2020-5

Maqolalar

6-9 441 Aug 26, 2022 2:23:16 PM
Annotatsiya

Мақолада аралаш типдаги параболо-гиперболик иккинчи тур тенглама учун Трикоми масаласи баён қилинган ва масаланинг бир қийматли ечими ўрганилган. Масаланинг ечими параболик соҳада биринчи чегаравий масала ечими сифатида, гиперболик соҳада эса кўриниши ўзгарган Коши масаланинг ечими сифатида изланган. 

#Трикоми масаласи #параболо-гиперболик типдаги тенглама #аралаш соҳа #Коши масаласи

10-14 494 Aug 26, 2022 2:29:50 PM
Annotatsiya

Мақолада инсон организмидаги кислород алмашинувининг бошқарилишида антиоксидантларнинг роли ва маҳаллий хурмо навлари мева экстрактларининг антиоксидантлик хусусиятларини ўрганиш бўйича маълумотлар келтирилган. 

#антиоксидантлар #кверцетин #кислородли оксигеназа #оксидловчи стресс #эркин радикаллар #фермент ва витаминлар #гликлазид #шоколад хурмо экстракти

15-18 468 Aug 26, 2022 2:48:05 PM
Annotatsiya

Мақолада матоларни кимёвий таркибига кўра  сертификатлаш ва таснифлаш муаммолари ҳақида сўз боради. Матоларнинг парчаланишга чидамлилиги ва баъзи кимёвий моддалар билан таъсирлашуви ҳақида тажрибавий маълумотлар баён этилган. 

#стандартлаш #таснифлаш #зиғир #пахта #сертификатлаш #жун #ипак #атлас #табиий матолар #сунъий матолар #синтетик матолар #аралаш матолар

19-23 487 Aug 26, 2022 3:21:45 PM
Annotatsiya

Мақолада м-ферроценилбензой кислотасининг метилолдитиомочевина билан синтези, олинган янги бирикманинг тузилишини исботловчи ИҚ-спектроскопия ва масс-спектрометриктаҳлил натижалари келтирилган.  

#ферроцен #ферроцерон #метилолдитиомочевина #м-ферроценилбензой кислота #ферроценли электродлар

24-28 460 Aug 26, 2022 3:26:24 PM
Annotatsiya

Мақолада синтетик кир ювиш воситаларининг  кимёвий таркибига кирувчи айрим ноорганик ва органик бирикмалар ва уларнинг атроф-муҳитга таъсири тўғрисида қисқача  маълумотлар келтирилган.  

#синтетик кир ювиш воситаси #органик сирт фаол моддалар #алкилсульфонатлар #кимёвий оқартирувчилар

29-31 320 Aug 26, 2022 3:39:08 PM
Annotatsiya

Мақолада Фарғона вилоятининг Қува туманида эчки, қўй ва қорамолларнинг ички аъзолари мускулларининг саркоспородийлар билан зарарланиш даражаси ҳақида маълумот келтирилган. 

#микроскопик #зарарланиш #макроскопик #саркоспоридий #саркоспоридиоз #текинхўр #ўтхўр ҳайвон #гўштхўр ҳайвон #микропрепарат #макроциста #микроциста #трофозоид

32-36 434 Aug 26, 2022 3:42:27 PM
Annotatsiya

Мақолада иқтисодиётни ривожлантиришнинг сўнгги босқичи маҳсули бўлган рақамли иқтисодиёт янги воқелик сифатида мазмун-моҳият, анъанавий иқтисодиёт билан алоқа, афзаллик, самарадорлик ва тараққиётни жадаллаштириш жиҳатидан таърифланади. 

#ишлаб чиқариш #унумдорлик #автоматлаштириш #Рақамли иқтисодиёт #анъанавий иқтисодиёт #маиший техника #мобиль компьютер

37-42 383 Aug 26, 2022 3:52:24 PM
Annotatsiya

Мақолада инсоннинг ҳайвонлар билан боғлиқ дунёқараши шаклланишининг сўнгги илмий назарий-методологик асослари таҳлил қилинган. Илмий изланишлар натижасида қўлга киритилган охирги методологик ютуқлар солиштирилган. Тадқиқот халқаро етакчи илмий марказларнинг олиб бораётган илмий изланишлари йўналишларининг таҳлилини амалга оширган. 

