2020-6

Articles

6-10 399 Aug 29, 2022 1:33:55 PM
Annotation

Мақолада  гиперболик типдаги бузиладиган иккинчи тур тенглама учун  бир силжишли   масала ўрганилган.

#гиперболик типдаги тенглама #бузиладиган иккинчи тур тенглама

11-15 420 Aug 29, 2022 1:38:16 PM
Annotation

 Мақолада истеъмол қилинадиган ўрик мевасининг кимёвий таркиби, хоссалари ва табобатдаги аҳамияти ҳақида фикрлар билдирилган. 

#рух #анемия #калий #кальций #озиқ-овқат #витамин #марганец #микроэлемент #темир #витамин С #мис #макроэлемент #озиқ-овқат қўшилмалари #витамин РР

16-20 435 Aug 29, 2022 2:13:23 PM
Annotation

Вермикулитга кислота билан ишлов берилди. Янги адсорбент, полиакрилонитрил/вермикулит композицияси синтез қилинди. Олинган сорбент хром  (VI), мис (II) ва никел (II) сувли эритмаларида адсорбсияси ўрганилди.

#адсорбция #полиакрилонитрил #композит #вермикулит #малеин ангидрид #полиамидоксим

21-24 522 Aug 29, 2022 2:23:19 PM
Annotation

Туркистон совун ўти (маҳаллий номи “бих”) ёки Allochrusa gypsophiloides Ўрта Осиёда кенг тарқалган эндемик таркибида сапонин сақловчи ўсимликдир. Ультра самарадор суюқлик хроматография –электроспрей ионизацион масс-спектрометрияси (УССХ-ЭРИ-MС) A. Gypso-philoides илдизи таркибидаги моддаларни таҳлил қилишда қўлланилди. УССХ-ЭРИ-MС тадқиқоти натижасида ўсимликнинг метанолли экстрактида 2 та асосий тритерпен сапонини: гипсогенин (A) ва квиллаик кислота (B) ларнинг бисдесмозидлари аниқланди ва тавсифланди.

#Allochrusa gypsophiloides #УССХ-ЭРИ-MС #сапонин

25-28 409 Aug 29, 2022 2:30:07 PM
Annotation

 Мақолада кротон альдегиди куб қолдиғининг таркиби тадқиқ қилиниб, унинг асосида полимеркомпозиция олиниши ёритилган.

#хроматография #ацетон #кротон альдегиди куб қолдиғи #ацетальдегид

29-32 262 Aug 29, 2022 2:35:19 PM
Annotation

Мақолада яшил “тоза” соғасидаги долзарб глобал тенденсиялар ва қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтишнинг асосий шартлари таҳлил қилинган. Қирғизистон иқтисодиёти учун яшил “тоза” энергияга ўтишдан асосий мажбуриятлар ва имкониятлар кўриб чиқилиб, энергетика марказини яратиш бўйича тавсиялар берилган.

#энергетика #яшил #иқлим солиғи #яшил облигациялар #энергетик марказ

33-37 274 Aug 29, 2022 2:39:46 PM
Annotation

Мақолада янгиланаётган Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини мажмуавий бошқаришнинг моҳияти, йўналишлари, усуллари ва шакллари мисоллар, жадваллар орқали баён этилган

#бошқарув тизими #тадбиркорлик фаолияти #иқтисодиёт #инновацион такомиллашув #истеъмол товарлари #услуб ва тамойиллар

38-41 281 Aug 29, 2022 2:58:55 PM
Annotation

 Мақолада қадриятлар тизими, қадриятларнинг ижтимоий-фалсафий моҳияти, миллий ва умуминсоний қадриятларга нисбатан ёшларнинг позитив муносабатини такомиллаштириш, фуқаролик жамиятининг такомиллашуви жараёнида ёшларда аксиологик онгни шакллантиришнинг ижтимоий-педагогик зарурияти тадқиқ қилинган.

#тарбия #таълим #қадрият #ёшлар #қадриятлар тизими #аксиологик #маънавий тараққиёт #аксиологик муносабат

42-46 242 Aug 29, 2022 3:02:46 PM
Annotation

Оила давлат томонидан муҳофаза қилинар экан, унинг мустаҳкамлигини сақлаш, эр-хотин ўртасидаги ажралишлар сонини камайтириш, оилаларнинг бутунлиги ва барқарорлигини сақлаб қолиш борасидаги ташкилий-ҳуқуқий механизмларни кучайтириш, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш замон талабидир. Мазкур мақолада оила мустақиллигини сақлаб қолиш борасида оила қонунчилигини такомиллаштиришнинг айрим масалалари таҳлил этилган. Бунинг натижасида оила қонунчилигини такомиллаштириш бўйича айрим таклиф ва тавсиялар илгари сурилади.

