2019-3

Maqolalar

5-9 410 Aug 15, 2022 5:01:30 PM
Annotatsiya

Мақолада матрицали дифференциал тенгламалар системасининг ечимларига кўра Лоренц группасига нисбатан эквивалент бўлган сиртлар системасини тиклаш масаласи хал қилинган.

#псевдоортогонал фазо #Лоренц алмаштиришлари #группа таъсири

10-14 340 Aug 15, 2022 5:06:18 PM
Annotatsiya

Мақолада икки тартибли Хилфер ҳосилали суб-диффузия ва классик тўлқин тенгламасида иборат аралаш типдаги тенглама учун Трикоми типидаги масала аралаш соҳада ўрганилган. Асосий қўлланилган усуллар интеграл тенгламалар ва энергия интеграллари усулларидир.

#Трикоми масаласи #икки тартибли Хилфер ҳосиласи

15-18 342 Aug 15, 2022 5:11:26 PM
Annotatsiya

Классик радикал сополимерланиш методи билан диоксан эритмасида ва блок усулда метилакрилат ва акрил кислота мономерларининг турли хил нисбатларида чизиқли сополимерлар синтез қилинган. Сополимерлар таркиби аниқланган. Мономерларнинг нисбий фаоллик қийматлари Файнеман-Росс ва Келен- Тюдош методлари асосида ҳисобланган. Акрил кислотанинг фаоллиги сополимерланиш жараёни олиб борилаётган муҳитга боғлиқ равишда ўзгариши мумкинлиги кўрсатилган.

#акрил кислота #метилакрилат #радикал сополимерланиш #бензоил пероксид #титриметрик усул

19-21 345 Aug 15, 2022 5:14:58 PM
Annotatsiya

Пластификат поливинилхлоридни полиэтиленполиамин билан  модификациялаб олинган  ионитга мис(II), никель(II) ва кобальт(II)  ионлари сақлаган сунъий эритмаларидан  статик шароитда   сорбцияси ўрганилди. Статик шароитда сорбция жараёнига таъсир этувчи омиллар, яъни вақтга боғлиқлиги, ҳарорат таъсири, концентрацияга боғлиқликлари тадқиқ қилинди. Сорбция жараёнининг тадқиқот натижалари ИК анализ ёрдамида ўрганилди.

#кинетика #поливинилхлорид #катион алмашинуви #олтингугурт #хемосорбция #адсорбат #термодинамик функциялар #ПЭПАизотерма

22-26 462 Aug 15, 2022 5:31:54 PM
Annotatsiya

Мақолада асбест ўрнига  минерал толаларни ишлатиб, турли композицион маҳсулотларни  олиш натижасида  асбест асосида канцероген  хусусиятли товарлар ўрнига экологик зарарсиз товар олиш усуллари келтирилган.
 

#композиция #экология #минерал тола #шифер #асбест #базальт толаси

27-32 379 Aug 15, 2022 5:35:50 PM
Annotatsiya

Мақолада Ўзбекистонда ва хорижий мамлакатларда етиштирилган товуқ гўшти таркибидаги меъёрдан ортиқча миқдори инсон саломатлигига жиддий таҳдид солувчи, айрим антиоксидантларнинг масса улушини аниқлаш бўйича бажарилган хромато-масс-спектрометрик тадқиқотларда олинган натижаларнинг таҳлили баён қилинган. Гўшт маҳсулотларини сертификатлашда ушбу методнинг афзаллиги асосланган. Баъзи хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга импорт қилинган товуқ гўшти таркибида альфа-токоферолнинг миқдори маҳаллий паррандачилик фермаларда етиштирилган гўштга нисбатан бир неча марта кўплиги аниқланган.

#антиоксидант #кимёвий таркиб #витамин #сертификатлаш #товуқ гўшти #альфа- токоферол #холекальциферол

33-35 282 Aug 15, 2022 5:38:09 PM
Annotatsiya

Мақолада анор етиштириш ва кўпайтиришдаги ўзига хос жиҳатлар, соҳа ривожи истиқболлари ҳақида маълумотлар берилган. Бу борада Фарғона вилоятида олиб борилаётган ишлар, келгусидаги вазифалар ёритилган.

