Maqolalar
Мақолада “Комплекс сонлар” мавзусини мактабда ва педагогика университетларида, хусусан, математик таълим йўналишларида узвийликда ўқитиш масалалари кўриб чиқилган. Математиканинг янги киритилган бўлимларида такрорланувчи мавзуларни ўқитиш замонавий талаблар ва халқаро тажрибаларни ҳисобга олиб, янги ўқитиш технологияларига асосланган ҳолда ўқув фанларини ўқитиш методикасини ишлаб чиқиш заруратини келтириб чиқаради. Тадқиқот иши давомида турли хил тадқиқот усуллари, хусусан, математикага оид илмий-педагогик, методик адабиётларни ва мактаб дарсликларини ўрганиш ва таҳлил қилиш; ”Комплекс сонлар” бўлимининг узвий алоқаларини таҳлил қилиш; ”Комплекс сонлар” мавзусида талабаларнинг қолдиқ билимларини текшириш мақсадида педагогик тажрибалар ўтказиш; тадқиқот материаллари бўйича мулоҳаза қилиш қўлланилган.
#узвийлик #комплекс сонлар #математик анализ #алгебра ва сонлар назарияси #аналитик функциялар назарияси #ўзлаштириш даражаси #абстракция даражаси
Мақола "гендер" концептини вербаллаштирувчи вербал ва авербал бирликлар майдонининг инглиз ва ўзбек тилларидаги қиёсий таҳлилига бағишланган бўлиб, унда ҳар икки тилдаги гендерологик бирликларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари ўрганилган, уларни тақозо этувчи омиллар очиб берилган.
#гендер #лексема #фонема #морфема #род #жинс #синтаксема #фразеоема #лингвистик гендер #биологик гендер #инсон гендери #фауногендер #зоогендер #орнитогендер #инсектогендер #флорагендер #фонологик бирликлар #текстема #паралингвема #гендерема #фоногендерема #лексогендерема #синтаксогендерема #фразеогендерема #текстогендерема
Мақолада флокулянт концентрациясининг оқова сувларни тиндириш даражасига, кислороднинг кимёвий сарфи ва бўёқлардан тозалаш кўрсаткичларига боғлиқлиги ўрганилди. Каолин ва бентонит суспензиясининг турли бошланғич концентрацияларида флокуляция самарадорлиги аниқланди. Каолин ва бентонит концентрацияси 2,0 мг/л дан ва флокулянт концентрацияси 0,5 мг/л бўлганда тозалашнинг энг юқори кўрсаткичига эришилганлиги аниқланди.
#усул #самарадорлик #концентрация #бентонит #сорбент #каолин #тозалаш #флокулянт #СФМ #муаллақ заррачалар
Мазкур мақолада Алишер Навоийнинг “Садди Искандарий” достонида қўлланган “олтин” концептининг фрейм структураси ҳақида фикр юритилади. Дастлаб концепт атамаси ва у билан боғлиқ тушунчалар назарий жиҳатдан қисқача шарҳланади. Сўнг достонда қўлланган “олтин” концептосфераси ташкил этувчилари ҳақида сўз юритилади, фикрлар асосланади.
#концепт #тасаввуф #фрейм #концептосфера #Когнитив тилшунослик #креатив аттрактор
Мақолада поливинилхлорид асосида олинган сульфокатионитни аминлаш орқали олинган янги поликомплексон таркибида ҳам катион алмашинувчи сульфогуруҳ, ҳам анион алмашинувчи аминогуруҳларнинг кимёвий тузилиши ИҚ-спектроскопия ёрдамида исботланди. Статик шароитда сувли эритмаларда кобальт (II) ва хром (III) ионларининг полиамфолитга ютилиш кинетикаси ва турли ҳароратларда Ленгмюр константалари ҳисобланди. Тадқиқот натижалари асосида сорбция жараёнининг термодинамик
параметрлари изотермик-изобарик потенциал (ΔG), энтальпия (ΔН) ва энтропия (ΔS) қийматлари ўзгариши ҳисоблаб топилди.