#оила #эр-хотин #никоҳ #фарзанд #ота-она #васийлик ва ҳомийлик #Оила кодекси #оила қонунчилиги #фарзандликка олиш

47-52 320 Aug 29, 2022 3:09:17 PM
Annotation

Мақолада миллий ғоянинг бунёдкорлик моҳияти ва интегратив функцияси, Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида халқнинг ғоявий бирлашувини таъминлаш, унинг асосида миллий юксалиш ғоясини амалга оширишнинг ижтимоий-маънавий, сиёсий ва тарихий асослари тадқиқ қилинган. 

#Ғоя #глобаллашув #миллий ғоя #тараққиёт #интеграция #бунёдкорлик #ғоявий бирлашув

53-56 267 Aug 29, 2022 3:22:32 PM
Annotation

Мақолада  тадбиркорлик фаолияти тушунчаси, мазмун-моҳияти, унинг ижтимоий-маданий ва маънавий нуқтаи назардан таҳлил қилинган. Муаллиф муаммони ёритишда тадбиркорлик фаолияти, муносабатларининг трансформациясини анлашга ёрдам берувчи хорижий тадқиқотчи ва олимларнинг  илмий тадқиқотларига ижодий ёндашиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган.

#маданият #маънавият #тадбиркорлик #ижтимоий муносабатлар #бозор муносабатлари #рақобат #сармоя #социум #тадбиркорлик феномени #иқтисодий одам

57-64 250 Aug 29, 2022 3:36:43 PM
Annotation

Мақолада Ўзбекистонда илк давлат ва тижорат банкларнинг пайдо бўлиши, шаклланиши ҳамда ривожланиши,  замонавий бозор иқтисодиёти асосларининг вужудга келиши, ўзини оқламаган совет банк тизимининг муаммо ва зиддиятларга дуч келиши, мустақилликка эришилгандан сўнг миллий банк тизимининг янги моделига асос солиниши ва тизимнинг ривожланиши тадқиқ қилинган.

#Россия Давлат банкининг Тошкент бўлими #рус капитали #банк иши #совет кредит тизими #СССР банк тизими #хусусий ва акционерлик банклар #Монобанк тизими #Марказий банк

65-70 328 Aug 29, 2022 4:01:15 PM
Annotation

Мақола Сурхондарё воҳасида совет тузумига қарши қуролли ҳаракат тарихига бағишланган. Унда Қизил армияга қарши кураш раҳбарлари, уларнинг фаолияти, қуролли ҳаракат динамикаси таҳлил этилган. 
Шунингдек, қўрбошиларга қарши курашда совет ҳокимиятининг олиб борган сиёсати очиб берилган.

#совет ҳокимияти #большевик #уламо #қўрбоши #коллективлаштириш #қуролли ҳаракат #Қизил армия #Сурхондарё воҳаси

71-74 416 Aug 29, 2022 4:04:50 PM
Annotation

Мақолада тараққийпарвар ва миллат фидоийси Усмон Хўжа Пўлатхўжаевнинг Бухоро амирлигида таълимни замонавийлаштириш ва янги усул мактабларини ташкил этишдаги фаолияти манбалар таҳлили орқали очиб берилган. 

#мактаб #китоб #амирлик #саводхонлик #жадид #бошланғич мактаб #усули жадид #дунёвий билим #татар муаллими #беклик

75-81 287 Aug 29, 2022 4:38:55 PM
Annotation

Мақолада “Кеча ва кундуз” романининг 1936 йилдаги илк нашри билан қайта нашрлари матнида кузатилувчи тафовутлар ҳақида сўз юритилади. Мавжуд тафовутлар муаллиф ижодий иродасига дахл қилиш деб баҳоланиб, бу қараш қиёсий таҳлил асосида далилланади. 

