2018-5

Maqolalar

5-7 322 Aug 12, 2022 3:06:53 PM
Annotatsiya

В работе изучен вопрос об оценке функции концентрации для сумм минимумов положительных случайных величин.

#случайная величина #выборка #функции распределения

8-12 501 Aug 12, 2022 3:15:04 PM
Annotatsiya

Мақолада тавсия этилажак таранг тиргаклардаги кўп қиррали катнинг ишлаш принципи, шунингдек, кат тебранишлари таҳлилининг натижалари баѐн этилиб, параметрлари асослаб берилган. Қиѐсий ишлаб чиқариш синовларининг натижалари келтирилган.

#тебраниш #қаттиқлик #пахта тозалагич #кат(панжара)лар #кўп қиррали #резина тиқин (втулка) #ҳаракатланиш қонуни

13-16 334 Aug 12, 2022 3:19:31 PM
Annotatsiya

Мақолада стационар бўлмаган уч фазали фильтрлашнинг минтақавий муаммоларини рақамли ҳал қилиш учун очиқ / ѐпиқ схема қурилиши кўриб чиқилган.

#математик модель #сонли модель #минтақавий муаммолар #мумкин бўлган фарқлар усули #фарқлар диаграммаси

17-21 373 Aug 12, 2022 3:29:00 PM
Annotatsiya

Мақолада электрон таълим ресурсларини яратиш масаласи AutoPlay Media Studio дастуридан фойдаланиш асосида тадқиқ этилиб, таълим тизимида фойдаланиш учун мисоллар орқали тавсиялар ишлаб чиқилган ва келтирилган.

#технология #инновация #таълим #алгоритм #дастур

22-25 475 Aug 12, 2022 3:34:21 PM
Annotatsiya

Мақолада чиқиндиларни қайта ишлаб, фурфурол олиш йўллaри ва фурфурол асосидаги товар маҳсулотларининг халқ хўжалигидаги аҳамияти ѐритилган.

#чиқиндилар #фурфурол ва у асосидаги маҳсулотлар

26-28 416 Aug 12, 2022 3:42:55 PM
Annotatsiya

Мақолада инфрақизил спектрофотометр метрологик аттестациядан ўтказилгандан сўнг мотор мойларининг кимѐвий таркибини аниқлаш масалалари ѐритилган.

#идентификация #мотор мойи #инфрақизил спектрофотометр #метрологик аттестация

29-31 282 Aug 12, 2022 3:47:35 PM
Annotatsiya

Мақолада полисахаридлар биологик фаоллиги жуда кенг доирада намоѐн бўлувчи полимерлар экани ѐритилган. Улар инсон организмидан заҳарли моддаларни, ортиқча холестерин, оғир металлар, радионуклидларни чиқариб юборишга ѐрдам беради ва зарарланган ҳужайраларни тиклаб, эркин радикалларнинг ҳосил бўлишига йўл қўймайди, иммун тизимини тиклайди. Тиббиѐт соҳасида полисахаридлар асосида реополиглюкин, полиглюкин, гепарин, мукалтин ва бир қанча биологик фаол қўшимчалар яратилган.

#экстракция #полисахарид #ИҚ спектр #aconitum leucostomum #сувда эрувчан полисахаридлар (СЭПС) #қоғоз хроматографияси #газ-суюқлик хроматографияси

32-34 454 Aug 12, 2022 3:55:11 PM
Annotatsiya

Мақолада балиқлар табиий озуқасининг таркиби ва балиқчиликни ривожлантиришда ундан фойдаланишнинг аҳамияти ҳақида сўз боради.

#бентос #планктон #Фитопланктон #озуқа базаси

35-39 455 Aug 12, 2022 4:01:20 PM
Annotatsiya

Мақолада тупроқ ва сувда йод ва фтор элементларининг етишмаслиги ѐки ортиқчалиги қалқонсимон без, саратон касалликларининг келиб чиқиши ва тиш эмалига таъсири ўрганилган.

#аномал #кимѐвий элемент #ортиқча #етишмаслик #тиш эмали #эндемик касалликлар #эндемик провинция

40-43 354 Aug 12, 2022 4:05:37 PM
Annotatsiya

Мақолада Марказий Фарғонадаги ўтлоқи саз тупроқлар мисолида тупроқлар тадрижий ривожланишининг ҳозирги давр тараққиѐтидаги антропоген омили таъсири ѐритилган.