#нав #деҳқон хўжаликлари #анор #унумдор ерлар #субтропик мева #экспортбоп #хўжалик субъектлари #хорижий сармоядорлар

36-39 282 Aug 15, 2022 5:40:45 PM
Annotatsiya

Мақолада қишлоқ хўжалиги  маҳсулотларини етиштиришда экин майдонларини суғориш учун сув ресурсларидан фойдаланиш мақсадида каналлар, гидротехника иншоотларидан  бири – Катта Фарғона каналини қуриш, бўз ерларни суғориб ўзлаштириш йўли билан экинлар ҳосилдорлигини ошириш, сувдан тежамли фойдаланиши  таҳлил қилиниб, баҳоланади.

#технология #экскаватор #суғориш #бетон #сув #автоматизация #техника #дарёлар #канал #ўзлаштириш #дюкер #сув ресурслари #қум #Ер #кетмон #тўғон #механизация #қўл меҳнати #гидротехника иншооти #қишлоқ ва сув хўжалиги #дамба #сойлар #қурилиш қуроллари #чўкич #телемеханизация #гидростатистика #умумхалқ ҳашари #темир-бетон

40-43 292 Aug 15, 2022 5:52:36 PM
Annotatsiya

Мақола қадим ва ўрта асрларга оид манзилгоҳлар мудофаа тизимининг илк ҳимоя чизиғини аниқлашга қаратилган дала тадқиқоти натижаларига бағишланган. Қазишма қирқимлари ва топилмаларнинг солиштирма таҳлилига кўра, Қўштепа-2 мудофаа тизими ёдгорлик ҳудудида илк манзилгоҳ шаклланган пайтдан бошлаб мавжуд бўлганлиги қайд этилди.
 

#манзилгоҳ #кўшк #мудофаа тизими #хандак #илк темир #антик ва илк ўрта асрлар даври #қўлда ясалган бўёқли нақшли сопол идиш

44-47 257 Aug 16, 2022 1:16:24 PM
Annotatsiya

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг барча вилоятларидаги тарихий-демографик жараёнларни холисона ўрганиш  муҳим муаммолардан ҳисобланади. Мақолада Сирдарё вилоятидаги демографик вазиятга баҳо берилиб, аҳолининг ўсиши ва камайишига таъсир кўрсатган омиллар рақамларга таянган ҳолда кўрсатилди.

#миллат #оила #миграция #Сирдарё #аҳоли #совет даври #туғилиш #демографик сиёсат #тарихий- демографик

48-53 332 Aug 16, 2022 1:20:23 PM
Annotatsiya

Мақолада совет даври тадқиқотларида ўзбеклар миллий идентиклигининг ёритилиши масаласи тарихшунослик нуқтаи назаридан таҳлил этилган. Муаллифнинг фикрига кўра, совет даври тадқиқотчилари ўз ишларида ўзбекларнинг миллий идентиклигини бевосита ўрганмаган бўлсалар-да, ўзбек халқининг этногенези, этник тарихи, миллат сифатида шаклланиши ва миллий консолидациялашуви билан боғлиқ жараёнларни тавсиф этишда ушбу масалани озми-кўпми ёритиб ўтишган. Бундан ташқари, бу даврда ўзбеклар этнографияси бўйича бой этнографик материаллар йиғилган бўлиб, бугунги кунда уларни идентиклик концепцияси асосида ёндашган ҳолда ўрганиш имконияти мавжуд.

#ўзбек идентиклиги #совет этнографияси #миллий консолидация #“сарт” #этник компонент #миллий автохтонизм #иқтисодий ҳаёт бирлиги #этник алоқалар

54-58 266 Aug 16, 2022 1:24:55 PM
Annotatsiya

Мақолада шимолий Бақтрия ҳудудида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида янги аниқланган чорвдорларга хос мозор қўрғонлар тўғрисида дастлабки маълумотлар берилган 

#тип #Бойсун #сопол #Сурхондарё #Амударьё #Серхаракат #қабр #Тянь-Шань

59-63 249 Aug 16, 2022 1:29:50 PM
Annotatsiya

Мақолада туркиялик тарихчи Исмоил Аканинг Амир Темур ҳаёти ва давлатчилик фаолиятига оид қарашлари тарихий манбалар асосида таҳлил этилган. Туркияда темуршунослик мактабининг шаклланишида Исмоил Аканинг ўрни ва роли кўрсатиб берилган.

