2019-4

Maqolalar

6-12 305 Aug 16, 2022 3:19:29 PM
Annotatsiya

Мақолада тартибла нган статистикалар ва танланма кўлами учун концентрация функциясини баҳолаш масаласи ўрганилган.

 

#тартибланган статистикалар #танланма кўлами

13-19 409 Aug 16, 2022 3:32:40 PM
Annotatsiya

Мақолада ҳаракатланувчи объектларнинг бошланғич ҳолатлари ва бошланғич тезликлари чизиқли боғлиқ ҳамда бошқарувлари геометрик чегараланишга эга ҳол учун иккинчи тартибли дифференциал
ўйинларда қувиш-қочиш масаласи ўрганилган. Бунда қувувчи ва қочувчи учун янги етарлилик шартлари таклиф қилинган.

 

#дифференциал ўйин #қочувчи #тезланиш #геометрик чегараланиш #қувловчи #бошланғич ҳолат

20-24 422 Aug 16, 2022 4:24:08 PM
Annotatsiya

Mақолада йод танқислигининг келиб чиқиш сабаблари, дунёда ва Ўзбекистонда йод танқислиги ҳолати, уни даволашда ишлатиладиган синтетик ва табиий дори воситалари тўғрисида сўз юритилади. Дори-дармон сифатида ишлатилиб келинаётган озиқ-овқат қўшилмаларидан “Алкоман” озиқ-овқат қўшилмаси ва ундан дамлама тайёрлаш ҳамда истеъмол қилиш ҳақида маълумотлар берилган.

 

#Қалқонсимон без #йод танқислиги #иммунитетнинг пасайиши #руҳий нотинчлик #трийодин #дийодтирозин #трийодтиронин гидрохлорид #тирекомб #радиоактив йод

25-29 323 Aug 16, 2022 4:30:07 PM
Annotatsiya

Бугунги кунда фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш, экспорт ўрнини босувчи маҳаллий доривор препаратлар яратиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Ушбу мақолада Ўзбекистон ҳудудида
ўсувчи Betula pendula дарахти пўстлоғи таркибидан бетулин ажратиб олиш, ажратиб олинган бетулин асосида унинг турли хил ҳосилаларини синтез қилиш, олинган моддаларнинг тузилишини ўрганишнинг физикавий методлари баён этилган. Бу изланишлар асосида маҳаллий доривор моддалар яратиш ишлари амалга оширилади.

 

#экстракция #ИКспектроскопия #бетулин #Betula pendula #бетулон кислота #Джонс реактиви #гаултерин #фитостерин

30-36 404 Aug 16, 2022 4:38:32 PM
Annotatsiya

Мақолада пиво маҳсулотларининг кимёвий таркибига кўра, уларга хос бўлган, товар ҳолатини белгиловчи физик-кимёвий кўрсаткичлар таҳлил этилиб, мавжуд товар кодларини дифференциялаш ва янги
товар маҳсулотлар учун код бериш мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда тайёр пиво маҳсулотларини анализ қилишнинг янги, тезкор усулларини амалиётга татбиқ этиш йўллари келтирилган.

 

#ферроцен #пиво #пивонинг кимёвий таркиби #пивонинг физик-кимёвий кўрсаткичлари

37-43 205 Aug 16, 2022 4:46:05 PM
Annotatsiya

Мақолада Agropyron cristatumни тоғ яримчўлликларида иқлимлаштиришнинг биоморфологик хусусиятлари ҳамда ундан лалмикор ерларда фойдаланишнинг иқтисодий истиқболлари тадқиқ этилган.

 

#онтогенез #биоморфологик хусусиятлар #яширин давр #виргинил давр

44-45 216 Aug 16, 2022 4:51:33 PM
Annotatsiya

Мақолада қора калхат(Milvus migrans)нинг Фарғона водийсидаги ҳаёт цикли ҳақида маълумот берилган. Уларнинг ўз жуфтини топиши, урчиши, ин қуриши кўрсатилган. Ин қуриш вақти учиб келиши билан мос келиши ҳамда учиб кетиш вақтлари баён қилинган.

