Maqolalar
Мақолада параболо-гиперболик типдаги содда тенглама учун бир нолокал масала ўрганилган. Бунда соҳанинг параболик қисмида учинчи чегаравий шарт ва интеграл шарт, гиперболик қисмида эса силжишли шарт берилган. Қўйилган масала ечимининг мавжудлиги ва ягоналиги исботланган.
#ечимнинг ягоналиги #ечимнинг мавжудлиги #учинчи чегаравий шарт #параболо-гиперболик типдаги тенглама
Мақолада дискрет математика ва математик мантиқни реле-контактли схемаларга, автоматик схемаларни лойиҳалаш ва программалаштиришга татбиқлари кўриб чиқилган.
#кванторлар #предикатлар #реле-контактли схемалар
Мақолада Бернулли тенгламасига келтириб ечиладиган биринчи тартибли оддий дифференциал тенглама учун Коши масаласи ечимининг ягоналиги ва мавжудлиги ўрганилган. Масала ечимининг ягоналиги экстремум принципи ѐрдамида исботланган.
#оддий дифференциал тенглама #масала ечимининг ягоналиги
Мақолада маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайѐрланадиган мева шарбатларини сертификатлаш масалалари ва анализ услублари муҳокама этилган ҳамда Фарғона вилоятида етиштириладиган олма навлари таркибидаги аскорбин кислота миқдори тажриба асосида аниқланган.
#сертификатлаш #олма #мева шарбатлари #анализ услублари #аскорбин кислота миқдори
Мақолада глицирризин кислотаси ва мочевинанинг комплекс бирикмаси синтези бўйича ишлар баѐн қилинган ҳамда олинган бирикмаларнинг айрим физик-кимѐвий параметрлари келтирилган.
#ширинмия илдизи #глицирризин кислотаси #мочевина
Мақолада республикамизда балиқ етиштириш борасидаги баъзи муаммолар ва уларнинг бартараф этиш чоралари таҳлил этилган. Мустақиллик йилларида бу борада амалга оширилган ишлар ѐритилган.
#Орол денгизи #балиқчилик #интенсив технологиялар #илмий усуллар #сунъий тупроқ ҳавзалари #табиий сув ҳавзалари #инфротузилма #кичик ҳовузлар
Мақолада ҳашаротларнинг ўсимликка таъсир кучи мезонларига оид тадқиқот натижалари баѐн этилган. Мезонлар асосида турли ҳашаротларнинг агроценозлардаги таъсир кучини баҳолаш мумкин.
Мезонлар зарарланган ўсимликда рўй берадиган ўзгаришлар билан изоҳланади. Шунингдек, ушбу мезонлар ҳашаротларнинг эволюцион тараққиѐтидаги ўрни ва аҳамиятини хулосалаш имконини беради.
#мезон #фитофаг #ҳашарот #томат #фитоадаптация #таъсир кучи
Мақолада иқтисодий ислоҳотларни янада жадаллаштириш шароитида олий таълим муассасаларида таълим хизматларини кўрсатиш сифатини бошқаришнинг ўрни ва ролини белгиловчи методологик ѐндашувлар, таълим-тарбия жараѐнларининг сифати устидан самарали давлат назоратини ўрнатиш назарий жиҳатдан таҳлил қилинган. Шунингдек, олий таълим муассасалари даражасида таълим хизматлари сифатини бошқариш механизмлари ва унинг самарадорлигини баҳолаш усуллари келтирилган.
#сифат #таълим #маркетинг #менежмент #таълим хизматлари
Мақолада АСМда самарадорликни оширишнинг муҳим усулларидан бўлган кластерлар тўғрисида фикр юритилиб, унда АСМ соҳасига тааллуқли бўлган кичик ва ўрта корхоналар фаолиятини қайта ташкиллашда кластернинг роли, аҳамияти ва хусусиятига доир масалалар баѐн қилинган.
#кластер #самара #рақобат #менежмент #АСМ #кичик ва ўрта бизнес
Мақолада XV асрнинг 70-йилларида Фарғонада юз берган воқеалар Мовароуннаҳр ва Мўғулистондаги сиѐсий жараѐнлар билан боғлиқ ҳолда кечганлиги ѐзма манбалар асосида таҳлил этилган.
#Фарғона #Тошкент #вилоят #Умаршайх мирзо #Андижон #Мўғулистон #Мовароуннаҳр #вассал #Сайрам #Юнусхон #Султон Аҳмад мирзо #Ахси #Шоҳруҳия
Мақолада Фарғона вилоятининг Наманган уездида очарчилик йилларидаги “Овқатланиш пункт”лари фаолияти архив манбалари асосида илк бор таҳлил этилган. Очларни озиқ-овқат билан таъминлаш ҳолатлари , уларнинг миқдори келтирилиб, шўро ҳокимиятининг бу борадаги фаолияти таҳлил қилинган.
