2018-2

Maqolalar

5-11 398 Aug 10, 2022 2:53:29 PM
Annotatsiya

Ушбу мақолада аралаш каср тартибли интеграллар ва ҳосилаларга таъриф берилган ҳамда уларнинг баъзи хоссалари ўрганилган. 

#аралаш каср тартибли интеграл #интеграл тенгламалар

12-16 437 Aug 10, 2022 2:56:45 PM
Annotatsiya

Мақолада физика фанларига оид кейслар тузиш ва ўқув жараѐнларида “Кейс” методидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари  таҳлил этилган. 

#интерфаол методлар #муаммоли вазият #кейс #вазият таҳлили #кейс босқичлари

17-19 429 Aug 10, 2022 3:06:59 PM
Annotatsiya

«C-6524» навли пахта озиқланишида микроэлементлар етишмаслигини тўлдириш имконини берувчи ҳамда ўсимликларнинг асосий ҳаѐтий вазифаларини бузмайдиган лимон пектинининг кобальт ионлари билан комплекслари олинган.  

#пектин #микроэлементлар #пектин кислоталари #металл комплекслар #униш динамикаси #рағбатлантирувчи таъсир #капсулалаш

20-27 412 Aug 10, 2022 3:10:59 PM
Annotatsiya

Мақолада мотор мойларининг миқдорий таркибини анализ қилиш усуллари, шунингдек «Shell» Ultra ва  «Shell»Х-100 мотор мойларининг анализ натижалари келтирилган. 

#Методика #спектр #мотор мойи #присадка #ҳаракатлантиргич #миқдорий анализ

28-31 477 Aug 10, 2022 3:25:37 PM
Annotatsiya

 Мақолада ферроценнинг ароматик ҳосилалари ва уларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилиб, ферроценкарбон кислотани п-аминофенол билан диазотирлаш реакцияси натижасида янги модда ‒ 1`-(поксифенил)ферроценкарбон кислота синтез қилинганлиги ва олинган ушбу кислотанинг тузилиши ИҚ-спектроскопия методи ѐрдамида ўрганилганлиги баѐн қилинган.  

#диазотирлаш реакцияси #ферроцен ва унинг ҳосилалари #ўринбосар #1`-(п- оксифенил)ферроценкарбон кислота

32-34 396 Aug 10, 2022 3:29:18 PM
Annotatsiya

Мақолада Фарғона водийсида анжир парвонасининг биологиясига оид маълумотлар келтирилган. Анжир парвонаси кенг тарқалган тур бўлиб, мавсум давомида 5 та авлод бериб, ривожланади. 

#тухум #қурт #авлод #капалак #тарқалиш

35-37 313 Aug 10, 2022 3:33:59 PM
Annotatsiya

Мақола иқтисодий тизим тараққиѐтининг ҳозирги босқичида ортиқча меҳнат ресурсларига эга бўлган ҳудудларда ишчи кучи бандлигини оширишнинг молиявий-иқтисодий дастакларидан самарали фойдаланиш механизмларига бағишланган. 

#аҳоли бандлиги #маҳаллий бюджет #даромад солиғи #ишчи кучи баҳоси #норасмий бандлик

38-42 450 Aug 10, 2022 3:41:01 PM
Annotatsiya

Мақолада ижтимоий сиѐсат тушунчаси давлатнинг шу йўналишдаги аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ѐрдам кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлиги ва меҳнатга оид муносабатларни тартибга солиш, ижтимоий - демографик гуруҳ сифатида ѐшлар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш, таълим ва фан соҳасидаги самарали ислоҳотларни амалга ошириш каби жамият ҳаѐтидаги устувор йўналишларни қамраб олиши ѐритилган . 

#ижтимоий #иқтисодий #сиёсий #ижтимоий фаоллик #ҳуқуқий #ижтимоий соҳа #ижтимоий сиёсат

43-45 350 Aug 10, 2022 3:45:43 PM
Annotatsiya

Ушбу мақолада илк бор Х аср ўрталарида Сомонийлар давлатида алоҳида ўринга эга бўлган саркарда Бакр Фарғонийнинг фаолияти тарихий манбалар асосида ѐритилган.  

#тегин #Сомонийлар #Бакр Фарғоний #сипоҳсолор #Абу Али Чағоний #Алп тегин #Бувайхийлар #Хайлом

46-49 324 Aug 10, 2022 3:51:10 PM
Annotatsiya

Мақолада “Туркистон” ва “Қизил байроқ” газеталарининг Фарғонада XX асрнинг 20-30-йилларида шўро тузумимига қарши кўтарилган қуролли ҳаракат тарихига оид манба сифатидаги аҳамияти кўриб чиқилади. 

