Статьи
Ушбу мақолада ядросида Мейер функцияси қатнашган каср тартибли интегродифференциал
операторлар композициясининг битта хоссаси ўрганилган
#интегродифференциал операторлар #операторлар композицияси
Мақолада педагогик дастурий воситалардан фойдаланиб, виртуал лабораторияларни яратишда таълимнинг инновацион муаммолари ўрганилган
#лойиҳа #виртуал лаборатория #объект ва унинг хусусиятлари
Ушбу мақолада барг ўровчи қўнғизлар (Coleoptera: Attelabidae) нинг eр юзида ўрганилиш босқичлари бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар келтирилган. Олинган маълумотлар таққосланиб, келгусида Ўзбекистонда амалга оширилиши зарур бўлган муаммолар ҳақида маълумот берилган
#қўнғиз #Attelabidae #барг ўровчи #кладистик
Исследован процесс олигомеризации дифурфурилиденацетона-ДИФА. Определены скорость и порядок реакции олигомеризации ДИФА в присутствии щелочного катализатора.
#катализатор #дифурфурилиденацетон #олигомеризация #реакция константаси
Мақолада мойларнинг қовушқоқлигини оширувчи қўндирмалар олиш йўллари ва уларнинг физик-кимѐвий
хоссалари ѐритилган
#полиэтилен #модификаторлар #спиртлар #альдегид гуруҳлар
Мақола кўп йиллик бошоқдош ўсимликларнинг интродукция жараѐнидаги ҳаѐтий ривожланиш циклини ўрганишга бағишланган. Унда уч турдаги бошоқдош ўсимликларнинг ҳаѐтий ривожланиш даврлари аниқланган.
#давр #вегетация #интродукция #цикл #виргинил #имматур #ҳаѐтий ривожланиш: ювенил #базитония #мезотония #экротония #акротония #псевдолуковица
Ушбу мақолада беда остига солинган 2 ва 14 т/га майдаланган ғўзапоя, 30 т/га маҳаллий ўғит ва уларнинг ҳар хил аралашмалари бактерияларни миқдорини (17,0 - 63,5), замбуруғларни (0,5 - 4,4), актиномицетларни (1,6 - 6,0) ошириб тупроқни биологик фаоллигини яхшилаши, бу эса фитопатогенларни касалликка чидамлилигини ошириши ѐритилган.
#таъсир #омиллар #унумдорлик #бактериялар #тупроқ микрофлораси #органик моддалар
Мақолада қишлоқ хўжалиги тармоқларини модернизациялаш, ер, сув ресурсларидан, аграр хизматлардан самарали фойдаланиш, агротехникаларни жорий этиш асосида харажатларни камайтириш ҳисобига қўйилган қийматни (фойдани) ошириш йўллари ва хусусиятлари тўғрисида фикр юритилади.
#бозор иқтисодиёти #агротехнология #қишлоқ хўжалиги #капитал #ресурс #бизнес #товар #харажат #фойда #меҳнат унумдорлиги #озиқ-овқат #хомашё #қўшилган қиймат #маблағ #агроресурс #агрохизмат #ишлаб чиқариш воситаси #меҳнат воситаси #меҳнатнинг қиймат назарияси #сотувчи-олувчи #моддий-молиявий харажатлар #ер-сув ресурслари #маҳсулот таннархи #рента
Мақола Ўзбекистон Республикасида лизинг хизматлари бозорининг ривожланиш тенденциялари ва тўқимачилик тармоғида лизингнинг ривожлантириш муаммолари ҳамда уларни бартараф этиш йўлларини ѐритишга қаратилган.
#лизинг хизматлари бозори #лизинг келишувлари портфели #лизинг келишувлари сони
Ушбу мақолада Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган ислоҳотлар самарадорлигини таъминловчи омиллардан бири бўлган суғурта бозорининг иқтисодий, назарий ва ҳуқуқий асослари тадқиқ этилган
#суғурталовчи #суғурталанувчи #потенциал суғурталанувчи #авария комиссари #сюрвейер #диспаша
Мақолада Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаѐтган ислоҳотлар, уларнинг тадрижий ривожланиши, ҳуқуқий асослари, соҳага ҳукумат томонидан берилаѐтган эътибор, халқаро ҳамкорлик ва эришилаѐтган ютуқлар ҳақида сўз боради.
