2018-6

Maqolalar

5-10 404 Aug 12, 2022 3:04:04 PM
Annotatsiya

Мақолада парабола-гиперболик типдаги содда тенглама учун бир нолокал масала ўрганилган. Бунда соҳанинг параболик қисмида учинчи чегаравий шарт, гиперболик қисмида эса силжишли шарт берилган.
Қўйилган масала ечимининг мавжудлиги ва ягоналиги исботланган.

#ечимнинг ягоналиги #ечимнинг мавжудлиги #парабола-гиперболик типдаги тенглама #учинчи чегаравий шарт

11-16 444 Aug 12, 2022 3:07:17 PM
Annotatsiya

Мақолада ўтказилган тажриба асосида олинган статистик маълумотларни таҳлил қилиш ва бу маълумотлар асосида статистик гипотезаларни текшириш масаласи ўрганилган.

#гипотеза #боғлиқлик #корреляцион боғлиқлик #ўртача қиймат #ўртача квадратик четланиш #трансрегрессия миқдори #Фишер мезони #Стьюдент мезони #2 –хи квадрат мезони

17-20 378 Aug 12, 2022 3:10:43 PM
Annotatsiya

Мақолада каср тартибли бир оддий  дифференциал тенглама учун икки нуқтали ва  интеграл шартли чегаравий масалалар қўйилган ва уларнинг   ечимлари ошкор кўринишда топилган.

#чегаравий масала #интеграл тенглама #каср тартибли ҳосила #каср тартибли оддий дифференциал тенглама

21-24 340 Aug 12, 2022 3:12:54 PM
Annotatsiya

Мақолада мавҳум аргументли Бессель функцияси қатнашган  ўзгармас коэффициентли интегро- дифференциал тенглама учун интеграл шартли масала ўрганилган.

#оддий дифференциал тенглама #чегаравий масала #интеграл оператор #интеграл шартли масала

25-31 550 Aug 12, 2022 3:16:35 PM
Annotatsiya

В статье представлена новая конструкция пильчатой секции хлопкоочистительного агрегата с транспортирующими щеточными барабанами, имеющими различные диаметры и колосники на упругих опорах с определенной толщиной. Подробно рассматриваются конструктивные особенности рабочих органов пильчатой секции хлопкоочистительного агрегата, а также принцип его работы. Приводятся результаты испытаний пильчатой секции, по которым определены пути повышения очистительного эффекта хлопка-сырца от крупного сора.

#колебание #частота #очистка хлопка-сырца #крупный сор #пильчатый колосник #упругая опора

32-35 279 Aug 12, 2022 3:21:30 PM
Annotatsiya

Мақолада n-PbTe юпқа пардаларни экспериментал олиш технологияси ўрганилган. Юпқа пардаларда баъзи бир хусусий ҳоллар: электр ўтказувчанликнинг температурага боғлиқлиги, термоэюк коэффициенти ва термоэлектрик юпқа пардаларнинг эскириши натижасида термоэлектрик элементларнинг  IQ –нурланиш датчикларининг сезгир элементларида термоэлектрик тармоқлар сифатида фойдаланиш тадқиқ этилган.

#электр #ўтказувчанликнинг температурага боғлиқлиги #термо-ЭЮК коэффициенти #термоэлектрик юпқа пардалар

36-38 492 Aug 12, 2022 3:27:23 PM
Annotatsiya

Nitraria туркуми буталаридан ажратиб олинган индол тузилишли алкалоидлар ва уларнинг синтезланган аналоглари қаторида кимѐвий тузилиш ҳамда физиологик фаоллик орасида боғлиқлик қонуниятлари тадқиқ этилиб, хулосалар чиқарилган. Бунда гипотензив, спазмолитик хусусиятлари ҳамда заҳарли таъсири асос қилиб олинган.

#таъсир #алкалоидлар #тузилиш #индол #физиологик фаоллик #гипотензив #спазмолитик

39-42 446 Aug 12, 2022 3:30:21 PM
Annotatsiya

Мақолада Ўзбекистон ҳудудидаги баланд тоғларнинг юқори қисмида учрайдиган тоғли оч-қўнғир дашт тупроқларнинг географияси,  хосса ва хусусиятлари ҳамда заҳираси келтирилган.

