Статьи
Мақолада вақт ўзгарувчисига боғлиқ бўлган Бессель оператори қатнашган итерацияланган Клейн- Гордон-Фок тенгламаси учун Коши масаласи аналоги тадқиқ этилган. Умумлашган Эрдейи-Кобер операторини қўллаб қўйилган масала политўлқин тенгламаси учун Коши масаласига олиб келинган.
Политўлқин тенгламаси учун Коши масаласи ечими сферик ўрта қиймат усули ёрдамида ошкор кўринишда қурилиб, унинг асосида қўйилган масала ечимининг интеграл кўриниши топилган.
#Коши масаласи #Клейн-Гордон-Фок тенгламаси #умумлашган Эрдейи-Кобер оператори
Мақолада толали материалларни йирик чиқиндилардан тозалагичнинг янги самарали схемаси, ишлаш принципи келтирилган. Назарий тадқиқотлар асосида тозалагичнинг қайишқоқ таянчларга ўрнатилган колосниклари тебраниш қонуниятлари ва боғланиш графиклари келтирилган. Таҳлиллар асосида тозалагич колосниклари параметрларининг тавсия қийматлари берилган.
#колосник #амплитуда #тозалагич #қайишқоқ таянчлар #колосникларнинг тебранишлари #толали материаллар #пахта тозалаш агрегати #резина втулка #ёт модда ва нарсалар аралашмаси #аррасимон барабан #чизиқли тезлик #Лагранж тенгламаси
Мақолада ҳозирги кунда Ўзбекистонда туяқуш етиштиришнинг жадал ривожланиши, ушбу паррандадан олинадиган маҳсулотлар ичида унинг териси асосида экзотик чарм олишда даромадли бўлиши, туяқуш тери хомашёсининг ўзига хос жиҳатлари, терини шилиб олиш, консервалаш, сақлаш, навлари бўйича маълумотлар ҳамда туяқуш экзотик чармининг турли хил чарм маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўлланилиши келтирилган.
#тери #тери тўқимаси #тери ости ёғ қатлами #ғудда #тана #консервация #туяқуш #шилиш #тайёр чарм #экзотик чарм #мездралаш машинаси #тери нави #оёқ чарми #тери нуқсонлари
Металл ионлари билан хелат ҳосил қилувчи ионалмаштирувчи полимер комплекситлар олиш мақсадида СМА-1 (гексаметилендиамин билан модификация қилинган полиакрилонитрил) толасининг малеин ангидрид билан кимёвий модификацияси ўрганилди. Олинган комплекситнинг мис ионларига нисбатан сорбцион қобилияти ўрганилди ва уни оқова сувларни ушбу иондан тозалаш учун тавсия этиш мумкинлиги кўрсатилди.
#сорбция #комплекс #бензол #модификация #полимер #полиакрилонитрил #ИК-спектр
Мақолада ҳашарот ҳужайралари культурасидан биотехнологик мақсадларда фойдаланиш йўллари ёритилган. Ҳужайра культуралари билан ишлаш соҳанинг муҳим объектларидан бири ҳисобланади.
Ҳужайраларни ўстириш ва сақлаш уларни ҳимоялашнинг асосий усулларидан биридир.Helicopvera zea (кўсак қурти) ва Trichoplusiani (карам тунлами) ҳашаротлари ҳужайра линияларини лаборатория шароитида кўпайтириш ва уларни узоқ муддатли паст ҳароратли (криоконсервация) муҳитда сақлашнинг оптимал усулларини аниқлашдан иборат. Тажрибалар Версенли буфер аралашмасидан фойдаланиш энг мақбул усул эканлиги исботланди. Бунда ҳужайраларнинг қайта тикланиши юқори унум билан амалга оширилди.
#ин витро #ҳашарот ҳужайралари культураси #Helicopvera zea #Trichoplusia ni
Мақолада суғориш тарихи, суғоришнинг янги инновацион усуллари ва сув сарфи тўғрисида сўз юритилган. Мавзунинг танланиши ва ёритиб берилиши диққатга сазовордир, у ҳозирги кунда долзарб мавзулар қаторига киради. Мақолада суғоришдаги камчиликлар, суғориш иншоотлари, суғоришнинг янги замонавий усуллари ва суғориш турлари ёритлган. Эндиликда, суғоришнинг замонавий техника билан жиҳозланган томчилатиб суғориш усулини Ўзбекистон шароитида ривожлантириши янада яхши натижалар бериши исботланган.