#таълим #таълим сифати #баркамол авлод #тадрижий ривожланиш #таълим ислоҳоти #миллий таълим модели #таълим тараққиѐти
Ушбу мақолада қуѐш образининг поэтик функцияси ўзбек лирикаси мисолида тадқиқ этилади. Шеърий асарда соя билан ўзаро қарама-қарши майдонга эга бўлган қуѐш образи бадиий ғояни намоѐн қилувчи асосий омил сифатида изоҳланади.
#анъана #образ #рамз #ранг #Қуѐш #лирик қаҳрамон #бадиий деталь #мумтоз шеърият
Ушбу мақолада тил ва унинг ижтимоий вазифалари ҳақида фикр юритилган. Бадиий асар тилидан олинган мисоллар ѐрдамида фонетик, морфемик, лексик ва синтактик воситалар орқали шахс хусусиятларининг намоѐн бўлиши кўрсатиб берилган.
#прагмалингвистика #ижтимоий вазифа #шахс хусусиятлари
Мазкур мақолада Ўзбекистонда фуқаролик жамиятига ўтиш шароитида оилавий қадриятларни ўрни илмий таҳлил қилинган.
#жамият #оила #фуқаролик жамияти #ҳуқуқий маданият #оилавий қадрият
Мақолада аҳолининг ижтимоий фаолиятида экологик онг ва маданиятни шакллантиришнинг маънавий асослари таҳлил этилган.
#иқтисодий фаолият #экологик маданият #экологик онг #шариат қонунлари
В статье описываются результаты исследований вопросов функционирования номинативных единиц в процессе коммуникации, а также национальные образы мира, получившие отражение в номинативных единицах: в лексике и во фразеологии.
#коммуникация #лексика #функционирование #номинативные единицы #образы мира
Ушбу мақолада этика фанининг бугунги кундаги аҳамияти, ахлоқ фалсафасининг инсон ҳаѐтидаги ўрни, жамиятда ѐшларни ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш масалалари ѐритилган.
#ватанпарварлик #ахлоқ #этика #маънавий фазилатлар #миллий тафаккур #ахлоқий қадрият #эстетик маданият #ахлоқий муҳит #хушхулқлилик
Мақолада инглиз ва ўзбек тилларидаги ҳайвон номлари иштирок этган фразеологизмлар таржимаси ҳақида сўз юритилган ва мос келадиган эквивалентлар таҳлил қилинган.
#таржима #фразеологизм #ҳайвон номлари #моноэквивалент #тўлиқ эквивалент #қисман мос келадиган эквивалент
Мақолада масъулият ҳисси тушунчасининг этик хусусиятлари Ғарб ва Шарқ алломалари фикрлари асосида ѐритилган. Унда, айниқса, педагог мутахассисларнинг ўз касбига масъулияти масаласига алоҳида урғу берилган.
#анъаналар #индивидуал одатлар #миллий одатлар #аждодлар тажрибаси #этник маданият
Ушбу мақолада эҳтимоллар назарияси ва математик статистика фанини ўқитиш услубиѐтининг баъзи масалалари ўрганилган.
#эҳтимоллар назарияси ва математик статистикани ўқитиш усуллари #сўз билан ифодалаш #аналитик усулда баѐн қилиш
Ушбу мақолада замонавий инглиз, ўзбек ва рус тилларида универсал табиатга эга бўлган ―интенсификация/деинтенсификация‖ концептуал макросемантикасини воқеалантирувчи вербал воситаларнинг олтита тури биринчи бор тизимли равишда қиѐсий типологик асосда тадқиқ қилинган. Уларнинг изоморфик ва алломорфик жиҳатлари аниқланган, шунингдек, уларни тақозо этувчи омиллар очиб берилган.
