Maqolalar
Ушбу мақолада интеграл оператор қатнашган иккинчи тартибли оддий дифференциал тенглама учун
интеграл шартли масала ўрганилган.
#оддий дифференциал тенглама #чегаравий масала #интеграл оператор #интеграл шартли масала
Мазкур мақолада вакуумда буғлатиб олинган Bi, Sb ва Te аралашмалари асосида тип
яримўтказгич юпқа пардалар электрофизик хусусиятларининг таглик ҳароратига боғлиқлиги ўрганилган.
#диффузия #адгезия #таглик #солиштирма қаршилик #конденсация
Кимѐвий, гидролиз, кўмир қазиб чиқариш, нефтькимѐ, озиқ-овқат ва бошқа соҳалар бир неча йиллар
давомида ишлаш жараѐнида асосий маҳсулот билан бирга юз миллион тонналаб чиқиндилар ҳам ҳосил қилади.
Кўпинча, мазкур корхоналарда бундай чиқиндиларни қайта ишлаш кўзда тутилмаган. Бунинг натижасида
табиий ресурсларнинг камайиши, чиқиндилар билан ѐн атрофнинг ифлосланиши ҳамда турли заҳарли
моддаларнинг сув, ҳаво ва тупроқ таркибига тушиши юзага келади.
#фосфогипс #утилизация #ишлаб чиқариш чиқиндилари #композит #техноген чиқиндилар #композицион материаллар (КМ) #карбоксиметилцеллюлоза (КМЦ) #карбамид-формальдегид смоласи (КФС) #фосфогипс (ФГ)
Мақолада ионитли катализатор КУ-2-8 иштирокида 4-метилфенолни α–фенилэтил спирти билан
реакцияси тадқиқининг натижалари келтирилган. Экологик тоза катализ шароитида фенолларни юқори
унум билан алкиллаш мумкинлиги кўрсатилган.
#катионит #алкиллаш #алкил #циклоалкил #арилалкилфенол #унум #ҳосила
Ушбу мақолада “Беовульф” ва “Алпомиш” достонларида халқпарварлик, мардлик, инсонийлик ғояларининг бадиий ифодаси тадқиқ этилган.
#образ #халқпарварлик #адабиёт тарихи #қахрамонлик эпоси #Aнгло-Cаксон
Ушбу мақолада ўзбек, рус ва инглиз тилларида сифат сўз туркумига оид сўзлар маъносини кучайтириш ҳамда кучсизлантириш хусусида фикр юритилади.
#сифат #интенсификация #меъёр #аффиксация #миқдор #морфологик усул #деинтенсификация #фонетик усул #лексик усул #сўз маъносини кучайтириш
Мақолада атроф-муҳитнинг паразит қўзғатувчилар билан ифлосланиш даражаси ва паразитларнинг
тарқалишидаги эпидемиологик қонуниятларни ўрганиш масаласи таҳлил этилган.
#лямблиоз #гельминтлар #циста #иммуносупрессия #трихомоноз #аскаридоз #трихоцефалѐз #энтеробиоз #интерорецепторлар
Мазкур мақола занжирли ассоциатив тажриба орқали ассоциатив алоқаларининг ўзига хос ва индивидуаллигини аниқлаш, уларнинг ҳар қайси шахсда ҳаѐт мобайнида тўплаган тажрибаси орқали юзага чиқишини, сўзлараро вужудга келган мазмуний алоқалар ҳамда сўзларнинг турли уялар таркибига киришини кўрсатиш каби масаларга бағишланган.
#тажриба #онг #индивид #уя #занжирли ассоциатив қатор #мазмуний алоқа
Жанубий Фарғонанинг тўқ ва типик бўз тупроқлар каскадида шаклланган бир геокимѐвий
ландшафтдаги изен ўсимлигининг биогеокимѐвий ўзига хослиги тадқиқ қилинган. Аккумулятив ҳолатдаги
типик бўз тупроқларда изен баргида йод, олтин, кумушни, илдизида эса олтин, руҳ, кадмий, самарий ва
бошқаларни аккумуляцияси кузатилди. Бу элементлар изен учун фаол сингдирилувчи ва биологик ушланиб
қолувчи элементлар гуруҳига киради.
