2015-3

Maqolalar

10-17 391 Jul 13, 2022 6:00:14 PM
Annotatsiya

Мақолада Ибн Яминбекнинг 1894 йили “Туркистон вилоятининг газети”да босилган “Туркистон вилоятидағи сартия мадрасаларида катта мударрисларга берилган Дастурил амал хусусида” номли шархиянинг ўлкада таълимни бошқариш тарихини ўрганиш манбаи сифатидаги аҳамияти очиб берилган.

#демократик давлат #миллий таълим #таълимни бошқариш #жисмонан соғлом #маънан етук #таълим маданияти #хуқуқий демократия

18-21 446 Jul 13, 2022 6:19:08 PM
Annotatsiya

Мақолада Ўзбекистонда 1925 йилдан ХХ асрнинг охиригача рўй берган этник жараёнлар таърифланган, шунингдек, ягона совет халқини яратишга бўлган интилишлар ҳамда миллатнинг табиий ва сунъий жараёнларига оид маълумотлар келтирилган

#миллат #этник жараёнлар #миллатнинг аралашиб кетиши #кўчиб ўтиш #“кичик халқлар”

22-26 621 Jul 13, 2022 6:32:17 PM
Annotatsiya

Мақолада манбалар ва адабиётлар таҳлили асосида Қадимги Шарқ ўлчов бирликларининг шаклланиши ёритиб берилган.

#тирсак #бармоқ #узунлик ўлчовлари #оғирлик ўлчовлари #тарихий метрология #сочилувчан маҳсулотлар ўлчовлари #чизғич #Ли Цзи

27-31 417 Jul 13, 2022 6:37:17 PM
Annotatsiya

Тил миллат мавжудлиги ва бирлигини таъминлаб, этнос фикрлаш усулининг ривожланиши негизининг юрагида бўлади. Тил унда сўзлашувчи киши маънавий дунёсининг таянчи, халқ маънавияти ва маданиятининг асоси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон эришган мустақилликнинг илк йилларидаёқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан маънавий-маърифий ислоҳотлар масалаларига биринчи даражали аҳамият бериб келиниб, улар давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири, деб эълон қилинган. Бевосита И.А.Каримов иштирокида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни мамлакатимизнинг ҳалол ва адолатли тил сиёсатининг шаклланишига асос бўлиб хизмат қилди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси мазкур тил сиёсатининг сўзсиз амалга оширилишини кафолатлайди. Бу сиёсатнинг моҳияти давлат тили – ўзбек тилининг каби, кўп миллатли республикамизнинг тенг ҳуқуқли фуқаролари ҳисобланмиш бошқа тилларда сўзлашувчи аҳолининг ҳам доимий равишда ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратишдан иборат.

#давлат сиёсати #миллий қадрият #маънавий дунё #: тил #миллийтарихий мулоқот #кўп миллатли

32-34 511 Jul 13, 2022 6:42:41 PM
Annotatsiya

Олиб борилган изланишлар инглиз тилини ўқитишда интернетдан фойдаланиш ва уни интеграцияллаш заруриятини кўрсатди. Мақолада муаллифлар томонидан инглиз тилини ўргатишда интернетдан фойдаланишнинг асосий моҳияти очиб берилган ҳамда амалий мисоллар ва альтернативалар тақдим этилган. Шу билан бирга, инглиз тилини ўргатишда интернетдан фойдаланиш масалалари ва сабаблари ҳам ёритилган

#интернет #машғулот #ҳамкорлик #интерактив #дастурий таъминот #аниқлаш #кашфиётчилик #лойиҳага асосланган #амалда қўллаш

35-39 277 Jul 13, 2022 6:47:39 PM
Annotatsiya

Бу мақолада Ўрхон ёдгорликлари матнининг тузилиши лингвопоэтика нуқтаи назаридан таҳлил қилинади; Кул тигин, Тўнюқуқ ва бошқа йирик ўрхон ёдгорликларининг ритмик тузилишини юзага келтирувчи воситаларнинг манбалари ёритилади; туркий-рун ёзма ёдгорликларининг матн тузилиши туркий фольклор айрим намуналарининг насрий парчалари билан қиёсланиб, ўрхон ёдгорликларининг поэтик қурилишига оид муаллифнинг қарашлари ўртага ташланади.

