Статьи
Ушбу мақолада умумлашган Трикоми тенгламаси учун чегаравий шартда каср тартибли умумлашган оператор қатнашган битта силжишли масала ўрганилган.
#чегаравий шарт #силжишли масала #умумлашган Трикоми тенгламаси
Ушбу мақолада олий математика фани бўйича оралиқ назоратга мўлжалланган тестлар таҳлили келтирилган.
#функция #функциянинг узлуксизлиги
Ўлчамга боғлиқ квантлашган, ўра билан боғланган, икки потенцил ўрадан ташкил топган гетероструктурадан электроннинг ўтиш коэффициенти назарий таҳлил қилинган ва қатор гетероструктуралар учун унинг ифодалари келтирилган.
#электрон #гетероструктура #потенциал тўсиқ #квантлашган ўра #ўтиш коэффициенти #манфий дифференциал ўтказувчанлик (МДЎ)
Мақолада том ѐпқи маҳсулотлари шифер таркибидаги канцероген асбестнинг ўрнига, маҳаллий хомашѐлардан олинган ноорганик минерал толаларни ишлатиш билан экологик зарарсиз шифер олиш усули ѐритилган.
#минерал тола #базальт #шифер #асбест #шиша толаси. цемент
Ушбу мақолада тоғли Зарафшон водийси билан Зарафшон дарѐси террасаси геоморфологик хусусиятларининг ўзига хос томонлари қисқача тавсиф этилган. Шунингдек, бешта геоморфологик районлар ажратиб кўрсатилган.
#тоғ #Шарқ #дарё #геоморфология #шимол #жануб #терраса #водий #Ғарб #рельеф шакллари #геоморфологик район #геологик хусусият
Мақола тупроққа солинадиган, уни гумус билан бойитиш имкониятларидан бири ҳисобланган биотик олам чиқиндиларини тўла сақлаш ва уни ўсимликлар учун аҳамияти ҳақида..? Унда тупроқнинг биологик ҳолатини яхшилаш йўллари баѐн этилган.
#тупроқ #гўнг #тупроқ унумдорлиги #чиринди #микроорганизм #микроэлемент #экин тури #озуқа модда
Мақолада фалсафа фанининг долзарб муаммолари, уларнинг моҳияти, мазмуни, сабаб-оқибатлари ва бартараф этиш йўллари кўрсатилган.
#индукция #диалектика #ижтимоий муносабатлар #тафаккур #дунёқараш #онг #креатив #дедукция #қонуниятлар
Мақолада Ўзбекистонда мустакиллик давридашаклланган архив тизими таҳлил этилади. Бу тизимга кирувчи турли архивларнинг мақоми, уларнинг ҳужжатли материалларни сақлашдаги ўрни кўрсатиб берилади.
#архив тизими #давлат архивлари #муниципал архивлар #идоравий архивлар #хўжалик ҳисобидаги шахсий таркиб архивлари #нодавлат архивлари #шахсий (оилавий) архивлар
Ушбу мақолада Сополли маданиятидаги металлни эритиш билан боғлиқ бўлган хумдонларнинг маданий-хронологик таҳлили, уларнинг аналогиялари берилган. Сополли маданиятида хумдонларнинг, бронза қуйиш қолипларининг борлиги Қадимги Бақтриянинг бронза даврида ривожланиш даражасининг юқори бўлганлигини кўрсатади.
#тигель #Қадимги Бақтрия #Ўрта Осиѐ #Марғиѐна #Зарафшон #устахона #Мурғоб #тандир #Сополли #Жарқўтон #Кўзали #Мoллали #Олтинтепа #Дашли #Жанубий Туркманистон #Саразм #темирчилик ўчоғи
Ушбу мақолада фуқаролик жамиятини шакллантиришда информацион маданиятнинг ўрни ва ахборот хуружларидан ҳимояланиш зарурияти таҳлил қилинган.
#фуқаролик жамияти #ахборот маданияти #оммавий ахборот воситалари #маънавий маданият #информацион хуружлар
Мақолада Чўлпоннинг миллий қиѐфа ва характерлар яратишдаги ўзига хос услуби ҳикоялари таҳлили мисолида ѐритиб берилган. Бадиий деталлардан фойдаланишдаги ѐзувчи маҳоратли қирралари ѐритилган.
#Ғоя #услуб #давр #ҳикоя #миллийлик #бадиий деталь #жанр хусусиятлари #ғоявий ният #характер ва қиѐфа
Мақолада бадиий адабиѐтда ижодкор шахс образини қиѐсий-типологик, аналитик ўрганилиши, ижодкор образи генезиси, ижодкор образи таснифи хусусида фикр юритилади. Жек Лондоннинг “Мартин Иден”ва Абдулла Қаҳҳорнинг “Сароб” романларидаги ижодкор шахс образи қиѐсий-типологик таҳлил этилади.