#Амир Темур #Исмоил Ака #“Буюк Темур давлати” #Ўзергин Мустафо Камол #Южел Яшар #Даш Мустафо #Алан Хайринисо #Юксел Мусо Шомил #Султон Боязид #Тўхтамиш #темуршунослик

64-67 271 Aug 16, 2022 1:40:18 PM
Annotatsiya

Мақолада XIX аср ўрталарида Фарғона водийсидаги бозорлар қандай ҳолатда бўлганлиги, бозор фақат савдо муносабатлари учун бир маскан эмас, халқ ҳордиқ чиқарадиган, ҳокимнинг турли фармонлари бозорда жарчилар томонидан эълон қилинадиган жой бўлгани ҳақидаги маълумотлар келтирилган.

#Буюк ипак йўли #Фарғона водийси #раис

68-72 222 Aug 16, 2022 1:44:23 PM
Annotatsiya

Ҳозирги даврда инсоният мураккаб очиқ тизимларни тадқиқ этмоқда. Чунки жамиятнинг ўзи, унда содир бўлаётган ўзгаришлар мураккаб тизимларга киради. Мураккаб тизимни ўзаро мураккаб таъсирда бўлган элементлар ташкил этади. Мураккаб очиқ тизимлар синергетика ғоялари, тушунчалари ва усуллари асосида ўрганилади. Мақолада тизим тушунчаси ва унинг нима эканлиги, классик фандаги объектдан нима билан фарқ қилиши, тизимда элементларнинг ўзаро таъсири ва ўзаро боғланиши натижасида бутунлик пайдо бўлиши каби муаммолар фалсафий таҳлил этилган.

#тизим #ёндашув #элемент #мураккаб тизим #тизимли ёндашув #холизм #эмерджентлик #автопоэзис #бутунлик

73-76 228 Aug 16, 2022 1:46:59 PM
Annotatsiya

Мақола сўфийликнинг ижтимоий-тарихий ва маданий моҳиятини, унинг ислом маданияти ва цивилизациясидаги ўрнини, шунингдек, инсоннинг юксак маънавиятини, диндорлик ва ахлоқий қадриятларини шакллантириш ғояларини, шу асосда сўфийлар таълимотининг ижобий тажрибаларини самарали қўллаш усулларини ишлаб чиқишга қаратилган.

#диний бағрикенглик #Қуръон #ҳадис #сўфийлик #Оллоҳ #зоҳидлик #обидлик #орифлик

77-81 326 Aug 16, 2022 1:50:50 PM
Annotatsiya

Мақолада инсоннинг кўп қиррали фаолияти, жамият ҳаётининг   ҳамма соҳаларига ижтимоий омилларининг таъсир этиши ҳамда юксалиб  боришининг ўзига хос хусусиятлари ва қонуниятлари  илмий жиҳатдан асослаб берилди.

#тизим #глобаллашув #маданият #жамият #фаолият #ислоҳотлар #бошқарув #манфаатлар #тадбиркорлик #хусусийлаштириш #муносабат #дунёқараш #ўзгариш #ижтимоийлашув #инсон омили #компонентлар #функциялар #эҳтиёжлар #демократиялашув

82-84 231 Aug 16, 2022 1:53:39 PM
Annotatsiya

Мақолада мамлакатимизда диний-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар таълим сифатини таъминлашига оид мавжуд механизмларга мувофиқ эканлиги таҳлил қилинган. Шунингдек, диний-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда “жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш” тамойилининг замонавий ижтимоий-маданий ва диний-маърифий технологияларга асосланиши ёритилган.

