улуғ мақсадлар #аҳоли бандлигини таъминлаш #инновацион фикрлаш #ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қилиш

69-71 364 Sep 13, 2022 4:27:46 PM
Annotatsiya

Мақолада ислом дини ва фалсафасида мусулмон кишининг илмли бўлиши, унинг фазилатлари, хусусан аёлларнинг билимли бўлиши ўз фарзанди ва жамиятнинг маърифий юксалишига таъсири, мазкур жараённинг гендер хусусиятлари таҳлил қилинган.

#Дин #илм #аѐл #фан #ислом #ислом фалсафаси

72-76 266 Sep 13, 2022 4:33:33 PM
Annotatsiya

Мақолада Фарғона водийсидаги қадимги шаҳар харобалари, мозор-қўрғонлардан топилган кулолчилик буюмларини бронза, илк темир ва антик давр маданиятлари даврини аниқлашдан ташқари, қўшни ҳудудлар билан бўлган ижтимоий, иқтисодий ва маданий алоқалари масалалари бўйича кўплаб материаллар бериши мумкинлиги қайд этилади.

#Бақтрия #Марғиѐна #Фарғона #Чуст маданияти #Далверзин #Суғд #андронов маданияти #Эйлатон маданияти #Шурабошат маданияти #қўлда ясалган идишлар #қизил ангобли юпқа қилиб ясалган идишлар

77-80 334 Sep 13, 2022 4:40:49 PM
Annotatsiya

Мақолада Амир Темур ва темурийлар даври тарихига бағишланган жаҳон тарихшунослиги асарларда Фарғона водийсининг сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёти масаласи қай даражада ёритилганлиги таҳлил этилган. Темуршуносларнинг водий тарихига оид фикр ва мулоҳазаларига тарихий манбалар асосида муносабат билдирилган.

#Шарқий Туркистон #Фарғона #Амир Темур #ҳоким #Андижон #Мўғулистон #Мовароуннаҳр #Мирзо Умаршайх #Мирзо Искандар #амир Худойдод Ҳусайний #Мирзо Бобур #Кошғар #валиаҳд

81-89 340 Sep 14, 2022 5:16:40 PM
Annotatsiya

Мақола Қанғ маданияти ҳақида бўлиб, унда Хитой ёзма манбаларидаги тарихий маълумотлар ва Ўрта Осиё ҳудудида олиб борилган археологик тадқиқотларда аниқланган Қанғ маданияти сақланмалари асосида уларнинг жойлашув ҳудудлари, хитой манбаларидаги номланиши, топилмаларнинг қиёсий солиштириш натижалари ва турли маданиятларнинг таъсири ёритиб берилган.

#Қанғ давлати #Джанг Чиян #Хитой ёзма манбалари #қанғларнинг археологик топилмалари #катакомба #подбой #Қанғ давлати ҳудуди

90-97 306 Sep 14, 2022 5:23:57 PM
Annotatsiya

Мақолада турли хил: архив, даврий матбуот, тарихий адабиёт каби манбаларни жалб қилган ҳолда Ватан тарихи фанида кам ўрганилган 1917 йил февраль инқилобидан кейин Туркистонда собиқ империя элитасининг тажрибаси ва билимларидан ўлкани бошқаришда фойдаланиш тарихи очиб берилди. Бундан ташқари, собиқ империя амалдорлари томонидан амалга оширилган буржуа инқилоби, уларнинг Туркистоннинг келажаги ҳақидаги фикрлари ва минтақадаги ўз ўрни ҳақида юритган фикрлари кўрсатиб берилади.