#метод #жамият #Дин #маросим #рамз #тасаввур #ишонч #қурбонлик #уй ҳайвони #ёввойи ҳайвон #бўри #тотем #этник гуруҳ

43-48 327 Aug 26, 2022 4:12:30 PM
Annotatsiya

Мақолада Фарғона вилоятидаги Сўфон мозор-қўрғонида олиб борилган тадқиқот ишлари ёритилган. Бунда, узоқ вақтлар давомида илк темир даврига тааллуқли деб келинган Сўфон мозор-қўрғонида бронза даври ва милодий IV-V асрларга оид қўрғонлар ҳам мавжудлиги ҳақидаги илмий хулосалар берилган. Шунингдек, қўрғон материаллари таҳлили масаласида айрим янги фаразлар илгари сурилган. 

#Фарғона вилояти #Исфайрам-Марғилонсой воҳаси #Сўфон #қабр-қўрғон #бронза даври #Эйлатон-Оқтом маданияти

50-54 300 Aug 26, 2022 4:23:20 PM
Annotatsiya

 Мақолада Александр Бекович-Черкасскийнинг 1714-1717 йилларда Хива хонлигига қарши юриши ва ушбу юриш давомида яратилган Каспий денгизининг биринчи илмий харитасининг тарихий-географик изланишларда тадқиқ этилиши тарихшунослик нуқтаи назаридан кўриб чиқилган. Мақолада қисқача тарзда юриш тарихи ва хаританинг яратилиш жараёни ёритилган. Харитани кейинчалик узоқ давр унутилиши ва совет даврида қайта илмий муомалага киритилиши жараёни тадқиқ этилган. Мавзу Россия империяси, совет ва мустақиллик даври тадқиқотларининг тарихшунослик таҳлили натижасида ёритилган.  

#Ўзбекистон #Ўрта Осиѐ #Каспий денгизи #Амударё #Ўзбой #юриш #тарихшунослик #харита #Россия Империяси #Петр I #Александр Бекович-Черкасский #Хива хонлиги #Е.А. Княжецкая #И.Д.Бухгольц #Шерғозихон

55-60 382 Aug 26, 2022 4:31:31 PM
Annotatsiya

Қадимги давр тарихини ўрганишда тарихий реконструкция масаласи муҳим аҳамиятга эга бўлиб, фанда мазкур масалада турлича ёндашувлар ва қарашлар мавжуд. Археологик тадқиқотлар натижалари ва ёзма манбаларнинг қиёсий таҳлили асосида қадим ўтмишни қайта тиклаш мумкин. Мақолада археологияда тарихий реконструкция масаласи, қадимги давр тарихини тиклашдаги ёндашувлар мавжуд илмий тадқиқотлар таҳлили асосида ёритилган.   

#талқин #археология #маданий алоқалар #тарихий манбалар #тарихий реконструкция #ижтимоий-иқтисодий муносабатлар

61-64 286 Aug 26, 2022 4:59:41 PM
Annotatsiya

Мақолада собиқ советлар ҳокимияти даврида амалга оширилган «маданий инқилоб» сиёсатининг кино ва театр соҳасига бўлган таъсири, совет давлатининг маданиятни мафкуралаштириш сиёсати ва уни амалга ошириш борасидаги ҳаракатларининг миллий маданиятда намоён бўлиши, кино ва театр соҳаси учун 
кадрлар тайёрлаш тизимини совет мафкураси томонидан жорий этиш жараёни тадқиқ этилган. 

#театр #кино #маданият #мафкура #тарғибот #Миллий маданият #совет ҳокимияти #маданий инқилоб #коммунистик мафкура

65-69 273 Aug 26, 2022 5:06:43 PM
Annotatsiya

Мақола мусулмон Уйғониш даври (IХ-ХII асрлар)да тўқувчилик, гиламчилик ва кулолчиликнинг ривожланиш тарихи ҳақида маълумот беради. Амалий санъатнинг ривожланиш тарихи, натижалари, шаклланиши ва унинг тарихий - маданий аҳамияти кўрсатилган.

