Maqolalar
Мақолада иккита сингуляр коэффициентга эга бўлган гиперболик типдаги тенгламанинг умумий ечими қурилган.
#сингуляр коэффициент #гиперболик типдаги тенглама
Мақолада тўртинчи тартибли сингуляр коэффициентли тенглама учун тўғри тўртбурчакда бир чегаравий масала ечимининг ягоналик ва мавжудлик ҳақидаги теоремалар спектрал усули билан
исботланган.
#чегаравий масала #ечимнинг ягоналиги #сингуляр коэффициент #тўртинчи тартибли дифференциал тенглама #спектрал усул
Мақолада умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни физикага ўқитишда технология фанини ўрганишга оид масалаларга боғлаб дарс ўтишнинг интерфаол усуллари ёритиб берилган.
#суюқлик #интегратив #қаттиқ жисм #газсимон #иссиқликдан кенгайиш #иссиқлик сиғими #молекуляр тузилиш #кристалл жисмлар #“Зигзаг”
Мақолада табиий ва синтетик озиқ-овқат қўшилмаларининг фойдали ва зарарли хусусиятлари атрофлича таҳлил қилинган.
#антиоксидантлар #табиий озиқ-овқат қўшилмалари #синтетик озиқ-овқат қўшилмалари #консервантлар
Мева данаклари чиқиндиларидан термик ишлов бериш асосида адсорбентлар олиниб, уларнинг физиккимёвий хоссалари тадқиқ этилган. Уларни оқава сувларни оғир металларнинг ионларидан тозалашда
ишлатиш мумкинлиги моделлаштирилган мис ионли оқава сув билан ўтказилган тажрибаларда ўрганилган.
#адсорбция #адсорбент #металл ионлари #ғоваклик даражаси
Мақолада қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоғи ҳисобланмиш асаларичиликни ривожлантиришнинг аҳамияти мисоллар асосида ёритилган. Ушбу тармоқ мутахассисларини тайёрлаш борасида Фарғона давлат
университетида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилган.
#қишлоқ хўжалиги #устувор вазифалар #асаларичилик #ўсимлик гуллари #эволюцион ривожланиш #чанглатиш #энтомофил ўсимликлар #даромадли тармоқ
Мақолада тупроқ унумдорлигини баҳолаш учун тупроқ мураккаб объект эканлиги кўрсатилган ва бу соҳада мавжуд бўлган турли усуллар таҳлил этилган. Тупроқ унумдорлиги, унинг барча хосса-хусусиятлари
ва ҳосил бўлиш шароитлари функцияси бўлганлиги сабабли, уни баҳолашда тупроқ моделларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканлиги кўрсатилган.
#тупроқ унумдорлиги #тупроқ унумдорлигини баҳолаш услублари #унумдорлик категориялари #унумдорлик мезони #қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили
Мақолада республиканинг инновацион ва модернизациялаш жараёнида инвестицияларнинг самарадорлигини ошириш ва улардан оқилона фойдаланиш тўғрисида таҳлилий оқимлар муаммосини кўриб
чиқиш ва мақбул халқаро амалиёт, тажрибалардан фойдаланиш сиёсатини такомиллаштириш йўллари ёритилган.
#инновация #Модернизация #ресурсларни тежаш #ишлаб чиқариш жараёнлари самарадорлиги #глобал иқтисодий конъюнктура
Мақолада XIX асрнинг охирги чораги – XX асрнинг 60-йилларида яшаган, Туркистон (Ўзбекистон) мустақиллиги учун курашда иштирок этган Усмон Хўжа Пўлатхўжаев фаолиятини ўрганишга оид манбалар ҳамда
тарихий тадқиқотлар ҳақида фикр юритилади.
#хориж #манба #тадқиқот #истиқлол #Ватан #мақола #тарихий асар #архив манбаси #тараққийпарвар #жадид #Ватан хоини #айғоқчи #юртсевар #озодлик курашчиси
Мақолада мустақиллик йилларида республикада таълим соҳасининг юқори бўғини ҳисобланган олий таълим тизимида замон талабларига жавоб берадиган кадрлар тайёрлашни кўзлаб амалга оширилган
ислоҳотлар ва юзага келган муаммолар ҳақида сўз боради. Шунингдек, олий таълим тизимида мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш ҳамда сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишга қаратилган давлат раҳбарининг фармонлари, қарорлари, давлат дастурлари ижроси таҳлил қилинган.
