Articles : Xoldorov Sh
Айланиш пайтида ўтказувчи механизмларга тушадиган юк кучи юқори бўлиб, бу камар материали чўзилувчанлигининг ҳисобга олинишини тақозо этади. Мақолада берилган тезликда стационар режимда
айланадиган иккита ички ва иккита ташқи шкивли ўтказувчи механизм камарининг айланишига оид қўйилган масала ечими келтирилган.
#босим #деформация #чўзилиш #камар #ўқ #айланиш #таранглик #шкив #транцендент #реактив куч #бир хил таъсир этувчи кучлар
Мақолада толали материаллар тозалагичларининг колосникли панжаралари бўлган мавжуд конструкциялари таҳлили келтирилган. Тавсия қилинган конструкциядаги толали материаллари тозалагичи колосниклари схемаси ва ишлаш принциплари берилган. Тавсия қилинган колосник панжарани ишлаб чиқариш синовлари натижалари келтирилган. Тозалагич цилиндри арра тишлари учидан колосникларгача бўлган тирқишнинг тозалаш зонасида камайиб бориши тартибида ўрнатилган металл ва пластмассали колосникларни қўллаш натижасидаги самарадорлиги қайд қилинган.
#резина #синов #тозалаш самараси #тозалагич #толали материал #тирқиш
Мақолада пахтани йирик чиқиндилардан тозалагичнинг янги самарали конструктив схемаси тақдим қилинган. Назарий тадқиқотлар асосида пахта тозалагич ишчи органларининг ҳаракат қонуниятлари аниқланган, келтирилган боғланиш графикалари таҳлили асосида тозалагич ишчи органларининг тавсия қилинажак параметлари аниқланган.
#чўткали барабан #таранглик #пахта тозалагич #ҳаракат режими #тасмали узатма #бурчакли тезлик #ҳаракатлантиргич роторининг инерцияси #динамик характеристика #диссипатив хоссалар