2018-3

Articles

5-9 396 Aug 11, 2022 1:52:37 PM
Annotation

Ушбу мақолада функция хоссаларидан фойдаланиб баъзи мисоллар ечимларини топиш методикаси келтирилган.

#баҳолаш усули #комбинацияланган ифодалар

10-13 338 Aug 11, 2022 2:04:22 PM
Annotation

Ушбу мақолада иккинчи тартибли оддий дифференциал тенглама учун Бицадзе-Самарский шартли ва биринчи тур интеграл шартли масала ўрганилган.

#дифференциал тенглама #чегаравий масала #Бицадзе-Самарский шарти #интеграл шарти

14-19 374 Aug 11, 2022 2:13:28 PM
Annotation

Айланиш пайтида ўтказувчи механизмларга тушадиган юк кучи юқори бўлиб, бу камар материали чўзилувчанлигининг ҳисобга олинишини тақозо этади. Мақолада берилган тезликда стационар режимда
айланадиган иккита ички ва иккита ташқи шкивли ўтказувчи механизм камарининг айланишига оид қўйилган масала ечими келтирилган.
 

#босим #деформация #чўзилиш #камар #ўқ #айланиш #таранглик #шкив #транцендент #реактив куч #бир хил таъсир этувчи кучлар

20-23 393 Aug 11, 2022 2:20:46 PM
Annotation

Мақолада клиник жиҳатдан соғлом сигирларда жароҳат микроорганизмларининг жами ДНКларини ажратиб олиш ва тозалаш усулларини оптималлаштириш кўрсатилган.

 

#микробиота #молекуляр-генетик анализ #ямоқ #чорва ҳайвонлари

24-26 362 Aug 11, 2022 4:08:37 PM
Annotation

Мақолада мевали боғларнинг ҳосилдорлигини оширишнинг асосий омилларидан бири - уларни
зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш эканлиги ѐритилган. Кейинги йилларда республикамизда
ўсимликларни ҳимоя қилиш борасида атроф муҳит, инсонлар ва жонзотлар учун безарар бўлган биологик
кураш усулини қўллашга катта аҳамият берилмоқда. Бунга турли ҳашаротлардан ажратиб олинадиган
феромонлардан фойдаланишни мисол қилиб келтириш мумкин. Ҳар йили ўсимлик дунѐсига зарар келтирувчи
ҳашаротларнинг феромонларини синтетик усуллар ѐрдамида олиш ва улардан амалиѐтда фойдаланиш
катта аҳамиятга эга.
 

#синтез #реакция #ҳайдаш #ИҚ спектроскопия #кимёвий препарат #трифенилфосфин #феромон #унум #гексан #кимѐвий константа #Шарқ мевахўри #алкандиол #бром-алканол #комплекс туз #ИҚ спектр #физик-кимѐвий хосса #ЮҚХ #система: эфир:гептан (1:1) #натрий сульфат #дихлорметан

27-31 275 Aug 11, 2022 4:20:26 PM
Annotation

Мақолада Сирдарьѐ дарѐсидан олти ўй давомида овланган (август-декабрь 2016- январь 2017) оддий қора балиқнинг тана массаси ва узунлиги ўртасидаги боғлиқлик ҳамда нисбий тўйинганлик коэффициенти
ҳақида ѐзилган.
 

#тана массаси ва узунлик ўртасидаги боғлиқлик #нисбий тўйинганлик коэффициенти

32-35 314 Aug 11, 2022 4:25:20 PM
Annotation

Мазкур мақолада Ўрта Осиѐдаги тўғонли кўлларни генетик таснифлаш масалалари баѐн этилган.
 

#тўғонли кўллар #қулама кўллар #морена кўллар #музлик кўллари

36-39 306 Aug 11, 2022 4:29:29 PM
Annotation

Мақолада сифатнинг ижтимоий-иқтисодий ва фалсафий жиҳатлари, шаклларининг хусусиятлари, унинг иқтисодий ўсиш омилларидан бири сифатида баҳолашни таъминлашга қаратилган фикр ва хулосалар
баѐн этилган.
 

#сифат #иқтисодий сифат #сифатни шакллантириш жараѐни #сифат таъминоти #сифат омиллари

40-44 268 Aug 11, 2022 4:40:32 PM
Annotation

Мазкур мақолада халқаро тажриба асосида Ўзбекистонда кимѐ саноати иқтисодиѐтини инновационривожлантириш ва модернизациялаш асосида кимѐвий маҳсулотларни, воситаларни, нефть-кимѐ саноатини
янада ривожлантиришда қўшни давлатлар билан ўзаро фойдали алоқаларни йўлга қўйиш, фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг истиқболлари тўғрисидаги фикрлар ва қарашлар ўз ифодасини топган

 

#инновация #Модернизация #кимё саноати #халқаро тажриба

45-48 323 Aug 11, 2022 4:46:05 PM
Annotation

Мақолада Шўро ҳокимиятининг Бухородаги куч ишлатиш органлари: инқилобий трибуналлар, ЧК, ГПУ ходимларининг ерли халққа нисбатан юритган репрессив сиѐсати ѐритилган.

