2019-5

Статьи

5-10 419 Aug 17, 2022 3:14:59 PM
Аннотация
Бешинчи тартибли
+=0  
тенглама учун

D = {( x,y ): 0x,y1} ечими ўрганилган. Ечимнинг ягоналиги энергия интеграли усули билан, ечимнинг мавжудлиги эса Фурье
усулида кўрсатилган .

#хос қиймат #функционал қатор #юқори тартибли тенглама #каррали характеристика #хос функция #Фурье усули

11-18 487 Aug 17, 2022 4:31:10 PM
Аннотация

Мақолада бешбурчакли соҳада   кўринишдаги тўртинчи тартибли параболик-гиперболик типдаги  тенглама  учун  битта  чегаравий  масала  қўйилади  ва  тадқиқ  этилади.  Қўйилган  масаланинг  бир  қийматли ечилиши интеграл ва дифференциал тенгламалар усуллари ёрдамида исботланади. 

#параболик-гиперболик тип #ечимни қуриш усули #дифференциал ва интеграл тенгламалар #чегаравий масала

19-26 384 Aug 17, 2022 4:37:32 PM
Аннотация

Мақолада  амалий  математика  олдида  турган  замонавий  муаммолар,  хусусан,  тирик  тизимларни  математик моделлаштириш ҳақида сўз боради.Саратон ҳужайраларининг тарқалиши ва қоннинг ивишига доир  номаълум чегаравий масалалар бўйича баъзи натижалар келтирилган. 

#математик модель #априор баҳолар

27-32 554 Aug 17, 2022 4:59:21 PM
Аннотация

Мақолада пахтани йирик чиқиндилардан тозалагичнинг  янги самарали конструктив схемаси тақдим  қилинган.  Назарий  тадқиқотлар    асосида  пахта  тозалагич  ишчи  органларининг  ҳаракат  қонуниятлари  аниқланган,  келтирилган  боғланиш  графикалари  таҳлили  асосида  тозалагич  ишчи  органларининг  тавсия  қилинажак параметлари аниқланган. 

#чўткали барабан #таранглик #пахта тозалагич #ҳаракат режими #тасмали узатма #бурчакли тезлик #ҳаракатлантиргич роторининг инерцияси #динамик характеристика #диссипатив хоссалар

33-35 409 Aug 17, 2022 5:04:09 PM
Аннотация

Умумтаълим  мактабларида  физика  предмети  бўйича  мавзуларни  ўрганишда,  физик  қонуниятларни  таҳлил қилишда математика тушунчаларидан кенг фойдаланилади. Тарихий нуқтаи назардан олиб қарайдиган  бўлсак,  физика  фанининг  тараққиётида  математика  жуда  катта  роль  ўйнаганлигини  кўришимиз  мумкин.  Маыолада умумтаълим мактабларида физика ва математика фанларидаги мавзуларнинг узвийлиги масаласи  таҳлил қилинган. 

#ҳажм #функция #физика #интеграция #кинематика #зичлик #босим #математика #координата #пропорция #юза

36-40 445 Aug 17, 2022 5:13:51 PM
Аннотация

СаА  (М-22)  цеолитида  карбонат  ангидрид  адсорбцияси  дифференциал  иссиқлиги,  изотермаси, дифференциал энтропияси ва термокинетикаси 303 К ҳароратда ўлчанди. Олинган натижалар асосида СаА (М-22) цеолитида карбонат ангидрид адсорбцияси бошланғич тўлдиришдан то тўйинишгача бўлган механизм батафсил ёритиб берилди. Aдсорбция изотермаси МҲТН тенгламаси ёрдамида тавсифланди. 

#энтропия #изотерма #иссиқлик #термокинетика #ион-молекуляр комплекслар #СаА (М-22) цеолит #СО2

41-42 376 Aug 17, 2022 5:17:52 PM
Аннотация

 Мақолада  Фарғона  водийсидаги  қушларнинг  географик  тарқалиши  ва  муҳофазаси  ҳақидаги   фикрлар берилган. Қушларнинг водий учун характерли вакиллари, тур сони, тоғли, тоғолди, чўл  зоналар, ярим чўлларда учрайдиган  қушлар,  яъни    йилқичи,  йўрғатувалоқ,  сариқ  сор,  тоғ  чумчуқ,  тасқара,  қора  калхат  кўрсатиб ўтилган. Дунё бўйича 9000 та турдан 87 тури водийда учраши, уларнинг 14 таси учиб келиб-кетадиган қушлар эканлиги таъкидланади.  