#нашр #сарлавҳа #илк нашр #асос манба #асосий матн #ёндош матн

82-87 306 Aug 29, 2022 4:42:35 PM
Annotation

Мақолада “оламнинг манзараси” тушунчаси дунёқарашга боғлиқ эканлиги, бу икки тушунчага  маданият моҳиятидан келиб чиқиб аниқлик киритиш мумкинлиги тасдиқланади. “Оламнинг манзараси” тушунчаси фундаментал тушунчаларга оид бўлиб, инсон ва унинг ҳаётининг ўзига хослигини, олам билан алоқадорлигини, унинг оламда яшаш муҳим омилларини ифодалайди. Мақолада А.Ахматова ва М.Цветаева шеърий ижодида “сув”, “қуш”, “овоз” каби сўзлар мисолида қўлланган метафоралар оламнинг модели метафоризацияси сифатида талқин этилган.

#метафора #метафоризация #метафорик концепт #оламнинг метафорик модели #лирик образ

88-93 434 Aug 29, 2022 4:46:51 PM
Annotation

 Мақолада Алишер Навоий ижодида муҳим ўрин тутган “Хамса”нинг “Ҳайрат ул-аброр” достонидаги Хожа образи ва унинг келиб чиқиш генезиси ўрганилган. Жумладан, образнинг Ибн Синонинг “Тайр” қиссаси ва Ғаззолийнинг “Кимёи саодат” асарларидаги илдизлари, Низомий Ганжавийнинг “Маҳзан ул-асрор”, Хусрав Деҳлавийнинг “Матлаъ ул-анвор” асарларидаги талқини, бу борада Навоийнинг ўзига хослиги мисоллар ёрдамида қиёслаб, ўрганилган.

#саёҳат #мулк #Низомий Ганжавий #хожа #“Тайр” қиссаси #“Кимёи саодат” #“Маҳзан ул-асрор” #“Матлаъ ул-анвор” #Хусрав Деҳлавий #сайр #хилват

94-97 362 Aug 29, 2022 4:52:25 PM
Annotation

Мақолада А.Қаҳҳорнинг “Сароб” романидаги деталлар  функционаллиги  ва динамиклиги  ҳақида  сўз юритилади.

#восита #функция #образ #динамика #деталь #перифраза

98-101 316 Aug 29, 2022 4:57:29 PM
Annotation

Мақолада эганинг феълли ва отли гапларда лисоний фарқланиши,  эгаларнинг логик-грамматик, грамматик ва услубий-прагматик сингари турлари, шунингдек, эгасиз қӯлланиши мумкин бӯлмаган содда гаплар ҳақида маълумот берилади.

#эга #содда гап #икки бош бӯлакли гап #субстантив эга #субстантивлашган эга #логик-грамматик эга #грамматик эга #услубий-прагматик эга #номинатив эга #инфинитив эга #феъл предикат

102-107 419 Aug 29, 2022 5:01:44 PM
Annotation

Мақола ўзбек халқ  шеваларининг илмий ва амалий тадқиқотлари назарияси ҳамда концепциясига бағишланган. Юқорида айтиб ўтилган ҳаракатлар назария ва концепцияни ҳамда унинг турларини мантиқий асослаш учун диахрон ва синхрон равишда илмий кузатишлар амалга оширилди. Улар "Ўзбек диалектологияси", "Ўзбек диалектал лексикографияси", "Тарихий диалектология" фанлари ривожи тўғрисида тушунча беради.

#анкета #диалектология #диалектология фалсафаси #туркий тилли халқлар диалектологияси #ўзбек диалектологияси #ўзбек халқ шевалари #ўзбек халқ шевалари тадқиқига концептуал ёндашув #ўзбек халқ шеваларини илмий ҳамда амалий тадқиқ этиш назарияси ва концепцияси #диалектал лексикография #ўзбек диалектал лексикографияси #тарихий диалектология #диалектал матн

108-115 265 Aug 29, 2022 5:09:55 PM
Annotation

Мақолада  лисоний шахс масаласи, унинг нутқий имкониятлари ҳақида сўз юритилади. Дейксис категорияси  прагмалингвистиканинг асосий тадқиқ манбаи сифатида  эътироф этилади.

#шахс #тил #нутқ #адресант #адресат #семантика #прагматика #дейксис

201-203 225 Aug 29, 2022 5:20:49 PM
Annotation

Мазкур мақолада Қ.Норқобил ҳикояларида характерлар руҳиятида психологизм масалалари тадқиқ этилган. Унда “Осмон остидаги сир” ва “Босинқираш” ҳикоялари ўрганилган.

