2017-5

Maqolalar

5-12 338 Aug 9, 2022 1:43:23 PM
Annotatsiya

Мақолада  гиперболик  типдаги  бузиладиган  иккинчи  тур  тенглама  учун  кўриниши  ўзгарган  Коши 
масаласи  ўрганилган.  Бунда  аввал  қаралаётган  тенгламанинг  умумий  ечими  топилган.  Сўнгра  у  ёрдамида 
қўйилган  масаланинг  ечими  ҳал  этилиб,  бу  ечим  тенгламани  ва  масала  шартларини  қаноатлантириши 
исботланган. 

#умумий ечим #гиперболик тенглама #иккинчи тур бузиладиган тенглама

13-15 385 Aug 9, 2022 1:50:13 PM
Annotatsiya

Ушбу мақолада Галилей текислигидаги цикл хоссалари ўрганилган. 

#цикл #проекция #масофа #парабола #айлана #симметрия #Галилей текислиги #аффин текислиги #нуқта #тўғри чизиқ #абсцисса #ордината #ўқ #махсус чизиқлар

16-19 444 Aug 9, 2022 1:57:41 PM
Annotatsiya

P-CdTe-SiO 2 -Si-Al гетеротузилмасида асимметрик микропотенциал барьерлар ва чуқур тутқичларнинг 
мавжудлиги  –  спектрал  оптик  хотира  учун  зарур  шароитларни  яратади.  Релаксация  вақти  25  сутка 
атрофида.  Гетеротузилмадан  оптоэлектрон  спектрал  хотира  ячейкаси  сифатида  фойдаланиш  мумкин, 
бунда у сигналларни нафақат сақлабгина қолмасдан, уларни жамлаб ҳам боради.  

#электрўтказувчанлик #фотосезгирлик #қисқа туташув токи #потенциал тўсиқ #фото-ЭЮК #тож разряди #чуқур сатҳ

20-24 370 Aug 9, 2022 2:10:50 PM
Annotatsiya

Мақола мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида экологик интерактив таълимни олиб бориш 
масаласига бағишланган. Табиатни кузатиш шакллари ва мисоллари келтирилган.    

#табиат #календарь #қушлар #қиш #экологик таълим #кузатиш #куз #баҳор #йил фасли #ёз

25-28 411 Aug 9, 2022 2:17:01 PM
Annotatsiya

Мақолада  нафасни  жисмоний  тарбия  ва  спорт  билан  шуғулланувчиларга  таъсири  ҳақида  фикр 
юритилиб, нафас функцияси, кислород ва карбонат ангидриднинг таркибида борлиги, ўпканинг вентиляцион 
кўрсаткичлари билан тўғридан-тўғри боғлиқ ўлчамлари ҳисоби билан таърифлаш мумкинлиги (нафас ритми 
ва  сони,  нафаснинг  дақиқавий  ҳажми),  нафасга  қарши  нафас  олиш  усуллари,  дақиқавий  нафас  ҳажмининг 
камайтирилишига олиб келувчи нафас олиш усуллари ўтказилган тажриба асосида баён этилган. 

#гемоглобин #ташқи нафас #нафас олиш жараёни #гипоксотерапия #гипоксик машғулотлар #гиперкапник машғулотлар #дақиқавий нафас ҳажми #нафасга қарши нафас олиш усуллари

29-31 350 Aug 9, 2022 2:24:29 PM
Annotatsiya

Ушбу мақолада турп ўсимлигининг аҳамияти, келиб чиқиши, озуқавий хусусияти ва кимёвий таркиби, 
агротехникаси  тўғрисида  қисқача  тўхталиб  ўтилган.  Шунингдек,  турп  инсон  организмидан  заҳарли 
моддаларни ҳайдаб чиқариши ва турп бўйича тадбирлар агротехникаси ёритилган. 

#уруғ #агротехника #нав #кимёвий таркиб #сабзавот #витаминлар #экинлар #турп

32-35 392 Aug 9, 2022 2:33:19 PM
Annotatsiya

Мақолада  суғориладиган  ўтлоқи  саз  тупроқлардаги  радиал  педогеокимёвий  барьерларнинг  кимёвий 
таркиби  ва  сувда  эрувчи  тузлар  миқдори  ўрганилган.  Ушбу  барьерлардаги  макро-  ва  микроэлементлар, 
лантаноидлар ва радионуклидларнинг тарқалишини геокимёвий спектрлари ишлаб чиқилган. 