 

#қатағон #ГПУ #инқилобий трибуналлар #ЧК #диктаторлик комиссияси #Шарқий Бухоро #Ғарбий Бухоро

45-48 329 Aug 11, 2022 4:46:09 PM
Annotation

Мақолада Шўро ҳокимиятининг Бухородаги куч ишлатиш органлари: инқилобий трибуналлар, ЧК, ГПУ ходимларининг ерли халққа нисбатан юритган репрессив сиѐсати ѐритилган.

 

#қатағон #ГПУ #инқилобий трибуналлар #ЧК #диктаторлик комиссияси #Шарқий Бухоро #Ғарбий Бухоро

95-98 285 Aug 11, 2022 4:48:26 PM
Annotation

Мақолада математика фани ўқитувчиларини тайѐрлашда фанлараро алоқадорликнинг аҳамияти масалалари очиб берилган.

#касбий йўналганлик #узвийлик #фанлараро алоқа #элементар математика #математик анализ

49-52 461 Aug 11, 2022 4:50:02 PM
Annotation

Мақолада Тўхтамишхон ва Амир Темур қўшинлари ўртасида бўлиб ўтган Чукалак жанги тарихи ѐзма манбалар асосида ѐритиб берилган.

 

#Фарғона водийси #Амир Темур #Андижон #Хўжанд #Сиғноқ #Жўжи улуси #Ўтрор #Саброн #Чукалак #илғор

99-100 287 Aug 11, 2022 4:51:27 PM
Annotation

Ушбу мақолада  ядросида Бессель функцияси қатнашган иккита ўрамсиз интеграл операторлар ва уларнинг композицион хоссалари ўрганилган.
 

#Бессель-Клиффорд функцияси #ўрамсиз операторлар

53-55 364 Aug 11, 2022 4:57:26 PM
Annotation

Мақолада ―Туркестанский сборник‖ манбалари асосида XIX аср охири - XX аср бошларидаги Фарғона вилояти аҳолисининг ўсиш даражаси сабаблари, чор Россиясининг рус аҳолисини кўчириш сиѐсати оқибатлари тадқиқ этилган.

 

#Туркистон генерал-губернаторлиги #империя #мустамлака #этник таркиб #посёлка #Чор Россияси #―Туркестанский сборник‖ газетаси #помешчик #ҳарбий истеҳком

101-102 369 Aug 11, 2022 5:02:05 PM
Annotation

Мақолада сигирлар рационига иссиқ буғ билан ишлов берилган арпа ва азотли омихта қўшимчалар киритилиши озуқа таркибидаги тўйимли моддаларларнинг ҳайвон организми томонидан юқори даражада ўзлаштирилишига  ва сут маҳсулдорлигининг кўпайишига олиб келиши ѐритилган.

#рацион #жадал технология #амидоконцентрат қўшимчалар #экструдирлаш #иссиқ буғ била ишлов бериш #ҳазмланиш

56-59 302 Aug 11, 2022 5:06:39 PM
Annotation

Мақолада халқ ўйинлари, жумладан, болалар ўйинларининг келиб чиқиш тарихи ва уларнинг баркамол авлод маънавий-ахлоқий тарбиясидаги аҳамияти баѐн қилинган.

#урф-одат #жисмоний #эстетик #халқ ўйинлари #маънавий мерос #ахлоқий #анъана-удум #―xола-хола‖ ўйини #―яширин топалоқ‖ #―кўз бойлаш‖ #―қоровул бола‖ #―зим-зиѐ‖ #―ушла-ушла‖ #―боғбон қоровул‖ #руҳий компонентлар

60-62 245 Aug 11, 2022 5:09:53 PM
Annotation

Мазкур мақола этномаданият ривожида анъана ва урф-одатларнинг ўрни ва унга давлат сиѐсати даражасидаги эътибор ҳамда илмий-тадқиқот ишларининг  маданий асослари фалсафий таҳлил қилинган.

#анъана #қадрият #этнос #ахлоқ #миллатлараро муносабат #халқ анъанаси

63-65 267 Aug 11, 2022 5:33:48 PM
Annotation

Мақолада роман жанри культурологик жиҳатдан қиѐсланади. Забардаст қирғиз ѐзувчиси Чингиз Айтматовнинг ―Жамила‖ қиссаси ва истеъдодли ўзбек ѐзувчиси Луқмон Бўрихоннинг ―Жазирамадаги одамлар‖ романи қиѐсий таҳлил этилиб,  икки асарга хос мавзу ва ғоя талқини очиб берилади.

