2019-1

Articles

5-10 478 Aug 13, 2022 1:04:52 PM
Annotation

Мақолада параболо-гиперболик типдаги содда тенглама учун бир нолокал масала ўрганилган. Бунда соҳанинг параболик қисмида учинчи чегаравий шарт ва интеграл шарт, гиперболик қисмида эса силжишли шарт берилган. Қўйилган масала ечимининг мавжудлиги ва ягоналиги исботланган.

#ечимнинг ягоналиги #ечимнинг мавжудлиги #учинчи чегаравий шарт #параболо-гиперболик типдаги тенглама

11-12 400 Aug 13, 2022 1:22:36 PM
Annotation

Мақолада дискрет математика ва математик мантиқни реле-контактли схемаларга, автоматик схемаларни лойиҳалаш ва программалаштиришга татбиқлари кўриб чиқилган.

#кванторлар #предикатлар #реле-контактли схемалар

13-16 416 Aug 13, 2022 1:25:35 PM
Annotation

Мақолада Бернулли тенгламасига келтириб ечиладиган биринчи тартибли оддий дифференциал тенглама учун Коши масаласи ечимининг ягоналиги ва мавжудлиги ўрганилган. Масала ечимининг ягоналиги экстремум принципи ѐрдамида исботланган.

#оддий дифференциал тенглама #масала ечимининг ягоналиги

17-20 516 Aug 13, 2022 1:31:34 PM
Annotation

Мақолада маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайѐрланадиган мева шарбатларини сертификатлаш масалалари ва анализ услублари муҳокама этилган ҳамда Фарғона вилоятида етиштириладиган олма навлари таркибидаги аскорбин кислота миқдори тажриба асосида аниқланган.

#сертификатлаш #олма #мева шарбатлари #анализ услублари #аскорбин кислота миқдори

21-23 481 Aug 13, 2022 1:47:43 PM
Annotation

Мақолада глицирризин кислотаси ва мочевинанинг комплекс бирикмаси синтези бўйича ишлар баѐн қилинган  ҳамда олинган бирикмаларнинг айрим физик-кимѐвий параметрлари келтирилган.

#ширинмия илдизи #глицирризин кислотаси #мочевина

24-26 334 Aug 13, 2022 2:00:47 PM
Annotation

Мақолада республикамизда балиқ етиштириш борасидаги баъзи муаммолар ва уларнинг бартараф этиш чоралари таҳлил этилган. Мустақиллик йилларида бу борада амалга оширилган ишлар ѐритилган.

#Орол денгизи #балиқчилик #интенсив технологиялар #илмий усуллар #сунъий тупроқ ҳавзалари #табиий сув ҳавзалари #инфротузилма #кичик ҳовузлар

27-30 334 Aug 13, 2022 2:07:47 PM
Annotation

Мақолада ҳашаротларнинг ўсимликка таъсир кучи мезонларига оид тадқиқот натижалари баѐн этилган. Мезонлар асосида турли ҳашаротларнинг агроценозлардаги таъсир кучини баҳолаш мумкин.
Мезонлар зарарланган ўсимликда рўй берадиган ўзгаришлар билан изоҳланади. Шунингдек, ушбу мезонлар ҳашаротларнинг эволюцион тараққиѐтидаги ўрни ва аҳамиятини хулосалаш имконини беради.

#мезон #фитофаг #ҳашарот #томат #фитоадаптация #таъсир кучи

31-34 328 Aug 13, 2022 2:19:30 PM
Annotation

Мақолада  иқтисодий ислоҳотларни янада жадаллаштириш шароитида олий  таълим муассасаларида таълим хизматларини кўрсатиш сифатини бошқаришнинг ўрни ва ролини белгиловчи методологик ѐндашувлар, таълим-тарбия жараѐнларининг сифати устидан самарали давлат назоратини ўрнатиш назарий жиҳатдан таҳлил қилинган. Шунингдек, олий  таълим муассасалари даражасида таълим хизматлари сифатини бошқариш механизмлари ва унинг самарадорлигини баҳолаш  усуллари келтирилган.