#ёдгорлик #Наср #манба #лингвопоэтика #бадиий матн #ритмик тузилиш

40-46 444 Jul 13, 2022 6:51:18 PM
Annotatsiya

Мақолада Фарғона давлат университети адабиётшуносларининг илмий-назарий фаолиятлари таҳлил қилинган.

#илмий мактаб #адабиётшунослик #роман поэтикаси #бадиий нутқ поэтикаси #қиёсий адабиётшунослик #ойбекшунослик

47-50 465 Jul 13, 2022 7:01:21 PM
Annotatsiya

p- CdTe - SiO2 - Si гетеротузилмасида оптик спектрал хотира - чуқур ушлагич (сатҳ)лар ва асимметрик микропотенциал тўсиқларнинг мавжудлиги учун зарур бўлган шароитлар осонликча амалга оширилади. Унда эсга олиш қобилиятининг релаксация вақти 25 суткани ташкил этади. Бундай гетероструктурадан нафақат сигналларни эсда олиб қолиш, балки уларни йиғиш қобилиятига эга бўлган хотиранинг оптоэлектрон спектрал ячейка (уя) сифатида ҳам фойдаланиш мумкинлиги кўрсатилган

#фотосезгирлик #қисқа туташув токи #: фотоўтказувчанлик #микропотенциал тўсиқ #спектрал эсда олиб қолиш #фотоқабулқилгич

47-50 480 Jul 14, 2022 5:25:50 PM
Annotatsiya

p- CdTe - SiO2 - Si гетеротузилмасида оптик спектрал хотира - чуқур ушлагич (сатҳ)лар ва асимметрик микропотенциал тўсиқларнинг мавжудлиги учун зарур бўлган шароитлар осонликча амалга оширилади. Унда эсга олиш қобилиятининг релаксация вақти 25 суткани ташкил этади.
Бундай гетероструктурадан нафақат сигналларни эсда олиб қолиш, балки уларни йиғиш қобилиятига эга бўлган хотиранинг оптоэлектрон спектрал ячейка (уя) сифатида ҳам фойдаланиш мумкинлиги кўрсатилган.
 

#фотосезгирлик #қисқа туташув токи #фотоўтказувчанлик #микропотенциал тўсиқ #спектрал эсда олиб қолиш #фотоқабулқилгич

51-55 564 Jul 14, 2022 5:30:25 PM
Annotatsiya

Қўрғошиннинг халькогенидлари NaCl кристалл панжараси (Oh5 фазовий гуруҳ) каби кристалланганлиги асос қилиб олиниб, ток ташувчилар энергиявий спектри назарий таҳлил қилинган. Бу ҳолда икки зонали яқинлашиш (Кейн модели)да Шреденгер тенгламасининг эркин фермионлар учун қайд қилинган Дирак тенгламасига ўхшашлиги назарий асослаб берилган.

#зонавий структура #қўрғошин халькогенидлари #симметрия #икки зонали модель

56-60 507 Jul 14, 2022 5:37:07 PM
Annotatsiya

Ушбу мақолада ахборот хавфсизлигининг криптоалгоритмлар йўналишидаги DES шифрлаш алгоритмининг Фейстель тармоғида такомиллаштириш, унинг функционал схемаси ва криптобардошлилигини баҳолаш тизими кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, такомиллашган MDESTDES шифрлаш алгоритмининг афзалликлари баён қилинган.

#алгоритм #раунд #криптоалгоритм #криптобардош #шифрлаш #дешифрлаш #калит #Фейстель тармоғи #акслантириш #DES алгоритми #симметрик

61-66 501 Jul 14, 2022 5:43:55 PM
Annotatsiya

Ушбу ишда адабиёт ва муаллифлар маълумотларига кўра ҳозирги замон тупроқларининг аналоглари палеозой эрасининг девон даврида, бундан 365 млн. йил аввал ҳосил бўлганлиги келтирилган. Бўз тупроқларнинг мезозой эрасининг учламчи даврида шаклланганлигига эътибор қаратилган.

#ўсимлик #давр #каштан #тупроқ #бўз #ўтлоқи #эра #қора #торфли тупроқ

67-70 499 Jul 14, 2022 5:52:50 PM
Annotatsiya

Мазкур мақолада инвестицион лойиҳаларнинг шаклланиш жиҳатлари ва уларни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари ўрганилади ҳамда ҳудудларда инвестицион сиёсатни амалга оширишнинг асосий йўналишлари таҳлил қилинади.