#суғориш #минерал ўғитлар #суғориш усуллари #агротехник усуллар #суғориш иншоотлари #суғориш инновациялари #нам #зах #суғориш омиллари
Мақолада Ўзбекистонда фан тараққиётининг тарихий тадрижи ҳамда буюк олим ва алломаларнинг қўшган ҳиссалари кўриб чиқилган. Уларнинг ўрта асрларда барпо этилган академиялардаги фаолияти ёритилган.
#адабиёт #тарих #илм #архитектура #илмий мерос #аниқ фанлар #тарққиёт
Мақолада 1950-1980 йилларда Ўзбекистон таълим тизимида олиб борилган мафкуравий сиёсат ва унинг салбий оқибатлари хусусида фикр юритилган.
#таълим #миллий ўзликни англаш #миллий таълим #мафкуравий сиёсат #байналмилал #«оқ доғлар»
МақоладаТумек-Кичиджик қабристони мисолида Калтаминор маданияти вакилларининг мафкураси ёритиб берилган. Дафн маросимлари анъаналарининг неолит даврига хос ўзаро боғлиқлик жиҳатлари кўрсатиб ўтилган. Калтаминор маданияти вакилларининг мафкуравий масалада асосан, ўзаро ўхшаш томонлари бўлган. Дафн иншоотларининг типлари, буюмлар, жасадларнинг ётиш ҳолатлари аниқланган.
Ўрта Осиё халқларининг оилавий-маиший урф-одатларидаги ўзига хос магикаломатларининг аждодлардан сақланиб қолган дафн маросимларидаги энг қадимги диний эътиқодлар билан боғлиқ жиҳатлари аждодлар руҳини ва табиатни эъзозлаш анъанаси мисолида кўрсатиб ўтилган. Неолит давридаги диний дунёқарашларнинг шаклланишида дафн маросимларининг роли таъкидланган. Қабрларнинг жойлашув ўрни ҳам масала моҳиятини очиб берган. Суякларни сақлаб қолиш одати таҳлил этилган. Калтаминор маданияти дафн маросимларининг бошқа маданиятлардан фарқли томонларига аниқлик киритилган. Калтаминор маданиятининг даврий санаси кўрсатиб ўтилган.
#Хоразм #неолит #инвентарь #Калтаминор маданияти #дафн этиш маросими #ўлик эркак (аёл)нинг вазияти #охра
Мақолада тарихий ҳақиқат тушунчаси, унинг структуравий тизими, функциялари, уни англаш билан боғлиқ тарихий-фалсафий қарашлар, тараққиётнинг янги босқичида тарихий ҳақиқатнинг тарбиявий функциясининг долзарблиги, шунингдек, унинг жамият маънавий ҳаётидаги аҳамияти ҳақида сўз юритилган.
#тарих #тарихий ҳақиқат #тарихий ҳақиқатни англаш #тарихий билиш #маънавий ҳаёт #тарихий ҳақиқатни тавсифлаш
Мақолада фуқаролик жамияти тушунчасининг моҳияти ҳамда Ғарб мамлакатларидаги амалий ва концептуал ривожланишининг асосий босқичлари ёритилган. Шунингдек, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожининг асосий хусусиятлари кўрсатилган. Фуқаролик жамиятини ривожлантириш юзасидан амалий ва назарий таклифлар берилган.
#давлат #фуқаролик жамияти #ҳуқуқий давлат #давлат ҳокимияти #фуқаро #фуқаролик жамияти институтлари #фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги
Мақолада жаҳон тажрибаси нуқтаи назаридан ўтиш даври, унинг устувор йўналишлари илмий-амалий жиҳатдан таҳлил этилган. Шунингдек, ҳар бир даврнинг ўзига хос жиҳатлари, ижтимоий-сиёсий вазият ва маънавий шароит-шароитлар атрофлича ёритилган.
#урф-одат #ислоҳот #адолат #демократия #инсонпарварлик #таълимот
Мақолада Нақшбандия-Мужаддидия тариқатининг келиб чиқиши, мазкур тариқатнинг Ўрта Осиёда тарқалиши ва ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари, тасаввуф таълимотида тутган ўрни ва аҳамияти, тариқат шайхларининг жамиятнинг маънавий ҳаётидаги роли манбалар ёрдамида таҳлил қилинган.