#лексема #морфема #когнитив типология #синтаксема #интенсификация / деинтенсификация макросемантикаси #вербализатор (морфофонема #фразеоема #текстема)
Ушбу мақолада инглиз ва рус тилларида фразеологик бирликлар кичрайтирилишининг тиллараро корреспонденциялари таҳлил қилинган.
#семантика #қиёслаш #кичрайтириш #фразеологик бирликлар #тиллараро корреспонденция #мосликлар #фразеологик эквивалентлар ва аналоглар
Мазкур мақолада касб-ҳунар коллежи талабаларини янги техника ҳамда янги технологияларни тажрибада қўллашга тайѐрлаш кўриб чиқилган.
#кузатув #физик тажриба #намойиш тажрибалар #синфдан ташқари ва уй тажрибалари
Мақолада 1919-1945 йиллардаги архив соҳасидаги ўзгаришлар, ислоҳотлар, архив ишига доир қонун ва низомларнинг қабул қилинганлиги ўрганилган. Унда архив ҳужжатларини Давлат ва маҳаллий архивларга жамлашни амалга ошириш ишлари фактлар асосида кенг ѐритилган.
#секция #архив #низом #рўйхат #йиғмажилд #: фонд #жамлаш
Сўнгги йилларда қон плазмаси таркибида сийдик кислотаси миқдорининг кўпайиши натижасида юзага келаѐтган артериал гипертензия, юрак ишемик касаллигининг ривожланиши ортиб бораѐтганлигини кўрсатмоқда. Ҳар йилда олиб борилаѐтган илмий изланишлар гиперурекимиянинг патологияси деб қаралаѐтган бўлса-да, бу юрак етишмовчилиги кассалигини келтириб чиқариш сабабларидан бири ҳисобланмоқда.
#патология #гиперурикемия #сийдик кислотаси #этиленгликоль #қон зардоби #артерия гипертонияси #юрак ишемияси касаллиги #метаболитик синдром
Мақолада ўзбек ва немис халқлари мулоқотида қўлланиладиган паралингивистик ҳамда новербал воситаларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида фикр юритилади.
#коммуникация #имо-ишора #вербал ва новербал воситалар #расмий ва норасмий мулоқот
Ушбу мақолада кальций хлорат - фосфат учэтаноламмоний-сув системасининг эрувчанлиги визуал-политермик усулда ( -40,5о С) дан 47,1оС гача ҳарорат интервалида ўрганилди.
#эрувчанлик диаграммаси #гетероген фазали мувозанат #физик-кимѐвий хоссалар
Мақолада ―Хаустуанифт‖да самовий культ функциялари изоҳланган. Бундан ташқари, осмон билан боғлиқ тушунчалар, Кун, Ой культлари қиѐсан таҳлил қилинган. Қадимги туркий монийлик адабиѐти мифопоэтикаси ҳақида фикрлар билдирилган.
#кун #―Хаустуанифт‖ #самовий культлар #Ой культлари
Ушбу мақолада Жалолиддин Румийнинг ―Маснавий ҳикматлари‖ асарида қўлланган ҳавола бўлакли қўшма гапларнинг шаклий тузилиши, шунингдек, қўшма гапларни шакллантирувчи воситалар ва уларнинг семантикаси ҳақида фикр юритилган.
#қўшма гап #ҳавола бўлаклар #эргашган қўшма гап #марказий бўлак #нисбий сўзлар
Мақолада бошланғич синф ўқувчиларига математика дарсларида иқтисодий тушунча ва атамаларни ўргатиш орқали дарснинг ижтимоий педагогик савиясини ошириш ҳамда ўқувчиларнинг билимдон бўлишига кўмаклашиш ҳолатлари таҳлил қилинган.
