Статьи
Мазкур мақолада параболо-гиперболик типдаги тенгламалар учун бир силжишли масала ўрганиллган. Мақолада масала ечимининг мавжудлиги ва ягоналиги исботланган.
#параболо-гиперболик тенглама #ечимнинг мавжудлиги #силжишли масала
Ушбу мақолада ярим доира ташқарисида бигармоник тенглама учун бир масала шартли корректликка текширилган ва тақрибий ечими берилган.
#шартли корректлик #дифференциал тенгламалар #эллиптик тип #бигармоник тенглама #корректлик #тақрибий ечим
Ўлчамга боғлиқ квантлашган ўра билан боғланган икки потенциал ўрада микрозарранинг ўтиш коэффициенти ҳисобланган ва қатор гетероструктуралар учун таҳлил этилган.
#электрон #гетероструктура #потенциал тўсиқ #квантлашган ўра #ўтиш коэффициенти
Ушбу мақолада анор мевахўри (Euzophera punicaella Moore)нинг анор ўсимлиги вегетация даврига мос равишда мавсумий ривожланиши ёритилган. Анор мевахўри Фарғона водийси шароитида бир мавсумда 4-5 атрофида авлод бериб, ўсимликка катта зарар келтиради.
#личинка #энтомофаг #авлод #чангдон #декада
Мақолада илгари оқчангал бутасидан ажратиб олинган комавин ва ацетилкомавин алкалоидларининг триптофандан бажарилган муқобил синтези келтирилган. Хорижий адабиётларда бундай физиологик фаол моддаларнинг синтези триптаминдан бошланиб, органик эритувчиларда бажарилганлиги тўғрисида маълумот берилган.
#синтез #алкалоидлар #биосинтез #сувли эритма
Мақолада муаллифларнинг Фарғона водийси тоғли минтақасида олиб борган кўп йиллик тадқиқотлар натижалари келтирилган. Жанубий Фарғона тоғ-жигарранг, карбонатли тупроқларининг чириндили- аккумулятив қатламида гумус миқдорининг нисбатан юқорилиги, шунингдек, гумификация ва минерализация жараёнининг фаоллиги кузатилди. Гумус фульватли-гумат типга мансуб бўлиб, СГК:СФК нисбати >1, яъни 1-2 оралиғида тебранади.
#гумус #қўриқ #генетик қатлам #гумификация #тоғ-жигарранг #карбонатли #гумус таркиби ва заҳираси #фульват-гуматли тип #лалми ва суғориладиган тупроқ
Мақолада корхона иқтисодиётида инновацион фаолиятни ташкил этиш ва бошқаришда интратадбиркорлик жараёнига янги бир йўналиш сифатида қаралиб, унинг методологик асослари ва Ўзбекистон иқтисодиётидаги ўрни илмий-амалий жиҳатдан таҳлил этилган.
#Модернизация #диверсификация #интеллектуал меҳнат #инновацион фаолият #интра #интратадбиркорлик #интратадбиркорлик мақсади #интратадбиркорлик асослари #интрапренер #ички венчур
Ушбу мақолада республикамиз ҳудудларидаги суғорма зоналарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, шунингдек, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши динамикасини ўрганиш масалалари ёритилган.
#фермер хўжалиги #деҳқон хўжалиги #сув хўжалиги #ишлоқ хўжалиги
Ушбу мақолада Ўзбекистон иқтисодиётига инвестициялар жалб этиш механизмини такомиллаштириш йўллари ёритилган.
#бозор иқтисодиёти #капитал қўйилмалар #нвестиция #ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
Мақолада илк маротаба тарихий манбалар ва адабиётларга асосланган ҳолда араблар истилоси даврида Фарғона водийсида кечган сиёсий жараёнлар тадқиқ этилган.
#Араб халифалиги #Турк хоқонлиги #Фарғона #ислом #вассал #тудун #элтабар #ихшид #араблар босқини #коалиция #Яздигард III #Инал хоқон #Алутар #Арслон тархон #Ғурак #Деваштич #ноиб #Қутайба #Саид ал-Хараший #Корзанч #Талос жанги #шимолий ихшидлик #жанубий подшолик
Мақолада мамлакатимизни модернизация қилиш жараёнида жамиятни креатив бошқариш муаммолари, креативликнинг моҳияти, жамиятни бошқаришдаги ўзига хос хусусиятлари талқин қилинган.Мазкур муаммонинг жамият ҳаётида, модернизация қилиш жараёнида нақадар долзарб аҳамият касб этиши кўрсатиб берилган.
#Модернизация #ижтимоий ҳамкорлик #демократия #креативлик #жамиятни креатив бошқариш #креатив раҳбар кадр
Мақолада кичик лирик жанрлар такомили – учликлар генезиси мисолида тадқиқ қилинади. Муаллиф ўзбек халқ оғзаки ижоди ва исломгача бўлган адабиёт намуналарини ўрганиб, баъзи ўринларда уларни итальян ва қалмоқ фольклоридаги учлик шакллари билан солиштириб, ўзбек учликлари ўзининг узоқ тарихига эга, деган хулосага келади.
#композиция #Топишмоқ #халқ оғзаки ижоди #генезис #деталь #мақол #тезис #учлик #такомил #Апринчур Тегин #Ирқ битиги #терцит #терцина
Мақолада тил белгилари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари ва гапнинг белгилик табиати ҳақида сўз юритилади.