#гипс #морфология #карбонат #антропоген омил #тадрижий ривожланиш #арзиқ #шўх

44-47 311 Aug 12, 2022 4:09:47 PM
Annotatsiya

Мақолада Фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Фарғона вилояти кенгаши томонидан амалга оширилаѐтган ишларда аѐлларнинг ролини ошириш, шунингдек, ушбу тизимни такомиллаштириш масалалари орқали қисман бўлса ҳам Фарғона вилоятида аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг даромадларини оширишга ҳамда тизимга юкланган вазифалар юзасидан халқ олдида ҳисобот берилишини йўлга қўйиш масалаларига эътибор қаратилган.

#миллат #маҳалла #барқарорлик #ўз-ўзини бошқариш #кенгаш #орган #адолат тарозиси

48-52 271 Aug 12, 2022 4:13:33 PM
Annotatsiya

Мақолада табиатдан фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, уларнинг асосий натижалари ва амалий аҳамияти соҳасида тарих нуқтаи назаридан ўтказилган тадқиқотлар шарҳи амалга оширилган. Кейинги йилларда амалга оширилган тадқиқотлар мисолида анъанавий ресурс иқтисодиѐти ва унинг атроф -муҳитга таъсирини баҳолаш, табиатдан фойдаланиш иқтисодиѐти ва анъанавий экологик фанлар блокини синтез қилиш йўли билан прогрессив назарияга эга бўлган экологик иқтисодиѐтга ўтиш кўрсатилган.

#Барқарор ривожланиш #табиатдан фойдаланиш иқтисодиѐти #экологик иқтисодиѐт #иқтисодий зарарни баҳолаш

53-58 229 Aug 12, 2022 4:18:14 PM
Annotatsiya

Мақолада суғурта ташкилотларини аудитдан ўтказиш тартиби ҳамда унинг бошқа ташкилотларда ўтказишдаги фарқли жиҳатлари ѐритилган.

#режалаштириш #аудит #суғурта #аудитор #таваккалчилик #суғурта мукофоти #суғурта қопламаси #қайта суғурталаш #суғурта заҳиралари

59-63 291 Aug 12, 2022 4:22:31 PM
Annotatsiya

Мақолада XX аср ўзбек адабиѐти намояндаси Ҳамза Ҳакимзода ўлимининг тафсилотлари, унинг собиқ Совет Иттифоқи даврида қандай ѐритилганлиги архив ҳужжатлари ва даврий матбуот материаллари асосида кўриб чиқилади ҳамда бир қатор янги мулоҳазалар билдирилади.

#уламо #ОГПУ #Ҳамза Ҳакимзода #хўжалар #―айблов хулосаси‖ #―махсус фитна‖

64-68 369 Aug 12, 2022 4:37:27 PM
Annotatsiya

Мақолада XI–XIII асрларда Ғарбда олиб борилган таржима фаолияти тарихига доир илмий адабиѐтлар таҳлил натижасига таяниб, ал-Беруний асарларининг Европадаги таржималарига оид маълумотлардаги айрим хатолик ва англашилмовчиликларга жузъий тузатишлар киритилган.

#асарлар #ал-Беруний #Педро Альфонсо #ал-Идрисий #араб ва лотин тили #таржималар ва таржимонлар #ноширлар #хатолик ва англашилмовчиликлар

69-72 260 Aug 12, 2022 4:42:58 PM
Annotatsiya

Мақолада 1917 – 1924 йилларда Туркистон бошқарув тизимида кадрлар тайѐрлаш тизими тўғрисида маълумот берилган. Туркистонда раҳбар кадрларни тайѐрлашда совет партия мактаблари ва коммунистик университетларга асосий механизм сифатида қаралган. Мақолада кўрсатилганидек, совет партия мактаблари қатъий синфийлик асосида тузилган. Уларга асосан ишчи, деҳқон, коммунист ва комсомоллар қабул қилинган. Абитуриентларни қабул қилишга синфий ѐндашув, табиийки, тингловчиларнинг таркиби ва кадрлар тайѐрлашнинг бутун тизимига салбий таъсир кўрсатган.