#гумус #сингдирилган катионлар #тик ва горизонтал минтақавийлик #табиий-географик шароит

43-46 300 Aug 12, 2022 3:33:48 PM
Annotatsiya

Мақолада суғориладиган ўтлоқи саз тупроқдаги кимѐвий элементларнинг кларк миқдори ва концентрация кларки, кларк тақсимоти ҳамда логарифмлари келтирилган, бу кўрсаткичга кўра элементларнинг миқдори -2,0 дан 4,41 гача тебраниши исботланган.

#миграция #провинция #аккумуляция #концентрация кларки #кларк тақсимоти #логарифм #кимѐвий элемент

47-50 412 Aug 12, 2022 3:36:54 PM
Annotatsiya

Мақолада Марказий Фарғона арзиқ-шўхли ўтлоқи саз тупроқлари тадрижий ривожланишида антропоген омилнинг суғориш билан боғлиқ бўлган таъсири ѐритиб берилган.

#гипс #шўрланиш #грунт сувлари #карбонат #антропоген омил #арзиқ #енгил эрувчан тузлар

51-54 309 Aug 12, 2022 3:40:10 PM
Annotatsiya

Мақолада аҳолининг даромадларини ҳар тарафлама ошириш, айниқса уларнинг қўлида сақланаѐтган бўш маблағларни тижорат банкларига жалб қилиш жозибадорлигини ошириш, кутилаѐтган инфляция даражасининг минимал иш ҳақи миқдоридан ошиб кетмаслик ва депозитлардаги пул фоизи даражасининг инфляция даражасидан юқори бўлиши билан боғлиқ муаммолар, улар  ечимининг танқидий таҳлили тўғрисида сўз боради.

#харажат #инфляция #даромад #бюджет #фоиз #солиқ юки #солиқ тўлови #аҳоли пул жамғармалари #тижорат банклар

55-60 301 Aug 12, 2022 3:45:05 PM
Annotatsiya

Мақолада тотувликда яшаш ва бағрикенгликни таъминлаш борасида дунѐ миқѐсида олиб борилаѐтган сиѐсат, унинг халқаро сиѐсий-ҳуқуқий негизлари, бу борада Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО билан самарали ҳамкорлиги, мамлакатимизнинг халқаро ташаббуслари ҳақида сўз юритилади.

#диний экстремизм #Дин #диний бағрикенглик #тинчлик #терроризм #Ислом дини #бағрикенглик #ЮНЕСКО #тотувлик #динлараро мулоқот #ҳалқаро ташкилотлар

61-63 284 Aug 12, 2022 3:47:43 PM
Annotatsiya

Мақолада XIX аср охири - ХХ аср бошларида Туркистон минтақасида манзарали дарахтлар янги навларининг тарқалиш тарихи ҳақида манбалар таҳлили орқали илмий мушоҳада юритилади.v

#ўсимлик #бутасимон ўсимлик #юлғун #саксовул #альфа #кендир #қарағай #арча #оқ қайин

64-68 398 Aug 12, 2022 3:51:10 PM
Annotatsiya

Мақолада ТАССР Фарғона вилоятида 1923-1924 йилларда озиқ-овқат таъминотидаги узилишлар, Совет ҳокимиятининг вилоятдаги очарчилик ва озиқ-овқат тақчиллигини камайтиришга қаратилган чора- тадбирлари архив манбалари асосида таҳлил этилган.

#озиқ-овқат #уезд #ғалла #очарчилик #тақчиллик #―овқатланиш пунктлари‖ #―озиқ-овқат пунктлари‖ #Очарчилик оқибатларини тугатиш марказий комиссияси

69-73 502 Aug 12, 2022 3:55:48 PM
Annotatsiya

Мақолада Фарғона қадимги маданиятларини даврлаштиришда тадқиқотчиларнинг олиб борган изланишлари натижасида қўлга киритилган материаллар ва улар чиқарган хулосалар таҳлил қилинган. Мутахассислар томонидан тайѐрланган даврлаштиришга оид жадвал ва схемалар солиштириш орқали кўриб чиқилган.