#Ўрта Осиѐ #шариат #тасаввуф #мурид #Нақшбандия-Мужаддидия тариқати
Мақолада жаҳон, анъанавий ва техноген характердаги цивилизацияларнинг муаммолари ва муҳим хусусиятлари очиб берилган; бу цивилизациялардан ҳар бирининг умумий таснифи, тарихий аҳамияти, муҳим белгилари берилган. Бундан ташқари, мазкур мақолада жаҳон цивилизациясининг Ўзбекистон мисолидаги аниқ тасаввури берилган; Ўзбекистон халқларининг жаҳон цивилизацияси тизими билан ўзаро алоқадорлигини кўрсатувчи тарихий фактлар келтирилган, шунингдек, кишиларнинг социомаданий қадриятлар тўғрисидаги билимларини янада кучайтириш зарурлиги кўриб чиқилган.
#анъанавий #шаклланиш #муаммо #техноген #тамаддун #жаҳон цивилизацияси
Мақолада буюк немис шоири Ҳайнрих Ҳайне ижодида Фирдавсий тақдирига оид талқинларнинг бошқа тилларга таржималаридаги мунозарали ўринлар таҳлилга тортилган.
#таржима #талқин #достон #тақдир #шоир #олтин #мунозара #шоҳ #ҳажвия
Мақолада Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” достонидаги ҳайратлар, шунингдек, Фарҳод ва Ширин, Лайли ва Мажнун муносабатлари асосидаги шоир важдий-ирфоний (онтологик-гносеологик) кечинмалари, англанмаларининг бадиий инъикоси таҳлил этилган. Мажозийлик замирида ифодаланган маърифат даражалари, руҳий юксалишлар натижасида англанган Тавҳид ғояси, шоҳид образи шоирнинг онтологик тафаккури тизимини белгилайди. Шоирнинг исломий Низомга асосланган шахсий-индивидуал кечинмаларини, унинг илоҳиёт, Ягона борлиқ ҳақидаги ўзига хос идрокиётини талқин ва таҳлил этишнинг ирфоний-важдий асослари тадқиқ этилган. Ҳайратларда маърифат ҳосил қилишнинг муҳим синергетик стратегияси акс этади: бу ўзаро зид икки олам муносабатларига бир нарсанинг икки томони сифатида ёндашишдир.
#мушоҳада #муроқаба #онтологик тафаккур #фано #тавҳид ва таҳқиқ #ирфоний- важдий англанмалар
Мақолада Миркарим Осимнинг “Синган сетор” қиссасида Машраб образи талқинидаги тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима масаласи тадқиқ этилган. Тарихий образ яратишдаги ёзувчи маҳорати ёритилган.
#сюжет #қисса #реалистик тасвир #бадиий тўқима #тарихий ҳақиқат #Бобораҳим Машраб
Мақолада халқимизнинг узоқ йиллар давомида шаклланган миллий характери уруш офатлари таъсирида емирилиши таҳлил қилинган. Ўткир Ҳошимовнинг “Урушнинг сўнгги қурбони” ҳикоясида ўзаро муносабатлар, ижтимоий шароит орқали бадиий муаммо тўлақонли очиб берилганлиги тадқиқ қилинган.
#диалог #миллий характер #интерьер #миллий қадрият #руҳий ҳолат #бадиий деталь
Статья посвящена изучению романа Л.Н. Толстого «Воскресение». Внимание в ней акцентируется на применении инновационных технологий при анализе памяти о божественном начале мира в романе.
#образ #инновационные технологии #роман-воспоминание #тип обучения #метод ассоциаций
Мақолада “Бобурнома”да қўлланилган ва ҳозирги ўзбек адабий тилида истеъмолдан чиқиб кетган арабий ва форсий изофий бирикмаларнинг лексик, семантик хусусиятлари таҳлил қилинган.
#изофий бирикма #изофий занжирли бирикма #истеъмолдан чиққан #истеъмоли чекланган лексик бирликлар
Мақолада социолингвистиканинг асосий масалаларидан бири интерференция ва унинг ўзбек ва тожик тилларидаги аҳамияти ҳақида маълумот берилади.
#ўзбек тили #билингвизм #интерференция #тилконтакти #иккитиллилик #тожик тили #фонетик қурилиш
Мақолада тил луғат таркибининг медиоқурилмалар тизимига мансуб функционимлар ва уларнинг луғат таркибининг макроқурилмалар тизимига оид луғавий-мавзуий гуруҳи ҳамда луғавий-мазмуний майдонига муносабати ҳақида фикр юритилади.