#манба #Туркистон #Февраль инқилоби #"собиқ" империя элитаси #тажриба ва билим #инқилобни қабул қилиш

98-102 317 Sep 14, 2022 5:29:17 PM
Annotatsiya

Мақолада хайрия ва ҳомийлик қадриятларининг юртимиз тарихидаги ўрни ва аҳамияти, унинг шаклланиш босқичлари, шунингдек, XVIII аср ўрталари XX асрнинг биринчи ярмида ҳукмронлик қилган Бухоро амирларининг хайрия, ҳомийлик ҳамда меценатлик каби инсоний фазилатларга қай даражада эътибор берганлар ва уларнинг сиёсатида ушбу феноменларнинг ўрни ва аҳамияти қай даражада бўлгани илмий-назарий таҳлил қилинган. Шунингдек, Бухоро амирларининг Россия империясининг бошқа ҳудудларида амалга оширган хайрия ва ҳомийлик ишлари ҳам ёритилган.

#Авесто #Аҳмад Дониш #ижтимоий сиёсат #Бухоро амирлари #Манғитлар сулоласи #хайрия ва ҳомийлик #меценатлик #Амир Насрулло #Амир Шоҳмурод #Амир Ҳайдар #Амир Музаффариддин #Амир Абдулаҳадхон #Амир Олимхон #Қрим

103-109 284 Sep 14, 2022 5:33:37 PM
Annotatsiya

Мақолада XIX ‒ XX аср боши хорижий тарихий манбаларида ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида жойлашган асосий сув ҳавзалар – Орол денгизи, Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Қашқадарё, Чирчиқ дарёлари ҳақидаги маълумот ва қарашлар таҳлил қилинган. Ушбу сув ҳавзаларига хорижликларнинг қизиқишини белгилаб берган сабаблар очиб берилган.

#Орол денгизи #Амударё #Сирдарё #Ўзбой #Зарафшон #Чирчиқ #Қашқадарё #“Амударё масаласи”

110-117 366 Sep 14, 2022 5:42:38 PM
Annotatsiya

Мақолада Тошкент вилояти саноат шаҳарлари аҳолисининг этник тарихи ва таркиби дала тадқиқотлари, адабиётлар ва архив ҳужжатлари маълумотлари асосида таҳлил қилинган. Воҳа аҳолисининг маҳаллий қисми турли этник гуруҳлардан иборат эканлиги, улар тил хусусиятига кўра туркий бўлганлиги, қисман тожик тилида сўзлашувчи гуруҳларнинг яшаганлиги ўлкадаги мавжуд этнотопонимлар мисолида ёритилган. Минтақада европа тилли аҳолининг уюшган ҳолдаги манзилгоҳларининг шаклланиши ХХ аср бошларига тўғри келганлиги, асосий қатламнинг кўчиб келиши эса бевосита ҳудудда саноат корхоналари, турли ГЭСларнинг қурилиши, шунингдек, айрим халқларнинг депортация қилиниши билан боғлиқ бўлганлиги илмий маълумотлар орқали очиқланган.
Саноат шаҳарларининг полиэтник муҳитга эга эканлиги, у ерда аралаш маданият белгиларининг пайдо бўлиши, турли этник гуруҳ вакиллари ўртасидаги оилаларнинг кўпайишига туртки бўлганлиги сўровлар натидажасига кўра асосланган.

#миграция #демография #саноат корхоналари #Тошкент вилояти #депортация #этник тарих #урбанизм #аҳоли манзилгоҳлари #этнотопоним #этник гуруҳ #аралаш маданият #саноат шаҳри #ГЭС #маҳаллий миллат #шаҳар муҳити #анаъанавий хўжалик

118-122 297 Sep 14, 2022 5:52:37 PM
Annotatsiya

Мақолада Муқимийнинг Амирий ғазалларига татаббулари таҳлил этилган. Бадиий маҳорат масаласи ёритилган.

#анъана #маҳорат #ғазал #бадиий санъатлар #вазн #татаббу

123-127 223 Sep 14, 2022 5:56:15 PM
Annotatsiya

Мақола сўнгги йиллар насрида, хусусан Жиззахлик адиб Абдулла Аҳмаднинг “Фарёд”қиссасида миллий қаҳрамон яратиш маҳоратининг таҳлил ва талқинига бағишланган. Мақолада адиб услубий изланишлари қисса сюжети, қаҳрамонлари бошидан кечирган аянчли воқеалар  тасвири мисолида кўрсатиб берилади.

