2017-3

Articles

5-11 341 Aug 9, 2022 11:55:24 AM
Annotation

Мақолада ўзгарувчиларни ажратиш усули ѐрдамида учта сингуляр коэффициентга эга бўлган аралаш типдаги уч ўлчовли тенглама учун Франкль масаласининг хос функциялари қурилган.

#ўзгарувчиларни ажратиш усули #сингуляр коэффициент #Франкль масаласи

12-13 365 Aug 9, 2022 11:58:43 AM
Annotation

Мақолада импульсли инфрақизил нурлар чиқарувчи функционал керамика асосида яратилган мева ва сабзавотларни қуритишга мўлжалланган қурилма ва уни қўллаш истиқболлари кўрсатиб берилган.

#спектр #инфрақизил нур #функционал керамика #кварц лампа

14-17 408 Aug 9, 2022 12:04:42 PM
Annotation

Мазкур мақолада астрономик координаталар тизимлари, юлдузлар номини ва осмондаги ўрнини кузатиш давридаги юлдуз вақтини аниқлашга оид масалаларнинг намуналари кўриб чиқилган.

#меридиан #астрономик координата #зенит #экваториал координата #горизонтал координата

18-20 480 Aug 9, 2022 12:13:38 PM
Annotation

Мақолада ЎзМУ Ботаника боғи шароитида ўрганилган доривор тирноқгул (Calendula officinalis L.) нинг ўсиш ва ривожланиш шароитлари, фенологик хусусиятлари баѐн қилинган.

#уруғ #ривожланиш #мева #ўсиш #тирноқгул #тўпгул #ўқилдиз #саватча

21-23 354 Aug 9, 2022 12:21:20 PM
Annotation

Мақолада замонавий ишлаб чиқаришда ишлаѐтганларнинг меҳнат шароитларини комплекс баҳолаш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш масаласи баѐн қилинган.

#микроиқлим #автоматлаштирилган тизим #мушак зўриқиши #зарарли омил

24-26 290 Aug 9, 2022 1:25:52 PM
Annotation

Карбамидо-формaльдегид олигомерларини (КФО) ва фенолофор-мaльдегид олигомерларини (ФФО) фурфурил спирти билан блок-сополимерларинишни ўрганилди.

#заҳарлилик #сополимер #фенол #формальдегид #металл қуйишда қўлланиладиган боғловчилар #фурфурил спирти сополимерлари #стержень (ўзак) олишда ишлатиладиган аралашмалар #иссиқликка бардошлилик

27-31 346 Aug 9, 2022 1:43:42 PM
Annotation

Нуклеофил реагентларнинг карбонил гуруҳига мансуб бўлган углерод атомига бирикиши фундаментал реакциялардан бири ҳисобланиб, катта қизиқиш уйғотади, чунки у кимѐвий ва биокимѐвий жараѐнларда анча аҳамиятга эга. Органик реагентнинг таутомер ҳолатлар мувозанати, функционал гуруҳларнинг реакцион қобилиятини белгилайди. Реагентларнинг таутомер ҳолатлари реакцион қобилиятини ўрганиш кейинги изланишларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, таутомер ҳолатлар мувозанатига ўринбосарлар ҳамда реакцион марказлардаги атомларнинг эффектив зарядлари таъсирини ўрганиш долзарб масала, деб ҳисобланади.

#оптимизация #энергия #диаграмма #Шифф асослари #ярим эмпирик усуллар #таутомерли ҳолатлар #барқарорлик қийматлари #ҳосил бўлиш иссиқлиги (ΔНf) #реакция энтальпияси (ΔHr) #рентген таҳлил усули #торцион бурчак #барқарор ҳолат #энергетик сатҳ #боғ узунлиги #ўтиш барьери

32-34 346 Aug 9, 2022 1:46:37 PM
Annotation

Мақолада полиз ширасининг миқдор зичлигини бошқариб туришда энтомофагларнинг аҳамияти ҳамда табиатда энтомофаглар зараркунанда ҳашаротларнинг миқдор зичлигини бошқариб, чеклаб туришда муҳим омиллардан ҳисобланиши ҳақида маълумот келтирилган.