#гипс #миграция #барьер #аккумуляция #педолит #педогеокимёвий #арзик-шох #седиментация

36-38 348 Aug 9, 2022 2:37:38 PM
Annotatsiya

Мақолада табиий ресурслардан фойдаланишнинг ҳудудий макон ва замон жиҳатлари ёритилган. Ердан  
фойдаланишнинг  маҳаллий ўзгаришлари таҳлил этилган. 

#экология #Барқарор ривожланиш #табиий ресурслар #ландшафт #этноэкологик маданият #анъанавий табиатдан фойдаланиш

39-41 250 Aug 9, 2022 2:41:25 PM
Annotatsiya

Мақолада  лизинг  жараёни  асоси  ҳисобланган  лизинг  келишувларини  амалга  ошириш  босқичлари 
мазмуни  ҳамда  уларнинг  мантиқий  кетма-кетлигини  тўғри  таъминлашга  қаратилган  фикр  ва  хулосалар 
баён этилган. 

#лизинг келишуви #лизинг шартномасини расмийлаштириш ва амалга ошириш

42-44 261 Aug 9, 2022 2:46:30 PM
Annotatsiya

Мақола  ҳозирги  дунёнинг  долзарб  муаммоларидан  бири  бўлган  ислом  радикализмининг  фаоллашуви 
сабабларини ёритишга  бағишланган. Шунингдек, диний экстремизмни фаоллаштирувчи асослар, жумладан, 
конфессиялараро  зиддиятлар,  ижтимоий-иқтисодий  омиллар,  цивилизациялараро  тўқнашув  ва  ҳоказолар 
таҳлил этилган. 

#омил #диний экстремизм #диний фундаментализм #ислом радикализми #конфессиялараро зиддиятлар

45-47 218 Aug 9, 2022 2:51:04 PM
Annotatsiya

Ушбу  мақолада  атроф-муҳитни  муҳофаза  қилиш  ва  табиат  бойликларидан  унумли  фойдаланиш, 
экология  муаммоларини  яхши  англаш,  қонунчиликда  экологиянинг  тутган  ўрнини  ўрганиш  масаласи  илмий 
тадқиқ этилган. 

#табиат #прокурор #Конституция #экология #табиий ресурслар #атроф муҳит #экологик муаммолар #экоҳаракат #табиат муҳофазаси #биологик хилма - хиллик

48-50 270 Aug 9, 2022 2:57:27 PM
Annotatsiya

Ушбу  мақолада  Ўзбекистон  Республикаси  ва  Ҳиндистон  ўртасидаги  иқтисодий,  маданий  ва  бошқа 
соҳалардаги ҳамкорликлар таҳлил этилиб, унинг истиқболлари кўрсатилган. 

#маданият #иқтисод #туризм #президент ташрифи

51-53 220 Aug 9, 2022 3:04:11 PM
Annotatsiya

Мақолада Ўзбекистон  халқларининг маданий фаолияти, унинг  унсурлари ва намоён бўлиш соҳалари 
тамаддуний тараққиёт шартлари сифатида кўриб чиқилган. 

#маданият #маънавият #шахс #ривожланиш #тараққиёт #онг #инқироз #эҳтиёж #юксалиш

54-56 503 Aug 9, 2022 3:12:14 PM
Annotatsiya

Мақолада ислом динига қарши кураш Чор Россияси ҳукмронлиги давридан бошлангани ва тоталитар 
тузумда катта куч билан авж олганлиги, мустақиллик йилларида бундай сиёсат ижтимоий ҳаётнинг барча 
соҳаларидан олиб ташланганлиги, миллий ва диний қадриятларнинг уйғунлашуви амалга оширилганлиги баён 
қилинган. 

#наврўз #Ислом дини #Қурбон ҳайити #диний маросим ва қадриятлар #Туркистон маърифатпарварлари #Рамазон ҳайити

57-59 394 Aug 9, 2022 3:17:58 PM
Annotatsiya

Ушбу  мақолада  XX  аср  бошларида  Ўзбекистонда  тарихий-маданий  мерос  объектлари  бўйича 
тузилган  ташкилотлар  томонидан  амалга  оширилган  ишлар  ўрганилган.  Маданият  обидаларини  топиш, 
ҳисобга олиш ва реставрация қилиш бўйича ишлар тадрижий асосда ёритилган.  