#манба #тарихий манба #Фарғона водийси #манбашунослик #тарихшунослик #даврий матбуот #қўрбоши #“босмачилик” #“Красная Фергана”

50-52 365 Aug 10, 2022 3:56:01 PM
Annotatsiya

Ушбу мақолада Фарғона ташкил топган Султон Саидхон давлатининг тугатилиши ва водийда Шайбонийлар ҳукмронлигининг тўлиқ ўрнатилиши масаласи тарихий манбалар асосида тадқиқ этилган.  

#Фарғона водийси #“Бобурнома” #Султон Саидхон #Бобур #Севинчхожаҳон #“Тарихий Рашидий” #Қосимхон

53-55 259 Aug 10, 2022 4:00:50 PM
Annotatsiya

 Мазкур мақолада фуқаролик жамияти шароитида маънавий-ахлоқий қадриятларнинг аҳамияти, шахсни эстетик тарбиялаш масаласи ҳамда ушбу тарбиянинг мазмун-моҳияти ѐритилган. 

#эстетик тарбия #фуқаролик жамияти #баркамол авлод #маънавий-ахлоқий қадриятлар #шахс камолоти #бадиий-эстетик маданият

56-58 484 Aug 10, 2022 4:04:04 PM
Annotatsiya

Ушбу мақолада жамиятда изчил амалга ошириб келинаѐтган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, ушбу жараѐнларда ѐшларнинг фаоллиги, уларнинг миллий маънавиятимизга бўлган муносабати ва ѐш авлод маънавий-ахлоқий тарбиясининг бугунги долзарб илмий-назарий масалалари баѐн қилинган.  

#фуқаролик жамияти #умуминсоний қадриятлар #ѐшлар мустақил фаолияти #миллий тараққиѐтнинг маънавий-ахлоқий негизлари

56-58 473 Aug 10, 2022 4:13:45 PM
Annotatsiya

Ушбу мақолада жамиятда изчил амалга ошириб келинаѐтган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, ушбу жараѐнларда ѐшларнинг фаоллиги, уларнинг миллий маънавиятимизга бўлган муносабати ва ѐш авлод 
маънавий-ахлоқий тарбиясининг бугунги долзарб илмий-назарий масалалари баѐн қилинган.  

#фуқаролик жамияти #умуминсоний қадриятлар #ѐшлар мустақил фаолияти #миллий тараққиѐтнинг маънавий-ахлоқий негизлари

59-65 481 Aug 10, 2022 4:19:09 PM
Annotatsiya

Мақолада драматик асар композициясига хос хусусиятлар, композицион бўлаклар ва воситалар, уларнинг асар структурасидаги ўрни ва бадиий-эстетик функциялари ѐритилган.   

#кульминация #парда #экспозиция #тугун #архитектоника #рамка #ечим #кўриниш #драматик асарнинг ташқи қурилиши #рамка унсурлари #ремаркалар #пролог #эписодий #эксод #хор қисми #воқеа бутунлиги #композиция қисмлари #воқеа ривожи

59-65 517 Aug 10, 2022 4:19:11 PM
Annotatsiya

Мақолада драматик асар композициясига хос хусусиятлар, композицион бўлаклар ва воситалар, уларнинг асар структурасидаги ўрни ва бадиий-эстетик функциялари ѐритилган.   

#кульминация #парда #экспозиция #тугун #архитектоника #рамка #ечим #кўриниш #драматик асарнинг ташқи қурилиши #рамка унсурлари #ремаркалар #пролог #эписодий #эксод #хор қисми #воқеа бутунлиги #композиция қисмлари #воқеа ривожи

59-65 380 Aug 10, 2022 4:19:14 PM
Annotatsiya

Мақолада драматик асар композициясига хос хусусиятлар, композицион бўлаклар ва воситалар, уларнинг асар структурасидаги ўрни ва бадиий-эстетик функциялари ѐритилган.   

#кульминация #парда #экспозиция #тугун #архитектоника #рамка #ечим #кўриниш #драматик асарнинг ташқи қурилиши #рамка унсурлари #ремаркалар #пролог #эписодий #эксод #хор қисми #воқеа бутунлиги #композиция қисмлари #воқеа ривожи

59-65 419 Aug 10, 2022 4:19:17 PM
Annotatsiya

Мақолада драматик асар композициясига хос хусусиятлар, композицион бўлаклар ва воситалар, уларнинг асар структурасидаги ўрни ва бадиий-эстетик функциялари ѐритилган.   