#Маърифат #Дин #диний бағрикенглик #Ислом дини #жаҳолат #диний-маърифий ишлар

85-87 330 Aug 16, 2022 1:56:11 PM
Annotatsiya

Мақолада Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг  “Миллий ашулалар учун миллий шеърлар мажмуаси” номли шеърий тўпламларида лирик қаҳрамонларнинг такомиллашув жараёни таҳлил этилган. Шоир маҳоратига хос жиҳатлар ёритилган.

#руҳият #мустамлака сиёсати #лирик қаҳрамон #мажмуа #оҳанг ва ранг #банд #тафаккур босқичлари

88-90 270 Aug 16, 2022 2:12:21 PM
Annotatsiya

Мақолада хорижлик олимларнинг ХХ аср адабиёти намояндалари, айниқса, жадид адабиёти меросига муносабатлари, улар томонидан адибларимизнинг асарларини инглиз, немис, француз ва бошқа қатор чет тилларига таржима қилинганлиги хусусида фикр юритилади.

#жадидчи #жадидшунос #мутаржим #қодирийшунос #фитратшунос

91-94 241 Aug 16, 2022 2:22:14 PM
Annotatsiya

Мақолада фольклоризм ҳамда маънавий тараққиёт тарихига доир манбаларни ўзида ифода этган халқ оғзаки ижоди  намуналарининг  Шукур Холмирзаев ҳикояларидаги бадиий ўрни, вазифалари тадқиқ этилган, ёзувчининг миллий қадриятларни ёритишдаги  ўзига хос бадиий маҳорати очиб берилган.

#анъана #фольклор #имконият #тафаккур #ўхшатиш #матал #эҳтиёж #киноя #таққосламоқ

95-97 231 Aug 16, 2022 3:31:51 PM
Annotatsiya

Мақолада феъллардаги бўлишли-бўлишсизлик категориясининг фразеологизмлар орқали намоён бўлиши, фразеологизмлардаги семантик оппозиция ва бўлишсизлик шаклининг фразеологизмлар билан бирикувига доир масалалар кўриб чиқилган.

#категориал маъно #фразеологик-грамматик гуруҳ #лексик ва грамматик маъно #феъл фраземалар #бўлишли-бўлишсизлик оппозицияси #инкор воситалари

98-102 215 Aug 16, 2022 3:34:54 PM
Annotatsiya

Мақолада феълнинг актантли тузилиши талқинидан ажратиладиган семантик тасаввурлар кўриб чиқилган. Дистрибутив-трансформатив схеманинг семантик талқини таркибида минимал талқин фреймлари орасидаги реляция ҳар бир актантнинг келишик маъносини аниқлайди. Келишик маъносини аниқлаш учун ушбу келишик шаклидаги сўзни дистрибутив-трансформатив аломатга қаратиш ва ушбу от талқинининг тегишли сегментига мос бўлган фреймни номлаш етарли ва зарурдир.

#фрейм #актант #трансформ #семантик синф #дистрибутив-трансформация схемаси #келишикнинг маъноси #ядро қурилиши #актантли феъллар

103-106 195 Aug 16, 2022 4:23:29 PM
Annotatsiya

Мақолада матнни услубий жиҳатдан тўғри тузиш ва нутқнинг функционал-стилистик турларини изоҳлаш масалалари ёритилган.

#прагматик #функционал ва услубий йўналиш #маданий ва семиотик йўналиш #онтологик хусусиятлар #тилнинг таниқли назариялари

107-110 278 Aug 16, 2022 4:26:42 PM
Annotatsiya

Бугунги кунда тил кўникмаларининг ривожига мўлжалланган кўплаб техникалар мавжуд, лекин ўқувчиларни катта ҳаётга тайёрлаш мақсадида уларнинг танқидий фикрлашларини ривожлантириш жуда муҳимдир. Ушбу мақолада мақоллар ва маталларни ўрганиш орқали ўқувчиларнинг танқидий фикрлашларини ривожлантиришнинг турли усуллари кўриб чиқилади. Шунингдек, инглиз тили дарсларида улардан фойдаланиш самарадорлиги таҳлил қилинади.v

#тажриба #самарадорлик #мақол #матал #танқидий фикрлаш #тил кўникмалари #аналитик фикрлаш #оғзаки фольклор санъати