#мустақиллик #давлат дастурлари #олий таълим #қарорлар #кадрлар етишмовчилиги #рақобатбардош кадрлар
Мақолада 2012-2018 йилларда Ўзбекистон Республикасининг халқ таълими соҳасидаги халқаро муносабатлари ва хорижий тилларни ўқитиш тарихий нуқтаи назардан таҳлил қилинган ҳамда мактаб таълими
тизимидаги ислоҳотларнинг янги босқичи ёритилган.
#мустақиллик #ёшлар #халқаро ҳамкорлик #миллий таълим-тарбия #иқтисодиймолиявий ислоҳотлар
Мақолада ширкат хўжаликлари фаолияти ҳақида сўз юритилади. Шунингдек, ширкат хўжаликларидаги муаммолар, уларга санациянинг қўлланилиши, паст рентабелли хўжаликларнинг тугатилиш жараёни ҳақида маълумот берилади.
#ижара пудрати #ширкат хўжалиги #оила пудрати #санация
Мақолада милоддан аввалги IV–III минг йилликларда Қадимги Шарқ ҳудудлари, шу жумладан, Олд Осиёниэгаллаган ксеротермик иқлим туфайли аҳолининг йирик миграцияси Ўрта Осиёнинг жанубий ҳудудларигача кириб келганлиги, бизнинг ҳудудларга жанубий ҳудудлардан келиб қолган аҳолининг турмуш тарзи, маданияти, ижтимоий-иқтисодий ҳолати, Фарғона водийси маданиятининг Жанубий Туркманистон ҳудудлари билан ҳамоҳанг ривожланганлиги тўғрисида сўз юритилади.
#миграция #энеолит #Фарғона водийси #Чуст маданияти #Қадимги Шарқ #Геоксюр маданияти #Саразм маданияти #ксеротермик иқлим
Мақолада мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва муносабатларнинг жамият ривожланишига таъсир этишининг хусусиятлари ҳақида сўз боради.
#мафкура #эволюция #муносабат #умуминсоний қадриятлар #хосса #маънавий дунё #алоқалар #миллий қадриятлар
Мақолада ҳуқуқ тармоқлари тизимида ҳуқуқ фалсафаси тушунчаси, унинг моҳияти ва мазмуни очиб берилган. Шунингдек, ҳуқуқ фалсафасининг таркибий элементлари, хусусан, ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий онг ва
конвенцион қисмларининг ўзаро алоқадорлиги атрофлича ўрганилган.
#ҳуқуқ #ҳуқуқий онг #ҳуқуқий маданият #ислом ҳуқуқи #процессуал #ҳуқуқ фалсафаси #феноменологик
Мақолада ҳозирги даврда дунё миқёсида фаоллашиб бораётган миссионерлик ва прозелитизм ҳаракатининг моҳияти, мақсадлари ва миллий давлатлар ҳамда халқларнинг тинч, осойишта турмушига
солаётган хавфи масалалари ёритилган. Шунингдек, унга қарши курашнинг қонуний асослари тўғрисида тавсиялар берилган.
#Ғоя #мафкура #диний бағрикенглик #Конституция #Диний эътиқод #миссионерлик #прозелитизм #виждон эркинлиги #глобаллашув жараѐнлари #мафкуравий жараёнларнинг глобаллашуви #жамият хавфсизлиги #мамлакат барқарорлиги #диний конфессия #дунёвийлик
Мақолада ўзбек адабиётида хронотопнинг мавжудлиги ҳақида сўз юритилади. Унинг тарихий илдизлари халқ оғзаки ижоди ва қадимги туркий битиклардан бошланади. Воқеликни бадиий идрок этишда ижодкорлар ўз даврида оламни уч ўлчамли дунё сифатида қабул қилишган, бунда хронотопни реал ва ирреал турларга ажратиш мумкинлиги исботланган.
#фольклор #образ #Матн #ғазал #мақол #хронотоп #Кул тигин
Мақолада мустақиллик даври ўзбек шеъриятининг анъанавийлиги ва ўзига хос хусусиятлари халқ оғзаки ижоди билан қиёсан тадқиқ этилган.