#ростгўйлик #қаҳрамон #миллий характер #соддалик #мардлик #поклик #тажовузкорлик #ижодкор услуби

128-133 314 Sep 14, 2022 6:05:09 PM
Annotatsiya

Мақолада ретроспекция атамаси, унинг бадиий адабиётда қўлланилиши, ретроспектив сюжет, ретроспектив сюжет функцияси,  типлари, хусусиятлари ҳақидаги рус ва ўзбек адабиётшуносларининг назарий қарашлари мисоллар ёрдамида таҳлилга тортилган.

#сюжет #функция #воқеа #тасниф #тип #қаҳрамон #хронологик #ретроспекция #қистирма эпизод #концентрик #ўтмишга қайтиш (ўтмишни жонлантириш) #ўтмишга назар ташлаш #ретро

134-137 256 Sep 14, 2022 6:10:03 PM
Annotatsiya

Мақолада Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг Қобул вилояти ва Ҳиндистонда суғориш тизимларига бўлган эътибори ва боғ яратишдаги амалга оширган улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида сўз боради.

#ариқ #тўғон #боғлар #суғориш иншоотлари

138-144 432 Sep 14, 2022 6:14:50 PM
Annotatsiya

Ўзбек тилидаги тиббий эвфемизмларни кузатиш натижасида улар турли социал қатлам ва касб эгалари нутқига хосланишига кўра фарқланиши аниқланди. Тиббий эвфемизмларни социал қатлам нутқига хосланиши асосида қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин. Мулоқот жараёнида эвфемизмни танлаш ва қўллаш кўп ҳолларда ижтимоий омилларга боғлиқ. Бунга, асосан, ижтимоий синф, ижтимоий роль, ижтимоий мавқе, ижтимоий вазият, жинсий мансублик каби омиллар таъсир этади.
Ўзбек тилида тиббий эвфемизмлар ёшга оидлик хусусиятига кўра фарқланса ҳам, нутқ субъектининг ёш хусусиятларини фарқламайди. Эвфема маъносида ёшга оид дифференциал белгиларга кўра, 1) “болаликка оид” белгили; 2) “ўсмирликка оид” белгили; 3) “ўрта ёшга оид” белгили; 4) “кексаликка оид” белгили; 5) “ёшга оидлик” нейтрал тиббий эвфемизмлар ажратилади.

#болалик #кексалик #эвфема #ижтимоий мавқе #социал қатлам #жинсий мансублик #ўсмирлик #ўрта ёш

145-149 266 Sep 14, 2022 6:20:01 PM
Annotatsiya

Мақола ўзбек ва инглиз тилларидаги аёллар исм ва фамилиялари -антропонимларининг тарихий ривожланишини ўрганишга қаратилган. Муҳим тарихий босқичларда шаклланишига бевосита таъсир кўрсатган антропонимларнинг келиб чиқиши,  шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари, ва уларнинг шаклланишига турли хил тарихий жараёнлар таъсир кўрсатганлигига алоҳида эътибор берилади. Мақолада турли хил тарихий даврларда энг кўп учрайдиган исмлар мисол тариқасида келтирилган. Мақоланинг долзарблиги антропонимларда тилга оид морфологик ва семантик тенденциялар акс этиши билан белгиланади, бу эса уларнинг бевосита фаолиятида лингвистик фактларни кузатишга имкон беради.

#ономастика #ономастик квалиметрия #атоқли исмлар #аллоним

150-154 322 Sep 14, 2022 6:24:36 PM
Annotatsiya

Мақолада дискурс, релевант тушунчаларига оид қарашлар баён этилган ҳамда антропонимларнинг дискурс релеванти сифатида тадқиқ этишнинг лингво-этномаданий жиҳатлари асосланган.

