Articles : Xamidov M
Мақолада Миркарим Осимнинг “Синган сетор” қиссасида Машраб образи талқинидаги тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима масаласи тадқиқ этилган. Тарихий образ яратишдаги ёзувчи маҳорати ёритилган.
#сюжет #қисса #реалистик тасвир #бадиий тўқима #тарихий ҳақиқат #Бобораҳим Машраб
Мақолада ўзбек романларидаги Машраб образи билан боғлиқ ёндош тарихий шахслар талқинидаги ўзига хосликлар қиёсий таҳлилга тортилган. Ёзувчилар услубидаги ўзига хосликлар, тарихий манбалардан таъсирланиш маҳоратларидаги хилма-хиллик ёритилган.
#маҳорат #роман #бадиий тўқима #тарихий ҳақиқат #тарихий шахс
Мақолада Ойбекнинг “Машраб” шеърида Машраб образи талқинидаги ўзига хосликлар ёритилган. Шеърий санъатлар, тасвирий воситалар, бадиий тафсиллардан фойдаланишдаги шоир маҳорати тадқиқ этилган. ХХ аср ўзбек адабиётида “Машраб” шеърининг ўрни ва аҳамияти кўрсатиб берилган.
#маҳорат #Шеърият #тасвирий воситалар #шеърий санъатлар #ўзбек адабиѐти #Машраб образи