#энтомофаг #зараркунанда #озуқа занжири #сўрувчи зараркунанда #миқдор зичлиги #йиртқич текинхўр

35-38 194 Aug 9, 2022 1:49:36 PM
Annotation

Ушбу мақолада Ўзбекистонда олиб борилган ландшафт тадқиқотлар ва тармоқ районлаштириш муаммолари атрофлича кўриб чиқилган 

#ландшафт зоналари #ботаник- географик таҳлил #тупроқ-ботаник карталар #тупроқ-ўсимлик қоплами

39-41 221 Aug 9, 2022 1:52:39 PM
Annotation

Мақолада Фарғона водийсида суғориладиган ерларнинг тупроқ-экологик ҳолатидаги ўзгаришлар таҳлил қилинган ва ишлаб чиқилган тавсиялар келтирилган.

#табиий-аграр имконият #тупроқ-экологик индекс #тупроқ кўрсаткичлари #агроиқлим кўрсаткичлари #агрокимѐвий кўрсаткичлар

42-46 269 Aug 9, 2022 1:55:59 PM
Annotation

Бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг бутун даври давомида иқтисодий таълим бозор муносабатларини шакллантириш вазифасини ҳал қилиш учун такомиллаштирилиб борилди. Мақолада  иқтисодий таълимнинг ўтган давр тажрибасини умумлаштириш,  муаммоларни аниқлаш ва уни такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича хулосалар беришга уриниш қилинган.

#иқтисодий таълим #бошқариш #такомиллаштириш #сиѐсий иқтисод #макроиқтисод #микроиқтисод

47-49 367 Aug 9, 2022 2:30:02 PM
Annotation

Мақолада мамлакатимизда амалга оширилаѐтган маънавий янгиланишлар тизимида илмий қадриятларнинг ўрни ҳамда уларнинг мамлакатни барқарор ривожлантириш омили эканлиги таҳлил этилади.

#таълим-тарбия #Қадриятлар #инсонпарварлик #маърифатпарварлик #маънавий қадриятлар #интеллектуал маданият #илмий қадриятлар

50-53 200 Aug 9, 2022 2:33:25 PM
Annotation

Ушбу мақолада бозор иқтисодиѐтига ўтишда энг кўп сонли, ҳаракатчан, уюшган, тезкор ўрта синф қатламининг ўрни ва роли атрофлича асослаб берилган.

#хусусий мулк #иқтисодиёт #ижтимоий қатлам #мулкдор #ўрта ва кичик бизнес #соҳибкор

54-57 283 Aug 9, 2022 2:36:10 PM
Annotation

Мақолада ахлоқий меросда тарихий-маънавий қадриятлар масаласи таҳлил қилинган. Шунингдек, тарихий-маънавий қадриятларнинг инсон тарбияси ва камолотида муҳим аҳамиятга эга эканлиги, жамият ва шахс маънавиятини юксалтирувчи, тафаккур ривожида беқиѐс аҳамият касб этадиган қадрият шакллари тушунилиши ѐритиб берилган.

#маданият #тараққиёт #тафаккур #Ўрта асрлар #миллий дунёқараш #тарихий-маънавий қадриятлар #жамият ва шахс #маданий турмуш тарзи #ижтимоий гуруҳлар

58-61 204 Aug 9, 2022 2:39:03 PM
Annotation

Ушбу мақола мустақиллик йилларида юртимизда оилалар, оналар ва болалар ҳимояси, уларни қўллаб – қувватлаш учун жуда катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилганлигига бағишланади. Мамлакатимиздаги ―Соғлом она ва бола йили‖ Давлат дастурига мувофиқ кенг кўламли ва моҳиятига кўра улкан ишлар амалга оширилди. Уларнинг аксарияти оилани ижтимоий, моддий ва маънавий ҳимоя қилиш ва фаровонлигини таъминлашдан иборат.