#сорбция #кинетика #изотерма #полиэтиленполиамин #полиамфолит #хром иони #поливинилхлорид пластикат #кобальт иони
Мақолада нeфтни қайта ишлаш заводи айланма сувларининг қаттиқлигини турли xил рeагeнтлар билан пасайтириш: Nа 2 PО 4 + сулфонал аралашмаси; Nа 2 PО 4 ; Nа 2 PО 4 + сулфонал; Cа(ОН) 2 ; Nа 2 PО 4 ва Куймозор айланма сувлари таркибидаги мexаник аралашмаларнинг йирик дисперс ва майда диспeрс зарраларидан чуқур тозалаш бўйича натижалар кeлтирилган. Шунингдeк, ифлосланган сувни филтрлаш жараёнида ҳосил бўлган чўкма гидравлик қаршилигининг тозалаш даражасига таъсири ҳақидаги масала ҳам муҳокама қилинади.
#гидравлик қаршилик #тexник сув #мexаник аралашмалар #филтрлаш қурилмаси #тозалаш даражаси
Мақолада муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд (МЭТҲ)лар тизимининг барқарор ривожланиш стратегиясидаги ўрни ва моҳияти таҳлил қилинган. Шунингдек, МЭТҲлар биологик ва ландшафт хилма-хиллигини сақлаш ҳамда минтақанинг экологик жиҳатдан барқарор ривожланишини таъминлаш учун ташкил этилиши асослаб берилган.
#экологик хавфсизлик #Барқарор ривожланиш #экотизим #МЭТҲ #биологик ва ландшафт хилма-хиллиги
Мақолада кўчимнинг бир тури бўлган метонимия ҳодисаси Маҳмуд Кошғарийнинг “Девон”и асосида таҳлил қилинган.
#метафора #полисемия #метонимия #лисоний ортиқчалик #лисоний тежамлилик
Мақолада инглиз тили дарсликларида тил ўқитиш машқларининг қўлланилиш тарихи ва машқларнинг дарсликларда берилиши асослари ёритилган. Инглиз тилини ўргатишда қўлланилган кўплаб методларда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар кўрилган. Ўрганувчиларни мулоқотга тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган лингвокультурологик машқларни қўллаш омиллари келтирилган.
#дарслик #тил ўқитиш машқлари #хорижий тилларни ўқитиш методлари #машқлар типологияси #коммуникатив ёндашув машқлари
Мақолада Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни шакллантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган. "Digital economy"ни ривожлантиришнинг таърифи ва умумжаҳон тенденцияларига ёндашувлар, шунингдек, 2020 да дунёдаги энг қиммат компаниялар капиталлашув даражаси бўйича ўрганилади. Шунга асосланиб, ишлаб чиқаришни ахборот соҳасига айлантиришнинг жаҳон тенденцияси очиб берилади. Компания даражасида рақамлаштириш йўналишлари таъкидланиб, корхонада рақамлаштириш йўналишларининг иккита асосий блоки белгиланган: умумий ва боғловчи. Тадбиркорлик субъектларининг рақамли иқтисодиётда фаолият юритишга мослашуви ҳақидаги муаллифлик кўргазмаси тақдим этилган.
#тадбиркорлик #Рақамли иқтисодиёт #бизнес юритиш #рақамли инфратузилма #бошқарувнинг рақамли трансформацияси
Мақолада Фарғона вилояти мисолида маҳаллий бюджет маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлаш масалалари ёритилган шунга хизмат қилувчи хулоса ва таклифлар шакллантирилган ҳамда улар илмий-амалий жиҳатдан асосланган.
#молиявий хатолик #моддий бойликлар камомади #бюджетдан маблағ ажратувчилар #бюджетдан маблағ олувчилар #ноқонуний харажат #ортиқча тўловлар #тикланган маблағлар
Мақолада ўзбек тилидаги “илм-маърифат” семемали лексемалар, уларнинг ички мазмуний гуруҳлари, ҳар қайси лексеманинг умумий ва фарқли хусусиятлари ҳақида сўз юритилади.