#ҳикоя #қаҳрамон #психологизм #эврилиш

116-120 332 Aug 29, 2022 5:21:43 PM
Annotation

Мақолада микроматн (суперсинтактик бутунлик – ССБ)ларнинг матннинг энг йирик бирлиги сифатидаги синтактик ва семантик белгиси – композицон қурилиши  ҳақида маълумот берилади. Шу билан бирга бундай бутунликлар композицион қисмлари – бошланма, фикр ривожи ва тугалланмаларнинг функционал-семантик таснифи тадқиқ этилган.

#композиция #семантика #микроматн #суперсинтактик бутунлик #лингвистик белги #композицион қисмлар #бошланма #фикр ривожи #тугалланма #услубий функция #лексик-грамматик восита

204-206 201 Aug 29, 2022 5:25:05 PM
Annotation

Мақолада муаллиф футуризм адабиётдаги мунозарали авангард тенденцияларидан бири эканлиги, футуристларнинг поэтик қарашлари билан боғлиқ тил ва адабиётдаги янги ҳодисалар, уларнинг назарий платформаси сифатида очиб беради.

#миссия #модернизм #футуризм #авангард #эпатаж

121-125 221 Aug 29, 2022 5:26:54 PM
Annotation

Мақолада назарий тафаккур билан идрокий  билим ҳосил қилиниши асослаб берилган бўлиб, сўзшакл ва унинг тилдаги қўлланилиши ва нутқда ишлатилиши, унинг вазифалари аниқ кўрсатиб берилган. Шу жиҳатдан маъноси ҳамда товуш томони таҳлилга  тортилган бўлиб, эмпирик билим назарий хулосалар учун материал бўлиб хизмат қилиши асослаб берилган.

#лексема #морфология #фонема #морфема #аффикс #грамматик маъно #сўзшакл #грамматик форма

207-209 195 Aug 29, 2022 5:29:09 PM
Annotation

Бугунги кунда Бродскийнинг шахсияти, шеърияти сингари, қарама-қарши ҳис-туйғуларни келтириб чиқаради. Бродский лирикаси мураккаб синтаксиси ва жанрлар хилма-хиллиги билан ажралиб туради.
Бродский лирикасининг энг муҳим хусусиятларидан бири хилма-хил шеърий ва ноанъанавий шаклларга мурожаат қилиш, шеърият учун янги шаклларни кашф этиш ва анъанавий шаклларни мослаштириш кабилардир. Ушбу турли жанрларнинг шаклланишида шоир ва тил, шоир ва бадиий воқеликнинг ўзаро таъсирининг имкониятлари, умуман шеърий тизим ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари, айниқса, яққол намоён бўлади.

#лирика #контраст #қадимийлик #интерматн #эклога #Библия сюжети

126-129 222 Aug 29, 2022 5:31:41 PM
Annotation

Мақолада кино номларини лингвистик аспектда ўрганишнинг аҳамиятли жиҳатлари хусусида сўз боради. Фильмоним (кино номлари) кинонинг муҳим таркибий қисми бўлиб, номлаш, ахборот бериш, аниқлаш, олдиндан сезиш, диққатни жалб қилиш, томошага ундаш ҳамда информацион вазифани бажариши айтиб ўтилган. Шунингдек, фильм номларига саводлилик, қисқалик, ихчамлик, асар мазмун-моҳиятини тўлиқ қамраб олиш, номлаш, асар мазмуни тўғрисида тасаввур уйғотиш, ўзига ром қилиш, фильмни томоша қилишга ундаш, ахборот бериш, яхлит маъно ифодалаш, образлилик, мажозийлик каби хусусиятлар мавжудлиги таъкидланган.

#кино #кино тили #кино номлари #фильмоним #лингвистик аспект

130-135 197 Aug 29, 2022 5:36:27 PM
Annotation

Мақолада ҳозирги кунда Ўзбекистон олий педагогик таълим соҳасини ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмуни ҳақида сўз юритилади.  Олий педагогик таълим тизимини ислоҳ қилишда хорижий таълим тажрибасидан фойдаланиш борасида ҳам фикрлар билдирилган. Бу борадаги халқаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилган.