#йилқичи #йўрғатувалоқ #сариқ сор #тоғ чумчуқ #тасқара #қумой #қора калхат

43-45 379 Aug 17, 2022 5:22:45 PM
Аннотация

Мақолада  субтропик  мевалар,  хусусан,  анорнинг  халқ  хўжалигидаги  аҳамияти,  Фарғона  вилоятида анорчиликни ривожлантириш истиқболлари ҳақида маълумотлар берилган ва анордан уй шароитида шарбат ҳамда компот тайёрлаш технологиялари ёритилган. 

#минтақа #қанд #пресслаш #фильтрлаш #субтропик #навлар #танин #шарбат #анорзор #лентасимон гижжа #лимон кислотаси #нордон-ширин #пастеризация

46-50 485 Aug 17, 2022 5:26:44 PM
Аннотация

 Мақолада  суғориладиган  кольматажланган  тупроқларнинг  ҳосил  бўлиш  жараёнида  дарё  сувлари қалқиндилари агрокимёвий хоссаларининг ўзгариши, тузларнинг аккумуляцияси, минерализацияси ва миқдори келтирилган. 

#тупроқ #шаклланиш #қатлам #суғориладиган

51-56 312 Aug 17, 2022 5:31:47 PM
Аннотация

Мақолада  турли  даражада  маданийлашган  суғориладиган  сур  тусли  қўнғир  тупроқларнинг биогеокимёвий хоссалари ва оддий пиёз (Allium cера L.) нинг элемент таркиби келтирилган. Пиёзнинг таркиби тупроқ таркибидаги кимёвий элементлар миқдори билан боғлиқлиги асосланган. 

#морфогенетик #сур тусли қўнғир тупроқ #оддий пиёз (Allium cepa L.) #макро- ва микроэлемент #Кларк концентрация

122-126 311 Aug 17, 2022 5:32:15 PM
Аннотация

В статье предлагается общий обзор истории развития явления энантиосемии, предполагающее рассмотрение содержательной стороны историографии проблемы в трех языках: английском, русском и узбекском. Целью данной статьи является обзор существующих точек зрения различных лингвистов относительно понятия энантиосемии и выражение точки зрения по поводу ее лингвистического статуса.

#полисемия #ирония #антонимия #омонимия #энантиосемия #антисемия #анти-ирония #эвфемия #ингерентная

127-129 330 Aug 17, 2022 5:36:43 PM
Аннотация

Мақолада  оммавий коммуникацияда ахборот матнлари, уларнинг турлари  ва ахборот етказишда матннинг бирламчилиги ҳамда нолингвистик  воситалар қўшимча коммуникатив восита эканлиги ҳақида сўз юритилади.

#Матн #реклама #коммуникация #оммавий коммуникация #ахборот матнлари #лингвистик белги #пешлавҳа #шиор

57-60 349 Aug 17, 2022 5:37:39 PM
Аннотация

Мақолада  Сўх  дарёси  конус  ёйилмасида  шаклланган  суғориладиган  тупроқларнинг  кимёвий  ва агрокимёвий  хоссалари,  экологик-мелиоратив  ҳолати  ва  тупроқлари  таснифи  ёритилган.  Тупроқларнинг механик таркиби, генетикавий моҳияти ва систематик ҳолати кўрсатилган. 

#гумус #конус ёйилма #агроирригацион қатлам #кольматаж #ўтлоқи-ботқоқ тупроқлар #тупроқ эволюцияси #генетикавий қатлам

130-132 431 Aug 17, 2022 5:39:55 PM
Аннотация

Мақолада нутқий тузилмани мулоқот жараёни сифатида ўрганиш натижасида юзага келган дискурс, релевант тушунчалари ва антропонимларни бу тушунчалар билан боғлиқ ҳолда тадқиқ этишнинг афзаллик томонлари баён этилган.
 

