2016-1

Статьи

5-7 379 Aug 3, 2022 1:30:46 PM
Аннотация

Ушбу мақолада мураккаб турдаги еттинчи тартибли Лаплас оператори қатнашган тенглама учун қўйилган коррект масала ечимининг ягоналиги  энергия интеграллари усулида исботланган.

#чегаравий масала #юқори тартибли тенглама #Лаплас оператори

8-11 347 Aug 3, 2022 1:33:15 PM
Аннотация

Ушбу мақолада тескари - биномиал тақсимотнинг вариация бўйича Пуассон тақсимотига яқинлашиши ҳақидаги теорема исботланган.

#asymptotic behavior #negative-binomial distribution #Poisson distribution #convergence in variation

12-15 448 Aug 3, 2022 1:37:15 PM
Аннотация

Мақолада Ўрта асрларда яшаб ўтган буюк алломаларнинг фанлар ривожига қўшган ҳиссалари таҳлил этилган.

#ал-Ҳазиний #“Донишмандлик тарозиси ҳақидаги китоб” #“Донишмандлик тарозиси” #ҳаракатланувчи рейтер #обкаш #Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал- Беруний #тоза металлар

16-18 412 Aug 3, 2022 1:48:08 PM
Аннотация

Мақолада инфрақизил нурларнинг физик табиати, манбалардан чиқиши ва муҳитлар билан таъсирлашуви механизмлари, электромагнит тўлқинлари шкаласидаги ўрни, иссиқлик узатилиши ва алмашинуви жараёнларидаги роли оммабоп тарзда қисқача баён этилган.

#иссиқлик алмашинуви #конвекция #иссиқлик нурланиши #электромагнит тўлқинлари #атом ва молекулалар ҳаракати

19-22 371 Aug 3, 2022 1:52:48 PM
Аннотация

Дунё миқёсидаги иқтисодий, ижтимоий ҳамда сиёсий жараёнларнинг ривожланиш жадаллиги кескин суръат билан ўсиб бориши баробарида, халқаро миграция жараёни тенденцияси ҳам ўсиб бормоқда, яъни Дуне миқёсидаги жараёнларнинг ривожланиш жадаллиги, халқаро миграция жараёнининг фаоллашувига тўғри пропорционалдир.
Дунё миқёсидаги савдо-сотиқ, халқаро туризм, спорт ва санъатнинг ривожланиши, иқтисодий ва сиёсий миграция жараёнлари турли мамлакатларда баъзи юқумли касалликларнинг экзотик касаллик сифатида олиб келиниши ва тарқалишига сабаб бўлади. Шундай касалликлар қаторига ўлат, безгак, ОИТС, грипп касаллигининг айрим турларини (А-Н5N1, А-Н1N1), Эбола геморрагик безгаги, вабо касалликларини киритиш мумкин.

#миграция #сальмонеллёз #дизентерия #грипп #Эбола геморрагик безгаги #вабо #ОИТС #ўлат #сариқ безгак #безгак #Денге безгаги #канали тошмали тиф #касалликнинг инкубацион даври #давлат санитария назорати #эпидемия ўчоғи #ўта хавфли ва карантин гуруҳидаги юқумли касалликлар

23-26 191 Aug 3, 2022 1:56:00 PM
Аннотация

Мақолада миллий иқтисодиётни ривожлантиришга инвестицияларни кенг жалб этиш омиллари ёритилган.

#Модернизация #инвестиция #миллий иқтисодиёт #капитал қўйилмалар

27-31 287 Aug 3, 2022 2:04:06 PM
Аннотация

Мақолада таълим хизматлари бозорида олий таълим муассасалари имижини шакллантириш ҳамда уларнинг рейтингини ошириш масалалари назарий-услубий жиҳатдан ва амалий таҳлиллар асосида ўрганилган. Ўрганилган маълумотлар асосида олий таълим муассасаларининг имижини ва унинг таркибий қисми бўлган ОТМ рейтингини ошириш йўналишлари белгиланган.

#имиж #таълим хизматлари бозори #олий таълим муассасаси имижи #имижга таъсир этувчи омиллар #олий таълим муассасаси рейтинги

32-37 214 Aug 3, 2022 2:07:06 PM
Аннотация

Мақолада фалсафий тафаккурнинг функционал аҳамияти, хусусиятлари, унинг шаклланиш жараёнининг қийинчиликлари ва манбалари таҳлил қилинган, энг муҳими, ҳозирги даврда содир бўлаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар инсон онги, айниқса, ёшлар онгига таъсир этиши фалсафий тафаккурнинг шаклланишига замин яратиши кузатилган.