 

#полапон #ўлаксахўр #сайҳонлик #санитарлик #СИТЕС

46-49 307 Aug 16, 2022 4:58:54 PM
Annotatsiya

Мақолада оч тусли бўз тупроқлар шароитида доривор тиканли ковул (Capparis spinosa) ўсимлигининг морфогенетик хусусиятлари, макро ва микроэлемент таркиби, биологик сингдириш коэффициенти ўрганилган, шунингдек, макроэлементлардан фосфорга, микроэлементлардан руҳга талабчанлиги юқори эканлиги исботланган.

 

#тур #оч тусли бўз #концентрация кларки #доривор тиканли ковул #морфогенетик #макро- ва микроэлементлар таркиби

50-52 301 Aug 16, 2022 5:17:32 PM
Annotatsiya

Мақолада республикамизнинг тоғ олди ва ости текисликларида кенг тарқалган суғориладиган типик бўз тупроқларнинг морфогенетик хусусиятларининг шаклланиши, уларнинг суғориш таъсирида ўзгариши ва
тупроқ унумдорлигини баҳолашдаги роли ёритилган.

 

#унумдорлик #суғориладиган типик бўз тупроқ #морфологик белгилар #генетик хусусиятлар #агроирригация ётқизиқлари #туз таркиби

53-57 295 Aug 16, 2022 5:31:33 PM
Annotatsiya

Мақолада Марказий Фарғона ҳудудида тарқалган суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларнинг генетик қатламларидаги лантаноидлар ва радиоактив элементларнинг геоэнергетик хусусиятлари ўрганилган. Шу
билан бирга, ушбу элементларнинг тупроқ қатламларидаги миқдорлари уларнинг геоэнергетик хусусиятларига боғлиқ ҳолда тарқалиши аниқланган ҳамда элементларнинг концентрация кларки геокимёвий
спектри ишлаб чиқилган.

 

#оғир металлар #миграция #элемент #аккумуляция #геоэнергетик #радиоактив #лантаноид #кларк концентрация

58-62 280 Aug 16, 2022 5:40:37 PM
Annotatsiya

Мақолада ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг инновацион шакли бўлган кластер назарияси, ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини ташкиллашдаги афзалликлари, хориж тажрибаси ҳамда унинг шаклини
Ўзбекистонда пилот лойиҳа сифатида жорий қилиш масалалари ёритилади.

 

#кластер #рақобатбардошлик #кластерлаштириш #кластер стратегияси #илмий-тадқиқот марказлари

63-65 233 Aug 16, 2022 5:50:53 PM
Annotatsiya

Мақолада республикамизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар жараёнида хизмат кўрсатиш соҳасидаги ўзгаришлар ва бу соҳага хорижий инвестицияларнинг жалб этиш жараёнлари ёритилган.

 

#хорижий инвестиция #хизмат кўрсатиш турлари

66-68 290 Aug 16, 2022 5:58:49 PM
Annotatsiya

Мақолада Фарғона давлат университети тузилмасидаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи ҳақида батафсил маълумотлар берилган. Музей жойлашган асосий бино тарихи ёритилган.

 

#қўлёзмалар #музей заллари #зкспозиция #экспонатлар #фотосуратлар #асосий бино #архив ҳужжатлари #тарихий буюмлар

69-72 274 Aug 16, 2022 6:06:08 PM
Annotatsiya

Мақолада республикамизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли тоифаларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимининг шаклланиши, ушбу тизимнинг натижа ва муаммолари, Ўзбекистоннинг ўтиш даврида ижтимоий ҳимоя сиёсатининг ислоҳотлар даврийлиги Фарғона водийси мисолида очиб берилган.