111-115 213 Aug 16, 2022 4:30:21 PM
Annotatsiya

Мазкур мақолада абстракт сўзларнинг синонимик муносабатлари ўрганилди.  Денотатив ва коннотатив маънодаги фарқлиликка асосланган синонимик муносабатлар атрофлича таҳлил қилинди. Абстракт сўзлар синонимияси ва градуонимиясини чегаралаш хусусида муносабат билдирилди. Абстракт сўзларнинг нутқий синонимиясига ҳам эътибор қаратилдики, оғзаки нутқда мураккаб абстракт моҳиятларни халққа тушунарли конкрет номлар билан, фраземалар билан содда ва образли  ифодалаш тенденциясининг мавжудлиги таъкидланди.

#синонимия #градуонимия #абстракция #денотатив маъно #абстракт сўзлар #лексик-фразеологик синонимия #нутқий синонимия

116-118 227 Aug 16, 2022 4:33:00 PM
Annotatsiya

Мақолада ўзбек тили замонавий фестивалларни ифодаловчи  геортонимларнинг лисоний таснифи берилган ва лексик-семантик, мотивацион, лингвокультурологик хусусиятлари ёритилган.

#лексик-семантик #лингвокультурологик #мотив #мотивация #фестиваль #геортоним #лисоний тасниф #луғавий асос #луғавий маъно

119-121 207 Aug 16, 2022 4:35:42 PM
Annotatsiya

Мақолада Хоразм шевасидаги айрим маданий ўсимликларнинг лисоний хусусиятлари юзасидан фикр юритилиб, улар атрофлича таҳлил қилинди. Ўзбек тилининг Хоразм шевасига оид қишлоқ хўжалиги лексикасида вариативлик ҳақидаги қимматли маълумотлар ўз аксини топган.

#диалект #синоним #қишлоқ хўжалиги лексикаси #Ўрхун-Энасой обидалари #параллелизм

122-125 320 Aug 16, 2022 4:50:03 PM
Annotatsiya

Мақолада “Садди Искандарий” достонининг назмий ва насрий вариантларидаги тафовутлар “туҳфа” концепти мисолида тадқиқ этилди.
 

#достон #концепт #китоб #фрейм #туҳфа #назмий ва насрий вариантлар

126-129 348 Aug 16, 2022 4:54:33 PM
Annotatsiya

Мақолада “Тиб қонунлари” асарида келтирилган бир неча касаллик номлари ўзбек, инглиз тилларида лингвокультурологик жиҳатдан таҳлил қилинган.

#эвфемизм #денотатив маъно #табу #вабо #“Тиб қонунлари” #мохов касаллиги #чипқон касаллиги #импотенция #захм #куйдирги касаллиги #қарғаш

130-132 280 Aug 16, 2022 4:57:25 PM
Annotatsiya

Мақолада олий таълим тизимида талабаларга чет тили фанларини ўқитишга замонавий ёндашув, чет тили фанларини ўқитишнинг янги самарали интерактив методлари, уларнинг афзалликлари ҳамда таълимдаги самараси ҳақидаги фикрлар баён этилган.

#технология #инновация #олий таълим #замонавий таълим #интерактив метод

133-135 204 Aug 16, 2022 5:00:34 PM
Annotatsiya

Мақола чет тили ўқитувчисининг касбий компетенциясини шакллантириш масалаларига бағишланган. Шу билан бирга, унинг касбий компетенцияси компонентлари ҳақида ҳам батафсил маълумот берилган.

#касбий компетенция #лаёқат #чет тили ўқитувчиси

136-139 204 Aug 16, 2022 5:03:55 PM
Annotatsiya

Мақолада чет тил дарсларида синфни бошқаришда учраётган муаммолар ва уларнинг омиллари ўрганилган. Тадқиқот натижалари ва синфни бошқариш бўйича адабиётлар таҳлили қилинган. Чет тил 