#амалий санъат #ҳунармандчилик #уйғониш даври #тўқув #матолар

70-74 353 Aug 26, 2022 5:10:27 PM
Annotatsiya

Мақолада ЎзССР қишлоқ хўжалигининг урушдан кейинги йилларда ривожланиш муаммолари ёритилган. 
Совет раҳбарияти республика ҳукумати олдига пахтачиликни ривожлантириш юзасидан келгуси режаларни белгилаб берди. Натижада, қишлоқ ҳўжалиги, биринчи навбатда, пахтачилик республика иқтисодиётида устувор аҳамият касб этди ва Ўзбекистон ССРнинг кейинги ижтимоий-иқтисодий ривожланишида негатив оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлди. 

#қишлоқ хўжалиги #мелиорация #иқтисодиёт #пахтачилик #ижтимоий-иқтисодий ривожланиш

75-78 345 Aug 26, 2022 5:14:35 PM
Annotatsiya

Мақолада истеъдодли адиб Одил Ёқубовнинг поэтик маҳорати тадқиқи орқали бадиий асар қаҳрамонларининг руҳий-маънавий оламини акс эттириш жараёни ёритилган. Адибнинг илк ижодидан энг сўнгги асарларигача инсонийлик, адолат, ҳақиқат, диёнат фазилатлари талқинига жиддий эътибор қаратганлиги асосланган. 

#талқин #маҳорат #образ #монолог #бадиийлик #тасвир #диалог #бадиий тил

79-82 350 Aug 26, 2022 5:19:22 PM
Annotatsiya

Мақолада шеъриятдаги бадиий таъсир,  миллий ўзига хослик  тадқиқ этилган. Испан шоири Лорка ҳамда ўзбек шоири Шавкат Раҳмон шеърларида яшил ранг қиёсланади, шоир миллий ўзига  хослиги рамзий ифодаланиши ёритилади.

#символ #образ #ранг #лирика #пейзаж #миллий менталитет #пафос #яшил ранг #бадиий таъсир

83-91 314 Aug 26, 2022 5:24:23 PM
Annotatsiya

Мақолада Анвар Обиджон, Латиф Маҳмудов ва  Носир Фозилов   ҳикояларининг  бадиий хусусиятлари, услубларидаги ўзига хосликлар тадқиқ этилган. Уларнинг ўзбек болалар адабиёти тараққиётидаги ўрни  ёритиб берилган.

#маҳорат #босқичлар #услубий ўзига хослик #болалар ҳикоячилиги #бадиий хусусиятлар #давр ва қаҳрамон

92-97 274 Aug 26, 2022 5:29:19 PM
Annotatsiya

Мақола фольклоршуносликда анъанавий лингвистик формулаларни ўрганишга бағишланган. Унда ушбу масаланинг ўрганилиш тарихи, формулаларнинг халқ оғзаки ижоди поэтикасидаги аҳамияти ёритилади, анъанавий лингвистик формулалар фольклор асарлар сюжетининг бирлаштирувчи бўғини эканлиги тўғрисида хулоса қилинади. 

#халқ оғзаки ижоди #лейтмотив #поэтика #эртак #фольклор тили #анъанавий формула #loci communes #қаҳрамонлик эпоси #билина

98-102 279 Aug 26, 2022 5:33:40 PM
Annotatsiya

Мақолада Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Нигоҳ” қиссасида тасвирланган қаҳрамонларнинг турмуш тарзи, ўзликни англаш жараёни, опаси, акаси, ижарачи, ишхонадаги одамлар билан муносабатлар тасвиридаги ёзувчи маҳорати ҳамда руҳий-психологик тасвирларнинг модернистик услубда ёритилганлиги таҳлил қилинган. 