 

#бозор иқтисодиёти #ўтиш даври #ижтимоий ҳимоя #ногиронлар #кўп болали оилалар #кам таъминланганлар #етим-есирлар #ёлғиз қариялар #пенсионерлар

73-75 382 Aug 16, 2022 6:16:53 PM
Annotatsiya

Мақолада темурийлар даврида қишлоқ хўжалигининг энг муҳим тармоқларидан бири бўлган боғдорчиликнинг ривожланиши ва бу соҳада ихтисослашган марказларнинг шаклланиши, шунингдек,
боғдорчиликнинг тараққий этиши масаласи тадқиқ этилган.

 

#ихтисослашув #ўрик #боғдорчилик #узум #анор #боғдорчилик марказлари #нок #“субҳоний” #“донаи калон” #бодом #чорбоғ-сарой

76-79 256 Aug 16, 2022 6:24:36 PM
Annotatsiya

Мақола XX асрнинг 20-30 йилларида Ўзбекистонда қарор топган большевикларнинг тоталитар режимига қарши вужудга келган мухолифатдаги ташкилот ва гуруҳлар фаолияти тарихига бағишланади.

 

#режим #партия #большевик #мухолифат #ташкилотлар #гуруҳлар #оғмачилик #“Иттиҳод ва тараққий” #“Бирлик” #“Миллий иттиҳод” #“Миллий истиқлол” #“Гап” #“Темур” #“Ботиргапчилар”

80-83 280 Aug 16, 2022 6:32:37 PM
Annotatsiya

Мақолада Бухоро амирлигида расмий элчилик вакилларини кутиб олиш билан боғлиқ масалалар ўрганилган. Кутиб олиш тадбирлари билан боғлиқ маълумотлар амирликка ташриф буюрган элчилик вакилларининг хотиралари, қайдлари ҳамда архив манбалари асосида ёритилган. Шунингдек, элчиларни қабул қилиш жараёнларида содир бўлган ўзгаришлар ҳам таҳлил этилади.

 

#мактуб #қўшбеги #бек #элчи #амир #фойтун #расмий қабул #мирохўр

84-93 252 Aug 16, 2022 6:52:01 PM
Annotatsiya

Мақолада антик давр олимлари ва Ўрта аср Шарқ алломаларининг аниқ фанларга оид 60 га яқин асарларини Испания таржима марказларида лотин тилига таржима этилишига оид маълумотлар тавсифланган.
Бунда, XII–XIII асрларда Испанияда олиб борилган таржима фаолияти тарихига доир илмий адабиётлардаги маълумотлар жамланиб, таҳлил этилган ва таснифланган.

 

#физика #биология #илмий мерос #араб тили #фалакиёт #таржимонлар #таржималар #антик давр олимлари #ўрта аср Шарқ алломалари #асарлар #кимё #лотин #метеорология #«Толедо мактаби»

94-97 265 Aug 16, 2022 6:56:18 PM
Annotatsiya

Мақолада Россия империяси аҳолисининг Туркистон минтақасига кўчирилиши жараёнларини ўрганишда “Туркистон тўплами”нинг манбавий аҳамияти тадқиқ этилган.

 

#манба #пахта #вилоят #ғалла #кўчириш #“Туркистон тўплами” #аграр масала #славян аҳоли #губерния #посёлка #кўчириш марказлари #амалдор #колонизация #немисменнонитлари #рус қишлоғи

98-102 254 Aug 17, 2022 2:19:55 PM
Annotatsiya

Мақолада Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида ёшлар сиёсати ҳуқуқий асосларининг яратилиши, ёшларнинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий фаоллигини ошириш ва уларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмуни тарихий контекстда кўриб чиқилган. Шунингдек, унда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ёшлар сиёсатининг механизмлари, йўналишлари, жорий ҳолати, бу борада тўпланган миллий тажрибанинг ўзига хос жиҳатлари,  ютуқлари ва истиқболлари, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жаҳон миқёсидаги ёшлар манфаатлари борасидаги ташаббусларининг объектив сабаблари ҳақида сўз юритилади.