#стратегия #чет тил ўқитиш #синфни бошқариш

140-142 461 Aug 16, 2022 5:08:27 PM
Annotatsiya

Мақолада педагогик мулоқотнинг ўзига хос хусусиятлари ва функциялари ёритилган. Мулоқот ўқувчининг психологик ва ижтимоий ривожланишининг муҳим омилларидан бири эканлиги кўрсатиб ўтилган. Одамга йўналтирилган технологиялар, педагогик мулоқотнинг таъсири ва структураси таҳлил этиб чиқилган

#хатти-ҳаракат #мулоқот #ижтимоий онг #эмоционал #жамоа #фикрлаш #таълим олувчилар #ижтимоий психология #педагогик таъсир #психологик луғат #бола шаҳси #шахсни ўрганиш #тарбиявий жараён #тарбияланувчи

143-146 437 Aug 16, 2022 5:14:20 PM
Annotatsiya

Мақолада толали материаллар тозалагичларининг колосникли панжаралари бўлган мавжуд конструкциялари таҳлили келтирилган. Тавсия қилинган конструкциядаги толали материаллари тозалагичи колосниклари схемаси ва ишлаш принциплари берилган. Тавсия қилинган колосник панжарани ишлаб чиқариш синовлари натижалари келтирилган. Тозалагич цилиндри арра тишлари учидан колосникларгача бўлган тирқишнинг тозалаш зонасида камайиб бориши тартибида ўрнатилган металл ва пластмассали колосникларни қўллаш натижасидаги самарадорлиги қайд қилинган.

#резина #синов #тозалаш самараси #тозалагич #толали материал #тирқиш

147-148 326 Aug 16, 2022 5:32:19 PM
Annotatsiya

Мақолада талабаларда стохастик компетенцияни шакллантириш усуллари келтирилган.

#компетенция #стохастик компетенция

149-151 230 Aug 16, 2022 5:52:09 PM
Annotatsiya

Мақолада рус ва ўзбек лингвомаданиятлари вакилларининг оилавий қадриятларга муносабатларини акс эттирувчи мақоллар ўрганилган. Мақолларда акс этадиган оилавий  қадриятлар, шунингдек, уларнинг маданиятга таъсири қиёслаш йўли билан таҳлил қилинган.

#инсон #антропоцентризм #аксиология #мақол ва маталлар #оилавий қадриятлар

152-154 167 Aug 16, 2022 5:58:51 PM
Annotatsiya

Мақолада Уйғониш даврининг буюк олими Абу Райҳон Берунийнинг адабиётшунослик соҳасида кўрсатган хизматлари ҳақида сўз юритилган. Берунийнинг адабиётшунослик масалаларига оид кузатувлари “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” ва “Ҳиндистон” китобларидаги маълумотлар асосида баён қилинган. Адабиётшуносликда жанрлар масаласига оид кузатувлари ва таҳлилларига алоҳида эътибор қаратилган. Берунийнинг адабий асарининг юзага келиши ва ижодкор шахси каби масалалар ҳақидаги қарашлари бугунги кунда ҳам аҳамиятини йўқотмагани таҳлил қилиб берилган.

155-157 244 Aug 16, 2022 6:07:55 PM
Annotatsiya

Мақолада Омон Мухторнинг образ яратиш маҳорати, хусусан, Навоий тимсолини янгича услубда талқин этилиши ўрганилади. Навоий тимсолининг рассом ва ёзувчи нуқтаи назаридан кашф этилишидаги ўзига хосликлар тадқиқ этилади.

#роман-дилогия #ижодкор шахс образи #автопортрет #Омон Мухтор #Навоий образи #бадиий талқин масалалари

158-160 169 Aug 16, 2022 6:21:57 PM
Annotatsiya

Мақолада Фарғона водийсида  илонга сиғиниш ўрганиб чиқилган ва бу эътиқод билан боғлиқ бир неча мисоллар кўрсатилган. Илон аҳолининг эътиқодида алоҳида ўрин тутган ва у билан боғлиқ бир неча урф- одатлар сақланиб қолган. Муаллиф маҳаллий аҳолининг замонавий қарашлари ва эътиқодини таҳлил қилади.

#афсона #дунёқараш #мозор #безак #илон #"Нуҳ кемаси" #эътиқодлар #Сабртепа #аждар

FarDU Ilmiy Xabarlari, 2019-3