#кульминация #парда #экспозиция #тугун #архитектоника #рамка #ечим #кўриниш #драматик асарнинг ташқи қурилиши #рамка унсурлари #ремаркалар #пролог #эписодий #эксод #хор қисми #воқеа бутунлиги #композиция қисмлари #воқеа ривожи

66-68 275 Aug 10, 2022 4:26:41 PM
Annotatsiya

Мақолада Хожа Аҳмад Яссавийнинг “Девони ҳикмат” асари таъсирида ўзбек мумтоз адабиѐтида ҳикматнавислик анъанасининг мавжуд бўлганлиги ѐритилган. 

#анъанавийлик #комиллик #ҳикматнавислик анъанаси #ирфоний-тасаввуфий ғоялар #яссавийлик тариқати #ҳикмат жанри

69-72 276 Aug 10, 2022 4:31:00 PM
Annotatsiya

Мақолада болалар руҳида содир бўладиган миллий ўзликни англаш, юртга муҳаббат ҳиссининг шаклланиши, эзгулик учун кураш каби ғоялар Анвар Обиджоннинг “Кезаргон Бойчечак” номли қиссаси мисолида
тадқиқ этилади. Унда ѐзувчининг халқ оғзаки ижоди анъаналаридан фойдаланиш маҳорати  кўрсатилади. 

#характер #сюжет #фольклор #портрет #образ #қисса #деталь #зачин #маъжозий образ #болалар ички олами

73-75 402 Aug 10, 2022 4:36:33 PM
Annotatsiya

Мақолада викториан инглиз адабиѐти адиблари асарларида аѐл тақдирининг акс этиши таҳлил этилади. Мазкур даврда ижод этган Ч.Диккенс, опа-сингил Бронтелар, Э.Гаскелл, Ж.Элиот кабилар 
асарларида аѐл тақдири турлича тасвирланади. 

#образ #аѐл #тақдир #Викториан давр #Викториан анъана

76-79 351 Aug 10, 2022 4:41:12 PM
Annotatsiya

Мақолада таржималардаги шакл ва мазмун бирлиги, таржима талаблари қатор асарлар мисолида кенг таҳлил этилган. 

#эквивалент #архитектоника #коннотатив #денотатив #адекват #синхрон #образлик #тасвирийлик #программатик #шаклий

89-91 365 Aug 10, 2022 4:42:49 PM
Annotatsiya

Мақолада коэффициенти узилишга эга бўлган чизиқли оддий дифференциал тенглама учун иккинчи тур интеграл шартли умумлашган спектрал масала кўриб чиқилган. Ўрганилган масаланинг хос сонлари ва хос функциялари топилган.

#оддий дифференциал тенглама #улаш шартлари #хос сонлар

80-82 314 Aug 10, 2022 4:44:27 PM
Annotatsiya

Мақолада поэтик нутқнинг прагматик хусусиятлари тадқиқ этилган. 

#лексема #прагматика #коммуникатив ният #поэтик нутқ #прагматик майдон

92-93 413 Aug 10, 2022 4:45:59 PM
Annotatsiya

Мақолада ядросида Бессел оператори қатнашган Векуа-Эрдей-Лоундес типидаги алмаштириш оператори ва каср тартибли Риман-Лиувилль операторларининг композицияси ўрганилган. Ҳосил бўлган ядро Гумберт гипергеометрик функцияси қатнашган интеграл операторнинг алмаштириш оператори бўлиши кўрсатилган.

#алмаштириш операторлари #Векуа-Эрдей-Лоундес алмаштириш оператори #каср тартиби

83-85 210 Aug 10, 2022 4:47:39 PM
Annotatsiya

Мақолада немис тилидаги фразеологизмларнинг келиб чиқиши ва қўлланиши ѐритилган. 

#Миллий маданият #мақоллар #фразеологизмлар #фразеологик бирлик #фразеологик бирикмалар #иборалар #лексик маъно #семантик бирликлар #фразеологик оборотлар #маталлар #семантик компонентлар. семантик бирликлар

94-96 309 Aug 10, 2022 4:48:49 PM
Annotatsiya

Ушбу мақолада қанд лавлагининг қимматбаҳо техник экин эканлиги, унинг халқ хўжалигидаги аҳамияти, агротехникаси, тупроқ ва ҳавода намлик етишмовчилигига қарши хусусиятлари ѐритиб берилган.Қанд лавлагини Марказий Фарғона ерларида етиштириш ва ундан қанд ишлаб чиқариш тўғрисида таклифлар берилган

#унумдорлик #ҳосилдорлик #илдиз тизими #фотосинтез #нам етишмовчилик

86-88 337 Aug 10, 2022 4:51:29 PM
Annotatsiya

Мақолада бўлажак ўқитувчиларнинг компетентлигини ривожлантириш ҳамда уларнинг муваффақиятли фаолият олиб боришлари учун касбий компетентликка эга бўлишлари ҳақидаги масала баѐн этилган. 