#қисса #экспозиция #деталь #модернизм #ровий #миллий характер #психологик тасвир #анъанавий тасвир #руҳий-психологик тасвир

103-107 275 Aug 26, 2022 5:50:43 PM
Annotatsiya

В статье рассматривается проблема изоморфности и алломорфности системы биомолекулярной кодификации в сфере бессознательного и ментальной кодификации в сфере сознания. Механизмы кодификации характеризуются с точки зрения нейролингвистики и сугубо лингвистического подхода.

#сознание #глубинные структуры #поверхностные структуры #гештальт-пирамида #бессознательность

108-112 357 Aug 26, 2022 5:56:20 PM
Annotatsiya

Мақолада ўзбек миллий рақс санъати  терминологияси, унинг тузилиш  тизими ва  шаклланиш тарихининг лингвокультурологик жиҳатлари  тадқиқ қилинди.  

#миллий рақс #терминологик майдон #замонавий терминология #рақс мактаблари

113-117 351 Aug 26, 2022 6:01:31 PM
Annotatsiya

Мақолада тилдаги турли функционал услублар орқали оламни моделлаштириш хусусида фикр юритилади.  Атамалар дунёнинг маълум бир моделини қуриш ҳақида гапиришга имкон берадиган восита сифатида баъзи параметрларни ўз ичига олишини рус ва инглиз тилларидаги "интеллект" тушунчаси мисолида таҳлил қилинган. Натижада рус ва инглиз тиллари "интеллект " тушунчаси ўртасидаги фарқ аниқланди. Шунингдек, расмий иш услубининг оламни моделлаштириш учун асос сифатида потенциали бадиий услубга қараганда анча паст, аммо у ҳанузгача мавжуд эканлиги ёритиб берилган.

#психологик луғат #тилнинг функционал услублари #этимологик луғат #"интеллект" #“ҳиссий интеллект” EI #интеллект IQ

118-121 425 Aug 26, 2022 6:07:06 PM
Annotatsiya

Мақолада Ўткир Ҳошимовнинг “Тушда кечган умрлар” романида қўлланилган мифоним ва теонимларнинг персонаж характери ва психологиясини очишдаги ўрни ҳақида фикр юритилган.
Персонаж психологиясида алмашиниб турадиган перипетив ҳолатларни кўрсатишга ҳаракат қилинган. 
Шунингдек, теонимлар воситасида персонаж руҳиятида кечадиган ҳолатлар – илтижо, ўч олмаслик, тақдирга тан бериш, ишонтириш, таъкидлаш, гувоҳлик бериш билан боғлиқ бир қатор ҳолатлар кўрсатиб ўтилган.

#мифоним – мифологик тушунчаларни ифодаловчи лексикон #теоним – илоҳиёт тушунчалаирни ифодаловчи лексикон

122-125 354 Aug 26, 2022 6:10:57 PM
Annotatsiya

Мақолада нутқ маданияти соҳасининг илк илдизлари ҳақида фикр юритилиб, бунда ушбу соҳанинг ривожланиш даврларида ўзбек ва рус олимларининг қарашлари қисқача баён этилган. Мақолада адабий тил меъёрлари, ушбу меъёрларга амал қилиш йўллари борасида қилиниши лозим бўлган масалалар хусусида фикр юритилган.

#сўз #тил #нутқ #нутқ маданияти #меъёр #нутқ одоби #маданий тил

126-128 317 Aug 26, 2022 6:15:27 PM
Annotatsiya

Мақола ўзбек ва инглиз тилларида аббревиацияларнинг шакллантириш хусусиятларини ўрганишга бағишланган. Оддий ва мураккаб, лексик ва график аббревиатураларнинг тузилиши ва шакллантириш усуллари кўрсатилган. Аббревиацияларнинг шаклланиш турларига қараб ўзбек ва инглиз тилларида мисоллар ҳам келтирилган.