#Фарғона водийси #даврлаштириш #моддий маданиятлар #даврий схема #археологик топилма #зироатчилар #чорвадорлар

74-76 275 Aug 12, 2022 4:02:25 PM
Annotatsiya

Мақолада Имом Бухорийнинг ҳадисларидаги ахлоқ-одоб қоидаларининг тадбиркорлик маданиятига алоқадорлиги атрофлича ўрганилган. Шунингдек, алломанинг тадбирколик маданиятига оид бошқа ҳадислари фалсафий қиѐсланган.

#маданият #тадбиркорлик #ахлоқ #ҳадислар #ислом #одоб #қоида

77-79 312 Aug 12, 2022 4:08:33 PM
Annotatsiya

Мақолада таълим-тарбия ѐшлар турмуш маданиятининг асосий элементи эканлиги эътироф этилган. Мамлакатимиз тараққиѐтининг янги босқичида ѐшлар таълим-тарбия масаласи олиб борилаѐтган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири эканлиги илмий-фалсафий таҳлил этилган.

#Ғоя #маданият #мафкура #жамият #таълим-тарбия #ёшлар #ватанпарварлик #инсонпарварлик #қалб #онг

80-82 254 Aug 12, 2022 4:11:12 PM
Annotatsiya

Мақолада ҳинд эпоси ―Панчатантра‖дан ўтган адабий-бадиий ҳодисалар, аллегорик образлар, уларнинг ўзбек адабиѐтига таъсири қиѐсан тадқиқ қилинган.

#жанр #услуб #тимсол #―Панчатантра‖ #аллегорик образ #Калила ва Димна #ҳинд эпоси #композицион тузилиш #руҳий-маънавий #ахлоқий-фалсафий

83-87 289 Aug 12, 2022 4:14:17 PM
Annotatsiya

Мақолада буюк немис шоири Ҳайнриҳ Ҳайненинг ―Қарағай‖ шеъри ва унинг таржималари ҳақида сўз боради. Мазкур шеър севишганлар ҳақида эмас, унда жамиятдан мосуво бўлган, ѐлғиз, чорасиз қарағайнинг оғир аҳволи кенг қиѐсий таҳлил қилинади.

#таржима #ҳолат #персонаж #муаммо #лирик қаҳрамон #фуқаролик ҳуқуқи #қоятош #тизимли ёндашув #маъшуқа #танҳо #висол #муаллиф концепцияси #ѐввойи шимол #ридо #рад этилган севги

88-90 380 Aug 12, 2022 4:17:37 PM
Annotatsiya

Мақолада нутқнинг таъсирчанлигини ошириш учун хизмат қилувчи лексик-семантик ва лингвостилистик ҳодисалардан бири бўлган, мантиқий ва эмоционал маъно муносабатларига асосланган услубий восита –  оксюморон ҳақида фикр юритилади.

#метафора #нутқ #лексик-семантик #лингвостилистик #метонимия #оксюморон #синекдоха #ғайриодатий бирикма #эмоционал-экспрессив #аллофрония

91-93 309 Aug 12, 2022 4:21:28 PM
Annotatsiya

Мақола инглиз ва ўзбек тиллари мисолида паремия ва фразеологик бирликларнинг концептуал гендер тадқиғига бағишланган. Объект сифатида эркак ва аѐлларнинг ижтимоий хусусиятлари, яъни ижтимоий фаолияти ҳамда ижтимоий мақоми каби маъноларнинг таҳлили натижаси жалб этилган.

#гендер #гендер кўрсаткич #концептуал таҳлил #грамматик род категорияси

94-96 308 Aug 12, 2022 4:23:51 PM
Annotatsiya

Мақолада тилшунос олим Замахшарийнинг  ―Муқаддамат ул-адаб‖ асари ҳақида маълумот берилиб, асардаги туя номлари  гуруҳларга  бўлиб  ўрганилган.