#жанр #роман #тадриж

66-68 373 Aug 11, 2022 5:36:29 PM
Annotation

Мақолада Исажон Султон романларида илгари сурилган олам ва одам концепцияси ѐритилган. Ёзувчи ҳикояларининг бадиий-ғоявий мазмуни постмодернизм йўналиши тамойиллари асосида таҳлилга тортилиб, глобализация даврида инсоният қаршисида турган янги мақсад ва вазифаларнинг бадиий ифодаси ўрганилган.

#модернизм #постмодернизм #хаос #шахс концепцияси #олам ва одам концепцияси

69-71 295 Aug 11, 2022 5:39:19 PM
Annotation

Ушбу мақолада Абдулла Қодирийнинг ―Ўтган кунлар‖ асарининг олмонча ва русча таржималардаги портрет ва сифатлашлар қиѐслаб ўрганилган. Асарнинг русча ва олмонча таржималаридаги камчиликлар таҳлил қилинган.
Таржимонлар йўл қўйган хатоликлар очиб берилган.

#портрет #сифатлаш #асарнинг русча ва олмонча таржимаси #бевосита ва билвосита таржима #қиѐсий таржима

72-75 270 Aug 11, 2022 5:43:36 PM
Annotation

Мақолада ўзбек адабиѐтида кундош мавзусининг ѐритилиши, унинг ижтимоий-психологик омиллари тадқиқ этилган ҳамда руҳий-маънавий асоси очиб борилган.

#миллий характер #aѐллар характери #аѐл руҳияти #кундош образи #келин образи

76-78 399 Aug 11, 2022 5:48:14 PM
Annotation

Мақолада ўзбек тилшунослигидаги қўшма гаплар, уларнинг семантикасига доир фикрлар, қўшма гап қисмлари ва уларнинг боғланиши, эргаш гапли қўшма гап қисмлари ўртасидаги мазмуний муносабатлар тўғрисида сўз юритилади.

#семантик муносабат #содда гап ва қўшма гаплар семантикаси #боғланган #боғловчисиз ва эргашган қўшма гаплар

79-83 255 Aug 11, 2022 5:50:40 PM
Annotation

Мақолада, асосан, айтилган фикрни далиллаш учун кўпроқ ташбиҳдан  фойдаланилиши, лексик бирликларнинг истиоравий қўлланишида уларда нисбий мустақиллик бўртиб туриши, халқ мақоллари эса методологик характерга эга бўлганлиги учун ҳар бир вазиятда ўзига хос вазифа бажариши ѐритилган.

#мақол #бадиий санъат #истиора #нутқий воқелик #онглилик #онгсизлик #лисоний имконият #лафзий санъат #маънавий санъат #ташбиҳ #методологик вазифа

84-86 254 Aug 11, 2022 5:54:05 PM
Annotation

Мазкур мақолада замонавий тилшуносликнинг янги тушунчаларидан бири бўлган градуонимия ҳодисасининг синтаксисда намоѐн бўлиши ҳақида сўз боради. Бунда синтактик бирликлар ва ҳодисалар орасидаги градуонимик муносабатлар ҳамда уларнинг ўзига хос хусусиятлари ўрганилган ва мисоллар ѐрдамида далилланган.

#сўз #градуонимия #синтаксис #гап #градуонимик муносабат #сўз бирикмаси #синтагма #синтактик градуонимия #сўз тизмаси

87-91 163 Aug 11, 2022 5:56:57 PM
Annotation

Мазкур мақолада ―Давлат талим стандарти‖ асосида  асосий гимнастика ва спорт ўйинларининг аҳамияти ҳақида сўз боради. Болалар боғчаларида асосий гимнастикадан фойдаланиши ҳамда мактабгача ѐшдаги болаларнинг жисмоний тарбияси асосан гимнастик машқлардан иборат эканлиги ҳақида маълумотлар берилади.

#юриш #сакраш #гимнастика #эркин машқлар #югуриш #саф машқлар #ривожлантирувчи машқлар #амалий машқлар #улоқтириш #тирмашиб чиқиш #ошиб ўтиш #эмаклаб ўтиш #мувозанат сақлаш

92-94 202 Aug 11, 2022 5:59:47 PM
Annotation

Мақолада  Ўрта Осиѐ наққошлик санъати тарихи ҳақида маълумотлар берилган. Икки минг йиллик тарихга эга бўлган ўзбек  амалий санъати намуналари ҳозирда ҳам кишиларни ҳайратга солмоқда.

