Статьи : Yuldashev G

39-44 433 Jul 5, 2022 4:38:31 PM
Аннотация

Мақолада аллювиал ва соз тупроқларнинг тупроқ сингдириш комплекси таркибининг тупроқ хоссалари ва деҳқончилик хусусиятларини қандай очиб бериши кўрсатилган.  Илк бор тупроқлар томонидан сингдирилган катионларнинг корреляцион алоқалари ҳамда  уларнинг ижобий эканлиги аниқланган.

#Соз #аллювий #корреляция коэффициенти #воҳа #сингдириш сиғими #сингдирилган катионлар #ион радиуси #алмашинувчи катионлар #шўртоблик #тўйинган тупроқ

34-37 507 Jul 18, 2022 7:21:19 PM
Аннотация

Ишда Фарғона водийсининг чўл минтақасидаги қумли даҳаларидан қишлоқ хўжалигида узоқ вақт фойдаланиш натижасида минтақага хос қумли чўл тупроқларининг шаклланиши, бундан ташқари, қумли чўл минтақа тупроқларига ва қум даҳаларига антропоген омил таъсири натижасида гумус ва озуқа элементларининг ортиши ҳақида фикр юритилади.

#трансформация #регион #гумус #чўл #антропоген #қум барханлари #қумлар

24-29 493 Aug 3, 2022 6:49:08 PM
Аннотация

Мақолада муаллифларнинг Фарғона водийси тоғли минтақасида олиб борган кўп йиллик тадқиқотлар натижалари келтирилган. Жанубий Фарғона тоғ-жигарранг, карбонатли тупроқларининг чириндили- аккумулятив қатламида гумус миқдорининг нисбатан юқорилиги, шунингдек, гумификация ва минерализация жараёнининг фаоллиги кузатилди. Гумус фульватли-гумат типга мансуб бўлиб, СГК:СФК нисбати >1, яъни 1-2 оралиғида тебранади.

#гумус #қўриқ #генетик қатлам #гумификация #тоғ-жигарранг #карбонатли #гумус таркиби ва заҳираси #фульват-гуматли тип #лалми ва суғориладиган тупроқ

24-28 511 Aug 8, 2022 5:00:17 PM
Аннотация

Жанубий Фарғонанинг тўқ ва типик бўз тупроқлар каскадида шаклланган бир геокимѐвий 
ландшафтдаги изен ўсимлигининг биогеокимѐвий ўзига хослиги тадқиқ қилинган. Аккумулятив ҳолатдаги 
типик бўз тупроқларда изен баргида йод, олтин, кумушни, илдизида эса олтин, руҳ, кадмий, самарий ва 
бошқаларни аккумуляцияси кузатилди. Бу элементлар изен учун фаол сингдирилувчи ва биологик ушланиб 
қолувчи элементлар гуруҳига киради. 

#элемент #провинция #концентрация #эталон #ландшафт #сингдириш #кул #изен #аномал #геокимѐ #субрегион

26-31 489 Aug 11, 2022 2:40:50 PM
Аннотация

В результате многолетних исследований установлено влияние слабоминерализованных коллекторно-дренажных сбросных вод на свойства орошаемых луговых сазовых почв тяжелосуглинистого механического состава, их отрицательное влияние на состав и количество воднорастворимых солей почв и грунтовых вод, на состав поглощенных оснований, ионной силы, на количество и качество гумуса и других свойств почв.

#плотный остаток #минерализация #солонцеватость #зона #токсичные соли #коллекторно-дренажные воды #нетоксичные соли

39-42 505 Aug 12, 2022 3:30:21 PM
Аннотация

Мақолада Ўзбекистон ҳудудидаги баланд тоғларнинг юқори қисмида учрайдиган тоғли оч-қўнғир дашт тупроқларнинг географияси,  хосса ва хусусиятлари ҳамда заҳираси келтирилган.

#гумус #сингдирилган катионлар #тик ва горизонтал минтақавийлик #табиий-географик шароит

35-39 547 Aug 12, 2022 4:01:20 PM
Аннотация

Мақолада тупроқ ва сувда йод ва фтор элементларининг етишмаслиги ѐки ортиқчалиги қалқонсимон без, саратон касалликларининг келиб чиқиши ва тиш эмалига таъсири ўрганилган.

#аномал #кимѐвий элемент #ортиқча #етишмаслик #тиш эмали #эндемик касалликлар #эндемик провинция

20-23 430 Aug 30, 2022 10:58:10 AM
Аннотация

Жанубий Фаргона сугориладиган буз тупрокрарида гумус ва озица элементлари
тарцалишининг цатор регионал хусусиятлари х,амда буз тупрокрарда умумий гумус
микрорининг узгариш крнуниятлари, уларнинг жойлашишида нисбий баландликка
богликриги урганилган х,амда уудуднинг тук,, типик ва оч тусли буз тупрокрарининг
ухшаш ва фаркри чегаралари таврил килинган