#лексика #луғат таркиби #функционим #гетеронимик тизим #гомоген система #луғавий-мавзуий гуруҳ #луғавий-мазмуний майдон
Мақолада инглиз ва ўзбек тилларидаги феълли боғланиш, яъни феъл бирлиги ёрдамида ифодаланган отли қурилма элементлари орасидаги боғланишлар ўрганилган.
#феъл #боғловчи феъл #лисоний категория #отли қурилма #соф лисоний концепт
Мақолада суд жараёни иштирокчилари нутқининг социолингвистик таҳлилига оид фикрлар баён этилган.
#социолингвистика #социолингвистик таҳлил #нутқнинг социолингвистик хусусиятлари ва хосланиши #суд лингвистикаси #суд мажлисида нутқнинг хосланиши #социал лексика #социал нутқ #раислик қилувчи (судья)нинг (музокара) нутқи #давлат айбловчиси (прокурор)нинг айблов нутқи
Мақолада биринчи тартибли чизиқли оддий дифференциал тенглама учун кўп нуқтали чегаравий масала ечимининг топиш усули баён қилинган.
#оддий дифференциал тенглама #чегаравий масала
Турли конденсация шароитида олинган Bi~Sb-T eтизимининг кристалл фазаларининг тузилиши ўрганилаган (конденсациятезлиги W, таглик ҳарорати Tn) ва дифракция қайтаришларинин гинтенсивлиги маълумотларидан текисликлараро масофаларни ҳисоблаш натижалари келтирилган.
#қалинлик #пленка #дифракция #электронограмма #микродифракция
Мақоланинг асосий мақсади сифатида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотлари ва шарбатларга бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган тадбирлар баён этилган. Мақолада табиий ҳолатдаги мева ва сабзавотлар шарбатини олиш учун ШҚМ-18 қурилманинг амалдаги намунасини ишлаб чиқиш ёритилган. Шифобахш ва диетик маҳсулотлар, масалан, ўрик, олма, хўжағат, қорағат, шафтоли ва бошқаларнинг инсон организими учун аҳамияти тўғрисида маълумот берилган.
#маҳсулот #шарбат #ШҚМ -18 қурилмаси
Мақолада паразит формаларнинг пайдо бўлиши, уларнинг одам ва ҳайвонларга зарари тўғрисида фикрлар берилган. Шунингдек, ушбу паразитларнинг барча тирик мавжудотлардаги асоратлари кўрсатиб ўтилган.
#экосистема #мутуализм #комменсаллар #продуцентлар #микрофилярия #гемоспоридий #микроспоридий #бронхиал
Мақолада Ўзбекистон ва Озарбайжон халқининг маданий ҳамкорлиги, айнан кино ва театр соҳасидаги алоқаларининг ўзига хос тарихига доир масалалар ёритилган.
#драма #театр #кино #фильм #Озарбайжон #ҳамкорлик алоқалари
Мақолада оммавий қирғин қуролларнинг асосий турларидан бири − кимёвий қуролларнинг яратилиш тарихи, жанговар ҳаракатларда қўлланилиши ва уларнинг инсон организмига салбий таъсири тўғрисида маълумотлар берилган.
#токсик #буғ #оммавий қирғин қуроллари #кимёвий қурол #заҳарли модда #жанговар ҳаракатлар #аэрозоль #Зарин #Зоман #Ви-Икс #Иприт #Цианид #Хлорциан #Фосген #Би-Зет #Си-Эс #Хлорацератофенон #Адамсит #Террор
Мақолада 1960-1970 йилларда Фарғона водийси қишлоқларидаги кино санъати хизмати масалалари ёритилган. Хусусан, қишлоқ аҳолисига хизмат кўрсатган кинотеатрлар, кўчма кино, клублар фаолияти ҳамда уларнинг моддий-техник аҳволи, уларда намойиш этилган фильмлар каби масалалар архив материаллари ва илмий адабиётлар асосида ёритилган.
#томошабин #кино #қишлоқ #колхозчи #кинотеатр #кино намойиши #киноқурилма
Мақолада Фарғона шаҳрида 1923 йилда ташкил этилган Жисмоний усуллар билан даволаш институтининг 1923-1950 йиллардаги фаолияти, тарихи, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишдаги ютуқ ва муаммолари, кадрлар масаласи таҳлил қилинган.