#анъана #маҳорат #услуб #халқ оғзаки ижоди #халқ қўшиқлари #оҳанг ва мазмун
Мақола Шарқ поэзиясининг, хусусан, форс классик адабиётининг немис романтик адабиётига, Гёте ва Ҳайне ижодига самарали таъсирини ёритишга, буюк немис ижодкорларининг асарларида Абулқосим Фирдавсий тақдирининг турлича талқинлари таҳлилига бағишланган.
#шоир #ҳиммат #шарқ адабиѐти #ижод билан шуғулланмоқ #халқ орзу- умидлари #ҳақиқат тараннуми #форс шеърияти #шоҳ
Мақолада Наманган болаларининг доимий ўйинлари тадқиқ этилган ва мавзу бир қатор ўйинлар таҳлили орқали ёритилган.
#болалар ўйинлари #мавсумий ўйинлар #доимий ўйинлар #ритуал ўйинлар
Мақолада тил ва унинг сатҳларининг систем хусусиятини белгилашда муҳим саналувчи парадигматика ва парадигматик муносабатлар, синтагматика ва синтагматик муносабатлар, уларнинг тил сатҳларидаги амали хусусида фикр юритилади.
#система #фонема #морфема #синтагматик муносабат #парадигматика #тил сатҳлари #лисоний муносабат #парадигматик муносабат #синтагматика #тилнинг фонемалар сатҳи
Мақолада контрастив лингвистикага хос бўлган конгруэнтлик ҳодисаси тадқиқ этилган ҳақида конгруэнтликнинг шаклий даражаси ва улардаги семантик фарқланишлар кўрсатиб ўтилган.
#ономасиологик йўналиш #семасиологик йўналиш #қиёсланаётган биринчи тил #қиёсланаётган иккинчи тил #контрастив номема
Мақолада ўхшатишларни маъновий гуруҳларга бўлиш асосида уларда акс этган миллатнинг миллий дунёқараши, табиат ва жамиятга муносабати, дунёни англашдаги миллий тафаккури, таққослаш маҳорати
“Алпомиш” достонида қўлланилган ўхшатишлар мисолида таҳлил этилган.
#лингвокультурология #ўхшатишлар #лингвокультурологик бирлик #анъанавий ўхшатишлар #анъанавий турғун ўхшатишлар #индивидуал ўхшатишлар
Мақолада рецептив йўналишдаги нутқ фаолиятининг тури бўлмиш ўқиш жараёнида идрок этиб тушунишга оид фикр-мулоҳазалар баён этилган. Унда ўқиш ҳақида психологик ва физиологик илмий ғояларга эътибор қаратилган.
#анализатор #идрок #ўқиб тушуниш #рецептив нутқ фаолияти #кўрув - эшитув - нутқ - ҳаракат анализаторлари
Мақолада бошланғич синфларда масала ёзишга ижодий ёндашиш усуллари ёритилган.
#масала тузиш #масаланинг қисқа ёзуви #масала саволи
Мақолада совет ҳокимиятининг 1917-1941 йиллардаги уй-жой қурилиши соҳасидаги сиёсати таҳлил қилинган. Асосий эътибор уй-жой масаласини ҳал қилиш учун совет ҳокимияти уни давлат мулки деб эълон қилганлиги ва аҳолига таъсир кўрсатиш воситаси сифатида ундан фойдаланганлигига доир масалалар кўрсатиб берилган. Ҳокимият уй-жой инқирозини бартараф қилмасдан, бу соҳада хўжалик бошқарувини йўлга қўя олмади ва уй-жой қурилишини оммавий равишда ташкил қилмаганлини туфайли уй-жойга хусусий мулкчиликни тўлиқ бекор қила олмаганлиги очиб берилган
#сиёсат #хусусий мулкчилик #уй-жой қурилиши #давлат мулкчилиги #совет ҳокимияти
Мақолада Фарғона-Тошкент мақом йўлларининг шаклланиш тарихига доир фикрлар таҳлил этилган. Шунингдек, Ўрта Осиё мутафаккирларининг мақом ҳақида ёзган рисолалари миллий мусиқа маданиятини
ривожланишидаги роли ёритиб берилади.
#санъат #шакл ва мазмун #мусиқий маданият #тарихий қўлёзмалар #мусиқий фикр давомийлиги #мусиқий эстетика #ҳаёт мазмуни
Мақолада фуқаролик жамиятига доир классик назарияларнинг ривожланиши илмий жиҳатдан ёритилган, муаммонинг маълум ечим ва тавсиялари келтирилган.
