Статьи : Toshniyozova R

70-74 265 Aug 18, 2022 2:34:16 PM
Аннотация

Мақолада Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” достонидаги ҳайратлар, шунингдек, Фарҳод ва Ширин, Лайли ва Мажнун  муносабатлари асосидаги шоир важдий-ирфоний (онтологик-гносеологик) кечинмалари, англанмаларининг бадиий инъикоси таҳлил этилган. Мажозийлик замирида ифодаланган маърифат даражалари, руҳий юксалишлар натижасида англанган Тавҳид ғояси, шоҳид образи  шоирнинг онтологик тафаккури тизимини белгилайди. Шоирнинг исломий Низомга асосланган шахсий-индивидуал кечинмаларини, унинг илоҳиёт, Ягона борлиқ ҳақидаги ўзига хос  идрокиётини талқин ва таҳлил этишнинг ирфоний-важдий асослари тадқиқ этилган.  Ҳайратларда маърифат ҳосил қилишнинг муҳим синергетик стратегияси акс этади: бу ўзаро зид икки олам муносабатларига бир нарсанинг икки томони сифатида ёндашишдир.

#мушоҳада #муроқаба #онтологик тафаккур #фано #тавҳид ва таҳқиқ #ирфоний- важдий англанмалар