#адресант #адресат #дискурс #антропоним #релевант #дискурс интерпретацияси #дискурсив тaҳлил

155-159 241 Sep 14, 2022 6:28:20 PM
Annotatsiya

Мақола академик Азим Ҳожиевнинг морфеманинг моҳияти, унинг сўзнинг маъноли қисми ёки номустақил маъноли қисми, шунингдек, энг кичик маъноли тил бирлиги ёки грамматик маъноли лисоний бирликлигида эмас, функционал маъносида – ясовчи лисоний бирликлигида эканлиги тўғрисидаги фикрини ёритиш ва далиллашга бағишланган.

#морфема #грамматик маъно #функционал бирлик #луғавий маъно #морфеманинг варианти #семантик бирлик #мустақил маъно #яширин маъно #сўз ясовчи асос #сўз ясовчи маъно #шакл ясалиши #шакл ясовчи асос #шакл ясовчи маъно #ясовчи лисоний бирлик #ясовчи қўшимча

160-163 321 Sep 14, 2022 6:31:00 PM
Annotatsiya

Мақолада ўзбек болалар шеъриятида морфологик воситалардан фойдаланиш  болалар нутқининг бетакрор гўзаллиги, ҳис-туйғуларга бойлиги, эмоционал-экспрессив жиҳатдан ўта бўёқдорлигини  яққол юзага чиқаришда муҳим воситалардан бири эканлиги  кўрсатиб берилган. Морфологик поэтизмларга мурожаат этилган шеърий асарлардан   мисоллар  келтирилган.

#морфологик воситалар #морфологик поэтизм #морфопоэтика

164-168 252 Sep 14, 2022 6:34:28 PM
Annotatsiya

Мақола инглиз тилида “мулк” концептига эга бўлган сўзларнинг семантик хусусиятларини таҳлил қилишга бағишланган бўлиб, унда инглиз тилидаги бундай лексемаларнинг ахборот етказишдаги роли ва уларнинг стилистик хусусиятлари ёритилгаан.

#структура #патент #лингвокультурология #концепт #молекула #прототип #когнитив

169-173 276 Sep 14, 2022 6:38:14 PM
Annotatsiya

Мақолада ўзбек тили электрон корпуси (http://uzbekcorpus.uz) учун матнлар репрезентативлиги масаласи ўрганилган. Корпус учун матн танлашнинг статистик усули, ҳажми, миқдори каби омиллар корпус лойиҳалашнинг муҳим мезонларидан бири саналади. Унга кўра матн репрезентативлиги оғзаки ва ёзма матнлар учун турли ҳолатда бўлади. Ёзма матнларнинг графикаси, нормаллаштириш талаблари, матн элементларини компьютер таҳлилининг аниқлиги ва фойдаланиш имкониятининг қулайлиги учун мослаштириш, қолаверса, овозли матнларни транслитерациялаш ҳамда қидирув тизимига сегмент бирликларни унга мос тартибда белгилаш матн репрезентативлигининг асоси ҳисобланади.

#ўзбек тили корпуси #корпус менеджер #матн репрезентативлиги

174-178 315 Sep 14, 2022 6:41:28 PM
Annotatsiya

Мақолада CEFR дастурининг тарихига назар солган ҳолда, Ўзбекистонда сўнгги йилларда олиб борилган ислоҳотлар натижасида унинг турли даражада таъсир қилаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтилган.
Унда CEFR дастури жорий этилгани сўнг келиб чиққан муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида сўз боради.
CEFRни таълим тизимига бевосита жорий этиш натижасида, баъзи бир муаммолар келиб чиқмоқда. Бу шундан далолат берадики, CEFR‒бу нисбий тил дастури ва уни ҳар бир мамлакат, ҳар бир таълим ташкилоти ўз контекстидан келиб чиққан ҳолда жорий этиши лозим.

#CEFR #муаммолар #тил билиш даражалари #Европа тиллари портфолиоси #ечимлар

179-182 188 Sep 14, 2022 6:45:43 PM
Annotatsiya

Мақолада анъанавий ўзбек таомларидаги инновациялар, уларнинг турли минтақаларга хос хусусиятлари ҳамда улардаги трансформациялари борасида тўпланган маълумотлар таҳлили бугунги кунда долзарб масала эканлигини тасдиқлайди.
 