#сўз бирикмаси #аббревиация #аббревиатура #акроним #телескопик аббревиация #лексик аббревиация #график аббревиация

129-133 344 Aug 26, 2022 6:42:39 PM
Annotatsiya

Мақолада олий таълим тизимида талабаларнинг мустақил таълим олишларини ташкил этиш масалалари умумий тарзда ўрганилиб, уларнинг турлари, мустақил таълимни ўтказишда таълим берувчи ва таълим олувчилар вазифалари атрофлича ёритилиб, тавсиялар ишлаб чиқилган.

#инновация #таълим #ташкил этиш #кўникма #индивидуализация #мустақил таълим #мотив

134-138 268 Aug 26, 2022 6:48:11 PM
Annotatsiya

Мақолада бошланғич синф ўқувчиларининг чет тили бўйича эгаллаган кўникмаларини ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш ёндашуви принциплари батафсил баён қилинди ҳамда кўникмаларни баҳолаш мезонлари тавсия қилинди. Кўникма ва малакаларни баҳолаш масалаларини ўрганган методист олимларнинг ишлари кенг таҳлил қилинди.

#баҳолаш #бошланғич синф ўқувчиларининг чет тили бўйича эгаллаган кўникмалари

139-142 220 Aug 26, 2022 6:50:28 PM
Annotatsiya

Мақолада  Бессел функцияси қатнашган оператор билан Риман – Лиувиллнинг каср тартибли интеграл операторининг бир нечта композициясини ўрганиш натижасида ядросида икки ўзгарувчили гипергеометрик функция қатнашган алмаштириш оператори ҳосил қилинган. 

#Бессел функцияси #алмаштириш оператори #композицион усул

143-146 226 Aug 26, 2022 6:53:16 PM
Annotatsiya

Мақолада баъзи умумлашган гипергеометрик функцияларнинг интеграл кўринишини топиш масалалари ўрганилган.

#умумлашган гипергеометрик функция #Лежандр мултипликатив формуласи

147-149 320 Aug 26, 2022 6:57:17 PM
Annotatsiya

Sn асосида шаффоф ўтказувчи электродлар физика ва электроника соҳасидаги кўплаб муаммоларга ечимдир. Қуйидаги мақолада  Sn асосида шаффоф ўтказувчи электродларни қўллаш, олиш методи, чидамлилиги, нисбийлиги, тайёрланиши ва фойдаланиши кўриб чиқилган.

#пиролиз #электрод #пленка #автоматика #вакуум #реактив #оптоэлектроника #асбоб #фоторезистив #фотопотенциометр

150-153 299 Aug 26, 2022 7:00:12 PM
Annotatsiya

Мақолада турли хил механизмлардан тузилган комбинацион механизмларнинг тузилиши, ҳаракати келтирилган ва  қўзғалувчанлик даражасини аниқлаш формуласи, синтез ҳамда кинематик таҳлил масалалари ёритилган.

#тишли-ричагли механизм #комбинацион механизм #механизмларнинг қўзғалувчанлик даражаси

154-157 354 Aug 26, 2022 7:04:23 PM
Annotatsiya

Мақолада Ephedra eguisetina Bunge ўсимлиги эфир мойининг таркибини кимёвий тадқиқ этиш ҳақида сўз боради. Эфир мойи таркибида 36 бирикма ҳамда  асосий бирикмалар сифатида 2-метилнон-2-ен-1-ол (15.30%), 2,6-бис(бромметил)-1,4-бензол дикарбонитрил(12.90%), фитол(11.47%), глицерилдиацетат (8.42%),6,10,14-Триметилпентадекан-2-он (8.36%), трибутил 2-ацетилцитрат (5.46%),β-кариофиллен(5.44%), циклодека-1,5-диен (3.24%), (-)-β-кубебен(2.58%) ва α-бисаболен(2.46%) аниқланганлиги ҳақидаги тажрибавий маълумотлар баён этилган.

#эфир мойи #хромато-масс-спектрометрия #Ephedra #Ephedra eguisetina Bunge #Клевенжер асбоби #фитол #глицерилдиацетат

158-160 509 Aug 26, 2022 7:08:10 PM
Annotatsiya

Мақолада фурфурол-ацетон мономерлари ФАМ; 2ФАМ; 3ФАМнинг солиштирма хоссалари ва уларнинг эпоксид смолалари асосидаги полимерзамазкаларнинг хоссалари келтирилган.

