Статьи : Asqarov Ibroxim Raxmonovich
Мақолада шоколаднинг таркиби, турлари, унга меъёрий ҳужжат бўйича қўйилган талаблар келтирилди. Айрим шоколадларнинг физик-кимёвий ва сифат кўрсаткичлари текширилиб, натижалар олинди.
#намлик #шоколад #органолептик кўрсаткичлар #физик-кимёвий кўрсаткичлар #озуқавийлик қиймати #куллик
Мақолада коврак ўсимлиги чиқиндиларидан сульфаниламид доривор бирикмасини ажратиб олиш ва унинг ферроцен билан диазотирлаш реакциясини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари келтирилган.
#3 #лигнин #ферроцен #1 #диазотирлаш #коврак #ўсимлик чиқиндиси #5-триметоксибензальдегид #сульфаниламид
Мақолада бугунги кунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашда мавжуд технологиялар ҳамда улардан юқори кўрсаткичлар билан сифатли, рақобатбардош маҳсулотлар олиш технологияларини яратишга доир тадқиқот натижалари келтирилган.
#қишлоқ хўжалиги #госсипол #озиқ-овқат
Мақолада табиий цианогликозидлар синфига кирувчи амигдалин ва унинг кимёвий хоссалари тўғрисида маълумотлар келтирилган. Мақолада амигдалиннинг астма, бронхит, эмфизема, ўпка фибрози, ошқозон-ичак касалликлари, саратон, буйрак касалликлари каби турли хил касалликларни даволашдаги аҳамияти ҳақида ҳам сўз юритилган.
#амигдалин #сирка ангидрид #цианогликозидлар #мураккаб эфир #бромгексамид #альгинат-хитозан
Мақолада бугунги кунда чорвачилик, паррандачилик, балиқчиликда озуқа сифатида кенг кўламда фойдаланиб келинаётган омихта ем таркиби ва унинг рационини бойитишга қаратилган изланишлар устидаги тадқиқот натижалари келтирилган. Бундан ташқари, мувозанатлаштирилган гранулаланган омихта ем ишлаб чиқариш жараёнининг принципиал технологик схемаси келтирилган.
#чорвачилик #қишлоқ хўжалиги #балиқчилик #паррандачилик #озиқ-овқат маҳсулотлари #гўшт маҳсулотлари
Ushbu maqolada homilador ayollardagi toksikoz holatining kelib chiqish sabablari, turlari, xususiyatlari, asoratlari, belgilari, zamonaviy tibbiyotda uni davolash yo‘llari, hamda ularning kamchiligi bayon etilgan. Shuningdek, toksikoz kasalligini xalq tabobati usullari bilan, O‘zbekistonda o‘sadigan dorivor o‘simliklar asosida tayyorlangan Astosh oziq-ovqat qo‘shilmasi bilan davolash va oldini olish bo‘yicha olib borilgan tadqiqot ishlari natijalari, bu borada erishilgan yutuqlar, hamda tavsiyalar keltirilgan.
#stress #infeksiya #Xalq tabobati #Xomilador ayol #Toksikoz #trimestr #xomila #stafillakokk