#луғат #ҳайвон номлари #туя ѐшига боғлиқ номлар #туянинг бирор белгисига боғлиқ номлар #туя аъзоларининг номлари

97-99 199 Aug 12, 2022 4:26:16 PM
Annotatsiya

Мақолада хорижий тилларни ўқитишда ѐшларнинг эстетик дунѐқарашини шакллантириш методлари баѐн қилинган. Хорижий тилларни ўқитишда талабаларнинг билимини бойитиш билан бир қаторда эстетик тарбия ва эстетик дунѐқарашни шакллантириш масалалари таҳлил қилинган. Шунингдек, талабалар орасида турли миллатлар билан алоқа воситасини мустаҳкамлашда, миллий анъаналарни намоѐн этишда хорижий тиллардан фойдаланишнинг интерактив методлари ҳақида сўз юритилади.

#метод #адабиёт #санъат #тарбия #таълим #бадиий тарбия #эстетика #нафосат #меҳнат #педагогик технологиялар #хорижий тиллар #миллий анъаналар #ҳаёт #педагогик фаолият

100-102 323 Aug 12, 2022 4:29:22 PM
Annotatsiya

Мақолада Президентимиз ташаббуси  билан амалга оширилаѐтган  мамлакат аҳолисининг соғлом турмуш тарзи жисмоний маданиятини асосий воситаси - оммавий спортни назарий асослари, жисмоний машқлар билан шуғулланишдаги энг оддий назарий билимлар  мажмуаси ѐритилган.

#оммавий спорт #жисмоний маданият #жисмоний ривожланганлик #касбий жисмоний тайѐргарлик #оммавий спорт воситалари #ҳаракат сураъти #ритми #интинсивлиги #амплитудаси #СТТ жисмоний маданияти

103-104 384 Aug 12, 2022 4:31:32 PM
Annotatsiya

В  статье речь идѐт о значении производства полноценных живых кормов  в развитии  рыбоводства.

#бентос #аквакультура #полноценный живой корм #зоопланктон

105-108 187 Aug 12, 2022 4:34:48 PM
Annotatsiya

Мақолада Ўзбекистонда маҳобатли рангтасвир асарларининг тарихий ва замонавий аҳволи ҳақида фикр юритилади. Унда, энг аввало, қадимги даврлардан бошлаб маҳобатли санъат асарларининг вужудга келиши ҳақида сўз боради. Жумладан, қадимий деворий суратлар асосида яратилган замонавий рангтасвир асарлари хусусида илмий маълумотлар берилган.

#тасвирий санъат #санъат дурдоналари #санъат тарихи #қадимги санъат #ўрта асрлар санъати #мустақиллик даври ютуқлари #рассомлар

109-111 173 Aug 12, 2022 4:38:01 PM
Annotatsiya

Мақолада Фарғона водийси вилотлари аҳолисини иш билан таъминлаш, қишлоқ жойларида янги иш ўринларини яратиш, ишлаб чиқариш, хусусий ва кичик корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш масалалари ѐритилган.

#ишсизлик #саноат корхоналари #қишлоқ

112-113 280 Aug 12, 2022 4:40:44 PM
Annotatsiya

Мақолада шахс маънавиятини юксалтириш, унинг камолотида ахлоқий қадриятларнинг аҳамияти, турмуш эстетикасининг инсон камолотидаги ўрни тўғрисидаги масала ѐритилган.

#маънавият #шахс #эстетик тарбия #меҳнат #ахлоқий қадриятлар #ахлоқий тарбия #турмуш эстетикаси #эстетик онг

114-115 363 Aug 12, 2022 4:44:39 PM
Annotatsiya

Мазкур мақолада Ўрта Осиѐнинг маданий мероси бўлган мусиқий маданият тараққиѐтининг тарихий жараѐнлари ва унинг ѐшлар мафкуравий иммунитетини шакллантиришдаги ўрни билан боғлиқ масалалар таҳлил қилинади.

#маданият #санъат #маънавият #мафкура #иммунитет #маданий мерос #мусиқий маданият #мумтоз мусиқа маданияти

116-118 148 Aug 12, 2022 4:48:05 PM
Annotatsiya

Мақолада фуқаролик жамияти қуришнинг кафолати аҳоли ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга боғлиқлиги илмий жиҳатдан ѐритилган.

#фуқаролик жамияти #ҳуқуқий давлат #сиёсий маданият #фуқаролар ҳуқуқи

119-120 339 Aug 12, 2022 4:50:22 PM
Annotatsiya

Мақолада Чўлпоннинг ―Кеча ва кундуз‖ романидаги мустамлакачиликни қоралаш ғояси ѐритилган.