#сифат #таълим #маркетинг #менежмент #таълим хизматлари

35-38 322 Aug 13, 2022 2:27:49 PM
Annotation

Мақолада  АСМда самарадорликни оширишнинг муҳим усулларидан бўлган кластерлар тўғрисида фикр юритилиб, унда АСМ соҳасига тааллуқли бўлган кичик ва ўрта корхоналар фаолиятини қайта ташкиллашда кластернинг роли, аҳамияти  ва хусусиятига доир масалалар баѐн қилинган.

#кластер #самара #рақобат #менежмент #АСМ #кичик ва ўрта бизнес

39-42 452 Aug 13, 2022 2:31:56 PM
Annotation

Мақолада XV асрнинг 70-йилларида Фарғонада юз берган воқеалар Мовароуннаҳр ва Мўғулистондаги сиѐсий жараѐнлар билан боғлиқ ҳолда кечганлиги  ѐзма манбалар асосида таҳлил этилган.

#Фарғона #Тошкент #вилоят #Умаршайх мирзо #Андижон #Мўғулистон #Мовароуннаҳр #вассал #Сайрам #Юнусхон #Султон Аҳмад мирзо #Ахси #Шоҳруҳия

43-48 353 Aug 13, 2022 2:41:47 PM
Annotation

Мақолада Фарғона вилоятининг Наманган уездида очарчилик йилларидаги “Овқатланиш пункт”лари фаолияти архив манбалари асосида илк бор таҳлил этилган. Очларни озиқ-овқат билан таъминлаш ҳолатлари , уларнинг миқдори  келтирилиб, шўро ҳокимиятининг бу борадаги  фаолияти таҳлил қилинган.

#Фарғона #озиқ-овқат #очарчилик #Наманган #“Овқатланиш пункти” #очарчилик оқибатларини тугатиш комиссияси

49-54 402 Aug 13, 2022 3:14:14 PM
Annotation

Мақолада ХХ асрнинг 80-йилларида енгил ва озиқ-овқат саноатининг моддий-техник базаси ҳолати, корхоналарнинг техника ва технологиялар билан таъминланиш масалалари, ишлаб чиқариш суръатлари, маҳсулотларнинг сифат даражаси Фарғона водийси мисолида ѐритиб берилган.

#сифат #ишлаб чиқариш #маҳсулот #моддий-техник база #енгил саноат #оғир саноат #техника ва технология #озиқ-овқат саноати

55-57 282 Aug 13, 2022 3:21:57 PM
Annotation

Мақолада Фарғона водийсида қишлоқ туризмининг ривожланиш жараѐнлари ва имкониятлари архив манбалари асосида ѐритилган.
 

#хорижий тажриба #фестиваль #қишлоқ туризми

58-61 326 Aug 13, 2022 3:26:55 PM
Annotation

Фарғона водийси аҳолиси узоқ йиллар давомида деҳқончилик маданияти ва қишлоқ хўжалигини такомиллаштириб, ўзига хос мактаб яратган ва ер, сув ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш борасида катта тажриба орттириб борган. Воҳаларда экин майдонлари, боғлар ва қишлоқлардан иборат маданий ландшафтлар бунѐд қилган. Қишлоқ хўжалиги, деҳқончилик учун қулай бўлган географик ва иқлим шароитлари асосида ривожланиб борган Фарғона водийси ҳам Ўрта Осиѐда муҳим деҳқончилик минтақаси ҳисобланган. Мақолада водий аҳолиси тупроқнинг таркибига қараб, ундан фойдаланиш йўлларини билганлиги, етарли даражада ҳосил олиш имконига эга бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар турли адабиѐтлар ѐрдамида таҳлил қилиб берилади.

#таноб #солиқ #қишлоқ хўжалиги #табиий ресурслар #сув ресурслари #лалмикор ерлар #вақф #мироб #маданий ландшафтлар #ўлка ҳудудлари #иқлим шароитлари #деҳқончилик минтақаси #канал йўналиши #“энаариқ” #“шоҳариқ” #“ўқариқ” #“жўяк” #“тақсим” #ипакқурти

62-65 379 Aug 13, 2022 3:32:46 PM
Annotation

Мақолада инсон эҳтиѐжлари намоѐн бўлишининг шакллари, даражалари, функциялари аниқ бир вазиятларда илмий асосда тизим сифатида кўрсатиб берилган.