#фурфурол-ацетон мономерлари ФАМ #2ФАМ #3ФАМ #ФАЭД

161-162 284 Aug 26, 2022 7:11:23 PM
Annotatsiya

Мақолада топинамбур илдиз меваси таркибида оқсиллар, пектин, аминокислоталар, органик ва ёғ кислоталари аниқланган. Ажратиб олинган пектин моддалари намуналарининг физик-кимёвий хоссалари титрометрик ва вискозиметрик ҳамда бошқа усулларида ўрганилган. Шу билан бирга пектин моддасини уронид таркиби 85 % га эгалиги кучли кислотали шароитда  ажратиб олинган пектиннинг нисбатан тозалиги тажриба асосида баён этилган.

#топинамбур #илдизмева #полисахаридлар #титрометрик

163-166 252 Aug 26, 2022 7:15:06 PM
Annotatsiya

Мақолада Фарғона вилояти сув ҳавзаларидаги балиқларнинг инфекцион  касалликлари ўрганилган. 
Мақолада касалликнинг клиник белгилари, уларга диагноз қўйиш ва  қарши кураш чоралари ҳақида  маълумотлар берилган

#инфекцион касалликлар #бактерия-вирусли касалликлар #краснуха #псевдомоноз #бронхиомикоз

167-170 312 Aug 26, 2022 7:18:14 PM
Annotatsiya

Мақолада олий таълим муасcасалари фаолиятининг самарадорлиги ходимларни бошқаришда  қўлланилаётган методларга, жумладан, корпоратив маданиятнинг турларидан бири бўлган ижтимоий-психологик методга боғлиқлиги асосланган.

#ҳамкорлик #корпоратив маданият #имиж #ходим #Олий таълим муассасаси #ташкилий ривожланиш

171-174 244 Aug 26, 2022 7:21:18 PM
Annotatsiya

Ушбу мақолада Ўзбекистонда маҳалла институтини модернизация қилишнинг долзарб муаммолари, ўз-ўзини бошқариш органлари фаолиятини таҳлил этишнинг замонавий ёндашувлари, шунингдек, мустақиллик йилларида кўп миллатли, конфессияли маҳаллалар фаолиятини ташкил этишнинг ўзига хос     хусусиятлари ҳақида  тўхталиб ўтилади.

#жамоатчилик назорати #ўз-ўзини бошқариш #кўп миллатли #маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги #Олий Мажлисга Мурожаатнома #“янги Ўзбекистон ─ янги маҳалла” #“маҳалла фонди” #маҳалла институти #конфессияли маҳаллалар фаолияти

175-178 204 Aug 26, 2022 7:25:04 PM
Annotatsiya

Мақолада мустақиллик йилларида Фарғона водийсидаги демографик жараёнларнинг ривожланиши, аҳолининг ёш ва жинс таркиби, аҳолининг иш билан таъминланиш даражаси ва водий вилоятларидаги шаҳар ва қишлоқларнинг демографик салоҳияти акс эттирилган. 

#зичлик #демография #аҳоли бандлиги #аҳоли таркиби #ёш таркиби

179-181 367 Aug 26, 2022 7:28:51 PM
Annotatsiya

Мақолада улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг турли жанрдаги асарларида шахс ва жамият муносабатлари, адолатли тузум ҳамда демократик тамойиллар ифодаси акс этганлиги ҳақида сўз боради.

#бадиий талқин #ижтимоий муносабатлар #тарихий тараққиёт #шахс ва жамият #адолатли тузум #реал воқелик #инсонпарварлик ғоялари

182-183 218 Aug 26, 2022 7:31:55 PM
Annotatsiya

Мақолада сайёр  сюжетлар  генезиси, образлар тизимидаги умумийлик, ғоялар ифодасидаги муштараклик, тарихий ва  замонавий хусусиятлар Юсуф ҳақидаги  қиссалар асосида таҳлилга тортилган.