#руҳият тасвири #психологик таҳлил #бадиий тўқима #бадиий-концептуал ёндашув #ижодкор шахс образи генезиси #тарихий ижодкор шахс #тарихий ҳақиқат
Лингвокультурологик талқинлар миллий-маданий семаларни ажратиш йўлидан боради. Миллий- маданий сема лисоний ва нолисоний омиллар яхлитлигида шаклланади. Нолисоний омиллар, шунингдек, тил ҳодисалари маъноларини парчалайди, муайянлаштиради ва воқелантиради. Воқелантириш жараѐнида лисоний ва нолисоний омиллар ҳамкорлиги ўзгарувчан ва шароитга мослашувчан бўлади.
#эвфемизм #лингвокультурология #лингвистик #нолисоний #нутқий этикет
Мазкур мақолада жаҳон тилшунослигида контрастив лингвистика, конфронтатив лингвистика ҳамда чоғиштирма тилшунослик тушунчаларининг ѐритилиши хусусида сўз юритилган.
#семантика #когнитив лингвистика #қиёсий типология #чоғиштирма тилшунослик #контрастив лингвистика #конфронтатив лингвистика #назарий типология #системалар маркази #системалар периферияси #эталон тил #объект-тил #лингводидактик мақсадлар #таҳлил услублари
Мақолада ўзбек тилидаги сабзавот экинларини ифодаловчи атоқли махсус номлар – фитонимлар мавзу жиҳатидан гуруҳларга ажратилган ва уларнинг лисоний, мотивацион-номинацион хусусиятлари таҳлил қилинган.
#фитоним #бионим #лингвоботаник #ўсимлик номи #сабзавот экинлари номи
Мақолада суперсегментал бирликлар тадқиқига оид мулоҳазалар баѐн қилинади. Просодика фонетик- фонологик сатҳнинг юқори бирликларини ўрганувчи соҳа ҳисобланади. Просодик ва интонацион структуранинг умумий ва фарқланувчи белгилари кўрсатиб ўтилади.
#интонация #фонетика #фонология #просодика #сегмент бирлик #суперсегментал бирлик #артикуляцион фонетика #экспериментал фонетика
Мақола турли тизимли тилларда муболаға семантикасини ифодаловчи фразеологик бирликларнинг типологик ва транслатологик аспектларини тадқиқ қилиш масалаларига бағишланган бўлиб, унда биринчи бор қиѐсланаѐтган замонавий инглиз ва ўзбек тилларида ундалма орқпали вокелантирилган вербал бирликларнинг бешта муҳим комуникатив-прагматик турлари аниқланган ва уларни бир тилдан иккинчи тилга таржима қилиш усуллари ишлаб чиқилган.
#концептуал семантика #муболаға концептуал семантикаси #муболаға концептуал семантикасини ифодаловчи ундалма орқали воқелантирилган фразеологик бирликлар типологияси
Ахборот технологиялари ўқув жараѐнининг фақат индивидуал, дифференциал ва якка тартибда ишлаш қирраларини очиб бермасдан, балки ўқув жараѐнидаги барча субъектлар орасидаги ўзаро муносабатларни янгича ташкил этади.
#АКТ #ахборот технологиялари #университет таълими #психологик ва педагогик воситалар #коммуникатив қизиқиш #ўқув жараѐнини якка тартибда ва дифференциал усулда ташкил қилиш
Мақола гимнастика бўйича машғулотлар учун иқтидорли болаларни аниқлаш воситалари ва усулларини топишга қаратилган педагогик эксперимент натижаларини тақдим этади.
#мониторинг #педагогик технология #мувофиқлаштириш қобилияти #интуитив услуб #жисмоний иқтидор
Умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг оғзаки ва ѐзма нутқидаги хатоликларнинг муаммолари ѐритиб берилади.
#қайта тикланиш #ўқиш #хотира #монологик ва ѐзма нутқ
Мақолада ўзбек эколингвистикасининг ҳолати, ушбу соҳага жамият ҳаѐтининг турли соҳаларига оид жиҳатлари тадқиқ этилган.
#ижтимоий экология #эколингвистика #вулгар сўзлар #жаргон сўзлар
Мақолада Алишер Навоийнинг сўз, суҳбат ва суҳбатдош ҳақидаги қарашларигадоир фикрлар тадқиқи баѐн қилинган.
#халқ #сўз #суҳбатдош #инсон #тил #мулоқот #суҳбат #ибтидо #интиҳо
Мақолада тинчлик-тотувлик, диний бағрикенглик, ижтимоий тенглик ғояларининг Алишер Навоий ижодидаги бадиий ифодаси ҳақида сўз боради.
#бадиий ижод #диний бағрикенглик #ижтимоий тенглик #тарихий давр
Мақолада Алишер Навоий достонларида ҳукмдор ва амалдорларнинг халқ билан мулоқоти, элнинг ўз раҳнамосига арзи ҳоли, инсоният манфаатлари ва тинчлиги йўлида шоҳ Искандар томонидан барпо этилган девор хусусида сўз юритилади.
#манфаат #нарх #мулоқот #ҳукмдор #арз қилувчи #мансабдор #қиммат сотувчилар #адолатда фасли наврўздек