#жараён #интеграция #нутқ #лингвистика #дискурс #диалог #суҳбат #антропоним #тадқиқ #релевант #фанлар чорраҳаси #дискурсив таҳлил #яқинлашиш #бирлашиш

61-62 286 Aug 17, 2022 5:40:21 PM
Аннотация

Мақолада  ноэкин  ерларда  саноат  хом  ашёларини  етиштиришда  иш  ўринлари  барпо  қилишнинг иқтисодий самарадорлиги тўғрисидаги таклифлар асосланган. 

#иқтисодий самарадорлик #ноэкин ерлар #рекреация ҳудудлари #мулк эгаси #давлат-хусусий ҳамкорлигининг шартлари #махсус иш тартиби #ҳудудий саноат #экспортни ривожлантириш ва импортни жиловлаш

133-136 332 Aug 17, 2022 5:42:58 PM
Аннотация

Мақолада ўзбек тилидаги телекоммуникация терминлари, хусусан, уларнинг ўз ва ўзлашган қатламга мансублиги масалалари ёритилган.
 

#терминлар #ўз қатлам #телекоммуникация терминлари

137-138 309 Aug 17, 2022 5:45:29 PM
Аннотация

Мақолада Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон ҳаёти ва ижоди, шеърий маҳоратига хос жиҳатлар ёритилган. Шоир услубидан ўзига хосликлар ҳақида маълумотлар берилган.

#жанр #маҳорат #бадиият #услуб #Шеърият #миллийлик #она образи #хотиралар #ўзбек адабиѐти

63-66 287 Aug 17, 2022 5:47:54 PM
Аннотация

Мақолада Фарғона водийси ҳунармандчилик пирлари билан боғлиқ эътиқодий қарашлар ёритиб берилган. Асосий эътибор Фарғона водийси ҳунармандчилик пирлари билан боғлиқ  эътиқодий қарашларнинг юзага келиши сабабларини  кўрсатиб  беришга  қаратилган.  Ҳунармандчилик  пирларига  доир  бир  қатор  эътиқодий қарашларнинг кўринишлари акс эттирилган. 

#урф-одат #эътиқод #ҳунармандчилик #Фарғона водийси #ҳомий-пир #исломлашиш #архаик шакл #авлиёлар #тимсоллар #қурбонлик

139-140 383 Aug 17, 2022 5:51:34 PM
Аннотация

Мақолада Асқар Қосимов шеъриятининг ХХ аср ўзбек адабиётидаги ўрни ва аҳамияти таҳлил қилинган. Услубининг ўзига хос жиҳатлари, бадиий маҳорати тадқиқ этилган.

#сюжет #бадиий маҳорат #манзара #шеърий санъатлар #услубий ўзига хослик #такрорлар #ҳаѐт ҳақиқати #ХХ аср ўзбек шеърияти

139-140 395 Aug 17, 2022 5:51:34 PM
Аннотация

Мақолада Асқар Қосимов шеъриятининг ХХ аср ўзбек адабиётидаги ўрни ва аҳамияти таҳлил қилинган. Услубининг ўзига хос жиҳатлари, бадиий маҳорати тадқиқ этилган.

#сюжет #бадиий маҳорат #манзара #шеърий санъатлар #услубий ўзига хослик #такрорлар #ҳаѐт ҳақиқати #ХХ аср ўзбек шеърияти

141-144 377 Aug 17, 2022 5:54:09 PM
Аннотация

Мақолада фольклор ва ёзма адабиёт муносабати, хусусан, “Қорасоч” достонидаги оддий ва мураккаб фольклоризмларни аниқлаш, асардаги халқчиллик, миллийлик ва умумтуркий оғзаки ижод намуналарининг аҳамияти, Т.Сулаймоннинг фольклардан ижодий фойдаланиш йўллари ва усуллари, санъаткорлик маҳорати, индивидуал ижодкорга фольклор анъаналарининг таъсири масалалари қамраб олинган.