#реставрация #музейлаштириш #меъморий ечим #тарихий-маданий мерос объектлари #консервация #ёдгорликлар

60-63 298 Aug 9, 2022 3:22:45 PM
Annotatsiya

Мақолада  ижодкорнинг  образ    яратиш  маҳорати,  “ожиз”  одам  образи  ҳақидаги  адабий-эстетик 
қарашлар  ва  кузатишлар  баён  этилади.  “Ожиз”  одам образи  изтиробсиз  одам  ва  ижодкор  образлари    билан 
қиёсий - таҳлилий  ўрганилади.   

#руҳият тасвири #психологик таҳлил #ижодкор образи #бадиий-концептуал ёндашув #образ яратиш маҳорати #ижодкорнинг ғоявий-бадиий нияти #“ожиз” одам образи

64-67 238 Aug 9, 2022 3:26:37 PM
Annotatsiya

Мақолада  XIX  асрнинг  иккинчи  ярми  ва  ХХ  аср  бошлари ўзбек  шеъриятига  рус адабиётининг  таъсир 
масаласи ёритилган. Ундаги янги ифода ва шакллар, вазн ва образлар тизимининг ўзига хосликлари таҳлил 
этилган. 

#халқ оғзаки ижоди #адабий таъсир #шакл ва мазмун #давр муаммолари #рамзий образлар #миллат тақдири #рус шеърияти

68-70 314 Aug 9, 2022 3:31:14 PM
Annotatsiya

Мазкур мақолада етарли даражада ўрганилмаган “парадигматик муносабатли гаплар” деб номланувчи 
синтактик-семантик гап тури илк бора кўриб чиқилган. Мазкур гап турининг ўзбек тили, шунингдек, бошқа 
тиллар  синтактик  тузилишида  мавжудлиги  тегишли  фактик  материаллар  таҳлили  орқали  асослаб 
берилган.  

#гап #денотат #сигнификат #парадигматика #гапларнинг ўхшашлиги

71-74 251 Aug 9, 2022 3:35:34 PM
Annotatsiya

 Мақолада  психолингвистиканинг  фан  сифатида  шаклланиш  тарихи  тадқиқ  этилган  бўлиб,  қадимги 
ҳинд, юнон, рим тилшунослигидаги психолингвистик қарашлар илк марта мавзу доирасида ёритиб берилган. 

#психология #психолингвистика #нутқий фаолият #қадимги ҳинд тилшунослиги #қадимги юнон тилшунослиги #қадимги рум тилшунослиги #психологик ёндашув #руҳий фаолият

75-79 313 Aug 9, 2022 3:39:35 PM
Annotatsiya

Мақолада  суперсегментал  бирликлар  назарияси  ҳақида  фикрлар  баён  этилади.  Шунингдек, 
интонациянинг  синтаксисга  алоқадор  жиҳатларига  эътибор  қаратилади.  Просодика  ва  интонациянинг 
турдош соҳалари ажратилади.  

#просодика назарияси #фонетик синтаксис #синтактик интонация #синтактик бирликлар интонацияси #интонацион конструкция

80-82 291 Aug 9, 2022 3:44:36 PM
Annotatsiya

Ушбу мақолада ҳозирги замон инглиз ва ўзбек тилшунослигида тенг боғланган қўшма гаплар таснифи 
ва турли таърафлари таҳлили келтирилган.  

#оҳанг #тасниф #грамматик #таъриф #қўшма гаплар #лексик-грамматик #лексик воситалар #грамматик қурилиш #боғловчи воситали #боғловчи воситасиз #тенг боғланган қўшма гаплар #полипредикатив

83-84 266 Aug 9, 2022 3:50:05 PM
Annotatsiya

Мақолада коммуникатив методнинг асосий мақсади ва моҳияти ҳақида фикр юритилиб, унинг асосий хусусиятлари 
атрофлича ёритиб берилади. 

#таҳлил #технология #дарс ишланмаси #расм ва сўз устида ишлаш #“бекат”да ишлаш #лойиҳа дарслари

85-86 232 Aug 9, 2022 3:53:23 PM
Annotatsiya

Ушбу  мақолада  чет  тили  дарсларида  ноанъанавий  усуллардан  фойдаланишнинг  ўзига  хосликлари 
кўрсатиб ўтилган. 

#интерфаол усуллар #мулоқотга кириша олиш #нутқ фаолияти турлари #муаммоли дарс #танқидий фикрлаш

87-88 231 Aug 9, 2022 3:57:33 PM
Annotatsiya

Ушбу  мақолада  математик  мантиқнинг  пропозиционал  амалларини  мактаб  математика  курсига 
киритиш ўрганилади. 