#лаборатория #стационар #физиотерапия #Н.А.Семашко #санаторий-курорт #С.И.Слоним #А.Д. Голенберг #Б.В. Бобохонов #Физиотерапия жамияти
Мақолада Ўзбекистонда ўзини ўзи бошқариш тизими тузилмаси, яъни маҳалланинг моҳияти, унинг ўзига хослиги хусусида сўз юритилган. Унда ўзбекларга хос қўни-қўшничилик муносабатларининг анъанавий ва замонавий жиҳатлари ёритилган.
#маҳалла #ўзини ўзи бошқариш #турмуш тарзи #аҳоли #хонадон #қўшничилик
Мақолада ХХ аср 50 - йиллари охири-60 - йиллари бошида Ўзбекистонда совет ҳокимияти томонидан олиб борилган мафкуравий, иқтисодий ва маданий сиёсатнинг оқибатлари ва унинг халқимиз ижтимоий ҳаётидаги аянчли натижалар ҳақида сўз юритилади.
#қатағон #ижтимоий ҳаёт #совет ҳокимияти #мафкуравий сиёсат #шахсга сиғиниш #коммунистик жамият #cиёсий ҳаёт
Мақолада китобхонликка бўлган эътибор, нуқтаи назар ва унинг мутолаа маданиятида тутган ўрни лингвокультурологик аспектда таҳлил этилган.
#санъат #мутолаа маданияти #муносабат #китобхонлик #нуқтаи назар
Мақолада “қорамол” ЛМГи асосида шаклланган ўзбек халқ мақоллари услубияти ҳақида фикр юритилган.
#сигир #мақол #қорамол #мақолларнинг шаклланиш асоси
Мақолада Фурқатнинг “Фасли навбаҳор ўлди” ғазалини ўрганишда қўлланиладиган педагогик технологияларнинг самарадорлиги хусусида фикр юритилган.
#кластер #ғазал #педагогик технологиялар #Фурқат #тилсим шарлари #ФСМУ технологияси
Мақолада Алишер Навоийнинг нисбатан кам ўрганилган тарихга оид ҳамда эпик асарлари асосида бадиият масалалари, ғоявий-фалсафий жиҳатлар таҳлилга тортилган, тарихий мавзуларнинг замонавийлик хусусиятларига урғу берилган.
#анъана #бадиият #ўзига хослик #замонавийлик #тарихий мавзу #ғоялар умумбашарийлиги #фалсафий-маърифий мақсад
Мақолада Наим Каримовнинг ойбекшунослик тараққиётига қўшган ҳиссаси “Ойбек” китоби таҳлили орқали ёритилган. Наим Каримов услубига хос жиҳатлар тадқиқ этилган.
#метод #услуб #тарихий роман #ойбекшунослик #тарихий ҳақиқат #тарихий-биографик тадқиқот
Бошланғич синфларда инглиз тилини ўқитишда тинглаб тушуниш машқларидан фойдаланиш дарсларнинг қизиқарли бўлишини таъминлайди. Mақолада ёш тил ўрганувчилар учун қўлланилиши мумкин бўлган топшириқлар тавсия қилинади.
#тинглаб тушуниш машқлари #аудиовоситалар #ўйинлар
Мақолада мусиқий меросимиз нодир дурдоналаридан бири - “Ҳон чиқар” куйининг яратилиш тарихи ва мазмун-моҳияти илмий асосда ўрганилган.
#наво #лад #хон чиқар #Сегоҳ #Дугоҳ #адвор #жам #Миёнхат #Дунаср #децима #ундецима
Мақола юртимиз маҳобатли рангтасвир санъатининг бугунги кундаги ўрни ва аҳамияти ҳақида бўлиб, унда санъатнинг нозик қирралари ҳамда улуғ мўйқалам соҳиби Алишер Алиқуловнинг ижодий маҳорати баён этилган. Алишер Алиқулов асарларидаги нафис чизгилар, илгари сурилган эзгу ғоя орқали рассомнинг санъат олами ҳақидаги тассаввурлари билан танишиш мумкин.
#тасвирий санъат #санъат дурдоналари #санъат тарихи #қадимги санъат #ўрта асрлар санъати #мустақиллик даври ютуқлари #рассомлар
Мақолада ҳарбий таълим факультети талабалари билан ўқув йиғинларини ўтказиш даврида касбий зарурий ҳаракат сифатларини ривожлантириш учун ишлаб чиқилган ва тажрибада асосланган тренировка йўналишидаги машғулотлар методикасининг юқори самарадорлиги кўрсатилган.
#жисмоний сифатлар #ҳарбий таълим #ўқув йиғинлари #жисмоний машқлар мажмуаси