#моддий маданият #анъанавий таомлар #консерваланган таомлар #фаст-фуд #доннар #шаурма #гамбургер хаш

183-185 351 Sep 14, 2022 6:48:31 PM
Annotatsiya

Мақолада Ҳ. Ҳайненинг “Билса эди чечаклар, гуллар...”  шеъри асосида  шоир  лирик қаҳрамонининг ички кечинмалари, изтироб ва туйғуларининг турли образлар воситасидаги ифодаси илмий таҳлилга тортилган.

#муҳаббат #гуллар #булбул #рад этилган севги #табиат манзаралари #ўтли сатрлар #олис юлдузлар

186-188 379 Sep 14, 2022 6:52:44 PM
Annotatsiya

Мақола образлар характерини тасвирлашда ўз объектининг ҳар бир хатти-ҳаракатини кузатиш йўлидан бориши, уларнинг ижобий ёки салбий хислатларини кўрсатиш билан бирга, қайси касб эгаси, қўлидан нималар келиши, қайси соҳада маҳорат кўрсата олишигача тасвирлари маҳорати ва уларни бадиий тасвирлар орқали янада ёрқинроқ очиб берилишига бағишланади.

#метафора #эпитет #қаршилантириш #метонимия #образлар характери #сифатловчи сўзлар

189-192 216 Sep 14, 2022 6:55:45 PM
Annotatsiya

Мақолада  Хайриддин Султонов ижодида тарихий шахсларнинг бадиий тасвир ва талқинлари ҳақида сўз юритилади.

#ijtimoiy hayot #safar #tarixiylik #esdaliklar #xattotlik #timsol

193-195 279 Sep 14, 2022 6:58:13 PM
Annotatsiya

Ушбу мақола«Бобурнома» матнидаги антропонимлар таржимасининг транслитерация, сўзма-сўз, калька ва тасвирий ифода усули орқали амалга оширилиши ва ундаги муаммолар ечимига бағишланган. «Бобурнома» матнида антропонимлар таснифи ҳам бобурона содда, аниқ ва лўнда ўз ифодасини топганлиги таржималар таҳлили орқали кўрсатиб берилади.

#шахс #изоҳ #беклар #амирлар #вазиру-вузаролар #лақаб ёки мансаб #генетик- тарихий жиҳатлар #ижтимоий ҳолатлар #этимологик хоссалар

196-199 249 Sep 14, 2022 7:01:11 PM
Annotatsiya

Мақолада табу ва вульгаризмлар бадиий матнда экспрессивликни ҳосил қилувчи  индивидуал услубий восита сифатида талқин этилади. Одатда, бадиий услубга хос бўлмаган табу ва вульгаризмлар муаллифнинг услубий ўзига хослигини ифода этувчи восита сифатида тадқиқ этилади. Мавзуга доир фикрлар Фарида Афрўз поэтик асарлари мисолида шарҳлаб, далилланади.

#персонаж нутқи #табу #бадиий дид #вульгаризм #адабий меъёр #чегараланган лексика #экспрессив имконият

200-203 248 Sep 14, 2022 7:06:10 PM
Annotatsiya

Мақолада нофилологик олий таълим муассасаларида чет тилини ўқитишда мотивациянинг   ўрни мухим омил бўлиб, ўқув жараёнининг  кучли факторларидан бири эканлиги таҳлил этилган. Шунингдек, кўплаб олимларнинг мотивацияга берган таърифи ва илмий нуқтаи назарлари  муҳокама этилиб, мотивацияни оширишда ўрганувчининг эҳтиёжи, имконияти ва қобилиятини инобатга олиш зарурати таъкидлаб ўтилган.

#эхтиѐж #рағбатлантириш #мотив #мотивация #мотивацион йўналиш #мотивацион фокус

204-206 244 Sep 14, 2022 7:08:37 PM
Annotatsiya

Мақолада  аллюзив номлар муайян бир халқнинг  тарихий тараққиётини, адабий-бадиий меросини чуқур билишни талаб этадиган  матннинг услубий фигураси эканлиги мисолларда таҳлил этилган.

