Maqolalar : Asqarov I R

22-26 465 Aug 15, 2022 5:31:54 PM
Annotatsiya

Мақолада асбест ўрнига  минерал толаларни ишлатиб, турли композицион маҳсулотларни  олиш натижасида  асбест асосида канцероген  хусусиятли товарлар ўрнига экологик зарарсиз товар олиш усуллари келтирилган.
 

#композиция #экология #минерал тола #шифер #асбест #базальт толаси

27-32 381 Aug 15, 2022 5:35:50 PM
Annotatsiya

Мақолада Ўзбекистонда ва хорижий мамлакатларда етиштирилган товуқ гўшти таркибидаги меъёрдан ортиқча миқдори инсон саломатлигига жиддий таҳдид солувчи, айрим антиоксидантларнинг масса улушини аниқлаш бўйича бажарилган хромато-масс-спектрометрик тадқиқотларда олинган натижаларнинг таҳлили баён қилинган. Гўшт маҳсулотларини сертификатлашда ушбу методнинг афзаллиги асосланган. Баъзи хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга импорт қилинган товуқ гўшти таркибида альфа-токоферолнинг миқдори маҳаллий паррандачилик фермаларда етиштирилган гўштга нисбатан бир неча марта кўплиги аниқланган.

#антиоксидант #кимёвий таркиб #витамин #сертификатлаш #товуқ гўшти #альфа- токоферол #холекальциферол

20-24 428 Aug 16, 2022 4:24:08 PM
Annotatsiya

Mақолада йод танқислигининг келиб чиқиш сабаблари, дунёда ва Ўзбекистонда йод танқислиги ҳолати, уни даволашда ишлатиладиган синтетик ва табиий дори воситалари тўғрисида сўз юритилади. Дори-дармон сифатида ишлатилиб келинаётган озиқ-овқат қўшилмаларидан “Алкоман” озиқ-овқат қўшилмаси ва ундан дамлама тайёрлаш ҳамда истеъмол қилиш ҳақида маълумотлар берилган.

 

#Қалқонсимон без #йод танқислиги #иммунитетнинг пасайиши #руҳий нотинчлик #трийодин #дийодтирозин #трийодтиронин гидрохлорид #тирекомб #радиоактив йод

30-36 408 Aug 16, 2022 4:38:32 PM
Annotatsiya

Мақолада пиво маҳсулотларининг кимёвий таркибига кўра, уларга хос бўлган, товар ҳолатини белгиловчи физик-кимёвий кўрсаткичлар таҳлил этилиб, мавжуд товар кодларини дифференциялаш ва янги
товар маҳсулотлар учун код бериш мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда тайёр пиво маҳсулотларини анализ қилишнинг янги, тезкор усулларини амалиётга татбиқ этиш йўллари келтирилган.

 

#ферроцен #пиво #пивонинг кимёвий таркиби #пивонинг физик-кимёвий кўрсаткичлари