#ёшлар сиёсати #ёшлар #сиёсат #ёшлар тарбияси #ёшлар фаоллиги #ёшлар қатлами #ёшлар ҳуқуқ ва манфаатлари #ёшлар ташаббуслари #иқтидорли ёшлар #ёш кадрлар #миллий тажриба #дунё ёшлари #ёшлар муаммолари #ёшлар ва диний экстремизм

103-105 269 Aug 22, 2022 1:52:14 PM
Annotatsiya

Мақолада ўзбек фалсафасининг янгиланиш зарурати, бугунги воқеликлар нуқтаи назаридан фалсафанинг истиқлолгача даври ортда қолгани, сохта тушунча ва тамойилларга эҳтиёжманд тузум йўқолганлиги, шунинг учун фалсафий фанларни давр талаблари даражасида такомиллаштириш, тадқиқотларни самарали ташкиллаштириш, миллий ўзликни сақлаш, халқимизнинг азалий қадриятларини асраб-авайлаш, ахборотлар дунёсида адашиб қолмаслик кўникмаларини шакллантириш тўғрисидаги фикрлар ёритилган.

 

#маънавият #тараққиёт #менталитет #Қадриятлар #диалектика #тафаккур #категория #миллий анъаналар #янгиланиш #умумфалсафий

106-109 270 Aug 22, 2022 1:59:06 PM
Annotatsiya

Мақолада Ўзбекистоннинг терроризмга қарши курашда халқаро ҳамжамиятдаги ўрни, нуфузи ҳамда барқарорлигини таъминлашда «Ғояга қарши фақат ғоя, фикрга қарши фақат фикр, жаҳолатга қарши фақат маърифат» тамойили асосида алломалар ижодидаги умуминсоний ғояларнинг аҳамияти илмий-назарий таҳлил қилинган.

 

#диний бағрикенглик #терроризм #экстремизм #бағрикенглик #ҳамжиҳатлик #муроса #оммавий террор #мутаассиблик #ислом дини ниқобидаги терроризм

110-115 207 Aug 22, 2022 2:14:53 PM
Annotatsiya

Мақолада индивидуализм ғоясининг шаклланиши сабаблари ва қонуниятлари ҳақида мулоҳаза юритилган. Индивидуализм ғоясининг Европада илдиз отиши жамиятларда шахс ёлғизлиги ва бефарқлигини кучайтириб юборгани, оиланинг янги шаклларини юзага келтиргани кўрсатиб берилган.

 

#индивидуализм #ѐлғизлик #индивидуаллик #бефарқлик

116-118 188 Aug 22, 2022 2:29:35 PM
Annotatsiya

Мақолада Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш ҳамда ижтимоий-сиёсий модернизация жараёнларини амалга оширишда сиёсий партиялар ролининг ўсиб боришининг ҳуқуқий жиҳатлари билан боғлиқ масалаларнинг таҳлили ўрин олган.

 

#парламент #либерализация #демократия #ижтимоий-сиёсий модернизация

119-123 178 Aug 22, 2022 2:35:54 PM
Annotatsiya

Ҳар доим олам ва одам билан боғлиқ мавзулар ва муаммолар мазмун-моҳияти, кўлами ҳамда таъсирчанлиги жиҳатидан умуминсоний миқёсга эга бўлган. Олам ва одам, абадийлик ва умрнинг ўткинчилиги, оламнинг чексизлиги ва ҳаётнинг мазмуни каби масалалар ҳозиргача ўз аҳамиятини йўқотмаган. Инсон бор экан, у ўзи ва ўзлигини англар экан, бундай азалий масалалар ва уларнинг турлича талқинлари абадий сақланиб қолаверади.