#профилактика #диагностика #реконструкция #интеллектуал #бронхит #атроф муҳит #ихтисослашган #экологик инқироз #грант #патронаж #санаторий

62-63 244 Aug 9, 2022 2:41:35 PM
Annotation

Мақолада Гѐтенинг сентиментализм руҳидаги асари мисолида инсон руҳий-маънавий дунѐсининг бадиий талқини таҳлил этилган.
 

#образ #табиат #фикр #қалб #қаҳрамон #ички кечинма #эҳтирос

64-65 383 Aug 9, 2022 2:49:35 PM
Annotation

Ушбу мақолада Асқад Мухторнинг ―Чинор‖ романи таҳлилга тортилади. Асардаги бош образ Очил бува халқнинг, мангуликнинг тимсоли сифатида чинорга қиѐсланади. Очил бува сиймосида ўзбек халқига хос фазилатлар мужассамлашган.

#усул #образ #ёзувчи маҳорати #рамзий #чинор

66-68 299 Aug 9, 2022 2:53:23 PM
Annotation

Ушбу мақолада истиқлол даври адабиѐтида яратилган асарларда мутелик психологияси, ўзбек аѐлининг қисмати, ѐшлар тақдири, мутеликнинг кўринишлари ҳақида фикр юритилади.

#мутелик психологияси #муте #аѐл қисмати #ѐшлар тақдири #инсон туйғулари #ѐшлар концепцияси

69-72 361 Aug 9, 2022 2:59:46 PM
Annotation

Ушбу мақолада Эркин Аъзам асарларидаги риторик сўроқ гапларнинг лингвопоэтик хусусиятлари акс эттирилган. Уларнинг семантик структурасидаги специфик ўзгаришлар мисоллар орқали таҳлил қилинган.

#лингвопоэтика #интенсивлик #риторик сўроқ #экспрессив-синтаксис #лингвобадиият

73-76 181 Aug 9, 2022 3:09:42 PM
Annotation

Ушбу мақолада  баҳонинг предмет ва белги ѐрдамида ифодаланиши хусусида фикр юритилади.

#субъект #белги #предмет #аксиология #баҳо #номлаш #ижобий муносабат

77-79 322 Aug 9, 2022 3:22:24 PM
Annotation

Ушбу мақолада қўшма гаплардаги таксономик ва функционал бирликларнинг ўзаро номутаносиблиги масаласи таҳлил қилинган.

#қўшма гап #содда гап #таксономик бирлик #функционал бирлик #синтагматик мутаносиблик #синтагматик номутаносиблик #лисоний ортиқчалик #лисоний тежамлилик #грамматик муносабат #мазмуний муносабат #ҳавола бўлакли эргаш гапли қўшма гап

80-82 193 Aug 9, 2022 3:27:21 PM
Annotation

Ушбу мақолада миллий маданият халқнинг урф-одатлари, миллий маданий хусусиятлари ва тилда турли шаклларда акс этиши назарий жиҳатдан таҳлил қилинган. Шунингдек, миллий, маданий ва лисоний дунѐқараш қадриятлар тизимидаги ўрни акс эттирилган.

#тизим #маданият #менталитет #қадрият #лисон #дунёқараш #дунѐ манзараси

83-85 317 Aug 9, 2022 3:31:01 PM
Annotation

Мақолада синтактик такрорларнинг бадиий матнни ҳосил қилишдаги ўрни, лингвопоэтик жиҳатдан аҳамияти таҳлил этилган.

#лингвопоэтика #ҳалқа #синтактик такрор #бадиий эстетик таъсир #ташобеҳул - атроф

86-87 152 Aug 9, 2022 3:34:14 PM
Annotation

Мазкур мақолада мақол ва маталларнинг лингво-когнитив жиҳатларига эътибор қаратилади ҳамда замонавий ўзбек ва инглиз тилларидаги мақол ва маталлар структурал-семантик хусусиятларининг таҳлили орқали қиѐсланади.
 

