Maqolalar
Мақолада учинчи тартибли чизиқлар умумий тенгламасини каноник кўринишга келтириш муаммоси кўриб чиқилган.
#умумий тенглама #каноник кўриниш #алгебраик тенгламанинг илдизи #учинчи тартибли чизиқлар
Мақолада иккинчи тартибли, ўзгармас коэффициентли бир жинсли бўлмаган чекли айирмали тенгламани ечиш усули тадқиқ этилган.
#чекланган айирмали тенглама
Мақолада учинчи тартибли оддий дифференциал тенгламани маълум шартлар бажарилганда, тўлиқ дифференциал тенгламага келтириб, тартибини пасайтириш усули кўрсатилган.
#оддий дифференциал тенглама #зарурий шартлар #тўлиқ дифференциал тенглама
Ушбу ишда кўппараметрли оптоэлектрон колориметрнинг янги такомиллаштирилган конструкцияси тақдим этилган. Ундаги кюветанинг икки бўлак ёпиштирилган ҳолда, тешиги марказида жойлашган цилиндр шаклида ишланганлиги, унинг ажралиб турадиган хусусиятлари ҳисобланиб, у ярим шаффоф суюқликни босиб чиқариш технологик жараёнида турғун тарзда ўрнатилган. Бундан ташқари, п+1 оптопараларнинг мавжудлиги суюқликлар таркибидиги п компонентларининг нақдлиги ва таркибини назорат қилиш имконини беради.
#фотоприемник #оптопара #лазерли диод #кварцли кювета #яримшаффоф суюқликлар #сумматор #фотоэлектрик сигналга ишлов бериш блоки
p-CdTe-SiO2-SI гетероструктурани чуқур ушлагич (сатҳ) ва ассиметрик микро потенциал тўсиқларнинг мавжудлиги оптик спектрал эсда олиш қобилиятига ижобий таъсир этиши кузатилган. Унда эса олиш қобилиятининг релаксация вақти 25 суткани ташкил этади. Бундай гетероструктуранинг нафақат синганларни эсда олиб қолиши, балки уларни йиғиш қобилиятига эга бўлган оптоэлектрон спектрал ячейкалар сифатида ҳам фойдаланиш мумкинлиги кўрсатилган.
#фотоўтказувчанлик #фотоэлектр ҳаракатлантирувчи куч #фотосезувчанликнинг тарқалиш спектри #токнинг қисқа туташув асимметриясининг бузилиши #юзаки фото efm #паст даражалар
Мақолада фуран ва тетрагидрофуран қатори спиртлари винил эфирларининг олиниши ва хоссалари тадқиқ қилинди. Олинган винил эфирларини фенолформальдегидлифуран турдаги полимерларда модификатор сифатида қўллаш тавсия этилади.
#катализатор #ацетилен #фуран ва тетрагидрофуран қатори спиртлари #виниллаш реакцияси #винил эфирлари
Мақолада умуртқасиз ҳайвонлардаги паразит-хўжайин муносабатларининг қандай шаклланиши ҳақида фикр юритилади. Паразитларни хўжайин ҳужайрасига қандай кириб бориши кўрсатиб ўтилган.
#касаллик #паразит-хўжайин #вирус #ҳужайра #эукариот #прокариот
Мақолада Ўзбекистон саноати тармоқларига йўналтирилаётган сармояларнинг самарадорлиги, банк сармояларининг иқтисодиётнинг реал сектори саноат корхоналарини ривожлантиришдаги роли ва хусусиятлари таҳлил қилинган.
#ишлаб чиқариш #Модернизация #диверсификация #қайта ишлаш #реал сектор #банк #рақобатбардош #техника ва технология #саноат реал сектори #саноат салоҳияти #банкларнинг роли #саноат тармоқлари #саноат таркиби #қўшимча қиймат #ички бозор #ташқи бозор
Ушбу мақолада солиқлар ва солиқ назоратининг давлат бюджетини шакллантиришдаги ўрни ҳамда уни такомиллаштириш йўллари кўриб чиқилган
#солиқ назорати #солиқ мажбурияти #тўлаш мажбурияти #солиққа оид ҳуқуқбузарликлар #солиқ қўмитаси #ваколатли органлар #солиқ текширувлари
Мақолада Самарқанд шаҳри ва унинг атрофларининг суғорилиши тарихи ҳақида қисқача маълумот берилган. Дарғом каналининг суғорилиши тарихи бўйича янги маълумотлар, Обираҳмат ариғи, Сиёб ва Новадон булоқларининг суви ҳамда Дарғом каналининг Самарқанд шаҳрини суғоришдаги ўрни тўғрисида фикр юритилган.
#Зарафшон #Птолемей #қадимги #Суғд #Дарғом #Сиёб #Обимашад #Обираҳмат #Чашмаи Сиёб #Новадон #Куҳак #Мароқанд #антик манбалар
Мақолада мустақиллик даврида Ўзбекистонда янги тарихий атамаларнинг шаклланиш йўллари таҳлил этилади, уларнинг жамиятдаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар билан узвий алоқадорлиги кўрсатиб берилади.
#диний экстремизм #бозор иқтисодиёти #дипломатия #менталитет #хусусийлаштириш #реклама #муқобиллик #акциядорлик жамияти #Конституциявий суд #миллий қадриятлар #Олий Мажлис #маънавий мерос #толерантлик #ҳокимият #аудит #тарихий хотира #коллеж #академик лицей #магистратура #бакалавриат #консалтинг #Вазирлар Маҳкамаси #байроқ #гимн #герб #омбудсман #сиёсий плюрализм #демократик эркинликлар #кўп укладли иқтисодиёт #аукцион #ақидапарастлик #террорчилик
Абдулла Қаҳҳорнинг “Сароб” романи ХХ асрнинг 20-йиллари воқелигидаги тақдирлар фожиаси ҳақида. У ёзувчи услубидаги ўзига хосликларни акс эттирган ижод намунаси.