#функция #шакл #динамика #Модернизациялашув #ижтимоий #манфаат #сиёсий #даража #моддий #эҳтиёж #қонуният #физиологик #зарурият #боғланиш #оқибат

69-73 432 Aug 13, 2022 3:59:25 PM
Annotation

Мақолада Исҳоқхон Ибрат ҳаѐти ва фаолиятига доир янги маълумотлар берилган. Унинг қамоққа олиниши билан боғлиқ архив материалларига ойдинликлар киритилган.

#маърифатпарварлик ҳаракати #адабий мерос #миллий уйғониш #серқирра ижодкор #эрк ва озодлик

74-76 362 Aug 13, 2022 4:02:21 PM
Annotation

Мақолада ѐзувчи Нодир Норматовнинг “Рўзи Чориевнинг сўнгги васияти”  романи таҳлилга тортилган. Унда роман-эсседаги  биографик метод масаласи ѐритилган.

#роман #қаҳрамон #эссе #биографик метод

77-80 297 Aug 13, 2022 4:06:13 PM
Annotation

Мақолада Анвар Обиджоннинг  болаларга аталган ҳикояларидаги услубий хусусиятлар таҳлил этилган.

#юмор #услуб #ҳикоя #бадиий маҳорат #болалар адабиёти #ѐзувчининг дунѐқараши

81-86 392 Aug 13, 2022 4:19:46 PM
Annotation

Мақолада интонация компонентларидан бири бўлган овоз тембри ҳақида маълумот берилади. Овоз тембрининг функционал хусусиятлари ѐритилади. Овоз тембрининг ахборот бериш функциясига алоҳида аҳамият қаратилади.

#интонация компоненти #овоз тембри

87-91 466 Aug 13, 2022 4:31:04 PM
Annotation

Мақолада Исҳоқхон Жунайдуллохожа ўғли Ибратнинг «Фарғона тарихи» асаридаги водий топонимиясига доир қарашлари таҳлил қилинган.

#ойконим #этнотопоним #тарихий топонимия #хороним #полисоним #этимон #халқ этимологияси

92-95 370 Aug 13, 2022 4:35:53 PM
Annotation

Мақолада қўшма оронимларнинг ясалиш хусусиятлари Жанубий Ўзбекистон оронимлари мисолида тадқиқ этилган.

#морфологик #оронимия #қўшма ороним #синтактик-семантик #синтактик-морфологик #синтактик-лексик

96-100 227 Aug 13, 2022 4:38:31 PM
Annotation

Мақола инновацион таълим технологиялар орқали олийгоҳ талабаларининг инглиз тилида сўзлаш малакаларини ҳосил қилишга бағишланган. Мақолада нутқ сўзлашда маданий жиҳат, мавзуларни танлаш ва йўналтириш босқичи, мотивация масалалари ѐритиб берилган. Интерактив технология “Ҳикоя харитаси”, “Прогноз харитаси”, “Сувдаги доиралар”, “Ақл харитаси” каби усуллар ва методлардан фойдаланилган ҳолда ўқитиш методикаси тасвирланган. Қайд этилган усулларнинг таърифи ва уларнинг яратилиш тарихи ҳақида қисқача маълумот берилган ҳамда ушбу усулларни ишлатилишига оид мисоллар келтирилган.

#метод #усул #гапириш #ўргатиш #инновацион таълим технология #маданий жиҳат

101-104 221 Aug 13, 2022 4:40:59 PM
Annotation

Мақола чет тили ўқув предмети мазмунининг таркибий қисмларини қайта кўриб чиқиш ва амалиѐтга татбиқ этишнинг замонавий муаммоларини ҳал қилишга бағишланган.

#коммуникатив компетенция #тил ва маданият #таълим мазмуни #вербал ва новербал воситалар #методик тайѐрлаш #ўргатиш-ўрганиш босқичлари #машқлар системаси #коммуникатив-когнитив метод

105-107 433 Aug 13, 2022 4:45:53 PM
Annotation

Мақолада турли хил ностандарт тенгламалар ечимини функциянинг ҳосиласи ѐрдамида тақрибий топиш усули баѐн қилинган.