 

#борлиқ #фалсафа #одам #олам #дунё #маънавий ҳаёт

124-126 223 Aug 22, 2022 2:43:50 PM
Annotatsiya

Абдулла Ориповнинг бадиий ижоди мавзу-масалаларига кўра ғоят бой. Ишқ-муҳаббат ва ҳижрон изтироблари, Ватанга муҳаббат ва фарзандлик бурчи, миллат тақдири учун жон куйдириш, ўз халқи билан фахрланиш, миллий ғурур туйғулари, аёлга, онага бўлган ҳурмат ва меҳр-муҳаббат юксак маҳорат билан куйланади. Халқ ва Ватан манфаатлари она табиат ва маънавият сингари муаммолар шоир шеъриятида
муҳим ўрин тутади.

 

#бадиий тафаккур #миллий урф-одатлар #ватанни эъзозлаш #халқона поэтик тафаккур #миллий руҳ #она халқ

127-130 299 Aug 22, 2022 2:52:33 PM
Annotatsiya

Мақолада модификациянинг бадиийлик мезонлари, унинг адабиётимиздаги ўзига хослигини адабий асарлар орқали таҳлил этилади.

 

#образ #мезон #модификация #атрибут #модус #ўлчов

131-134 204 Aug 22, 2022 2:56:47 PM
Annotatsiya

Мақолада учлик жанрида бадиий макон ва вақтнинг ритмик-интонацион бирликлар негизидаги муносабати тадқиқ этилган. Бу эса шеърнинг мазмун ва шакл бирлигига ижобий таъсир этгани Анвар
Обиджон учликлари ёрдамида очиб берилган.

 

#макон #категория #вазн #вақт #шакл ва мазмун #учлик #туроқ #кичик лирик жанр

135-139 325 Aug 22, 2022 3:01:50 PM
Annotatsiya

Мақолада форс-тожик тилларидан ўзбек тилига ўзлашган сўзларда товуш ва маъно ўзгариши ҳақида сўз боради.

 

#талаффуз #луғат таркиби #нутқ товушлари #форс-тожикча сўзлар #товуш ўзгариши #маъно ўзгариши

140-144 234 Aug 22, 2022 3:12:23 PM
Annotatsiya

Мақолада рус ва ўзбек тилларидаги равишли фразеологизмларни қиёсий ўрганиш муаммолари кўриб чиқилган.

 

#архисема #равиш сўз бирикмалари #таянч бирикма #маъно мундарижаси #лексикграмматик даражаланиш #категориал чегараланиш #макросема

145-148 291 Aug 22, 2022 3:19:41 PM
Annotatsiya

Мақолада замонавий немис тилининг асосий компонент "hand" – “қўл” сўзи бўлган ФБ ларнинг қўлланилиши, функционал мазмуни ҳақида сўз юритилиб, фразеологизмларнинг таҳлили немис ва ўзбек
тиллари орқали берилмоқда.

 

#характер #инсон #нутқ #ибора #фразеологизм #функционал мазмун #“сома” #“hand” – “қўл” #ҳаракат билдирувчи

149-151 217 Aug 22, 2022 3:24:57 PM
Annotatsiya

Мақолада мустақиллик йилларида Ўзбекистонда академик қаламтасвир асосларининг тарихий тараққиёти, тасвирий санъатнинг турлари ва жанрлари ҳамда унинг тарихини ўқитишнинг методологик асослари ҳақида фикр юритилган.

 

#композиция #графика #реализм #тур #ҳайкалтарошлик #рангтасвир #Бадиий академия #Уйғониш даври қонун-қоидалари #миллий рассомчилик

152-154 283 Aug 22, 2022 3:33:07 PM
Annotatsiya

Мақолада талабалар ўқув фаоллигининг билиш фаолиятлари билан боғлиқлиги ёритилган. Талабалар билиш фаолиятининг кенгайишида ўқув вазиятларида муайян ўқув топшириқларини бажариш муҳим аҳамият касб этади. Ўқув вазиятларини лойиҳалаштиришда муаммолилик, талабаларнинг имкониятларини максимал тарзда таъминлаш, ўзаро ҳамжиҳатликда ўқитиш, мустақил ўқиш каби тамойилларга таянади.