#элемент #провинция #концентрация #эталон #ландшафт #сингдириш #кул #изен #аномал #геокимѐ #субрегион
Тупроқ ҳосил бўлиши энергетикасини гидратли сувлар билан боғлиқлиги математик нуқтаи назардан
тушунтирилди. Бўз - воҳа тупроқлари учун гидратли сувларнинг ўртача миқдорлари аниқланди ҳамда йиллик
энергия сарфи эҳтимоли тупроқ ва қатламлар ҳосил бўлиши жараѐнлари учун кўрсатилди.
#жараён #тупроқ #шаклланиш #қатлам #воҳа бўз тупроқлaри
Мақолада геокомплексларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишнинг геоэкологик тамойиллари
кўриб чиқилган.
#биологик хилма-хиллик #геоэкология #табиий муҳит #экокаркас #МЭТҲ #репрезентативлик #геотизим #геокомплекс #яшил кўприклар #табиат ѐдгорликлари #геотизимлар иерархияси
Ушбу мақола Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, унинг бандлигини ошириш, айниқса, ишсиз
ўрта ѐшдаги аҳолини ўқитиш ва малакасини ошириш борасида олий таълим муассасаларининг ролини
ошириш масалаларини ѐритишга қаратилган.
#меҳнат ресурслари #ишсиз ўрта ѐш аҳоли #қайта ўқитиш ва малакасини ошириш #Европа тажрибаси
Ушбу мақолада инглиз тилидаги сўз бирикмалари тавсифланади. Шунингдек, уларнинг шакли, вазифаси ва ҳудудий чегарасини аниқлаш борасида сўз юритилади. Сўз бирикмаларини ташкил этган элементлар ўртасидаги муносабатларни изоҳлашга асосий диққат қаратилади.
#тизим #мақом #семантик #лексик #сўз бирикмаси #лисоний #парадигматик #тузилма #элементлар #синтаксик #грамматик хусусиятлар
Мақолада миллий иқтисодиѐтни тартибга солишда молиявий кўрсаткичларни баҳолаш услубиѐти
назарий жиҳатдан ўрганилган ҳолда аниқланган кўрсаткичларни таҳлил қилиш асосида услубий таклифлар
берилган.
#миллий иқтисодиёт #давлат бюджети #молиявий ресурслар #иқтисодиѐтни тартибга солиш #давлат бюджети даромадлари #давлат бюджети харажатлари
Мазкур мақола ҳозирги замон ўзбек ва инглиз тилидаги топонимларнинг лингвокогнитив асосларига бағишланган бўлиб, унда когнитология фани, “жой ” концепти, топонимик концептуал семантика ҳамда унинг кўп қатламли белгилар орқали тилда намоѐн бўлиши каби масалалар атрофлича кўриб чиқилган.
#топоним #концепт #когнитология #топонимик концептуал семантика #лисоний структура #адекват тасаввур #семантика ѐки психология
Мақолада халқ мақолларидаги ҳавола бўлакли эргашган қўшма гаплар, уларнинг турлари, ҳосил қилувчи воситалар, семантикаси тўғрисида сўз юритилади.
#тўлдирувчи #қўшма гап #ҳавола бўлак #нисбий сўзлар #дейксис белгилар #ҳавола бўлакли эргашган қўшма гап #ҳавола бўлакли кесим
Мазкур мақолада шахс камолотида ижтимоий-маънавий омилларнинг ўрни, мустақилликнинг
ижтимоий-эстетик моҳияти, баркамол авлод тарбиясидаги аҳамияти масалалари ѐритилган.
#шахс камолоти #баркамол авлод #ижтимоий-маънавий омиллар #ижтимоий-эстетик моҳият #турмуш эстетикаси #фуқаролик жамияти
Ушбу маколада бошлангич синфларда математаканинг коррект бўлмаган масалалари ҳақидаги дастлабки тасаввурларни ҳосил қилиш усуллари ишлаб чиқилган.