#дизъюнкция #конъюнкция #импликация

89-90 267 Aug 9, 2022 4:01:29 PM
Annotatsiya

Мақолада ҳомиладорлик вақтида ейиладиган овқатларнинг ҳомиланинг она   қорнида ривожланишига ва 
чақалоқнинг саломатлигига қандай таъсир қилиши ёритилган.   

#мевалар #гипотрофия #балиқ #оқсил #гўшт #витаминлар #чақалоқ #озиқланиш #ҳомиладор

91-92 270 Aug 9, 2022 4:05:40 PM
Annotatsiya

Мақолада  “Қайроққум  маданияти”  номининг  келиб  чиқиши,  унинг  манзилгоҳлари,  даври,  аҳолисининг  асосий 
машғулотлари  ҳақидаги  маълумотлар  асосида  Қайроққум  ёдгорликлари  Андроново  маданиятининг  алоҳида  типи 
сифатида ажратилганлиги тўғрисида фикр-мулоҳазалар баён қилинган. 

#чорвачилик #деҳқончилик #Кулолчилик #Фарғона водийси #Қайроққум ва Чуст маданияти #Хўжа Ягона #Даҳана #Дашти Ашт қабристонлари

93-94 208 Aug 9, 2022 4:10:33 PM
Annotatsiya

Мақола  ўзбек  тилидаги  “муболаға”  концептуал  семантикасини  воқелантирувчи    вербал  воситалар 
майдони муаммоларига бағишланган.  

#муболаға #майдон таҳлили #когнитив / концептуал семантика #“муболаға” концептуал семантикаси

95-96 247 Aug 9, 2022 4:14:54 PM
Annotatsiya

   Ушбу  мақолада  от  ясовчи  аффиксларнинг  қўлланилиш  доираси,  ҳосил  бўлиш  хусусиятлари 
атрофлича  таҳлил  қилинган.  Шунингдек,    ХIХ  аср  ёзма            манбалари  (“  Мирзоолим  Мушрифнинг  “Қўқон 
хонлиги тарихи” асари)да от ясовчи аффикслардан ҳосил бўлган ясама отлар ҳақида фикр юритилади. 

#форма #аффиксация #аффикс #сўз ясалиши #терминлар актив қўлланиши #аффиксларнинг функциялари

97-98 305 Aug 9, 2022 4:17:44 PM
Annotatsiya

Мақолада бадиий  матнда қўлланиладиган термин-ўхшатишлар, уларнинг лингвопоэтик хусусиятлари 
бадиий матн нуқтаи назаридан таҳлил этилади. 

#оғзаки нутқ #лингвопоэтика #бадиий матн #ёзма нутқ #термин-ўхшатишлар

99-100 275 Aug 9, 2022 4:21:28 PM
Annotatsiya

Ушбу  маколада  ёшларимиз  ҳаётида  рўй  бериши  мумкин  бўлган  турли  ижтимоий  муаммолардан  осон  чиқиб кета олиш  йўл-йўриқлари педагогик жиҳатдан таҳлил этилган. 

#тажриба #ривожланиш #қизиқиш #куч #қурилма #салоҳият

101-102 193 Aug 9, 2022 4:25:38 PM
Annotatsiya

Мақолада ёш ўқитувчиларга немис тили дарсларида лексик-грамматик структураларни оғзаки нутқда ва ўқув матнларида шакллантириш билан боғлиқ методик тавсиялар берилган. 

#самарали мулоқот #мулоқот #лексик кўникмалар #дарс мақсади #матнли босқич

103-104 462 Aug 9, 2022 4:34:05 PM
Annotatsiya

Ушбу мақолада нуктадонлик санъати ва унинг Абдулла Қаҳҳор нутқида қўлланилиши таҳлил этилган. 

#нутқ #кашфиёт #нуқта #нуқтадонлик #нуқтафаҳм #ҳозиржавоблик

105-107 430 Aug 9, 2022 4:41:00 PM
Annotatsiya

Мақолада  маданиятшунослик  бўйича  янги  нашр  этилган  “Одатнома”  китобининг  ёзилиш  сабаблари,  асарнинг  илмий,  аксеологик  ва  маънавий  аҳамияти  ёритиб  берилган ҳамда  педагогик  соҳада  ундан  фойдаланиш зарурлиги тарғиб қилинган. 

#анъаналар #маросим #индивидуал одатлар #миллий одатлар #аждодлар тажрибаси #этник маданият #кундалик одатлар #диний ва дунёвий байрамлар #оилавий маросимлар #кийиниш анъаналари #дам олиш анъаналари

FarDU Ilmiy Xabarlari, 2017-5