Статьи : Yunusov K A

50-54 377 Jul 5, 2022 4:49:36 PM
Аннотация

Мақолада ҳозирги замон давлатчилигида олиб борилаѐтган ижтимоий сиѐсатнинг назарий-методологик жиҳатлари тадқиқ этилган. Шунингдек, ҳозирги давр давлатчилик назариясининг ҳар жиҳатдан илгари сурилган ғоялари талқин қилинган. Мазкур мақолада давлатчилик тўғрисидаги назариялар тарихига ҳам эътибор қаратилган бўлиб, уларда илгари сурилган назарий-методологик концепцияларнинг ҳозирги давр билан боғлиқ жиҳатлари кўрсатиб ўтилган. Элита назарияси, давлатчиликнинг технократик назарияси, плюралистик демократия назарияси, умумий фаровонлик ва ҳуқуқий демократик давлат ҳамда фуқаролик жамияти каби концепциялар шулар жумласидандир. Давлатчилик асослари тўғрисидаги мазкур назарияларнинг ҳозирги даврдаги амал қилиши ва келгусида ривожлантириб борилиши, ўз навбатида, уларнинг назарий-методологик жиҳатларини янада бойитади. Бу эса, ўз навбатида, ҳозирги замон давлатининг ижтимоий сиѐсатида устувор бўлган йўналишларни белгилашда, мавжуд муаммоларни бартараф этишда ва кўзланган мақсадга эришишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

#давлат #методология #ҳуқуқий давлат #демократия #плюрализм #элита #ижтимоий сиёсат #давлатчилик тўғрисидаги назариялар #технократия #умумий фаровонлик

50-52 333 Aug 4, 2022 1:35:57 PM
Аннотация

Мақолада мамлакатимизни модернизация қилиш жараёнида жамиятни креатив бошқариш муаммолари, креативликнинг моҳияти, жамиятни бошқаришдаги ўзига хос хусусиятлари талқин қилинган.Мазкур муаммонинг жамият ҳаётида, модернизация қилиш жараёнида нақадар долзарб аҳамият касб этиши кўрсатиб берилган.

#Модернизация #ижтимоий ҳамкорлик #демократия #креативлик #жамиятни креатив бошқариш #креатив раҳбар кадр