#Фарғона #озиқ-овқат #очарчилик #Наманган #“Овқатланиш пункти” #очарчилик оқибатларини тугатиш комиссияси
Мақолада ХХ асрнинг 80-йилларида енгил ва озиқ-овқат саноатининг моддий-техник базаси ҳолати, корхоналарнинг техника ва технологиялар билан таъминланиш масалалари, ишлаб чиқариш суръатлари, маҳсулотларнинг сифат даражаси Фарғона водийси мисолида ѐритиб берилган.
#сифат #ишлаб чиқариш #маҳсулот #моддий-техник база #енгил саноат #оғир саноат #техника ва технология #озиқ-овқат саноати
Мақолада Фарғона водийсида қишлоқ туризмининг ривожланиш жараѐнлари ва имкониятлари архив манбалари асосида ѐритилган.
#хорижий тажриба #фестиваль #қишлоқ туризми
Фарғона водийси аҳолиси узоқ йиллар давомида деҳқончилик маданияти ва қишлоқ хўжалигини такомиллаштириб, ўзига хос мактаб яратган ва ер, сув ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш борасида катта тажриба орттириб борган. Воҳаларда экин майдонлари, боғлар ва қишлоқлардан иборат маданий ландшафтлар бунѐд қилган. Қишлоқ хўжалиги, деҳқончилик учун қулай бўлган географик ва иқлим шароитлари асосида ривожланиб борган Фарғона водийси ҳам Ўрта Осиѐда муҳим деҳқончилик минтақаси ҳисобланган. Мақолада водий аҳолиси тупроқнинг таркибига қараб, ундан фойдаланиш йўлларини билганлиги, етарли даражада ҳосил олиш имконига эга бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар турли адабиѐтлар ѐрдамида таҳлил қилиб берилади.
#таноб #солиқ #қишлоқ хўжалиги #табиий ресурслар #сув ресурслари #лалмикор ерлар #вақф #мироб #маданий ландшафтлар #ўлка ҳудудлари #иқлим шароитлари #деҳқончилик минтақаси #канал йўналиши #“энаариқ” #“шоҳариқ” #“ўқариқ” #“жўяк” #“тақсим” #ипакқурти
Мақолада инсон эҳтиѐжлари намоѐн бўлишининг шакллари, даражалари, функциялари аниқ бир вазиятларда илмий асосда тизим сифатида кўрсатиб берилган.
#функция #шакл #динамика #Модернизациялашув #ижтимоий #манфаат #сиёсий #даража #моддий #эҳтиёж #қонуният #физиологик #зарурият #боғланиш #оқибат
Мақолада Исҳоқхон Ибрат ҳаѐти ва фаолиятига доир янги маълумотлар берилган. Унинг қамоққа олиниши билан боғлиқ архив материалларига ойдинликлар киритилган.
#маърифатпарварлик ҳаракати #адабий мерос #миллий уйғониш #серқирра ижодкор #эрк ва озодлик
Мақолада ѐзувчи Нодир Норматовнинг “Рўзи Чориевнинг сўнгги васияти” романи таҳлилга тортилган. Унда роман-эсседаги биографик метод масаласи ѐритилган.
#роман #қаҳрамон #эссе #биографик метод
Мақолада Анвар Обиджоннинг болаларга аталган ҳикояларидаги услубий хусусиятлар таҳлил этилган.
#юмор #услуб #ҳикоя #бадиий маҳорат #болалар адабиёти #ѐзувчининг дунѐқараши
Мақолада интонация компонентларидан бири бўлган овоз тембри ҳақида маълумот берилади. Овоз тембрининг функционал хусусиятлари ѐритилади. Овоз тембрининг ахборот бериш функциясига алоҳида аҳамият қаратилади.
#интонация компоненти #овоз тембри
Мақолада Исҳоқхон Жунайдуллохожа ўғли Ибратнинг «Фарғона тарихи» асаридаги водий топонимиясига доир қарашлари таҳлил қилинган.
#ойконим #этнотопоним #тарихий топонимия #хороним #полисоним #этимон #халқ этимологияси
Мақолада қўшма оронимларнинг ясалиш хусусиятлари Жанубий Ўзбекистон оронимлари мисолида тадқиқ этилган.