 

#талабаларнинг билишга қаратилган фаоллиги #ўқув вазиятларини лойиҳалаштириш #муаммолилик #талабаларнинг имкониятларини максимал тарзда таъминлаш

155-158 296 Aug 22, 2022 3:57:02 PM
Annotatsiya

Мақолада мусиқа ўқитиш дарсларида ўқувчиларнинг муcиқа тинглаш компетенциясини шакллантириш бўйича ўқитувчи-педагоглар учун зарур маслаҳат ва кўрсатмалар ёритиб берилган. Мақолада мумтоз мусиқамиз намояндаларининг ижодлари юксак маҳорат билан табиатга уйғунлаштирилган ҳолда кўрсатиб берилган.

 

#компетенция #инновация #коммуникативный #ташкилий-мотивацион

159-161 159 Aug 22, 2022 4:38:20 PM
Annotatsiya

Мақолада тасаввуф таълимотининг етук олимлари томонидан унинг фалсафий асослари ҳақида билдирилган фикрлар, шунингдек ушбу таълимотнинг асосий тушунчаларидан бири бўлган вахдат-ул вужуд
назариясининг мазмун-моҳияти тадқиқ этилган.

 

#Ислом дини #ҳадис #тасаввуф #тасаввуф фалсафаси #диний-фалсафий тушунча #ваҳдат-ул вужуд

162-163 235 Aug 22, 2022 4:54:11 PM
Annotatsiya

Мақолада сȳфийликнинг тарихий ва фалсафий моҳиятини, унинг ислом маданияти ва цивилизациясидаги ȳрни, инсоннинг юксак маънавияти, диндорлик ва ахлоқий қадриятларни шакллантириш ғояларини ва шу билан биргаликда Ўзбекистонда сȳфийликнинг ҳозирги ҳолати ȳрганиб чиқилган

 

#ҳадис #Оллоҳ #зоҳидлик #обидлик #сȳфийлик

164-165 222 Aug 22, 2022 5:02:29 PM
Annotatsiya

Мақолада А. Қодирийнинг “Ўткан кунлар” асаридаги ҳаракат тасвирининг олмонча ва русча таржималардаги талқини, йўл қўйилган хато ва камчиликлар хусусида сўз юритилади.

 

#бадиий ижод #тасвир #асарнинг олмонча ва русча таржимаси #ҳаракат таржимаси #халқнинг тарихий шароити

166-167 166 Aug 22, 2022 5:10:10 PM
Annotatsiya

Мақолада тилшуносликнинг янги йўналишларидан бири ҳисобланган лингвокультурологиянинг вужудга келиши ва ривожланиш тарихи хусусида фикр юритилган.

 

#хусусият #характер #назария #система #лингвокультурология #тафаккур #коннотация #тил ва маданият

168-170 168 Aug 22, 2022 5:13:43 PM
Annotatsiya

Мақола ҳолатни ифодаловчи равишларнинг нутқ услубларида қўлланилишига бағишланган бўлиб, бунда масала мисоллар орқали ёритилган.

 

#услуб #синонимик қатор #синонимия #экспрессивлик #бадиий услуб #синонимик муносабат #илмий услуб #ҳолат равиши #сўзлашув услуби #оттенка #диалектал

171-175 161 Aug 22, 2022 5:19:56 PM
Annotatsiya

Бугунги даврда радио ва телевидение жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлаш жараёнида алоҳида аҳамиятга эга. Айни сабабдан мамлакат имижини мустаҳкамлашда аудиовизуал тармоқлардан самарали фойдаланиш масаласини ҳар томонлама ўрганиш зарур. Ушбу мақолада Ўзбекистондаги асосий теле- ва радиоканаллар фаолияти билан боғлиқ айрим масалалар таҳлил қилинади.

 

#интернет #телевидение #образ #мамлакат #имиж #радио #сайт

FarDU Ilmiy Xabarlari, 2019-4