#ижтимоий муносабатлар #тафаккур #онг #тамойиллар #ижтимоий омиллар #билиш жараѐни #қонун ва категориялар #миқдор ва сифат ўзгаришлар

38-43 267 Aug 3, 2022 2:10:11 PM
Аннотация

Мақолада мамлакатимизда сўнгги йилларда фуқаролик жамияти қуриш ва бу жараёнларни янада ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда ушбу шароитда давлатнинг ёшларга оид сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз юритилган.

#давлат #фаоллик #ёшлар #Модернизация #сиёсат #ислоҳот #фуқаролик жамияти #юксак маънавият #ижтимоий ҳимоя #баркамол авлод

44-49 266 Aug 3, 2022 3:01:43 PM
Аннотация

Мақолада мустақиллик йилларида Ўзбекистонда аёллар фаоллигини ошириш борасида яратилган шарт-шароитлар, уларнинг ҳуқуқий асослари, демократик жараёнларда аёлларнинг маърифий, маънавий, ҳуқуқий, сиёсий, тиббий билимларини янада оширишга қаратилган ислоҳотлар, давлат ва жамият қурилишида ҳамда бошқарув соҳасида уларнинг мақомини юксалтириш тўғрисидаги фикрлар, таҳлилий мулоҳазалар баён этилади ва ушбу жиҳатларнинг ҳалқаро принциплар, нормалар, муносабатлардаги ўрни ёритилади. Шунингдек, мақолада фуқаролик жамиятининг ривожланишида аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш омилларидан ўринли фойдаланишнинг юртимиз тараққиётида муҳим аҳамиятга эга эканлиги, аёлларнинг давлат ва жамият маънавий-маърифий ҳаётида тутган ўрнининг янада ошиб бориш мезонлари ҳақида сўз юритилган.

#маънавият #жамият #Маърифат #ҳуқуқ #тинчлик #менталитет #бошқарув #тарғибот #фаоллик #оила #ислоҳот #фуқаролик жамияти #бағрикенглик #аѐл #бунёдкорлик #аҳиллик #келажак #билимдонлик #демократик жараён

50-54 266 Aug 3, 2022 3:24:31 PM
Аннотация

Ушбу мақолада Ўзбекистонда тарихий-маданий мерос объектларининг тадқиқот ва тарғибот тамойиллари борасида туристик маршрутлар фаолиятининг ривожланиш босқичлари ўрганилган. Тарихий ёдгорликларни музейлаштириш ва сайёҳлик маршрутларига мослаштириш жараёнлари келтириб ўтилган.
XX аср II ярми Ўзбекистонда маданий мерос объектларининг тарихий-бадиий қийматларини асосланган ҳолда олиб борилган маршрут режалари асослаб берилган.

#ёдгорлик #тадқиқот #тарғибот #музей #реставрация #музейлаштириш #экскурсия #тарихий-маданий мерос объектлари #меъморчилик объектлари #сайёҳлик маршрутлари #консервация #очиқ осмон остидаги музейлар

55-58 357 Aug 3, 2022 3:51:11 PM
Аннотация

Мақолада Фарғона вилояти Риштон туманида яшовчи тожик миллатига мансуб аҳоли шеваси мисолида ўзбек тилининг шимолий тожик шеваларининг лексик сатҳидаги таъсири масалалари ёритилган.

#сўз туркумлари #тил контактлари #лексик ўзлашмалар #лексик– семантик гуруҳ #доминант тил

59-61 308 Aug 3, 2022 3:54:23 PM
Аннотация

Мақолада лексик-фразеологик контекстни ҳосил қилувчи воситалар, фразеологик қуршов ва фразеологик марказ тўғрисида сўз юритилади.

#фразеологик парадигма #фразеологик синтагматик муносабат #гетероген аъзо #фразеологик қуршов #фразеологик марказ

62-64 275 Aug 3, 2022 3:58:57 PM
Аннотация

Мақолада ижодий жараёнга муносабат ҳамда ижодкорнинг сўз санъати олдидаги масъулияти ҳақида сўз боради.

#ижодий жараён #бадиий ижод #адабий муҳит #тарихий давр

65-68 315 Aug 3, 2022 4:02:01 PM
Аннотация

Мақолада “Қиёмат” романи таржимаси мисолида Ч.Айтматов каби ўз халқи ҳаёти ҳақида ўзга тилда ҳикоя қилувчи зуллисонайн адиблар асарларини ўзбек тилига ўгиришда миллий реалияларни бериш муаммолари ёритилган.