#таълим #халқаро ҳамкорлик #ислоҳот #хорижий тажриба #рақамли технологиялар #олий педагогик таълим #педагогик кадрлар

136-140 284 Aug 29, 2022 5:41:42 PM
Annotation

Мақолада олимпиадаларга тайёрланиш жараёнида масала ечишнинг  турлича усулда амалга оширилиши, унда ҳаётий тажрибага асосланиб ўқитишга, тушунчалар, қоидалар ва уларни кузатишлар, машқ ва мисоллар асосида кўргазмали чиқарилиш усуллари, амаллар ва уларнинг хоссаларини баён этишда уларнинг қўлланилиши, матнли ва сюжетли машқ, мисолларни ечишда ўқувчиларда фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, алгебраик ва геометрик тушунчалар, бошқа амаллар билан ўзаро алоқадорлигидан  фойдаланиш ёритилган.

#масала ечиш турлари #масала ечиш усуллари

141-143 222 Aug 29, 2022 5:44:36 PM
Annotation

Мақолада ядросида Гаусснинг гипергеометрик функцияси иштирок этган интеграл тенгламаларни интегро-дифференциал операторлар ва уларнинг баъзи композициялари ёрдамида ечиш кўрсатилган.

#интеграл тенгламалар #композицион усул #интегро-дифференциал операторлар #ярим гуруҳ хоссалари #гипергеометрик функция

144-147 214 Aug 29, 2022 5:49:18 PM
Annotation

Мақолада t топологияга нисбатан алгебранинг топологик йордан алгебра эканлиги, яъни ўзгарувчилари бўйича барча алгебраик амалларнинг  узлуксиз эканлиги исботланган.

#оператор #топология #симметрия #нормаль #базис #спектрал ёйилма #ортогонал

210-213 374 Aug 29, 2022 5:50:26 PM
Annotation

Мақолада ўзбек тили луғат тизимининг ривожида семантик тараққиётига доир маълумотлар берилган. Бунда тилимизнинг турли даврларига оид ёзма ёдгорликлар лексикаси ва ҳозирги ўзбек адабий тилининг луғат таркиби қиёсланган.

#маъно #этимология #семантика #луғат таркиби #валентлик #тарихий тараққиёт #кўчма маъно #семантик тараққиёт #маъно кенгайиши #маъно торайиши #луғат системаси #луғавий бирлик

148-151 536 Aug 29, 2022 5:53:49 PM
Annotation

Бизнинг тадқиқот ишимизда мотор мойларида нефть ва нефть маҳсулотларининг миқдорий таркиби ва уларнинг % даги массавий улушини аниқлаш методикаси келтирилган. Таҳлилий метод асосида нефтнинг мотор мойидаги миқдорий таҳлили амалга оширилган. Ушбу таҳлилий метод  ГС бўйича 2710 ёки 3403 субпозицияда таснифланадиган мотор мойидаги нефть мойларининг миқдорини аниқлаш учун қўлланилади.

#миқдорий таҳлил #спектр #мотор мойи #ҳаракатлантиргич #нефть мойлари

214-216 347 Aug 29, 2022 5:57:51 PM
Annotation

Мақолада болаларга хос  оғзаки ва ёзма матнларнинг яратилишида лингвистик гештальт ҳодисасининг матн  идрокига хос когнитив ҳолатлари таҳлил этилади.

#ҳикоя #эртак #лингвистик гештальт #оғзаки ва ёзма матн

152-155 218 Aug 29, 2022 5:59:44 PM
Annotation

 Мақолада умумий ўрта таълим мактабларида кимё ўқитишнинг бугунги ҳолати юзасидан маълумотлар, кимё ва кимё саноатининг инсоннинг кундалик ҳаётидаги роли, шунингдек, мақсади ўқувчиларнинг кимё асосларини ўрганишга қизиқишларини ошириш бўлган илмий тадқиқот натижалари келтирилган

#умумий ўрта таълим мактаби #кимё ўқув предмети #хемофобия

217-219 330 Aug 29, 2022 6:01:20 PM
Annotation

Мақолада ўзлашма сўзлар, арабча ўзлашмалар ва уларнинг ўзбек тили луғат тизимидаги ўрни, Навоийнинг сўз ўзлаштириш имкониятлари, шоир асарларида қўлланган арабча ўзлашмалар  статистикаси ҳақида  фикр юритилади.

#арабизмлар #ўзлашма сўзлар #тилнинг луғат бойлиги

156-158 334 Aug 29, 2022 6:04:34 PM
Annotation

Мақолада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан берилган топшириқлар, Вазирлар Маҳкамасининг анор етиштириш бўйича чиқарган қарорлари, Ўзбекистонда анор етиштиришни ривожлантириш истиқболлари ҳамда анорнинг касалликка, қурғоқчиликка чидамли ва серҳосил янги навларини  яратиш,  анор кўчатзорлари ва боғларини кўпайтириш бўйича қисқача маълумотлар берилган.