Аннотация
#маданият #таълим #Маърифат #илм #лексема #сема #гетероген #семема #мазмуний умумлашма #гомоген
Мақолада глобаллашувнинг турли мамлакатларга ўтказаётган турлича таъсири, унинг дунё мамлакатларининг иқтисодий, ахборот, маънавий салоҳиятлари ва сиёсатига қандай боғлиқ эканлиги, “глобаллашув” атамасининг илмий-назарий асослари, глобаллашув жараёнларининг хусусиятлари, дунё халқлари ахборот оқимининг тезлашувигатаъсир этиш йўллари, унинг мураккаб ҳодиса сифатида дунёнинг мафкуравий манзарасини намойиш этаётганлиги хусусида фикр юритилган.
#интернет #глобаллашув #таълим-тарбия #терроризм #экстремизм #компьютер #мафкуравий таҳдидлар #мафкуравий полигон #“оммавий маданият” #глобаллашув даври #маънавий хуружлар
Мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясини ташкил этилишининг тарихий аҳамияти ҳамда давлат ва жамият бошқарувидаги раҳбар кадрларни тайёрлашдаги ўрни ёритилган. Мустақиллик йилларида Академия фаолиятини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар, кадрлар тайёрлаш салмоғи ҳамда халқаро ҳамкорликда эришилган натижалар таҳлил қилинган.
#кафедра #Давлат бошқарув академияси #тингловчилар #қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари #факультет ва филиаллар
Мақолада янги авлод ўқув луғатлари композицияси, уларнинг асосий ва ёрдамчи қисмлари таркиби ва жойлашиши, луғатда тил бирликларининг таърифланиши, луғат мақолалари контенти (мазмуни), дизайни ва муаллифнинг имкониятлари, шунингдек, замонавий ўқув луғатларининг мега, макро ва микроструктуралари хусусида сўз боради.
#микроструктура #изоҳ #луғат мақола #макроструктура #мактаб луғати #ўқув луғати #ўқув луғатчилиги #антропоцентрик луғат #луғат композицияси #мегаструктура #ўқув-методик таъминот #луғат корпуси #луғат сўзлиги #бош сўз #алфавит тартибли луғат #мавзувий луғат #лексикографик помета
Мақолада лексикографик тадқиқотлар, уларни муайян ёзувчи ижоди бўйича тузиш, ундан кўзланган мақсад ва ёзувчининг индивидуал услубини белгилашдаги роли ҳақида, жумладан, Темурбек Тўрабоевнинг бадиий тафаккур оламини, ўзига хосликни бутун бўй-басти билан тасаввур қилмоқ учун «Теорема» романидаги сўз ва сўзшакллар луғати ҳақида маълумот берилган.
#лексикография #конкорданс луғат #алфавитли луғат #частотали луғат #ёзма лексикография #индивидуал сўз
Мақола Мақом санъати масаласига доир бўлиб, Шашмақомдаги “Рост” мақомининг ашула бўлимидан Сарахбори Рост туркумининг таркибий тузилиши, куй-оҳанг хусусиятлари, сўз матни мазмуни нуқтаи назаридан илмий-назарий ҳамда амалий таҳлил қилишга қаратилган.
#мақом #ушшоқ #маданий мерос #Сегоҳ #Миёнхат #Дунаср #намуд #Сарахбори Рост #Уззол #Муҳаяри Чоргоҳ #супориш
Мақолада Ўзбекистон таълим тизимида қўлланилаётган инглиз тили ўқув адабиётлари чуқур таҳлил қилинган, ўқув дарсликлари, адабиётлар ҳамда замонавий ўқув материалларини лойиҳалаштиришнинг асосий тамойиллари ўрганилган. Шу асосда чет тили ўқув материалини тузиш бўйича тавсия ва таклифлар берилган.
#ўрганиш #ўзлаштириш #чет тили ўқув материали #чет тилини ўқитиш принциплари
Мақолада Фарғона водийсига Саразм маданияти типидаги қадимги деҳқончилик хўжалигини юритувчи қабилаларнинг кириб келиши ва ушбу ҳудудда бутун маданият қатламидан гувоҳлик берувчи, кейинчалик Чуст маданиятининг асоси ҳисобланган сўнгги энеолит ва илк бронза даври билан даврлаштирилган топилмалар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилган.