#алла #мақол #сажъ #халқ иборалари #фольклоризм #лиро-эпик асар #асл оддий фольклоризм #қайта ишланган оддий фольклоризм #мураккаб фольклоризм #аналитик фольклоризм #стилизацион фольклоризм #жанр стилизацияси #ритм стилизацияси #образ стилизацияси #мотив стилизацияси #олқишлар ва қарғишлар #сажи мутавозий #сажи мутавозин

70-73 243 Aug 17, 2022 5:54:44 PM
Аннотация

 Мақолада  Фарғона  вилоят  радиосининг  ташкил  топиш  тарихи ёритилган.  Шунингдек,  унда  Фарғона вилоят радиосида фаолият олиб борган радиожурналист ходимлар ҳамда радионинг ривожига ҳисса қўшган  раҳбар ҳодимларнинг номлари алоҳида таъкидланган. Фарғона вилояти туман марказлари ва қишлоқларини радиолаштириш жараёни ҳамда вилоят  радиосининг моддий-техник  таъминоти  тўғрисидаги  маълумотлар берилган. 

#район #лойиҳа #техника #тўлқин #ходим #радиоэшиттириш #радиомухбир #радионуқта

145-147 311 Aug 17, 2022 5:56:35 PM
Аннотация

Мақолада ўзбек ва қирғиз тилларидаги фразеологизмлар семаларининг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари ёритилган.

#лексема #фразема #сема #семантик тузилиш

74-76 218 Aug 17, 2022 5:59:05 PM
Аннотация

Мақолада Қўқон хонлигида  хорижий дипломатик миссияларни кутиб олиш ва қабул маросими маҳаллий манбалар ва хорижий элчиларнинг сафарномалари асосида ёритилган. 

#ташқи алоқалар #Қўқон хонлиги #элчилик хизмати

148-151 198 Aug 17, 2022 5:59:24 PM
Аннотация

Мақолада  ўзбек ва инглиз маърифатпарварлик даврининг ижтимоий-фалсафий қарашларини тадқиқ этиш, Ўрта Осиё ва Европада миллий озодлик учун кураш, қулликнинг йўқ қилиниши, инсон ҳуқуқларини шакллантиришга қаратилган фикрлар ёритилган.

#онг #маърифатпарварлик #миллий уйғониш #маърифатпарварлик реализми #сентиментализм

152-155 183 Aug 17, 2022 6:01:54 PM
Аннотация

Мақолада педагогик жараёндаги рефлексиянинг  қисқача таърифи келтирилган. Шунингдек, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рефлексив кўникмаларни ривожлантириш учун зарур бўладиган  шарт ва воситалар кўриб чиқилган.
 

#тизим #таълим-тарбия #малака #кўникма #мустақил таълим #рефлексия #мутахассис #бошланғич синф ўқитувчиси

156-159 265 Aug 17, 2022 6:04:19 PM
Аннотация

Мақолада янги сўзларни ўргатишда  мнемотехникадан фойдаланиш усуллари таҳлил этилган. Қизиқарли ёзув шакллари, графемалар ва  расмлар ёрдамида янги сўзларни ўргатиш йўллари келтирилган.

#самара #графема #тил ўрганувчи #Мнемотехника #янги сўзлар #расм #ёзув шакллари

77-79 351 Aug 17, 2022 6:06:04 PM
Аннотация

Мақолада  Ўзбекистон  ҳудудида  давлатчиликнинг  вужудга  келиши,  бошқарув  анъаналари,  шакли  ва услублари, давлат бошқаруви тизимидаги раҳбар кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш жараёнлари, касбий маданиятни шакллантириш масалалари ҳамда уларнинг давлат ва жамият тараққиётидаги ўрни тарихий ва сиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан ўрганилиши бўйича яратилган илмий асарлар, тадқиқот ишлари таҳлил қилинган. 

#Ҳаракатлар стратегияси #давлатчилик #бошқарув ҳуқуқи #шакл ва услуб #сиёсий институтлар #раҳбар кадрларни тайёрлаш

160-162 227 Aug 17, 2022 6:06:44 PM
Аннотация

Мақола янги мавзуни тақдим этиш масаласига бағишланган бўлиб, унинг асосий элементлари – баҳолаш мезонлари, ўқитувчининг маҳорати, дарсга тайёргарлиги, талабалар диққат-эътиборини мавзу тақдимотига жалб эта билиши ва унга қизиқиш уйғотиб, дарс давомида назорат олиб бора билиши каби масалалар ёритилган.
 