#минтақа #қанд #пресслаш #фильтрлаш #субтропик #навлар #танин #шарбат #анорзор #лентасимон гижжа #лимон кислотаси #нордон-ширин #пастеризация

220-222 298 Aug 29, 2022 6:04:48 PM
Annotation

Мақолада тиббий терминлар ҳам сон жиҳатидан, ҳам сифат жиҳатидан жиддий лингвистик таҳлилга муҳтожлиги, уларнинг структур-семантик нуқтаи назардан тадқиқи нафақат замонавий терминологиянинг долзарб йўналишларидан, балки ҳозирги замон терминологиясининг кечиктириб бўлмас масалаларидан бири бўлиб  қолганлиги мухтасар баён қилинган.

#унификация #тиббиёт #луғатшунослик #ўқув луғат #кодлаштириш

223-227 201 Aug 29, 2022 6:07:38 PM
Annotation

Илмий адабиётлар таҳлили герман тилларида адабиётшунослик терминларининг бир хил ва бир текис ўрганилмаганлигини кўрсатади. Тадқиқот объекти қилиб олган адабиётшунослик терминлари славян, роман ва герман тилларида мутлақо ўрганилмаганлигини кўриш мумкин. Шунинг учун фалсафа, маданият ва маънавият, этика, эстетика, дин ва тасаввуф, тилшунослик ва, айниқса, адабиётшунослик терминларини ўрганиш долзарб масалалардан ҳисобланади. Ушбу мақолада адабиётшунослик терминларининг герман тиллари мисолида ўрганилганлик даражаси ва аҳамияти тўғрисида тўхталиб,  Крис Болдикнинг “The Concise Oxford Dictionary of Literary Terms” луғатидаги мураккаб таркибли адабиётшунослик терминлари таҳлилга тортилган.

#туб #мураккаб #адабиётшунослик термини #ясама #от таркибли #сифат таркибли

159-161 324 Aug 29, 2022 6:08:16 PM
Annotation

Мақолада кундалик ҳаётда одам соғлиғига зарар етказувчи ксенобиотиклар турлари ва улар етказадиган зарар ҳамда улар вужудга келтирадиган заҳарларга карши курашадиган организмнинг ҳимоя механизмлари, айрим ксенобиотикларни ўрганиш усуллари  ва  организмдаги 2 та ҳимоявий тўсиқ тури келтирилган.

#ксенобиотиклар #дорилар #одам организмидаги ҳимоявий тўсиқлар #заҳарлар

228-230 260 Aug 29, 2022 6:10:32 PM
Annotation

Мақолада шу кунгача ишлатилган систематик сўз бойлигини ўрганиш ва унинг келиб чиқиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.

#лексик-семантик майдон #қарама-қарши лексикология #тил функцияси #грамматик муносабатлар

162-164 298 Aug 29, 2022 6:12:06 PM
Annotation

Мақолада мушукларнинг ҳамма ички аъзоларида текинхўрлик қилиб яшовчи Sarcocystistenella Railliet,1886 нинг мушук танасида қандай ривожланишини аниқлаш мақсадида ўтказилган тажрибанинг натижалари келтирилган.

#саркоспоридий #саркоспоридиоз #текинхўр #асосий хўжайин #оралиқ хўжайин #ўтхўрлар #гўштхўрлар #латент даври #пролатент даври #ооцист #спороцист #макрогаметоцит #микрогаметоцит

231-234 368 Aug 29, 2022 6:16:36 PM
Annotation

Мақолада мулоқотнинг новербал каналлари ва турлари, уларнинг мулоқот жараёнида тутган ўрни, функциялари ҳақида гап боради. Шунингдек, новербал мулоқотнинг турли маданиятлардаги кўринишлари тасвирланади.

#новербал мулоқот #новербал воситалар #кинесика #сигналлар #проксемика #такесика #сенсорика

165-167 249 Aug 29, 2022 6:18:42 PM
Annotation

Мақолада фавқулодда вазиятларда фуқаро муҳофазаси фанини ўқитишдаги хорижий тажрибалар ва ушбу мамлакатларда фуқаро муҳофазаси ишлари қандай ташкил этилганлиги ҳақида маълумотлар берилган.