#таржима #менталитет #аслият #миллий турмуш

69-72 285 Aug 3, 2022 4:05:25 PM
Аннотация

Маколада В.Шукшин ва Т.Мурод асарларида қишлоқлик кишининг она ерга муносабати ва у билан алоқалари ёритилган.

#жанр #маданият #санъаткор #инсон #Ватан #ахлоқ #қувват #идеал #олам #феъл-атвор #тадрижий ривожланиш #тўқнашув #ер тимсоли

73-74 276 Aug 3, 2022 4:55:51 PM
Аннотация

Мақолада рамз ва мажознинг умумий ва ўзига хос жиҳатлари таҳлил этилган. Мисоллар асосида рамзий тавсирнинг бадиий асар поэтикасидаги ўрни очиб берилган.

#маданият #рамз #мажоз #белги #тасвир #бадиий адабиёт #поэтик символ

75-77 363 Aug 3, 2022 4:59:08 PM
Аннотация

Мақолада тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси фанларини ўқитиш жараёнида Алишер Навоий асарларидан фойдаланиб, ранглар уйғунлиги асосида техник кашфиётларни тушунтириш йўллари кўрсатилган.

#кадр #негатив #қизил #сариқ #яшил ранглар #светофор #электр нури #экран #фото тасвир

78-83 246 Aug 3, 2022 5:13:54 PM
Аннотация

Таклиф қилинган ишланмаларнинг педагогик самарадорлигини аниқлаш бўйича тест-синов натижалари математик статистика усуллари билан қайта ишланиб, экспериментал гуруҳларда олиб борилган методик ишлар самарали эканлиги исботланди.

#Методика #мазмун #кимё таълими

84-88 207 Aug 3, 2022 5:18:13 PM
Аннотация

Мазкур маколада оила ва махалла асосий роль уйнайдиган ёшларда купорувчи гояларни бартараф этиш фактлари келтирилган. Ёшларда тугри гояларни тарбиялаш буйича тавсиялар берилган. Бундан ташкари, маколада ёшларда гоявий бузгунчи фикрларнинг олдини олиш ишларидаги уйгунлаштириш кайд этилади.

#мафкуравий профилактика #маданий ва маънавий қадриятлар

89-90 230 Aug 3, 2022 5:24:34 PM
Аннотация

Описывается система дифференциальных матричных уравнений, решение которой однозначно восстанавливает класс путей в 3-х мерном векторном пространстве, эквивалентных относительно действия специальной группы.
 

#действие группы #специальная группа

91-93 177 Aug 3, 2022 5:27:01 PM
Аннотация

Ушбу мақолада бипараболик тенглама учун ярим полосада иккинчи чегаравий масала баён қилинган ва ўрганилган.
 

#параболик тенглама #бипараболик тенглама #иккинчи чегаравий масала

94-95 314 Aug 3, 2022 5:31:04 PM
Аннотация

Мазкур мақолада порцияли тухум ташлаб кўпаювчи полициклик балиқлар қаторига кирувчи карась балиғи сўнгги маҳсулдорлигининг шаклланиши ҳамда ушбу кўрсаткичнинг ёшга боғлиқ ҳолда ўзгариши таҳлил қилинган.

#маҳсулдорлик #полициклик #порция #ооцит #гонада #трофоплазматик

96-97 271 Aug 3, 2022 5:34:39 PM
Аннотация

Мақолада харбий-техника лицейи битирувчиларининг Қуролли Кучларда хизмат қилишга тайёргарлигини ўрганиш бўйича тадқиқотлар натижалари баён қилинган.

#мониторинг #жисмоний тайёргарлик #жисмоний ривожланиш #социологик тадқиқотлар #ўқув жараёни

98-101 298 Aug 3, 2022 5:38:15 PM
Аннотация

Ушбу мақолада ўзбек тилининг математик моделларини қуриш масаласи кўриб чиқилган ҳамда матн муҳаррири  дастуридан намуналар келтирилган.

#математик модель #лингвистика #матн бирликлари

102-103 210 Aug 3, 2022 5:45:04 PM
Аннотация

Чет тилини ўқитишда фойдаланиладиган коммуникатив метод ва кўргазмаларнинг муҳим қирралари очиб берилади.

#нутқ #ўқитиш усуллари #мулоқот қилиш #коммуникатив мотивация

FarDU Ilmiy Xabarlari, 2016-1