#Саразм #“Сўх тош тумори” #“Хок хазинаси” #“Афлотун хазинаси” #“Қорасу тарози тоши” #Чақмоқ-илон #Зрвана
Мақолада бошланғич синфларда инновацион технологияларни қўллаш воситалари, дидактик ўйинлардан фойдаланиш ҳақида сўз боради.
#инновацион технологияларни қўллаш
Глобаллашув жараёнлари оқибатида давлатлар, халқлар ўртасидаги муносабатларнинг ниҳоятда чуқурлашиб кетаётганлиги ахборот инқилоби, фан ва техника тараққиётининг юксак ривожи билан характерланади. Шу билан бирга, ҳозирги даврда инсон онги ва қалбини эгаллашга қаратилган мафкуравий таҳдидларнинг кучайиб бораётганлиги турли оқимлар ва кучлар томонидан ғаразли мақсадларнинг амалга оширилаётганлигида ҳам намоён бўлмоқда. “Маънавият”, “маънавий таҳдид”, “маънавий таҳдиднинг олдини олиш механизмлари” ва шу каби тушунчаларнинг мазмун-моҳиятини тушуниш, тўғри идрок этиш давр талаби ҳисобланади. Мақолада шу каби тушунчаларнинг мазмун-моҳияти, келиб чиқиши ва тадрижий ривожланишига оид маълумотлар таҳлил қилинади.
#глобаллашув #маънавият #хавфсизлик #маънавий таҳдид #ахборот инқилоби
Мақолада физиологик жиҳатдан энг яқин бўлган шароитларни таъминлайдиган экспериментал ёндашувлардан фойдаланган ҳолда каламушларнинг ингичка ичакларида мембранали овқат ҳазм қилиш ва сўрилишини ўрганиш бўйича сўнгги маълумотлар келтирилган.
#ингичка ичак #сўрилиш #овқат ҳазм қилиш
Мақолада турли йилларда нашр этилган совет тузумига нисбатан салбий муносабатда бўлган арбобларнинг эсдаликлари таҳлил этилади. Мақола муаллифлари ушбу адабиётларниг характерли хусусиятлари ҳақида фикр юритишиб, уларнинг Ўзбекистоннинг совет даври тарихини ўрганишдаги манбавий аҳамиятини очиб беришга ҳаракат қилганлар.
#қатағон #муҳожирлик #совет ҳокимияти #мемуар адабиётлар
Мақолада мол-мулкни мусодара қилиш тушунчаси, жиноят-процессуал қонунчилигида мол-мулкни мусодара қилиш ҳаракатларининг ҳуқуқий асослари, аҳамияти ҳамда бу борадаги амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари ўрин олган.
#мол-мулкни хатлаш #мол-мулкни хатлаш асослари бўйича тўпланган маълумот ва далиллар
Исломдан олдинги даврларда Фарғона водийси тарихи ёзма манбалар ва археологик материаллар асосида бирмунча ўрганилган. Хусусан, бир қатор тадқиқотчилар илк Ўрта асрларда Фарғона водийсида мавжуд бўлган ҳукмдор сулолалар, бу ерда Турк хоқонлиги бошқарувининг ўрнатилиши масалаларига тўхталиб ўтишган. Шунингдек, Фарғона водийсида араб истилоси арафасида юз берган сиёсий воқеликлар, араб босқинчиларига қарши кураш ва ҳоказо масалаларда ҳам бирмунча изланишлар олиб борилган бўлиб, уларни тўлақонли деб бўлмайди. Бу масалани ёритишда яқин йилларда илм оламига танитила бошланган “Насабномалар” алоҳида ўрин тутиб, улар асосида исломдан олдин Фарғона водийсини бошқарган сулолалар борасида муайян тасаввурларга эга бўлиш мумкин.
#Фарғона #Ахсикент #ихшид #илк Ўрта асрлар #Турк хоқонлиги #сиёсий ҳаёт #Косон
Муаллиф сиёсий партия тушунчасини ва унинг жамиятдаги роли, шунингдек, партияларнинг давлат органларини шакллантириш институти сифатидаги вазифаларини таҳлил қилади. Шунингдек, Ўзбекистондаги партия тизимидаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимига ўз нуқтаи назарини ва илмий хулосаларини билдиради.