#хавфли омиллар #разведка #объект #эвакуация #хавф #ҳаёт хавфсизлиги #жойлашиш #комбинацияланган

235-237 218 Aug 29, 2022 6:19:33 PM
Annotation

Мақола дунё тилшунослари томонидан узоқ йиллардан буён тортишувларга сабаб бўлаётган мавзулардан бири фраземанинг тил бирлиги мақоми хусусида бўлиб, унда бир гуруҳ олимлар фразема компоненти сифатида сўзлар ўзларининг сўзлик мақомини йўқотиши ёки фраземалар шаклланишида иштирок этган сўз-компонентлар ўзларининг сифатларини сақлаб қолишини тасдиқловчи тилшуносларнинг илмий-назарий фикрлари таҳлилга тортилган ва мисоллар келтирилган. Ҳар бир тилнинг фразеологик фондида семантик нуқтаи назардан шаклланган турли иборалар мавжудлиги, янгича йўналиш вакилларининг нуқтаи назарлари келтирилди.

#фразема #фразеологик чатишма #метафорик маъно #фразеологик тагтизим #лексик денотатив #фразема компоненти #имплисит

168-170 251 Aug 29, 2022 6:23:08 PM
Annotation

Мақола гендер тенгликка бағишланган бўлиб, унда, хусусан, Ўзбекистонда хотин-қизлар ижтимоий ҳимояси, уларнинг жамият иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, маданий ҳаётида фаол иштирокларини таъминлаш юзасидан глобаллашув жараёнида олиб борилаётган ва бажарилиши зарур бўлган масалалар таҳлил қилинган.

#глобализация #зўравонлик #гендер тенглик #камбағаллик #субсидиар сиёсат

238-240 198 Aug 29, 2022 6:24:31 PM
Annotation

Давлат тилида иш юритувчилар учун ўзига хос ибораларнинг ишлатилиши тушунишни таъминлайди. Mақолада  тил ўрганувчилар учун қўлланилиши мумкин бўлган топшириқлар тавсия қилинади.

#хорижий тил #тинглаб тушуниш машқлари #аудиовоситалар #тил компетенциялари #Президент мактаблари #Президент университети

171-173 182 Aug 29, 2022 6:27:33 PM
Annotation

Мақолада Амир Темур томонидан Мовароуннаҳрнинг шимоли-шарқий чегараларига кўчириб келтирилган қора тоторлар ва ироқликларнинг 1405-1407 йилларда ўз юртларига кўчиши, ушбу жараённинг уч босқичда амалга ошганлиги ҳамда уларнинг кўчишига таъсир қилган омиллар тарихий манбалар асосида таҳлил қилинган. 

#Амир Темур #Мўғулистон #Мовароуннаҳр #Халил Султон #Хуросон #қора тоторлар #рум тоторлари #ироқликлар

241-243 250 Aug 29, 2022 6:32:37 PM
Annotation

Ҳозирда биз маълумотларни ўрганиш, ўқиш, тинглаш, кўриш ва қайта ишлаш учун реал вақт режимида ишловчи турли хил мобил дастурлардан фойдаланмоқдамиз. Google томонидан ишлаб чиқарилган Firebase реал вақт NoSql маълумотлар базаси хавфсиз, тезкор ва ўзининг реал вақтда хабардор қилиш тизимига эга. Бундан ташқари, Firebase ўзининг булут тизимига эга ва Flutterда яратилаётган дастурлар билан осон ва мукаммал бирлашади. Биз ушбу маълумотлар базасидан ўзимиз яратаётган Flutter кроссплатформалик мижоз-сервер технологиясига асосланган реал вақт тизимларимизда фойдаланишимиз мумкин.

#Firebase #Android #Мижоз сервер #РВМОБТ #реал вақт #Flutter #мижоз-сервер технологияси #реал вақт маълумотлар омбори #Google Firebase #ишлаб чиқиш технологияси #NoSQL МОга боғланиш #Dart #реал вақт мобил иловаси #Firebase билан Flutter

174-178 275 Aug 29, 2022 6:33:37 PM
Annotation

Мақолада Афғонистоннинг географик жойлашуви, унинг Марказий Осиёдаги геосиёсий ўрни, Афғонистоннинг Марказий Осиёдаги муҳим геостратегик нуқтада жойлашганлиги, XIX аср охири ‒ XX аср бошларида Афғонистоннинг мустақил ташқи сиёсий фаолият доирасидаги ҳаракатлари, Англиянинг Афғонистон ички ишларига аралашуви, Англия ва Россия ўртасидаги дипломатик муносабатларга доир тарихий фактлар таҳлили, Англия ва Россия ўртасидаги келишувларнинг натижалари ва аҳамияти ёритилади.