#белги #тушунча #пропозиция #тил белгиларининг синтактик аспекти #тил белгиларининг прагматик аспекти #белги денотати (референти) #белги десигнати #сигнификатив маъно
Мақолада генератив лексемалар лингвопоэтик нуқтаи назардан таҳлил қилинган ва уларниннг поэтик унсур (детал) сифатидаги вазифаси очиб берилган.
#лингвопоэтика #вариант #инвариант #генератив лексема #поэтик деталь #поэтик нутқ #шеърий нутқ
Ушбу мақолада олий таълимда бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини инновацион фаолиятга тайёрлаш тизими ва йўллари тадқиқ этилди.
#технология #педагогика #тарбия #инновация #жамият #усул #таълим #Талаба #қонун #интеграция #ўқувчи #ўқитувчи #мутахассис #замон
Мақолада жаҳоннинг энг оммалашган интерфаол таълим технологиялари, турлари, шунингдек, улардан машғулотларда самарали фойдаланиш йўллари кўриб чиқилган.
#кейс-стади #стратегия #таълим технологиялари #интерфаол метод
Ушбу мақолада бугунги кун ёшларининг интеллектуал тараққиёти ўрганилган бўлиб, унда ўспиринларда интеллект тараққиётининг шахс типларига ўзаро боғлиқ эканлиги ёритилган.
#шахс #қобилият #интеллект #тараққиёт #иқтидор #ўспирин #экстраверт #интраверт #амбоверт
Мақолада биринчи тартибли оддий дифференциал тенгламалар учун ноклассик масалалар баён қилинган ва ўрганилган..
#дифференциал тенглама #силжишли масала #классик масала #ноклассик масала #ўзгартирилган Коши масаласи #Бицадзе-Самарский масаласи
Мақолада инерт газ босими остида очиқ калта тигелда термоэлектрик материал олишда кварц тигелнинг юзасини унинг қотишма баландлиги ва қотишма устига баландликнинг таъсирлари ўрганилган.
#тигель #очиқ тигель #қотишма устидаги баландлик
Ушбу мақолада бошланғич синф ўқувчиларининг кузатувчанлик хислатларини ривожлантирувчи математик машқлар келтирилган.
#ижодий фикрлаш #мустақил фикрлаш #кузатувчанлик #геометрик фигуралар #математик машқлар
Ушбу мақолада бизнеснинг мазмун-моҳияти, жумладан, кичик бизнеснинг хусусияти, хўжалик юритиш кўлами, йирик ва кичик бизнеснинг фарқи, кичик бизнеснинг шакллари ва соҳанинг ривожланишига давлат таъсири ёритиб берилган.
#бизнес #кичик бизнес #сармоя #истеъмол #кичик корхона #Имтиёз #микрофирма #йирик бизнес #якка меҳнат фаолияти #маблағ
Ҳар қандай давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишининг асосий йўналишлари аҳоли саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлари ҳисобланади, лекин гигиена соҳасидаги аёллар саломатлигига экологик омилларнинг таъсирини ўрганиш ҳамда уларнинг саломатлигини муҳофазалаш ва мустаҳкамлаш тавсияларини ишлаб чиқишга қаратилган илмий текширувлар долзарб ҳисобланади ҳамда ижтимоий-иқтисодий ва тиббий-гигиеник аҳамиятга эга.
#репродуктив саломатлик #экологик омиллар #кимёвий ифлосланишлар #гинекологик касалликлар #таҳлика омиллар #ис гази
Мақолада Фарғона водийсида тарқалган сўналарнинг ҳайвонларда паразитлик хусусиятлари ва табиий душманлари ҳакида талқин қилинади.
#гельминтоз #диптерия #популяциялар
Мақолада фуран бирикмалари олишда юқори даражада тўлдирилган конструкцион композицион материаллар олиш жараёни тадқиқ килинган, олинган материал сув иншоотлари қурилишида ва таъмирлашда қўлланилиши кўрсатилди.
#катализатор #тўлдирувчи #фуран қатори мономерлари #фурфурил спирти #тетрафурфурилоксисилан (ТФС)
Ушбу мақолада ўқув жараёнида чет тилларни, шу жумладан, инглиз ва рус тилларини ўрганишда замонавий компьютер технологияларидан кенг фойдаланиш тўғрисида фикр юритилган.
#Методика #чет тиллар #компьютер #инглиз тили #ўқув жараёни #тил ўрганиш #рус тили #дастурлар #Новация #замонавий ахборот-коммуникатив технологиялар
Бу мақолада Ж.Лондоннинг “Ҳаётга муҳаббат” бадиий асари таржимаси мисолида эпик кечинма ва структурали яхлитликни сақлаб қолиш каби муаммолар таҳлил этилган.
#структура #таржима #образ #семантика #эпиграф #асарлар #синекдоха #васф #эпик кечинма
Мақолада синтактик бирликларнинг бадиий матндаги иштироки, синтактик воситалар орқали намоён бўладиган экспрессивлик, индивидуаллик Эркин Аъзамов асарлари асосида таҳлил қилинган.
#индивидуаллик #эмоционал-экспрессивлик #бадиий асар синтаксиси
Мазкур мақолада мактабгача ёш давридаги болаларнинг хотира хусусиятлари таҳлил этилган.
#хотира #ихтиёрий эслаб қолиш #ихтиёрсиз эслаб қолиш #механик хотира #образли хотира