#услуб #тасвир #воқелик #ҳаётийлик #характерлар #мафкуравий қарашлар #реалистик талқин #бадиий деталлар
Мақолада бадиий ижод, хусусан, Алишер Навоий адабий меросида тарихга оид маълумотларнинг замонавий талқинлари ҳақида сўз боради.
#бадиий ижод #романтизм #ғоявий-бадиий ният #тарихий характер #бадиий жиҳат
Мақолада ўзбек тили функционал услубларининг лингвостилистик хусусиятлари, бу хусусиятларнинг намоён бўлишидаги меъёрий ёки номеъёрий ҳолатлар услубий меъёр мисолида таҳлил қилинган. Услубий меъёрнинг бошқа тил ва нутқ меъёрлари орасидаги умумий ва фарқли жиҳатлари кўрсатиб берилган.
#хусусият #меъёр #лингвостилистика #функционал услуб #номеъёр #уcлубий меъёр #тил меъёри
Мақолада Шавкат Раҳмон шеъриятида қўлланган шаклий параллелизмлар тадқиқ ва таҳлил этилган. Параллел бирликларнинг бадиий матндаги аҳамияти, шунингдек, шоирнинг бу бирликлардан фойдаланиш маҳорати очиб берилган.
#лексик #фонетик #такрорлар #шаклий параллелизм #морфологик ва синтактик параллелизмлар #услубий восита
Мазкур мақолада сўзнинг ассоциатив маъноси талқин этилади, ассоциацияларга боғлиқ бўлган индивидуал тажриба ифодаланади.
#значение #смысл #ассоциация #субъективный #индивидуальный опыт
Мақола инглиз ва ўзбек тилларида “қайнона” концептини ифодаловчи тил воситаларининг когнитив - прагматик ва лингвокультурологик хусусиятларини чоғиштирма тилшунослик нуқтаи назаридан тадқиқ этишга бағишланади.
#прагматика #концепт #когнитив #тил воситалари
Ушбу мaқoлaдa бoшлaнғич синф ўқувчилaрини тeст eчишгa тaйёрлaшдa axбoрoт тexнoлoгиялaридaн фoйдaлaниш усуллaри ёритилгaн.
#тeст сaвoллaри #жaвoб вaриaнтлaри #аxбoрoт тexнoлoгиялaри #ўқув дaстури #билим дaрaжaси #ёзмa нaзoрaт ишлaри #ўқувчилaрнинг ўзлaштиришлaри #билимлaрни тeкшириш #ўқувчилaр тaйёргaрлиги #тўғри жaвoб
Мақола ёшлар орасидаги аффилиация мотивининг ижтимоий-психологик моҳиятига бағишланган бўлиб, иқтисод йўналиши талабалари ўртасидаги ўзаро муносабатнинг самарадорлиги асослаб берилган. Махсус методикалар ёрдамида аффилиация мотивини ўрганишга қаратилган экспериментал тадқиқотнинг айрим натижалари ёритилган.
#шахс #гендер #мотив #эҳтиёж #шахслараро муносабатлар #эмпирик #қўрқув #аффилиация #ички дискомфорт #амбивалент #амбиция
Бу мақолада йўлларнинг унитар гуруҳга нисбатан эквивалентлик аломатлари ёритилган.
#матрица #фазо #вектор #гуруҳ #унитар нимгуруҳ
Бу мақолада кўп ўлчовли сиртларнинг махсус псевдоортогонал гуруҳга нисбатан эквивалентлик аломатлари келтирилган.
#транспорланган матрица
Ушбу мақолада юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мазмун-мохияти, афзалликлари, фаолият олиб бориши мумкин бўлган турлари, давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, шунингдек, оилавий тадбиркор сифатида ўтмаган якка тартибдаги тадбиркор билан фарқи ва ушбу соҳани ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсати ёритиб берилган.
#инфратузилма #бадал #оилавий тадбиркор #оилавий корхона #юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик фаолияти #ижтимоий суғурта
Бу мақолада бошланғич синфлар учун касрларни ўргатишда фойдаланиш мумкин бўлган бир қанча усуллар хусусида сўз юритилади.
#чорак #қисм #тенг қисм #бутун бирлик #бир хиллик тушунчаси
Мақолада ўзбек ва француз тилларидаги мурожаат шаклларининг турли кўринишлари жонли мисоллар асосида қиёсий жиҳатдан таҳлил ва тадқиқ этилган.
#мурожаат #шакл #расмий #олмош #исм #сен #сиз #фамилия #тенгдош #ҳамкасб
Ушбу мақола тил ўқитишга коммуникатив ёндашув услубига бағишланган бўлиб, бу услубнинг афзалликларини кўрсатиб беради. Шунингдек, бу ёндашув ҳақидаги баъзи нотўғри тушунчалар ва уларнинг сабаблари ёритиб берилади.
#коммуникатив компетенция #тил ўқитишга коммуникатив ёндашув #назарий ўрганиш #чуқур ўзлаштириш #грамматика-таржима методи #тил ўргапиш босқичлари #грамматикани эътибордан четда қолдириш #оғзаки мулоқот