#хом ашё #томорқа #мулк #пул #яроқсиз #маблағ #бутун сонлар #бутун сонлар устида амаллар #пул бирлиги (сўм) #буюмнинг баҳоси #арзон #қиммат #яроқли #керакли буюм #кераксиз буюм #шахсий мулк #оила таъминоти #оила харажатлари
Мақолада қадимги макон – Зараутсой қоя тошларга чизилган ибтидоий суратлар, Зараутсойдаги палеолит, мезолит, неолит, бронза ва ундан кейинги даврлардаги суратлар миллатнинг маънавий бойлиги, қимматбаҳо археологик, тарихий ва санъат ѐдгорлиги ва қадриятига айланган мерос эканлиги ҳақида сўз юритилади.
#мезолит #диний қарашлар #ибтидоий эътиқодлар #маданий ва маънавий мерос #Зараутсой #суратлар #ибтидоий давр
Мазкур мақолада тил ва унинг функциялари ҳамда коммуникативлик инсонлар ўртасидаги мулоқотнинг асосий механизми эканлиги ѐритилган.
#коммуникативлик #тил #нутқ #мулоқот #тилнинг вазифалари #тилнинг бош вазифаси #эмбрионал ―тил‖
Мазкур мақолада тил ва унинг функциялари ҳамда коммуникативлик инсонлар ўртасидаги мулоқотнинг асосий механизми эканлиги ѐритилган.
#коммуникативлик #тил #нутқ #мулоқот #тилнинг вазифалари #тилнинг бош вазифаси #эмбрионал ―тил‖
Ушбу мақолада И.С.Тургенев бадиий асарларида фразеологик бирликларнинг функционал роли ва уларнинг ѐзувчи ижодида тутган ўрни татқиқ этилган.
#бадиий асар #фразеологик бирлашмалар #И.С. Тургенев #функционал роли #қўлланиши #экспрессив восита
Ушбу мақолада дастгоҳли рангтасвирда ижодкорлар ижоди ҳамда Ўзбекистон тасвирий санъатидаги академик қаламтасвирда портретнинг босқичма-босқич тасвири ва унда узлуксиз таълимнинг аҳамияти тадқиқ этилган.
#педагогика #санъат #босқич #портрет #тасвир #коллеж #касб-ҳунар коллежлари
Она тилимиздаги терминларни тўплаб, илмий муомалага киритиш ушбу куннинг муҳим масаласи ҳисобланади. Мақолада қоракўл териларининг турлари ва навлари ҳақида маълумотлар келтирилган. Тери турлари ва уларнинг хоссалари, ушбу кунда уларнинг номланиши ва айримларида бўлган ўзгаришлар мисоллар билан келтирилган.
#тери турлари #тери навлари #навларнинг хоссалари #кумуш рангли қоракўл
Мақола жамиятнинг асосий ва эътиборли томони бўлган оила барқарорлигини таъминлаш муаммоларига бағишланади. Психологик хизмат кўрсатиш орқали оила бўғинидаги ҳар бир шахснинг, ижтимоий статусини белгилаш мақоланинг асосий мақсадини ташкил этади.
#оила #омиллар #статус #дунёқараш #психологик хизмат #психодиагностика #сумбатсия #психокорекция #нуклеар оила
Мақолада чет тил ўқитиш жараѐнида ролли ўйинлар қўллашнинг долзарблиги кўриб чиқилган.
#оғзаки нутқ #диалог #ролли ўйинлар
Мақолада лексик жаргон ва арголарнинг лингвистик тавсифи тўғрисида маълумотлар берилган. Жаргон ва арголар ижтимоий чегараланган сўзлар сифатида нофаол сўзлар ҳисобланиб, уларнинг тадқиқига алоҳида эътибор қаратилган.
#жаргон #бадиий нутқ #арго #оғзаки нутқ лексикаси #вульгаризм #диалектализм
Ушбу мақолада информатика фанининг бошқа фанлар билан интегратив алоқалари ҳақида фикр юритилади.
#интеграция #изланишлар #фанлар #информатика #интегратив алоқалар #гуманитар йўналиш #билимларни кенгайтириш #ўқувчи ѐшлар