#институт #сиёсий партия #фуқаролик жамияти #сиѐсий жараѐн #ҳокимият #ҳокимият учун кураш #сайловлар #партиявий тизим #институционализм
Мақолада Қўқон хонлигининг Маллахон ҳукмронлиги даври (1858-1862 йй.) қўлёзма манбалар, илмий манбалар, илмий асарлар ва рисолалар асосида ёритилган. Мақолада сиёсий жараёнлар, ҳокимият учун кураш билан боғлиқ воқеалар таҳлил қилинган. Шунингдек, бу даврдаги Бухоро ва Қўқон хонликлари ўртасидаги сиёсий муносабатлар ҳам очиб берилган.
#хонлик #амирлик #исѐн #сулҳ #парвоначи #додхоҳ
Мақолада молия органлари солиқ тўловчилар ва уларнинг даромадларини ҳисобга олишда ишни нотўғри ташкил этганликлари, уй хўжаликлари, колхозчилар хўжаликларидаги томорқаларнинг ўлчовлари тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ бўлмаганлиги Ўзбекистон ССР мисолида архив манбалари ва бошқа турли илмий адабиётлар ёрдамида таҳлил қилиб берилади.
#солиқ #колхоз #совхоз #хўжалик #даромад #Имтиёз #чорва #экинлар #молия органлари #социалистик мулк #исроф қилиш #хўжасизларча фойдаланиш #ўз ишига масъулиятсизлик #қишлоқ хўжалиги артеллари #қишлоқ хўжалиги ширкатлари
Туркистон Мухторияти тарихи, унинг тугатилиши ва совет ҳокимиятига қарши қуролли ҳаракатнинг бошланиши Ўзбекистон тарихидаги энг қизиқ ва долзарб мавзулардан бири ҳисобланади. Мақолада айни шу мавзунинг ўша давр жадид матбуотида қандай акс этганлиги таҳлил этилади. Муаллиф миллий матбуот Туркистон Мухторияти ва истиқлолчилик ҳаракати тарихининг қайси жиҳатларини батафсил ёритгани ҳамда унинг эътиборидан четда қолган масалаларга оид илмий фикрларини баён қилади.
#даврий матбуот #Туркистон мухторияти #совет ҳокимиятига қарши қуролли ҳаракат #“Улуғ Туркистон” #“Ҳуррият” #“Эл байроғи” #“Щит народа” #сулҳ музокаралари
Мақолада 1917-1941 йилларда Ўзбекистонда чорвачиликнинг аҳволи ва муаммолари, хусусан, республикадаги от ва йилқичилик билан боғлиқ масалалар архив манбаларига таянилган ҳолда атрофлича таҳлил қилинган.
#чорвачилик #от #йилқичилик #бия #қорамол
Мақолада XIX аср охири - XX аср бошларида Туркистоннинг ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётида исломнинг ўрни ва роли тарихи ҳамда манбашунослик масалалари ёритилган. Унда рус муаллифларининг Туркистондаги ислом динини ўрганиш бўйича асарлари батафсил таҳлил қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фондларида сақланаётган архив ҳужжатлари ва XIX аср охири - ХХ аср бошларида маҳаллий зиёлилар ва диншунос олимларнинг маҳаллий газета ва журналларда чоп этилган мақолалари ўрганилди.
#имом #мадраса #манбашунослик #мустамлакачилик #тарихшунослик #миссионерлик #диншунослар #диний сиёсат #вақфлар
Мақолада республика радиосининг халқ ҳаётидаги ролининг ошиб бориши ҳамда маданий, ижтимоий, иқтисодий соҳадаги билимларини бойитишга қўшган ҳиссаси очиб берилган. Шунингдек мақолада ҳудудий радиоэшиттиришлар, уларнинг моҳияти ва бу эшиттиришларнинг амалий ахамяти ёритилган. Радио орқали бериб борилган эшиттиришларнинг аҳоли онгига сингдирилиши орқали жамият учун келтирган ижобий натижалири алоҳида тадқиқ этилган.