#бошқарув тизими #партия #кадрлар #тузилма #ташкилий бўлим #тайинлов

73-75 321 Aug 12, 2022 4:47:07 PM
Annotatsiya

Мақолада француз тарихшуноси Люсьен Кэрэннинг Амир Темур ва Олтин Ўрда хони Тўхтамишхон ўртасидаги муносабатлар тарихига бағишланган фикрлари таҳлил этилган.

#Амир Темур #Мўғулистон #Оқ ўрда #Тўхтамишхон #Олтин Ўрда #Шарафиддин Али Яздий #Низомиддин Шомий #Зафарнома #Қундузча жанги

76-79 293 Aug 12, 2022 4:56:51 PM
Annotatsiya

Мақолада ХХ асрда Қорақалпоғистон шаҳарларининг шаклланиши ва ривожланиши тадқиқ этилган. Шаҳарлар қишлоқ аҳолиси ва уларнинг эҳтиѐжларини таъминлаш ҳисобидан шаклланганлиги таъкидланади. Қорақалпоғистон шароитида урбанизация жараѐни қишлоқ аҳолисининнг миграцияси, аҳолининг табиий ўсиши ва минтақанинг табиий-иқлим шароити билан алоқадорлиги кўрсатилади.

#шаҳар #шаҳар аҳолиси #соғлиқни сақлаш #урбанизация #иқлим шароити #демографик ҳолат #аҳоли сонининг ўсиши

80-82 232 Aug 12, 2022 5:00:40 PM
Annotatsiya

Мақолада баркамол инсонни шакллантиришнинг асосий омиллари бўлган ақл, тўғрисўзлик, меҳнат, урф-одат, анъана, диний эътиқод масалалари тўғрисида фикр юритилади.

#анъана #таълим-тарбия #Дин #урф-одат #инсонпарварлик #меҳнат #ақл #баркамол инсон #тўғрисўзлик

83-85 312 Aug 12, 2022 5:05:53 PM
Annotatsiya

Мақолада жамият бошқарувига оид илмий қарашларнинг истиқболли тараққиѐти ва стратегик негизларини такомиллаштириш жараѐнлари кўриб чиқилган. Бу масала қадимдан буюк мутафаккир ва давлат арбобларининг диққат эътиборида эканлиги эътироф этилиб, умумий хулосалар берилган.

#стратегия #фуқаролик жамияти #қонун устуворлиги #жамият бошқаруви #илмий бошқариш #фалсафий тафаккур

86-88 279 Aug 12, 2022 5:10:26 PM
Annotatsiya

Мақолада фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва янги ривожланиш босқичида олий таълим тизимида малакали мутахассислар тайѐрлашни янада такомиллаштириш масалалари ўрганилган бўлиб, бунда замонавий бакалаврлар ва магистрлар тарбиясида ижтимоий-гуманитар фанлар ҳамда хорижий тилларни ўрганишга алоҳида эътибор берилган. Мақоланинг хулосасида олий таълимни такомиллаштиришга доир тавсиялар берилган.

#фуқаролик жамияти #олий таълим #магистр #бакалавр #янги ривожланиш даври

89-91 254 Aug 12, 2022 5:12:52 PM
Annotatsiya

Мақолада хронотоп лирик шеъриятнинг асосий қисми сифатида асардаги образ, пейзаж, деталь каби қисмларни бирлаштириб туриши очиб берилган. Шоир ботинидаги бадиий оламни аниқ макон ва вақтга кўчириб ўтар экан, ўзининг бадиий ниятини ифодалашда хронотоп имкониятларидан унумли фойдаланган.

#портрет #образ #деталь #макон ва замон #хронотоп #пейзаж #лирик шеърият

89-91 260 Aug 12, 2022 5:12:54 PM
Annotatsiya

Мақолада хронотоп лирик шеъриятнинг асосий қисми сифатида асардаги образ, пейзаж, деталь каби қисмларни бирлаштириб туриши очиб берилган. Шоир ботинидаги бадиий оламни аниқ макон ва вақтга кўчириб ўтар экан, ўзининг бадиий ниятини ифодалашда хронотоп имкониятларидан унумли фойдаланган.

