Maqolalar : Axmedova S
Мақолада Ўзбекистон билан Италия ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий, илмий-техникавий, таълим ва маданий соҳалардаги ҳамкорлик алоқалари архив материаллари, илмий адабиѐтлар ҳамда даврий матбуот материалларидан унумли фойдаланилган ҳолда ѐритилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Италия Республикаси билан маданий алоқаларини ривожланиш жараѐнлари тарихий-хронологик таҳлил этилган.
#темп #транспорт #фермер #фестиваль #гуманитар #Италия #Европа Иттифоқи #ҳамкорлик алоқалари #меморандум
Темурийлар даври воқеаларини ўрганишда қимматли манба ҳисобланадиган Абдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн” асарида кўплаб соҳаларга оид маълумотларни олишимиз мумкин. Манбада темурийларнинг сиёсий-ижтимоий ва жанговар фаолиятларидан ташқари маданий-
маърифий жараёнларга оид маълумотлар ёритилган. Мақолада айнан маънавий-маърифий жараёнларга оид қандай маълумотлар олишимиз мумкинлиги ҳақида сўз юритилади.
#маданият #манбалар #Темурийлар #Абдураззоқ Самарқандий #“Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн” #Шоҳрух Мирзо #Улуғбек Мирзо