#колхоз #радиоэшиттириш #тингловчилар #эшиттириш #радиотўлқин #радиодастур #радиокарнай #радиомарказ #радиогазета
Мақолада сиёсат, иқтисодиёт ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликнинг асосий даврлари ёритилган. Муаллиф мустақилликка эришилган кундан бугунги кунгача ушбу соҳаларда кўп ишлар қилинганлигини кўрсатади. Икки томонлама ҳамкорлик, дипломатик алоқаларни ўрнатиш, элчихоналар ва консулликларни очиш, юқори даражадаги ташрифларни ҳамда ваколатхоналар раҳбарлари, мудофаа ва ҳуқуқ-тартибот вазирлари даражасида амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни батафсил ёритади.
#мустақиллик #хавфсизлик #сиёсат #ҳамкорлик #Ўзбекистон Республикаси #иқтисодиёт #ташриф #маслаҳат #Хитой Халқ Республикаси
Мақолада инглиз тили дарсларида ахборот воситаларининг қўлланилиш тарихи ва улардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари хақида атрофлича фикр юритилади.
#дарс жараёни #ахборот воситалари #газета ва журналлар #радио ва телевидение #интернет материаллари
Мақолада Германия давлатида кўп маданиятлилик ва нутқий этикет масалаларининг тутган ўрни, тилшунос олимларнинг бу масалага муносабатлари ҳақида атрофлича фикр юритилади.
#интеграция #мулоқот #мультикультурализм #маданиятлараро компетенция #нутқий этикет #монокультурализм #бегоналик #маданиятлараро тўқнашув
Мақолада телевидениенинг фуқароларнинг фаоллигини оширишдаги ўрни очиб берилган. Хусусан,
Ўзбекистон телеканалларида мустақиллик йилларида аҳолида демократик тафаккурни шакллантириш ва
сиёсий фаолликни ошириш борасида тайёрланган теледастурларнинг амалий аҳамияти ёритилган.
Шунингдек, фуқароларнинг қайси оммавий ахборот воситаларидан кўпроқ фойдаланиши, бунда
телевидениенинг аҳоли ҳаётидаги ўрни социологик тадқиқотлар хулосалари асосида кўрсатиб берилган.
Телевидениенинг фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларнинг таклиф ва шикоятларини ёритиш,
жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги ўрни тадқиқ этилган.
#мустақиллик #телевидение #фаоллик #сайлов #демократия #бозор муносабатлари #ҳуқуқий онг #сиёсий онг #ҳуқуқий маданият #эркинлик #оммавий ахборот воситалари #сиёсий маданият #теледастурларнинг педагогик #рекреатив #коммуникатив функциялари #сўз эркинлиги
Мақолада А. Қодирийнинг “Ўткан кунлар” асаридаги диалогларнинг русча ва немисча таржималари талқини хусусида сўз боради.
#сюжет #изоҳ #диалог таржимаси #бадиий асар шакли ва мазмуни
Мақолада истиқлол йилларида Ўзбекистон ирригация тизимининг модернизация қилинишига катта эътибор қаратилиши, соҳанинг замонавий жиҳозлар ва асбоб-ускуналар билан таъминланиши, сув ресурсларининг муҳофаза қилиниши, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати, гидротехник иншоотларнинг реконструкция қилиниши, таъмирланиши ҳамда соҳага капитал маблағлар сарфлашнинг йилдан-йилга ортиб бориши ҳақидаги масалалар таҳлил қилинган.
#реконструкция #Модернизация #кредит #мелиорация #ирригация #томчилатиб суғориш #сув танқислиги #суғориш канали
Темурийлар даври воқеаларини ўрганишда қимматли манба ҳисобланадиган Абдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн” асарида кўплаб соҳаларга оид маълумотларни олишимиз мумкин. Манбада темурийларнинг сиёсий-ижтимоий ва жанговар фаолиятларидан ташқари маданий-
маърифий жараёнларга оид маълумотлар ёритилган. Мақолада айнан маънавий-маърифий жараёнларга оид қандай маълумотлар олишимиз мумкинлиги ҳақида сўз юритилади.
#маданият #манбалар #Темурийлар #Абдураззоқ Самарқандий #“Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн” #Шоҳрух Мирзо #Улуғбек Мирзо
Мақолада Шукруллонинг қатағон мавзусидаги асарлари, хусусан, “Кафансиз кўмилганлар”, “Тирик руҳлар” ва “Жавоҳирлар сандиғи” романлари таҳлил қилинган. Ёзувчининг типик образлардан фойдаланиш, характер яратиш маҳорати ўрганилган.