#портрет #образ #деталь #макон ва замон #хронотоп #пейзаж #лирик шеърият

89-91 275 Aug 12, 2022 5:12:55 PM
Annotatsiya

Мақолада хронотоп лирик шеъриятнинг асосий қисми сифатида асардаги образ, пейзаж, деталь каби қисмларни бирлаштириб туриши очиб берилган. Шоир ботинидаги бадиий оламни аниқ макон ва вақтга кўчириб ўтар экан, ўзининг бадиий ниятини ифодалашда хронотоп имкониятларидан унумли фойдаланган.

#портрет #образ #деталь #макон ва замон #хронотоп #пейзаж #лирик шеърият

92-97 290 Aug 12, 2022 5:19:31 PM
Annotatsiya

Мақолада қитъа, рубоий, туюқ, тўртлик сингари шеърий жанрларни бир-биридан ажратиш қандай мезонларга асосланиши керак, деган савол юзасидан Лутфий тўртликлари мисолида мушоҳада юритилган ва илмий аҳамиятга молик фикрлар билдирилган.

#хусусият #шаклий ўхшашлик #қитъа #рубоий #туюқ #дубайтий #Лутфий тўртликлари #мазмун ва вазндаги фарқ #қоришиқлик

98-101 335 Aug 12, 2022 5:22:39 PM
Annotatsiya

Мақолада Алишер Навоий ижодини ўзларига намуна деб билган жадидларнинг буюк қалам соҳиби даҳосига бўлган чексиз эҳтироми ҳақида сўз юритилади.

#рисола #туюқ #Афросиёб #жадид #адабиёт қоидалари #миллий уйғониш #Чиғатой гурунги

102-105 222 Aug 12, 2022 5:25:42 PM
Annotatsiya

Мақолада туркий адабиѐтда ғазал жанрининг пайдо бўлиши, тараққиѐти ҳақида фикр юритилади. Туркий ғазалиѐтнинг илк намуналарида қўлланилган бадиий санъатлар Носириддин Рабғузий, Хоразмий ижоди мисолида таҳлил қилинади. Сайфи Саройининг ―Гулистони бит-туркий‖ асарида номлари тилга олинган шоирларнинг ғазалларида учрайдиган бадиият намуналарига тўхтаб ўтилади.

#услуб #аруз #ғазал #пайдо бўлиши #―ийҳом‖ #―ташхис‖ #―талмеҳ‖ #―ташбеҳ‖ #―мусажжа‖ #―зебқофия‖

106-108 309 Aug 12, 2022 5:30:33 PM
Annotatsiya

Мақолада оламнинг лисоний манзараси, тил кодлари ўртасидаги муносабат, хусусан, тўсиқсизлик категорияси, унинг мазмуний структурадаги ўрни ҳақида сўз юритилади.

#оламнинг лисоний манзараси #тил кодлари #нутқ акти #сўзловчи шахс #мазмуний инвариант #мазмуний категория #тўсиқсизлик категорияси

109-112 434 Aug 12, 2022 5:33:55 PM
Annotatsiya

Мақолада форс-тожик тилларидан ўзбек тилига ўзлашган “но” префиксли ўзлашма сўзлар хусусида сўз юритилган.

#сифат #префикс #от #суффикс #феъл #форс-тожикча сўзлар #ўзбек тилининг лексик қатлами

113-116 198 Aug 12, 2022 5:37:40 PM
Annotatsiya

Мақолада бўлажак ўқитувчи шахсиятини шакллантиришда коммуникатив қобилиятларнинг роли ва ўрни ѐритилган. Ундан бўлажак мутахассисларнинг коммуникатив қобилиятни шакллантиришни такомиллаштириш муаммоси билан шуғулланувчилар фойдаланиш мумкин.

#шахс #таълим-тарбия #ахборот #алгоритм #шакллантириш #бошланғич синф #долзарблик #бўлажак ўқитувчи #кетма-кетлик #коммуникатив қобилият #коммуникатив билимдонлик

117-120 298 Aug 12, 2022 5:44:40 PM
Annotatsiya

Мақолада Марказий Осиѐ ганчкорлик санъати тарихи ва ривожланиш жараѐнлари ѐритиб берилади. Ганч ўймакорлик мактаблари, нақш турлари ва усталар ҳақида маълумотлар келтирилган.

#нақш #ганч қоришмаси #ўймакорлик #пардоз #ойна пардоз

121-122 370 Aug 12, 2022 5:50:40 PM
Annotatsiya

Мақолада ипак чиқинди толаларидан фиброин толаларини ажратиб олиш ва фиброин толалари асосида гемосорбент олиниши, гемосорбентнинг витамин-B12 ни сорбциялаш хоссаси ҳақида маълумотлар берилган.