#муаммо #тақдимот #маъруза #саволлар #тақдимот жараёни #маърузани баҳолаш #маърузани баҳолаш мезонлари #тақдимотни баҳолаш #диалог усуллари #мавзу режаси

101-104 249 Aug 17, 2022 6:10:09 PM
Аннотация

Мақолада оламнинг метафорик моделини яратишда Чингиз Айтматовнинг бадиий маҳорати ўрганилади. Унда “Асрга татигулик кун” романи мисолида ёзувчининг метафорик ўзига хослиги таҳлил қилинган.

#роман #классика #умуминсоний қадриятлар #бадиий-эстетик ижод #метафорика #оламнинг метафорик модели #романдаги образ

67-69 225 Aug 17, 2022 6:10:31 PM
Аннотация

Мақолада Фарғона водийси вилоятларида мустақиллик йилларида оналар ва болалар ўлимининг олдини олиш,  уларни  тиббий  кўрикдан  ўтказиш  ҳамда  оналик  ва  болаликни муҳофаза  қилиш  масалалари  таҳлил қилинган.  

#оналар ва болалар #ҳомиладор аёллар #тиббий кўрик #дори-дармон

105-108 300 Aug 17, 2022 6:13:33 PM
Аннотация

Мақолада истиқлол даврида яратилган драмаларда Амир Темур образининг ўзига хос талқини тадқиқ этилган. Хусусан, О.Ёқубовнинг “Авлодларга васиятим” драмасида Амир Темур образининг тасвирланиши, ёзувчининг тарихий образ яратиш маҳорати ҳақида сўз юритилган.

#драма #конфликт #сюжет #трагедия #образ #пьеса #рамз #лейтмотив #эпизод #коллизия #шеърий драма #тўқима образ

80-83 271 Aug 17, 2022 6:15:15 PM
Аннотация

Мақолада дунёнинг ривожланган мамлакатларида ёшлар сиёсати борасида тўпланган тажриба ва унинг бугунги кундаги ҳолати,  Ўзбекистонда  юритилаётган  ёшлар сиёсатини  янги  босқичга  кўтаришда ривожланган давлатларнинг тажрибасини амалиётга татбиқ этиш борасида сўз юритилади.  

#ёшлар #сиёсат #ёшлар тарбияси #ёшлар ташаббуслари #иқтидорли ёшлар #ёш кадрлар #миллий тажриба #дунё ёшлари #ёшлар муаммолари #ёшлар ва диний экстремизм #ёшлар сиёсати #ёшлар қатлами #ёшлар ҳуқуқ ва манфаатлари #ёшлар фаолллиги

109-111 258 Aug 17, 2022 6:16:10 PM
Аннотация

Мақолада бадиий  асардаги қушлар орқали ифодаланган рамзий маъно, хусусан, турна образи таҳлилга тортилган. Турли жанрлар орқали турна образига мурожаат қилган ижодкорларнинг мазкур  деталь ёрдамида ғоявий-эстетик мазмунни кучайтириш маҳорати ўрганилган.

#характер #руҳият #қисса #рамз #деталь #эстетик идеал #мотив

84-86 249 Aug 17, 2022 6:19:19 PM
Аннотация

Мақолада  муаллифлар  томонидан  тафаккур  услубининг  тарихий  тараққиёт  босқичлари,  тарихнинг турли даврларига доир мутафаккирларнинг қарашлари қиёсий таҳлил қилинган. Муаллифлар фикрига кўра, тафаккур услуби олимнинг илмий фаолияти билан узвий боғлиқдир. 