#ностандарт тенглама #функция ҳосиласи

105-107 384 Aug 13, 2022 4:45:53 PM
Annotation

Мақолада турли хил ностандарт тенгламалар ечимини функциянинг ҳосиласи ѐрдамида тақрибий топиш усули баѐн қилинган.

#ностандарт тенглама #функция ҳосиласи

108-110 293 Aug 13, 2022 4:47:42 PM
Annotation

Мақолада каср тартибли бир оддий  дифференциал тенглама учун локал ва нолокал шартли чегаравий масала қўйилган ва бу масаланинг   ечими ошкор кўринишда топилган.

#чегаравий масала #каср тартибли ҳосила #каср тартибли оддий дифференциал тенглама

111-112 195 Aug 13, 2022 4:56:26 PM
Annotation

Мақолада псевдоқавариқ соҳалар ва уларнинг хоссалари  тадқиқ этилган.

#псевдоқавариқ соҳалар

113-114 199 Aug 13, 2022 4:59:29 PM
Annotation

Мақолада Ўзбекистон билан Италия ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий, илмий-техникавий, таълим ва маданий соҳалардаги ҳамкорлик алоқалари архив материаллари, илмий адабиѐтлар ҳамда даврий матбуот материалларидан унумли фойдаланилган ҳолда ѐритилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Италия Республикаси билан маданий алоқаларини ривожланиш жараѐнлари  тарихий-хронологик таҳлил этилган.

#темп #транспорт #фермер #фестиваль #гуманитар #Италия #Европа Иттифоқи #ҳамкорлик алоқалари #меморандум

115-117 254 Aug 13, 2022 5:02:14 PM
Annotation

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожатномасида Ўзбекистон миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тамойилларига содиқ қолиши, турли халқлар ва динлар вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга содиқ қолиши, бу – давлат ва жамиятнинг энг катта бойлиги эканлиги таъкидланган.

#ислом #фуқоролик жамияти #маданий ва диний қадриятлар #ислом ва демократия

118-120 216 Aug 13, 2022 5:04:51 PM
Annotation

Мақолада Фарғона вилояти шаҳарлари аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишнинг ҳолати, мавжуд муаммолар ѐритилган.
 

#терапия #амбулатория #Шўро #санитария-гигиена #чечак

121-123 232 Aug 13, 2022 5:08:14 PM
Annotation

Мақолада В. Шекспирнинг  “Отелло” трагедияси мисолида реалияларнинг ўзбек тилига  таржималари таҳлилга тортилган.
 

#таржима #бевосита #билвосита #реалия #В.Шекспир

124-126 295 Aug 13, 2022 5:14:22 PM
Annotation

Мақoлада юртимизда жадид адабиѐтининг етук намoяндаларидан бири - Абдурауф Фитрат адабий мeрoсининг xoрижлик адабиѐтшунoс oлимлар, xусусан, туркиялик oлим Салиҳ Бишакчи тoмoнидан қилинган таҳлили ҳақида фикр юритилади.
 

#драма #жадид #мумтoз #трагeдия #Ёш турклар тўгараги #Сайҳа #Ҳинд ихтилолчилари

127-129 240 Aug 13, 2022 5:18:02 PM
Annotation

Мақолада ўзбек тилшунослигида термин қўлланиш муаммолари ѐритилган. Бир қатор олимларнинг терминлар талқинига оид қарашлари таҳлилга тортилган ҳамда мунозарали жиҳатлари очиб берилган.

#лексема #термин #морфема #аффикс #сўзшакли #лисонийбирлик #луғавий морфема

130-131 319 Aug 13, 2022 5:20:26 PM
Annotation

Мақолада ўзбек ва қирғиз тилларидаги макон семали лексемаларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари ѐритилган.

#лексема #сема #архисема #лингвистик майдон

132-134 217 Aug 13, 2022 5:22:27 PM
Annotation

Мақолада Шароф Бошбеков драмаларидаги персонажлар нутқининг айрим фонетик жиҳатлари ҳақида сўз юритилади ва фонетик бирликларнинг стилистик хусусиятларига тўхталиб ўтилади.

#аллитерация #ассонанс #ўзлашма сўзлар #коннотатция #эмоционал экспрессивлик #фонографик-стилистик воситалар #драма тили

FarDU Ilmiy Xabarlari, 2019-1