#морфологик #оронимия #қўшма ороним #синтактик-семантик #синтактик-морфологик #синтактик-лексик
Мақола инновацион таълим технологиялар орқали олийгоҳ талабаларининг инглиз тилида сўзлаш малакаларини ҳосил қилишга бағишланган. Мақолада нутқ сўзлашда маданий жиҳат, мавзуларни танлаш ва йўналтириш босқичи, мотивация масалалари ѐритиб берилган. Интерактив технология “Ҳикоя харитаси”, “Прогноз харитаси”, “Сувдаги доиралар”, “Ақл харитаси” каби усуллар ва методлардан фойдаланилган ҳолда ўқитиш методикаси тасвирланган. Қайд этилган усулларнинг таърифи ва уларнинг яратилиш тарихи ҳақида қисқача маълумот берилган ҳамда ушбу усулларни ишлатилишига оид мисоллар келтирилган.
#метод #усул #гапириш #ўргатиш #инновацион таълим технология #маданий жиҳат
Мақола чет тили ўқув предмети мазмунининг таркибий қисмларини қайта кўриб чиқиш ва амалиѐтга татбиқ этишнинг замонавий муаммоларини ҳал қилишга бағишланган.
#коммуникатив компетенция #тил ва маданият #таълим мазмуни #вербал ва новербал воситалар #методик тайѐрлаш #ўргатиш-ўрганиш босқичлари #машқлар системаси #коммуникатив-когнитив метод
Мақолада турли хил ностандарт тенгламалар ечимини функциянинг ҳосиласи ѐрдамида тақрибий топиш усули баѐн қилинган.
#ностандарт тенглама #функция ҳосиласи
Мақолада турли хил ностандарт тенгламалар ечимини функциянинг ҳосиласи ѐрдамида тақрибий топиш усули баѐн қилинган.
#ностандарт тенглама #функция ҳосиласи
Мақолада каср тартибли бир оддий дифференциал тенглама учун локал ва нолокал шартли чегаравий масала қўйилган ва бу масаланинг ечими ошкор кўринишда топилган.
#чегаравий масала #каср тартибли ҳосила #каср тартибли оддий дифференциал тенглама
Мақолада псевдоқавариқ соҳалар ва уларнинг хоссалари тадқиқ этилган.
#псевдоқавариқ соҳалар
Мақолада Ўзбекистон билан Италия ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий, илмий-техникавий, таълим ва маданий соҳалардаги ҳамкорлик алоқалари архив материаллари, илмий адабиѐтлар ҳамда даврий матбуот материалларидан унумли фойдаланилган ҳолда ѐритилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Италия Республикаси билан маданий алоқаларини ривожланиш жараѐнлари тарихий-хронологик таҳлил этилган.
#темп #транспорт #фермер #фестиваль #гуманитар #Италия #Европа Иттифоқи #ҳамкорлик алоқалари #меморандум
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожатномасида Ўзбекистон миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тамойилларига содиқ қолиши, турли халқлар ва динлар вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга содиқ қолиши, бу – давлат ва жамиятнинг энг катта бойлиги эканлиги таъкидланган.
#ислом #фуқоролик жамияти #маданий ва диний қадриятлар #ислом ва демократия
Мақолада Фарғона вилояти шаҳарлари аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишнинг ҳолати, мавжуд муаммолар ѐритилган.
#терапия #амбулатория #Шўро #санитария-гигиена #чечак
Мақолада В. Шекспирнинг “Отелло” трагедияси мисолида реалияларнинг ўзбек тилига таржималари таҳлилга тортилган.
#таржима #бевосита #билвосита #реалия #В.Шекспир
Мақoлада юртимизда жадид адабиѐтининг етук намoяндаларидан бири - Абдурауф Фитрат адабий мeрoсининг xoрижлик адабиѐтшунoс oлимлар, xусусан, туркиялик oлим Салиҳ Бишакчи тoмoнидан қилинган таҳлили ҳақида фикр юритилади.
#драма #жадид #мумтoз #трагeдия #Ёш турклар тўгараги #Сайҳа #Ҳинд ихтилолчилари
Мақолада ўзбек тилшунослигида термин қўлланиш муаммолари ѐритилган. Бир қатор олимларнинг терминлар талқинига оид қарашлари таҳлилга тортилган ҳамда мунозарали жиҳатлари очиб берилган.
#лексема #термин #морфема #аффикс #сўзшакли #лисонийбирлик #луғавий морфема
Мақолада ўзбек ва қирғиз тилларидаги макон семали лексемаларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари ѐритилган.
#лексема #сема #архисема #лингвистик майдон
Мақолада Шароф Бошбеков драмаларидаги персонажлар нутқининг айрим фонетик жиҳатлари ҳақида сўз юритилади ва фонетик бирликларнинг стилистик хусусиятларига тўхталиб ўтилади.
#аллитерация #ассонанс #ўзлашма сўзлар #коннотатция #эмоционал экспрессивлик #фонографик-стилистик воситалар #драма тили