#тарих #санъат #наққош #грих #кундал

103-105 174 Aug 11, 2022 6:03:30 PM
Annotation

Мақолада хўжалик юритувчи субъектларнинг хусусий капитали таркибида жойлашган резерв капиталнинг бухгалтерияда ҳисобга олиниши ва уни ҳисобдан чиқариш бўйича мавжуд муаммонинг ечими ўз ифодасини топган.

#қайта баҳолаш #бухгалтерия ҳисоби тамойиллари #мувофиқлик тамойили #асосий воситаларни қайта баҳолаш #узоқ муддатли активлар #узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар #харажатларни тан олиш

106-107 231 Aug 11, 2022 6:06:08 PM
Annotation

Мақолада академик В.В. Бартольднинг Шоҳруҳ мирзонинг давлатчилик фаолияти хусусидаги айрим мулоҳазалари тарихий манбалар асосида тадқиқ этилган.

#Ҳиндистон #Хитой #Амир Темур #Шоҳруҳ мирзо #суюрғол #қурултой #Саброн #Хуросон #хожа #Ҳирот

108-110 330 Aug 11, 2022 6:09:34 PM
Annotation

Ушбу мақолада болалар нутқий фаолиятининг шаклланиши, йўналишлари,  ривожланиш тамойиллари каби масалалар кўриб чиқилган.  Л.С.Виготский, А.Р.Лурия ва С.Н. Цейтлин каби кўплаб изланувчилар ишлари таҳлил қилинган.

#диалог #онтолингвистика #нутқнинг ривожланиши #онтобилингвалогия #нутқий феномен #нутқнинг ташқи ва ички томонлари

111-112 244 Aug 11, 2022 6:12:13 PM
Annotation

Мақолада Бобур шеъриятининг фалсафий хусусиятлари ва маъноларидаги хилма-хиллик ҳақида сўз боради.

#кечинма #бадиий ифода #дунёқараш #образлилик #лирик қаҳрамон #фалсафий жиҳатлар #ғояларнинг хилма-хиллиги #юрт соғинчи #айрилиқ #идеал тушунчалар

113-115 179 Aug 11, 2022 6:14:35 PM
Annotation

Мақолада Луқмон Бўрихоннинг ―Жазирамадаги одамлар‖ романига эпиграф қилиб олинган топишмоқнинг асар воқеаларини очиб беришдаги поэтик вазифаси ѐритилган.

#фольклор #Топишмоқ #эпиграф #роман сюжети

116-117 302 Aug 11, 2022 6:16:49 PM
Annotation

Мақолада бадиий нутқда қўлланилувчи ноодатий боғланишларнинг услубий хусусиятлари тўғрисида сўз юритилади.

#аниқловчи #оксюморон #валентлик муносабати #ноодатий боғланиш #атрибутив бирлик #аниқланмиш

118-119 255 Aug 11, 2022 6:19:36 PM
Annotation

Ушбу мақолада нутқ маданияти масалаларининг ўрганилишига доир тилшунос олимларнинг  илмий- тадқиқий ишлари ва қарашлари тадқиқ этилган..

#мурожаат #тил #нутқ #мотив #нутқий мулоқот

120-122 168 Aug 11, 2022 6:22:40 PM
Annotation

Ушбу мақолада немис тили дарсларида лексикани ўқитиш методлари ҳамда усуллари ҳақида атрофлича фикр юритилган.

#оғзаки нутқ #лексика #сўз бойлиги #нутқнинг ривожланиши #махсус матнлар #семантизация #методик тестология #грамматик ўзгаришлар

123-125 284 Aug 11, 2022 6:25:46 PM
Annotation

Мақолада Ўрта асрларда (VII –XIV) яшаган аллома ва мутафаккирларнинг асарларида таълим-тарбия, ахлоқ-одобга оид  педагогик  фикрлар, ижтимоий тараққиѐт учун муҳим бўлган инсонпарварлик, билимга эътиқод, халқ манфаатини ҳимоя қилиш, миллий маънавиятни улуғлаш, комил инсон ва етук жамоага эришиш каби масалалар ѐритилган. Ўрта асрларда аллома ва мутафаккирларнинг педагогик фикрлари инсонпарварлик ғоялари таълим-тарбия жараѐни билан боғланиб, жамият тараққиѐтида тарбия нақадар зарурлиги, унинг моҳияти ва мазмуни интерфаол методлар асосида ѐритилган.

#аллома #фикр #мутафаккир #педагогик фикр #педагогик фикрнинг пайдо бўлиши #таълим-тарбия бирлиги

FarDU Ilmiy Xabarlari, 2018-3