#дифференциал тенглама #коррект масала #коррект бўлмаган масала #масаланинг шарти ва саволи #шартда маълумотларнинг етарли бўлмаслиги
Мақолада умумевропа баҳолаш мезонлари асосида ўтказиладиган тестлар ва уларнинг турлари таҳлил этилади.
#аниқлик #ишончлилик #фойдаланиш #ҳақиқийлик #стандарт тестлар #қийинлик #сифатлилик #вақт белгиланиши
Мақолада 1950 - 1960 йилларда Фарғона вилоятидаги ислом дини муассаса ва ташкилотлар фаолияти
илмий далиллар асосида тадқиқ қилинган.
#мутавалли #қатағон #масжид #мадраса #сўфи #муфтий #вақф мулклари #ислом дини муассаса ва ташкилотлари #диний уламолар #эшон #даҳрийлик #«Худосизлар» #Ўрта Осиѐ ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси #Рўза ҳайити #Қурбон ҳайити #мавлуд #хатна #исломий маданият #хурофот
Мақолада талаба ѐшлардаги толерантликнинг шахслараро муносабатларда намоѐн бўлиши илмий жиҳатдан ўрганилган.
#инсонпарварлик #барқарорлик #толерантлик #меҳр-мурувват
Ушбу мақолада этнология фанини ўрганишга катта ҳисса қўшган йирик олима аѐл Б.Х.Кармишева
фаолияти ва илмий тадқиқотлари ѐритилган. Шу билан биргаликда олима томонидан ўтказилган дала
тадқиқотларининг аҳамиятига баҳо берилган.
#этнология #Ғулча #Душанба #этнографик экспедиция #дала тадқиқотлари #урф- одатлар
Мақолада прагмалингвистика фанига оид бўлган модус, диктум ва кенсум тушунчаларининг таснифи ва таҳлили ѐритилган. Шунингдек, модус ва модаллик атамаларининг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари таҳлил қилинган.
#модаллик #субъектив #модус #диктум #кенсум #сўзловчи субъект нутқи
Мазкур мақолада ўзбек халқ оғзаки ижодининг кенг тарқалган лирик жанрларидан бири - достон ва унинг мавзу кўлами, ғоявий асослари, бахшичилик мактаблари ҳақида маълумотлар берилган.
#анъана #бадиият #бахши #достон #этномаданий жараён #қўшиқ ва айтимлар #мусиқа асбоблари #ўзбек халқ оғзаки ижоди
Мазкур мақолада “Шум бола” қиссасидаги прагматик семага эга айрим лексемалар, прагматик мазмунни юзага келтирувчи воситалар таҳлил қилинади.
#тил #синоним #семема #диалогик дискурс #лексопрагматика #прагматик мазмун
Мақолада Фарғона водийсининг мўғул босқинчиларидан озод қилиниб, Амир Темур давлати таркибига
киритилиши ва бу жараѐннинг ташқи сиѐсатдаги ғалабаларга боғлиқлиги, водийда ташкил этилган
маъмурий бирликлар ҳамда уларнинг раҳбарлари масаласи таҳлил этилган
#Фарғона водийси #Баҳром Жалойир #амир Ҳамди #Андижон #Хўжанд #Ўзганд #Мўғулистон #Тошкент воҳаси #Сайрам #Ахсикат #мўғул Амир Темур #муғул қабилалари
Мазкур мақолада лирик қаҳрамон ва муаллиф шахсияти уйғунлиги билан боғлиқ масалалар Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ижоди мисолида таҳлил этилган.
#шахс #Шеърият #ижод #муаллиф #шоир #биография #лирика #лирик қаҳрамон #уйғунлик
Мақолада Зарафшон воҳаси деҳқон жамоалари ва чорвадорлар маданиятларининг ўзаро алоқалари
олиб борилган назарий тадқиқотлар натижаси асосида ѐритилади. Бунда асосий эътибор воҳадаги Саразм,
Замонбобо, Тўқайтепа ѐдгорликларига қаратилиб, уларнинг шаклланиши ва ривожланишига воҳа, унинг
атрофидаги чорвадорлар маданиятларининг таъсири ҳақида сўз юритилади.
#Зарафшон воҳаси #Саразм #Замонбобо #Тўқайтепа #деҳқон жамоалари