#генезис #тарихийлик #адабий алоқалар #умумий жиҳатлар #образлар тизими #ғоявий муштараклик #сюжет миграцияси

184-186 252 Aug 26, 2022 7:35:38 PM
Annotatsiya

Мақолада “Бобурнома” мемуар асари муаллифининг сўз санъаткори  сифатидаги образи ва ижодий жараёнга муносабати ҳақида  сўз юритилади. 

#мемуар асар #бадиий компонент #эпик баён #лирик ифода

187-189 300 Aug 26, 2022 7:39:03 PM
Annotatsiya

Мақолада қофиянинг композицион уйғунликни юзага чиқариш, лирик асар оҳангдорлиги, фикр-туйғулар таъсирчанлиги, ифода ҳаётийлиги ва жонлилигини таъминлашдаги функцияси ёритилган. Қофиянинг шеърий асар ритмик таркиби ва синтактик-семантик уйғунликни таъминлашдаги муҳим ўрни тадқиқ этилган.

#қофия #ровий #шеърий жанр #поэтик ғоя #лирик композиция #тўқ қофия #кесма қофия

192-194 292 Aug 26, 2022 7:45:45 PM
Annotatsiya

Мақолада  сўзловчи муносабатининг эстетик функцияси ўрганилган. Баҳо ифодалашда иборалардан унумли фойдаланишнинг алоҳида ўрин тутиши, унинг эстетик жиҳатлари мисоллар асосида ёритилган.

#лексема #эстетика #предмет #эмоция #сўзловчи #баҳо

195-200 709 Aug 26, 2022 7:49:16 PM
Annotatsiya

Мулоқот шахслараро ҳамда одамлар ва гуруҳлар ўртасида ўзаро алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантиришнинг мураккаб кўп ўлчовли жараёни бўлиб, унинг структураси ва функциялари, шахслараро англаш муаммолари, мулоқот жараёни, нутқий-психологик таъсир, муносабатларнинг ривожланиш динамикаси каби муаммоларни қамраб олади. Мулоқот тадқиқот предмети сифатида фақат унинг онтологик хусусиятларининг ўрнатилиши билан боғлиқ бўлибгина қолмай, бевосита амал қилиш шароити -инсон ва жамият алоқадорлигини ўрганиш билан аниқроқ мақомга эга бўлади. Ушбу мақола айнан шу масалаларнинг ечимига, хусусан, мулоқот тушунчасининг табиати, мақсади, ифода шакллари, йўналишига кўра таснифлашга қаратилган. Шунингдек, мақолада мулоқотнинг табиатига кўра таснифи асосида унинг психолингвистик (моддий, когнитив, кондицион, мотивацион, фаолият доирасига кўра) хусусиятлари ҳам тадқиқ қилинади.

#коммуникация #прагматика #мулоқот #психолингвистика #когнитив #кондицион

201-203 390 Aug 26, 2022 7:51:57 PM
Annotatsiya

Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк” асари туркий тиллар луғат бойлигини кўрсатувчи бебаҳо манба бўлиб, унда маиший турмушга доир бир қатор лексемалар ҳам изоҳланган. Озиқ-овқат номлари парадигмасига кирувчи лексемалар шулар жумласидандир. Мазкур мақолада асарда қўлланган нон билан боғлиқ лисоний бирликлар таҳлил қилинган. 

#лексема #парадигма #концепт #семема

204-207 325 Aug 26, 2022 7:54:40 PM
Annotatsiya

Мақолада термин мантиқий тушунча ва лингвистик тушунча сифатида ўрганилган. Термин ва сўзлар орасидаги фарқларни аниқлаш орқали терминларнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган.

#сўз #термин #мантиқий тушунча #лингвистик тушунча #моносемантик структура #дублет терминлар #қайтаквалификациялаш #умумийлик ва хусусийлик

208-210 216 Aug 26, 2022 7:57:19 PM
Annotatsiya

Мақолада муқобилсиз лексиканинг инглиз, рус тилларидан қилинган таржималардаги ўзига хос лингвистик хусусиятларининг амалий жиҳатлари ёритилган. 