#характер #Ғоя #бадиият #роман #миллий руҳ #мустамлакачилик сиёсати

121-123 154 Aug 12, 2022 4:52:36 PM
Annotatsiya

Мақолада улуғ рус ѐзувчиси Л.Н. Толстой ижодига, хусусан болалар адабиѐтига мансуб ҳикоялари яратилишига таъсир кўрсатган шарқона  мотивлар, сюжет ва ғоялар ҳақида  сўз боради.

#ижтимоий воқелик #реалистик манзара #ҳаѐт муаммолари #аҳлоқий фалсафа #Шарк адабиѐти #маърифатпарварлик ғоялари #дидактизм

124-126 169 Aug 12, 2022 4:58:18 PM
Annotatsiya

В данной статье рассматривается фольклорный текст как фрагмент культуры и  разновидность художественного текста, а также возникновение термина «сказка» и еѐ типы.

#жанр #фольклор #Текст #сказка #типы сказок #культура народа #волшебные сказки

127-128 190 Aug 12, 2022 5:01:39 PM
Annotatsiya

«Спорт» архисемали лексемалар турли тилларда ўзига хос ўрин тутади. Ушбу мақолада «спорт» семали атамалар доирасида от ва феъл лексемалар билан бирга, уларнинг валент хусусиятларини очувчи «белги» архисемали лексемаларнинг ҳам аҳамияти ҳақида сўз юритилади.

#лексема #ҳаракат феъллари #архисема #спорт анжомлари

129-132 304 Aug 12, 2022 5:04:06 PM
Annotatsiya

Мақолада бошланғич синфда масала тузиш усуллари ѐритилган.

#масала тузиш #масала шарти #расм ѐки чизма ѐрдамида масала тузиш #масалага тескари масала тузиш #масала шартини ўзгартириш

133-134 258 Aug 12, 2022 5:10:00 PM
Annotatsiya

В статье рассматриваются вопросы вне учебного изучения памятников истории и культуры Англии и формирования высокой духовности, культуры и творческого мышления у учащихся.

#культура #история #творческое мышление #духовное воспитание

135-137 317 Aug 12, 2022 5:12:33 PM
Annotatsiya

Мақолада болалар фольклорида қўлланган ―бўри‖ зооморф метафорасининг антропоцентрик таҳлили берилган.
 

#болалар фольклори #―бўри‖ зооморф метафораси

138-139 170 Aug 12, 2022 5:15:20 PM
Annotatsiya

Ушбу мақолада тахаллус ва лақабларнинг қўлланилиши хусусида сўз боради.

#лексема #сема #тахаллус #семема #семантик майдон #тушунчалар гуруҳи

140-141 315 Aug 12, 2022 5:19:13 PM
Annotatsiya

Мақола тасвирий санъат ўқитувчилари тасвирий санъат фани машғулотларида фойдаланадиган кўргазмали воситаларнинг амалий аҳамияти, реалистик тасвирлар ишлашда кўргазмали репродукциялар ўқув жарѐнининг мукаммал бўлишида етакчи ўрин эгаллаши ва улардан фойдаланиш  аҳамиятига бағишланган.

#санъат #услуб #перспектива #пленэр #абстракционизм

142-144 318 Aug 12, 2022 5:21:57 PM
Annotatsiya

Мақолада қанд лавлагининг етиштириш агротехнологияси берилган. Қанд лавлагини (намунавий) технологик карта асосида етиштириш  учун тавсиялар берилиб, иқтисодий самарадорлиги ѐритилган.

#тупроқ унумдорлиги #иқтисодий самарадорлик #алмашлаб экиш #намунавий технологик карта

145-146 323 Aug 12, 2022 5:24:41 PM
Annotatsiya

Мақолада четдан келтирилган қорамоллар бузоқлари озуқа рационида тўйимлилиги бўйича турли нисбатда дон экинлари хашагидан олинган емдан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги ѐритилган.

#тирик вазн #озуқа #рацион #кунлик ўсиш #бузоқ #истеъмол қилиш #ҳазм бўлиш #тўйимли моддалар

FarDU Ilmiy Xabarlari, 2018-6