#Марказий Осиѐ #Афғонистон #Россия Империяси #афғон халқи #геосиёсий #Англия #Қобул #Қандаҳор #Мозори Шариф #Амир Абдурраҳмон #Амир Ҳабибулло #1876-1881 йиллардаги Иккинчи инглиз-афғон уруши #М.С.Бель

179-181 319 Aug 29, 2022 6:39:42 PM
Annotation

Мақолада Фарғона водийсининг биринчи шайбоний ҳокими масаласи тарихий манбалар ва адабиётлар асосида тадқиқ этилган.

#Фарғона водийси #“Бобурнома” #Ахси #Шайбонийхон #Жонибек султон #“Тарихи Рашидий” #“Мусаххир ал-билод”

193-195 201 Aug 29, 2022 6:40:14 PM
Annotation

Москва остоналарида жасорат кўрсатган, кўплаб қаҳрамонлар орасида Тўмарисдек довюрак Зебо Ғаниева номи кўпчиликка нотанишдек туюлади. Мақолада ҳақиқий ўзбек аёлининг мардонавор кураши, унинг қизиқ тақдири, урушдаги жасорати тўғрисида сўз боради.

#жасорат #кураш #озодлик #уруш #ҳарбий қисм #фронт #маънавий жасорат #оғир жанглар #душман #дивизия

196-197 184 Aug 29, 2022 6:42:57 PM
Annotation

Мақолада Абдулла Шер ижоди ҳақида сўз юритилиб, унинг ижодидаги Ватанга ва миллатимизга бўлган муҳаббат ғоялари тараннум этилади.

#лирик қаҳрамон #миллий ифтихор #миллий руҳ #ватанга муҳаббат #халқона соддалик #теран нигоҳ

182-184 286 Aug 29, 2022 6:43:10 PM
Annotation

Мақолада бугунги кунда бутун дунё аҳолисини таҳликага солаётан касаллик балосини иложи борича осонроқ ва енгилроқ енгиб ўтиш, Ер шари бўйича тарқалган мафкуравий бузғунчиликлардан ёшларимизни асраб қолишда Алишер Навоийнинг пурмаъно фикрларидан фойдаланиш ҳақида мулоҳаза юритилади. 
Муаллифлар инсон саломатлигига таъсир этувчи энг кучли воситалардан бири – бу, сўз эканлигига атрофлича тўхталадилар.

#меъёр #қувваи ҳофиза #учоқ #пурҳикмат #мушарраф #сироят #набошад #пеша #дохил

185-188 203 Aug 29, 2022 6:49:17 PM
Annotation

Мақолада зукко бахши Раҳматулла Юсуф ўғли томонидан куйланган “Тоҳир ва Зуҳра” достони  таъсирида  Қора бахши Умиров яратган яна бир достон хусусида сўз юритилади. Бахши    ўз иқтидори билан ижодий ёндашиб, достоннинг яна бир вариантини яратишга муваффақ бўлди.

#фольклор #халқ #бахши #достон #ҳомий

189-192 225 Aug 29, 2022 6:52:58 PM
Annotation

Мақолада тахаллуслар асосида ҳосил қилинадиган таносиб, иттифоқ, ийҳом, тажнис каби шеърий санъатлар ва радиф, нидо каби шеърий унсурлар ҳамда услубий воситалар таҳлили берилган.

#радиф #тахаллус #иттифоқ #тажнис #ундалма #луғавий маъно #шеърий санъат #таносиб #ийҳом

198-200 308 Aug 29, 2022 6:54:29 PM
Annotation

Мақолада Ойбекнинг “Машраб” шеърида Машраб образи талқинидаги ўзига хосликлар ёритилган. Шеърий санъатлар, тасвирий воситалар, бадиий тафсиллардан фойдаланишдаги шоир маҳорати тадқиқ этилган. ХХ аср ўзбек адабиётида “Машраб” шеърининг ўрни ва аҳамияти кўрсатиб берилган.

#маҳорат #Шеърият #тасвирий воситалар #шеърий санъатлар #ўзбек адабиѐти #Машраб образи

FarDU Ilmiy Xabarlari, 2020-6