#аллюзив ном #услубий фигура

207-208 353 Sep 14, 2022 7:12:53 PM
Annotatsiya

Мақолада тил ва маданият ўртасидаги ўзаро алоқага бир томонлама ҳаракат сифатида қаралиб, тил воқеликни акс эттиради, маданият эса одам дуч келадиган бу воқеликнинг ажралмас қисмидир ва бу ўринда тил маданиятнинг оддий акси эканлиги ҳақида сўз юритилади.

#лингвокультурология #маданиятшунослик #тилшунослик

209-212 332 Sep 14, 2022 7:15:57 PM
Annotatsiya

Мақолада ўзбек тилшунослигида кейинги йилларда луғавий синонимларни уларнинг лексик маънолари таркибини семик таҳлил қилиш асосида белгилаш орқали уларнинг моҳиятидаги айнанлик ва фарқлилик белгиларини ажратиш лозимлиги ҳақида фикр юритилади.

#сема #коннотация #доминанта #семема #эмоционал бўёқ #сўзнинг семантик структураси #фарқлилик #луғавий синонимлар #лексик маъно #семик таҳлил #маъновий фарқлар #услубий хосланиш белгиси #нейтрал сўз #семантик ҳодиса #семасиологик асос #номема #айнанлик

213-216 231 Sep 14, 2022 7:20:15 PM
Annotatsiya

Мақолада тил билан нутқ ҳодисаларини ва уларга хос бирликларни том маънода илмий-назарий ҳамда амалий фарқлаш; тил ва нутқ бирликларининг моҳиятини очиш йўллари ёритилган.

#трансформация #тил #онг #дизъюнкция #синтагматика #нутк #парадигматиа #конъюкция

217-219 202 Sep 14, 2022 7:23:29 PM
Annotatsiya

Мақолада терминологик компетентлик, термин, атама, истилоҳ тушунчаларининг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари ҳақида маълумот берилган.

#термин #атама #истилоҳ #терминологик компетентлик

220-222 240 Sep 14, 2022 7:26:29 PM
Annotatsiya

Ўзбек тилшунослигида қиёсий содда гапларнинг соф қиёсий ва ўхшатиш содда гаплар каби турлари мавжуд бўлиб, уларнинг ўзига ҳос ҳусусияти шундаки, улар икки эмас уч ҳукмдан иборат. Ушбу гап турларининг таркибидаги қиёс элеменларининг гапдаги жойлашуви ва синтактик позицияси ўзига ҳос мураккаб ҳусусиятга эга.

#Қиёсий содда гаплар #соф қиёсий содда гаплар #ўхшатиш содда гаплар #силлогизм

223-225 238 Sep 14, 2022 7:28:53 PM
Annotatsiya

Мақолада мақолларнинг прагматик функционал жиҳатлари қисман ёритиб боришга ҳаракат қилинган.
Мақолнинг функционал та’рифларидан кўпчилиги унинг вазиятни умумлаштириш ёки маълум ҳаракатларни қилиш тавсияси хусусиятига ишора қилиши ҳам тилшунослар томонидан назарий асослаб берилган. Мақолада маталлар хусусида ҳам фикр юритилган.

#мафкура #нутқ #тафаккур #мақол #ибора #матал #таксонимия

226-228 251 Sep 14, 2022 7:31:58 PM
Annotatsiya

Мақола дипломатияга оид атамаларнинг лингвистик тадқиқига бағишланади. Бунда терминлар ҳақида умумий тушунча берилиб, дипломатия атамасининг бугунги кундаги тилшуносликдаги ўрни ва дипломатия атамасининг келиб чиқиш тарихига бироз тўхталинади. Дипломатик атамалар таҳлилга тортилади ва уларнинг лингвистик таҳлили кўрсатиб берилади.

#терминлар #ташқи алоқалар #дипломатия ва дипломатик муносабатлар #дипломатик луғатлар #лингвистик тадқиқ #доминант сема

FarDU Ilmiy Xabarlari, 2021-4