#таржима #семантика #лексика

211-213 255 Aug 26, 2022 8:01:24 PM
Annotatsiya

Ёш авлодга ватанпарварлик туйғусини сингдириш муҳим аҳамият касб этади. Аввало, ушбу туйғуни том маънода англаш, уни онгга сингдириш ва ёш авлод тарбиясига йўналтириш масаласи долзарбдир. 
Қуйидаги мақолада ўзида ватанпарварлик туйғусини акс эттирган қанотли сўзлар борасида сўз юритилади. 
Улар образли, ихчам, лўнда, маънодор ва шунинг билан бирга бирор воқеа ёки ҳодиса билан боғлиқлиги туфайли онгимизга осон ўрнашади, ёдимизда узоқ сақланади ва ушбу ғояни чуқур сингдиришда ёрдам беради.

#мақол #афоризм #ватанпарвар #қанотли сўз #образли #лўнда #маънодор #қўлланувчан

214-216 330 Aug 26, 2022 8:04:48 PM
Annotatsiya

 Мақолада тил ва нутқ масалалари таҳлилида прагматик ёндашувнинг роли ва аҳамияти ҳақида сўз боради. Нутқий жараёнларда семантик, синтактик ва прагматик муносабатларнинг ўзаро фарқланиш жиҳатлари ёритилади. Бундан ташқари, прагматик ёндашувларнинг стилистикадан фарқи асосланади. 
Бадиий матнда шахс хусусиятларини очиб беришда прагматиканинг роли кўрсатиб берилади.

#семантика #прагматика #стилистика #cемиотика #синтактика #нутқий жараён #социал белги #психик белги

217-220 215 Aug 26, 2022 8:08:45 PM
Annotatsiya

Мақолада прецедент номларнинг қўлланишига оид айрим жиҳатлар таҳлил қилинган.

#образ #эталон #лингвопоэтика #бадиий матн #маданий код #прецедент номлар #прецедент бирликлар #прецедентлилик феномени

221-224 175 Aug 26, 2022 8:11:24 PM
Annotatsiya

Мақолада халқ оғзаки ижодининг шаклларидан бири бўлган мақол ва маталлар, уларнинг дарс жараёнида қўллашнинг афзалликлари ҳақида маълумот берилган.

#жанр #тажриба #ахлоқ #мақоллар #панд-насиҳат #ҳикматли сўзлар #маталлар

225-227 198 Aug 26, 2022 8:15:06 PM
Annotatsiya

Мақолада малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг таълим самарадорлигини оширишдаги ўрни ёритилган бўлиб, ўз навбатида, малака ошириш ва қайта тайёрлашда педагогик ташхиснинг аҳамияти кўрсатиб  ўтилган.

#коммуникатор #ўқитувчи #малака ошириш #ўқитиш босқичлари #ўқитувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш #педагогик-касбий йўналганлик

228-230 215 Aug 26, 2022 8:19:07 PM
Annotatsiya

Мақолада юртимизда етишиб чиққан буюк аллома Бурҳониддин ал-Марғиноний ҳаёт фаолияти қисқача ёритилган. Алломанинг “Ал-Ҳидоя” асарлари тарихи ва асарнинг мазмун-моҳиятининг юртимиз ёшлари тарбиясидаги ўрни кўрсатиб ўтилган.

#Ғоя #тарбия #маънавият #таълим #Дин #илм #ёшлар #ҳалол #ҳаром

231-233 184 Aug 26, 2022 8:22:07 PM
Annotatsiya

Мақолада ўқ отувчилар учун зарур координацион қобилиятлар, ўқ отишда техник тайёргарлик жараёнида координацион қобилиятларни ривожлантириш имкониятлари, шунингдек, ўқ отиш техникасини такомиллаштиришга координацион қобилиятларнинг таъсири ҳақида  фикр юритилган.

#техник тайёргарлик #ўқ отиш #координацион қобилиятлар #усул ва воситалар

FarDU Ilmiy Xabarlari, 2020-5