#компетенция #ривожланиш #касбий маҳорат #бўлажак ўқитувчилар

97-99 371 Aug 10, 2022 4:51:37 PM
Annotatsiya

Мақолада Ўрта асрлар шарқ фалсафасининг забардаст алломаларидан бири ‒ Шайх Акбарнинг илмий- фалсафий ва тасаввуфга оид мероси ҳақида фикр юритилган.

#диний бағрикенглик #инсон #мутафаккир #илмий мерос #тасаввуф #сўфийлик #маънавий мерос #олам #пантеистик #“Ваҳдат ул вужуд”

100-101 199 Aug 10, 2022 4:59:43 PM
Annotatsiya

Мақолада этномаданият, бадиий маданият, шахсий маданият ва ўзликни англаш ғоялари ѐритилган.

#бадиий маданият #этномаданият #маданият субстанцияси #шахсий маданият

102-104 350 Aug 10, 2022 5:08:31 PM
Annotatsiya

Мақолада ўзбек ва рус адабиѐтининг ўзаро муносабатлари масаласи ўрганилиб, ХХ асрнинг 60 ‒ 80 йилларидаги кичик прозанинг ривожланиш тенденцияси ѐритилган.

#жанр #рассом #тематика #маънавий қадриятлар #тарихий-маданий жараѐн #ижодкор шахс #бадиий дунѐ

105-107 237 Aug 10, 2022 5:11:48 PM
Annotatsiya

Ушбу мақолада Лев Толстойнинг “Иқрорнома” асарида Шарқ фалсафаси, хусусан тасаввуф таълимоти билан ҳамоҳанглик таҳлил этилади, айрим ўзбек мумтоз адабиѐти намуналари билан қиѐсланади.

#Диний эътиқод #воқелик #психологик таҳлил #комил инсон #фикрлаш #шарқона қарашлар #инсон қадри

108-109 212 Aug 10, 2022 5:14:11 PM
Annotatsiya

Мақолада концепт ва унинг тоифалари ѐритиб берилган.

#ҳодиса #тарихий #концепт #тушунча #хусусийлик #тилшунослик #фрейм #илмий #дифференциялаштиришсиз #маданий концепт #концепт тоифаси

110-112 191 Aug 10, 2022 5:16:38 PM
Annotatsiya

Мақолада ўқувчиларга натурадан расм ишлашни ўргатиш,  уларнинг тасвирий санъат борасидаги билим ва малакаларини ўстириш муаммолари тадқиқ этилган.

#педагогика #таълим #мактаб ўқувчилари #натура #тасвирий санъат #расм

113-114 297 Aug 10, 2022 5:18:52 PM
Annotatsiya

Мақолада ўқувчи-ѐшларнинг маънавий тарбиясида тасвирий санъат омилларининг аҳамияти тўғрисида фикр юритилади.

#маънавият #Маърифат #графика #демократия #ҳайкалтарошлик #рангтасвир

115-117 234 Aug 10, 2022 5:21:21 PM
Annotatsiya

Ушбу мақолада чет тили дарсларида ноанъанавий методлардан фойдаланишнинг ўзига хос аҳамияти кўрсатиб ўтилган.

#ижодкорлик #мулоқот кўникмаси #мулоқот компоненти #фикрларни чет тилида баѐн этиш

118-120 222 Aug 10, 2022 5:23:31 PM
Annotatsiya

Мақолада ўқитишнинг инновацион модели сифатида модуль таълимининг адабиѐт тарихи дарсларида қўлланилиши ўрганилади.

#инновация #Модернизация #модуль #таълим модели

121-123 395 Aug 10, 2022 5:26:57 PM
Annotatsiya

Мақолада тасвирий санъат дарсларини ташкилий ва методик  жиҳатдан амалга оширишга доир замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш усуллари ҳақида сўз юритилган.

#композиция #ҳайкалтарошлик #натура #тасвирий санъат #декоратив

FarDU Ilmiy Xabarlari, 2018-2