#қатағон #роман #бадиий маҳорат #“Кафансиз кўмилганлар” #“Тирик руҳлар” #“Жавоҳирлар сандиғи”
Мақолада хорижий тил дарсларида талабаларнинг оғзаки нутқини ўстиришнинг педагогик усуллари ҳақида сўз боради.
#рағбатлантириш #кўргазмали намойиш #нутқ ўстириш усуллари #жузъий хато #чет тилида равон гапириш
Мақолада Туркистонда совет ҳокимиятини мустаҳкамлаш мақсадида ўлка халқлари тили, дини, маданиятига муштарак бўлган татарлар “сафарбарлиги”дан фойдаланганлиги ёритилган. Татарлар дастлаб совет ҳокимияти бошқарувини мустаҳкамлаш мақсадида жўнатилган бўлса, кейинчалик, яъни 1921-1923 йиллари Волгабўйидаги юз берган очарчилик туфайли оила аъзоларини, қариндош-уруғларини ва ҳатто ҳамкасбларини ҳам турли баҳоналар билан Туркистонга чақириб олганликлари ҳақида маълумотлар бериб ўтилган. Марказ совет ҳокимияни мустаҳкамлаш учун татарлардан “кадрлар таъминоти”да, хусусан бошқарув тизимида ва ҳарбий-сиёсий муносабаларда ҳам унумли фойдаланганликлари таҳлил қилинади.
#Россия #Туркистон #большевиклар #очарчилик #“Татар сафарбарлиги” #татар #социалистик жамият #Туркистон маркази ижроия қўмитаси #ҳарбий-сиёсий бошқарув
Мақолада хорижий тил дарсларида ижтимоий шаклларнинг тутган ўрни ва унинг ўзига хос хусусиятлари хақида фикр юритилади.
#интерфаол #дарс жараёни #ижтимоий шакллар #фронтал дарс #гуруҳ бўлиб ишлаш #жуфтликларда ишлаш #якка ҳолда ишлаш #компьютер тармоқлари #глобал ўзгаришлар
Mақолада оила ва оилавий қадриятлар масаласи ёритилган бўлиб, унда айрим ўзбек-корейс xaлқ мақол ва эртакларида юзага келган типологик ўхшашликлар ўрганилган.
#қадрият #оила #мақол #эртак #Олтой #оилавий қадриятлар #протоолтой #корё одати
Мақолада талабаларга чет тилини ўргатишда қўшиқлардан фойдаланиш соҳасидаги педагогик- методик тадқиқотларнинг таҳлилий шарҳи келтирилган. Чет тили дарсларида қўшиқлардан фойдаланиш бўйича вазифалар ҳам тақдим этилган.
#қўшиқ #тинглаш #мотивация
Мақолада ўзбек маърифатпарвар ижодкорларнинг кўзлаган мақсад ва режалари, мумтоз анъаналарни ичдан янгилашга ҳаракат қилишлари ёритилган. Ғарбий Европа маърифатчилик даври ҳамда ўзбек жадидчи маърифатпарварлари адабиётидаги ғоявий ва маърифий ўсиш жараёни, адабий тур ва жанрлар тузимининг такомиллашуви таҳлил этилган.
#маърифий қарашлар #бадиий адабиёт жанрлари #маърифатчилик адабиёти вакиллари #ижтимоий воқелик инъикоси #туркий маънавий мерос #Ғарбий Европа маърифатчилиги
Мақолада жаргонларнинг қўлланиш хусусиятлари, уларнинг вазифалари, шунингдек, сўзлашув нутқига салбий таъсири кўриб чиқилади.
#сўзлашув нутқи #жаргонлар #савдогарлар жаргони
Мақолада умумий ўрта таълим мактабларида аруз вазнини ўргатиш билан боғлиқ муаммога эътибор қаратилган. Бу масалага Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асарини ўргатиш мисолида ойдинлик киритилган.
#рукн #ҳижо #аруз вазни #мутақориб #“Қутадғу билиг”