#фиброин #ипак #гемосорбент #гемосорбция

123-125 356 Aug 12, 2022 5:54:07 PM
Annotatsiya

Мақолада мамлакатимизда ишлаб чиқариш корхоналарининг амалий фаоллиги ҳамда самарадорлик кўрсаткичларини ривожлантириш ва инновациялардан фойдаланишнинг асосий йўналишлари хусусида фикр юритилади.

#инновация #самарадорлик #корхона #самарадорлик кўрсаткичлари #фундаментал тадқиқотлар

126-128 328 Aug 12, 2022 5:57:33 PM
Annotatsiya

Мақолада Исҳоқхон Ибратнинг жамиятшуносликка қўшган ҳиссаси ―Мезон уз-замон‖ асарини таҳлил ва талқин этиш орқали очиб берилган. Муаллиф ―Мезон уз-замон‖ - «замон тарозуси» маъноси мужассам мазкур китобнинг мавжуд тўққиз мезонига бирма-бир тўхталиб, мухтасар маълумот бериб ўтишга ҳаракат қилади ҳамда шу билан биргаликда уларга ўз муносабатини билдиради.

#талқин #илм #тараққиёт #фазилат #ҳунар #замон #олам #тарози #ўлчов #сарф-харажат #ҳисоб

129-130 321 Aug 12, 2022 6:00:29 PM
Annotatsiya

Мақолада Тоғай Муроднинг ѐзувчилик маҳорати, услубининг ўзига хос жиҳатлари ѐритилган.

#анъана #маданият #халқ #усул #манба #урф-одат #тил #тадқиқотчилар #ижодкор шахс #ҳақиқий хаѐт

131-132 384 Aug 12, 2022 6:03:53 PM
Annotatsiya

Мақолада тилнинг пайдо бўлиш муаммосига оид қарашлар ва уларнинг фалсафий, психологик, социологик ва филологик тушунчалар билан алоқадорлиги ҳақидаги фикрлар ѐритилган.

#тил #тилнинг пайдо бўлиши #тил пайдо бўлишига доир қарашлар ва оқимлар #тил тараққиѐти

133-135 301 Aug 12, 2022 6:07:15 PM
Annotatsiya

Мақолада оламни англаш ва унинг натижасида ҳосил бўладиган оламнинг лисоний манзараси ва оламнинг илмий манзарасига доир қарашлар илгари сурилган. Оламнинг лисоний манзарасини юзага келтирувчи омиллар ва шарт-шароитлар хусусида фикр-мулоҳазалар келтирилган. Турли тадқиқотчилар томонидан тушунчага оид ѐндашув ва қарашлар таҳлил қилинган. Оламнинг лисоний ва илмий манзараси ўзаро қиѐсланган.

#оламнинг лисоний манзараси

136-139 205 Aug 12, 2022 6:11:41 PM
Annotatsiya

Мақолада ўқиш кўникмасини ривожлантиришда қулай стратегиялар ҳақида фикр юритилган. Ўқиш кўникмасини ривожлантиришда ўқувчиларнинг ѐш хусусиятларини ҳисобга олиш зарурлиги муҳим далиллар асосида изоҳланган.

#муҳим жараён #ўз ичига олмоқ #белгиламоқ #ўрганилаётган тил #луғат текширмоқ #тушунмоқ #ўқиб тушунишда танқидий ёндашиш #ѐш ўрганувчилар #катта ѐшли ўрганувчилар

140-142 271 Aug 12, 2022 6:14:35 PM
Annotatsiya

Мақолада аҳил қўшничилик муносабатларининг тарихий-фалсафий моҳияти ҳақида фикр юритилган. Ҳар бир шахс дунѐқарашининг шаклланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган тарихий хотира ҳамда уни миллат томонидан тегишли даражада англаниши ва бу жараѐн ўз навбатида социум, жамият, давлат, қолаверса бутун минтақадаги ижтимоий-сиѐсий жараѐнларга таъсирини таҳлил қилишга ҳаракат қилинган.

#миллат #жамият #Марказий Осиѐ #феномен #тарихий хотира #аҳил қўшничилик

FarDU Ilmiy Xabarlari, 2018-5