#фуқаролик жамияти #инсон ҳуқуқи #давлат институтлари #жамият ва давлат
Мақолада урбанизациянинг жамият тараққиётидаги ўрни, унинг муҳим жиҳатлари тадқиқ этилган. Глобаллашув шароитида урбанизациянинг ижтимоий тараққиётдаги ўрни Ўзбекистон мисолида ёритиб берилган.
#демография #ижтимоий тараққиёт #урбанизация #урбанизация қирралари #шаҳар ва қишлоқ турмуш тарзи #“Обод қишлоқ” #“Обод маҳалла”
Мақола Алишер Навоийнинг ислом дини қонун-қоидаларини шеърий шарҳловчи “Сирож-ул муслимин “ асари таҳлилига бағишланган . Шунингдек, унда асарнинг яратилиш тарихи, даври, муҳити ҳақида сўз боради.
#дарвеш #Дин #шариат #мурид #муршид #шайх #пир #сўфий #исломий қадриятлар #исломий таълимот #диний арбоб #тоат-ибодат
Мақолада А.Крониннинг “Цитадель” (“Қаср”) романи орқали феълли ибораларнинг инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилишдаги қийинчиликлар ҳақида сўз боради. А.Крониннинг “Қаср” романидан инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилишнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш учун фойдаланилган.
#бадиий асарлар #феълли ибора #таржима қийинчиликлари #таржима қилинган тил #асл манба тили
Мақолада инглиз тили Америка вариантининг шаклланиш қонуниятларини Британия вариантидан фарқ қилувчи томонлари кўриб чиқилган.
#сифат #инфинитив #феъл #мажҳул нисбат #боғловчилар #отлар #иккинчи шахс #ёрдамчи феъллар #герунд #артикль #предлоглар #эллиптик гаплар
Мақолада ассоциатив реакцияларнинг ташқи ва ички омилларга бўлиниши ва ташқи омилларнинг хусусиятлари талқин этилади. Ассоциатив тажрибанинг натижалари таҳлил қилинади.
#гендер #индивидуаллик #ёш #ташқи ва ички омиллар #категориал онг #сенсоркўргазмали онг #яшаш ҳудуди
Мақолада когнитологик бирликлар: слот, фрейм, сценарий, тушунча, образ, гештальт таҳлил қилинган.
#образ #сценарий #тушунча #фрейм #когнитив бирлик #слот
Мақолада инглиз адабиётидаги олам ва одамга тегишли ҳодиса ва ҳолатларни изоҳлашда фойдаланиладиган символизмларнинг ўзбек адабиётида бир қадар ўзгача ифодаланиши ва тасвирланиши ёритилиб берилган.
#ўзбек адабиѐти #символизмнинг ифодаланиши
Мақолада ишчи дафтарнинг ўқув жараёни самарадорлигини оширишдаги ўрни ва роли масаласи кўриб чиқилган. Кўп функцияли дидактик восита бўлган ишчи дафтарнинг тузилиши, турлари ва аҳамияти таҳлил
қилинган. Ишчи дафтар мақсадга йўналтирилган вазифа ва машқлар тизимини ўз ичига олган истиқболли ўқув қўлланмаси сифатида кўриб чиқилган.
#дидактик восита #ишчи дафтар #унинг тузилиши #турлари #дидактик имкониятлари
Мақолада ўзбек адабиётининг буюк қомусий асари бўлмиш “Бобурнома”нинг янги немисча таржимаси тўғрисида фикр юритилади.Ишда мазкур нашрнинг аввалги таржималардан фарқ қилувчи томонлари кўрсатилиб, унинг ўзига хос жиҳатларига эътибор қаратилар экан, келажакда асарнинг мазкур янги немисча таржимаси мисолида қиёсий-тарихий ва чоғиштирма таҳлил асносида монографик тадқиқот олиб боришнинг муҳимлиги асослаб берилади. Айни пайтда мазкур ишнинг айрим амалий ва дидактик томонлари ҳам ойдинлаштирилади.
#таржима #асар #тадқиқотчи #илмий #форс тили #жаҳон шарқшунослари #янги нашр #қиёсий тахлил қилиш