#реализм #Платон #тафаккур услуби #Суқрот #Аристотель #скептицизм #Гераклит #Демокрит #Эмпедокл #Лукреций Кар #Плотин #стоиклар #схоластлар

112-116 349 Aug 17, 2022 6:19:50 PM
Аннотация

Мақолада ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналаридаги мусаввир образининг бадиий-эстетик жиҳатлари тадқиқ этилади. Ижодкор шахс –мусаввирнинг эстетик идеал сифатида талқин этилиши, креатив фикрловчи шахс сифатида қаҳрамон руҳий-маънавий оламидаги ўзига хосликлар, инсон ва жамият муносабати масалалари  қиёсий аспектда ўрганилади.

#эстетик идеал #психологик тасвир #мусаввир образи #руҳий-маънавий олам тасвири #давр ва қаҳрамон муаммоси #муаллиф ғоявий-бадиий нияти

117-121 253 Aug 17, 2022 6:23:16 PM
Аннотация

Ушбу мақолада В.А.Абдуллаев, Ҳ.Расул, В.Мирзаевлар томонидан нашрга таёрланган монография ва тўплам китобларда Нишотийнинг Навоий ғазалларига боғлаган таҳмисларидан намуналар келтирилган. Уларни ўзаро асл матн билан биргаликда қиёслаш орқали матний ўзгаришлар ва манбалардаги матнларнинг асосий фарқи фонетик ва лексик сатҳ бирликларида аниқланади.

#Матн #ғазал #мухаммас #тахмис #фонетик фарқ

87-90 355 Aug 17, 2022 6:25:18 PM
Аннотация

 Мақолада бугунги ёшларнинг диний ва дунёвий қарашларини янада ривожлантириш, уларнинг билишнинг ақлий, эмпирик, ҳиссий каби турларини яққол тарзда англаб олиши, ҳаётий идеаллик муносабатлари, социал муносабатда  оилавий  бахт-саодат  муносабатларини  шакллантириш,  ёшларнинг  мустақил  фикрлайдиган юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб камол топишлари, дунёни нафақат билиш, балки илмий билиш ёшларимизнинг ахлоқий маданиятини юксалтириш омиллари эканлиги ёритилган.

#антропологик #ислом догматикаси #ортодоксал қарашлар #теологик тасаввурлар #эвдемонологик мерос #социоантропологик хусусият #социал муносабатлар #бахт белгиси – билим #бахт-саодат феномени

91-94 357 Aug 17, 2022 6:30:14 PM
Аннотация

 Мақолада  XX  асрнинг  20-йилларида  Туркистон  ва  Бухоро  Республикаларининг  саъй-ҳаракати  билан иқтидорли ёшларни хорижга юбориш масаласи ҳақида фикр юритилган. Хусусан, бу даврда Германиянинг олий ва  ўрта  махсус  таълим  муассасаларида  ўқишга  юборилган  ёшлар  орасида  Фарғона  водийсидан  бўлган андижонлик  Темурбек  Казбековнинг  шахсияти  ҳамда  фаолияти,  унинг  Германияда  таълим  олиш  даври ёритилган. 

#жамғарма #“Кўмак” уюшмаси #Берлин #уюшма #“Умид” #“Эл-юрт умиди” #Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши #Олимжон Идрисий #Хайринисо Исмоилова #Георгий Мейерсон

95-97 280 Aug 17, 2022 6:33:23 PM
Аннотация

Рус  шоираси,  таржимон  А.Ахматова  ХХ  аср  рус  адабиётининг  ёрқин  намояндаси  ҳисобланади.  Ушбу мақола А.Ахматова ижодида метафоранинг аҳамиятини ўрганишга бағишланган. 

#метафора #символизм #анъанавий метафора #Кумуш аср #акмеизм

98-100 216 Aug 17, 2022 6:36:23 PM
Аннотация

Мақолада Ҳамзанинг “Ўзбек хотин-қизларига” ғазали Амирий ва Фазлий каби салафларининг айни вазн, радиф, қофия ва бадиий санъатлар асосида яратилган ғазаллари билан қиёсан ўрганилиб, унинг Фазлийнинг Амирий ғазалига татаббуси таъсирида ёзилган бутунлай янги асар эканлиги кўрсатиб берилган.   

#ғазал #қофия #радиф #ўзига хослик #вазн #“татаббу”

FarDU Ilmiy Xabarlari, 2019-5