#структура #семантика #мақол #матал #паремиология

88-91 282 Aug 9, 2022 3:37:33 PM
Annotation

Ушбу мақолада тарихий топонимларнинг вужудга келишида ўрин-жой маъносини ифодаловчи апеллятивларнинг ўрни хусусида сўз боради.
 

#ономастика #топоним #апеллятив #индикатор #географик объект #топонегиз

92-94 174 Aug 9, 2022 3:41:23 PM
Annotation

Концептни ўрганиш тилда ўз ўрнини топаѐтган ва тил бирликларидан у ѐки бу объектларни ҳамда борлиқ ҳодисаларининг таърифланишини муҳим даражада белгиловчи ассоциатив тимсолий тушунча- тасаввурларни кўриб чиқишга қаратилган бошқа тилшунослик тадқиқотлари қаторида ўз ўрнига эга. Мақолада айни шу масалага бағишланган фикрлар илмий услубда акс этган.

#таҳлил #концепт #тил ўрганиш #тил муаммолари

95-97 539 Aug 9, 2022 3:48:41 PM
Annotation

Ушбу мақолада бола ривожланишида руҳий тарбия масалалари, бошланғич таълимда эмоционал мулоқот фаолиятининг руҳий таъсири каби масалалар таҳлил этилган.

#бошланғич таълим #бола тарбияси #эмоционал фаолият #ҳиссий туйғулар

98-102 436 Aug 9, 2022 3:52:03 PM
Annotation

Мақолада таълим-тарбия жараѐнида ўсмирларнинг хулқ-атворида намоѐн бўладиган ижтимоий- психологик омиллар назарий ва амалий асослаб берилган.

#таълим-тарбия #ўсмир #хулқ-атвор #тарбияси қийин ўсмир

103-105 264 Aug 9, 2022 3:56:20 PM
Annotation

Ушбу мақолада интеграл оператор қатнашган иккинчи тартибли оддий  дифференциал тенглама учун бир чегаравий масала ўрганилган.

#оддий дифференциал тенглама #чегаравий масала #интеграл оператор

106-108 165 Aug 9, 2022 4:01:26 PM
Annotation

Мақолада муаллифнинг оғзаки тарих усулидан фойдаланиб тадқиқот ўтказиш жараѐнида тўпланган маълумотларни қоғозга тушириш, яъни матн ҳолига келтириш, унинг меъѐр ва услублари, давлат архивларига сақлов учун қабул қилиш борасидаги фикрлари баѐн қилинади.

#оғзаки тарих #интервью #оғзаки усул #архивлаш #транскрибация #аудио ѐзув

109-110 284 Aug 9, 2022 4:06:45 PM
Annotation

Ушбу мақолада синиқ кўплик вазнидаги айрим арабча ўзлашмаларнинг семантик ва стилистик хусусиятлари таҳлил қилинган.

#ўзлашмалар #синиқ кўплик #арабча синиқ кўплик вазнлари

111-112 169 Aug 9, 2022 4:10:01 PM
Annotation

Мақолада ўзбек халқ мақолларида зидлаш, қиѐслаш муносабатининг юзага келишида сонларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилади.

#қиёслаш #мақол #сон #антитеза #зидлаш

113-114 267 Aug 9, 2022 4:12:16 PM
Annotation

Мақолада ижтимоий компетентликнинг моҳияти, бўлажак ўқитувчиларда ижтимоий компетентликни шакллантириш босқичлари, тамойиллари ва методлари ѐритиб берилган.

#компетентлилик #ижтимоий компетентлилик #компетентлиликни шакллантириш босқичлари

115 175 Aug 9, 2022 4:14:51 PM
Annotation

Ушбу мақолада касб-ҳунар коллежи ўқувчиларида зарарли одатларнинг олдини олиш омиллари келтирилган.
 

#саломатлик #ўсмир #ахлоқий тарбия #соғлом турмуш тарзи #зарарли одат #компьютермания #телефономания #иммунитетни шакллантириш #жисмоний ва маънавий ривожланиш #ўсмир психикаси

FarDU Ilmiy Xabarlari, 2017-3