#инфратузилма #инвестициялар #бюджет #ҳудудлар #инвестицион лойиҳалар #инвестицион сиёсат #инвестицион ресурслар

71-74 401 Jul 15, 2022 4:48:30 PM
Annotatsiya

Ушбу мақолада фермер хўжаликлари фаолиятида маркетинг стратегияси тадқиқотларининг роли ва унинг иқтисодий аҳамияти кўриб чиқилган.

#фермер хўжалиги #фермерлар фаолияти #фермерлар ҳуқуқи #маркетинг йўналишлари #хўжалик шартномалари

75-76 404 Jul 15, 2022 4:51:28 PM
Annotatsiya

Мақола тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий тайёрлашда пластик анатомия фанининг аҳамияти, инсон қомати, ҳайвон тасвирларини ҳаққоний тасвирлаш, уларни жонли тарзда шакллантиришни, пластик анатомия борасидаги маълумотларни мукаммал билиш зарурияти ва ўқув-тарбия жараёнида улардан фойдаланиш масалаларига бағишланган.

#проекция #тасвирий санъат #пластик анатомия #рассомчилик санъати #функционал анатомия #жарроҳлик анатомия #топографик анатомия

77-79 326 Jul 15, 2022 4:54:25 PM
Annotatsiya

Ушбу мақолада бугунги кун ёшларининг гениалликка интилишларининг педагогик-психологик хусусиятлари, муаммо ва долзарб масалалари таҳлил этилган.

#қобилият #интеллект #ирода #истеъдод #муваффақият #гениаллик #фаталлик #кашфиёт #ўзини рўёбга чиқариш #янги ғоялар #ўзини такомиллаштириш #ўзини назорат қилиш

80-84 363 Jul 15, 2022 4:57:28 PM
Annotatsiya

Ушбу мақолада таълимдаги инклюзив муаммоларни ҳал этишга қодир бўлган инклюзив концепцияни татбиқ этиш моҳияти, инклюзив таълимнинг таркибий қисмлари, ота-оналар билан ишлаш шакллари ва ижтимоий шериклик жараёни таҳлил этилган.

#Реабилитация #ҳамкорлик #инклюзив муаммо #инклюзив концепция #психологик-педагогик йўналтириш #психокоррекция ишлари #интегративлашган таълим #ота-оналар билан ишлаш

85-89 336 Jul 15, 2022 5:01:42 PM
Annotatsiya

Ушбу мақолада шахслараро муносабатларнинг оила мустаҳкамлигига таъсирини ўрганишга бағишланган психолог олимларнинг назарий қарашлари таҳлил қилинган. Шунингдек, экспериментал тадқиқот натижалари акс эттирилган. Олинган натижаларга кўра, оиланинг мустаҳкамлиги эр-хотиннинг психологик мослигига боғлиқлиги тадқиқ этилган.

#шахс #оила #никоҳ #шахслараро муносабат #зиддият #авлодлараро мулоқот

90-92 459 Jul 15, 2022 5:04:31 PM
Annotatsiya

Мақолада А.Камюнинг 1995 йилда ўзбек тилига ўгирилган “Бегона” қиссаси таржимасида муаллиф услубини етказиш масаласи  таҳлил этилган.

#таржима #экзистенциализм #баён услуби #“номанинг нолинчи даражаси” #асл нусха

93-95 347 Jul 15, 2022 5:07:07 PM
Annotatsiya

Ушбу мақолада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни, соҳани ривожлантиришда давлатнинг роли таҳлил этилган.

#оилавий тадбиркорлик #солиқ имтиѐзлари #кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик #солиқ назорати

96-99 315 Jul 15, 2022 5:25:38 PM
Annotatsiya

Ушбу мақолада Зулфия ижодидаги эгаси воқеланмаган гапларнинг ифодаланиши, умумий ва хусусий, бирлаштирувчи ва фарқловчи томонлари, ўзига хос хусусиятлари ҳақида фикр юритилган.

#сема #сўроқ гап #синтактик тузилма #эгаси воқеланмаган гап #дарак гап #буйруқ гап #истак гап #риторик сўроқ гап #хусусий ва умумий

FarDU Ilmiy Xabarlari, 2015-3