Maqolalar : Abdumalikov A

44-45 308 Aug 8, 2022 3:20:02 PM
Annotatsiya

Ушбу мақолада фуқаролик жамиятини шакллантиришда информацион маданиятнинг ўрни ва ахборот хуружларидан ҳимояланиш зарурияти таҳлил қилинган.

#фуқаролик жамияти #ахборот маданияти #оммавий ахборот воситалари #маънавий маданият #информацион хуружлар

86-88 316 Aug 12, 2022 5:10:26 PM
Annotatsiya

Мақолада фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва янги ривожланиш босқичида олий таълим тизимида малакали мутахассислар тайѐрлашни янада такомиллаштириш масалалари ўрганилган бўлиб, бунда замонавий бакалаврлар ва магистрлар тарбиясида ижтимоий-гуманитар фанлар ҳамда хорижий тилларни ўрганишга алоҳида эътибор берилган. Мақоланинг хулосасида олий таълимни такомиллаштиришга доир тавсиялар берилган.

#фуқаролик жамияти #олий таълим #магистр #бакалавр #янги ривожланиш даври

26-32 369 Aug 25, 2022 3:30:27 PM
Annotatsiya

Мақолада таъкидланишича, экологик барқарорликни таъминлашнинг фалсафий муаммолари ривожланишнинг янги босқичида Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий тузилмалар ва илмий муассасаларда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Ушбу илмий муаммо минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсир қилувчи глобал экологик инқироз шароитида инсон ҳаётининг моддий ва маънавий асосларини ривожлантириш билан чамбарчас боғлиқдир. Таъкидлаш жоизки, экологик барқарорлик бутун ижтимоий- иқтисодий комплексни ривожлантириш ва инсон манфаатларини таъминлашга тааллуқлидир. Мақоланинг муаллифларининг таъкидлашларича, ҳозирги ривожланиш босқичида жамият, давлат идоралари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ижтимоий-иқтисодий тузилмалар глобал, минтақавий, маҳаллий экологик муаммоларни ҳал қилишга эътибор бермоқда. 

#жамоат ташкилотлари #экология #биологик хилма-хиллик #сув #барқарорлик #давлат идоралари #ўсимлик ва ҳайвонот дунёси