Maqolalar
Мақолада юкланган иккита параболо-гиперболик тенглама учун Трикоми масаласи тадқиқ қилинган. Ўрганилган масалалар ечимининг мавжудлиги ва ягоналиги исботланган.
#параболо-гиперболик тенглама #ечимнинг ягоналиги #юкланган тенглама #Трикоми масаласи
Ушбу ишда характеристик тўртбурчакда учинчи тартибли псевдопараболик тенглама учун Гурса масаласи тадқиқ этилган. Қўйилган масала ечимининг формуласи ошкор кўринишда Риман усули ёрдамида топилган.
#псевдопараболик тенглама #Риман функцияси #қўшма тенглама
Икки потенциал тўсиқли ўлчамли квантлашган ўрали структурада микрозарранинг ўтиш коэффициенти ҳисобланган ва потенциал тўсиқ орқали ўтиш вақти назарий таҳлил қилинган.
#электрон #гетероструктура #потенциал тўсиқ #ўтиш коэффициенти #ўлчамли квантлашган ўра
Ушбу мақолада функцияларни ҳисоблаш қурилмалари тезлигини оширишда юқори аниқлик билан ҳисоблаш масаласи кўпҳадларнинг энг яхши текис яқинлашиш усули орқали кўрилган. Кўпҳадларнинг қуйи даражасини аниқлаш учун Чебишев кўпҳадларидан фойдаланиб, асосий теорема исбот қилинган.
#алгоритм #қурилма #хотира #машина #аппроксимациялаш
Мақолада йўғон ичак тўлиқ олиб ташланиши оқибатида меъда шиллиқ қавати безли эпителий ҳужайраларида операциядан сўнгги дастлабки даврларда секрет ишлаб чиқарувчи бош ва париетал ҳужайралар фаолиятининг кескин пасайиши, уларнинг секретор қобиқларида ва асосан митохондрияларида содир бўладиган яллиғланиш-деструктив жараёнларга хос ўзгаришлар билан намоён бўлиши ёритилган.
#мослашув жараёнлари #кичик тузилмалар #меъда безли эпителий ҳужайралари
Мақолада нефропатиянинг аёллар соғлиғи учун хатарли жиҳатлари ёритилган.
#Ҳомиладорлик #мевалар #преэклампсия #сув #нефропатия #эклампсия #касаллик белгиси #баланд қон босими #сийдик
Мақолада Фарғона водийси шароитида барг устки ёнғоқ шираси (Panaphis juglandis Goeze)нинг экологик хусусиятлари ҳақида маълумотлар келтирилган. Шираларнинг экологик хусусиятлари ушбу турнинг барча морфалари – асосчи, қанотли тирик туғувчи урғочи, эркак ва тухум қўювчи урғочиларда тўлиқ ўрганилган.
#личинка #зараркунанда #чизиқли колония #асосчи #қанотли тирик туғувчи урғочи #шира бўғинлари #миқдорий зичлик
Мақолада Марказий Фарғона ўтлоқи саз тупроқлари кесмасида сувда осон эрувчи тузларнинг уларга фаол таъсир кўрсатувчи омиллар таъсиридаги миқдорий ўзгаришлар билан боғлиқ масалалар ёритилган.
#коллектор #сизот сувлари #қуруқ қолдиқ #қайта шўрланиш #шўрсизланиш #шўрхок
Мақола атроф-муҳит мухофазасини бошқаришда инновацияларни жорий қилиш муаммоларига бағишланган, экологик муаммоларни ҳал қилишда ривожланишнинг инновацион тамойилларини жорий қилиш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқаришни экологиялаштиришнинг асосий йўналишлари кўрилган.
#инновация #Модернизация #экология #атроф-муҳит #табиий ресурслар #экологик муаммолар #экологик инқироз
Мазкур мақолада мамлакатнинг ҳудудий ривожланиш тамойиллари ўрганилган бўлиб, иқтисодий тизим аграр муносабатларида маркетингнинг ўрни ва роли кенг ва атрофлича таҳлил қилинган.
#ишлаб чиқариш #маркетинг #саноат #мамлакат #қишлоқ хўжалиги #экспорт #маҳсулот #иқтисодиёт #тармоқ #салоҳият #бозорлар #ҳудудлар #саноатлашган ҳудудлар
Мақолада илк маротаба тарихий манбалар ва адабиётларга асосланган ҳолда араблар истилоси даврида Фарғона водийсида кечган сиёсий жараёнлар тадқиқ этилган.
#Араб халифалиги #Турк хоқонлиги #Фарғона #ислом #вассал #тудун #элтабар #ихшид #араблар босқини #коалиция #Яздигард III #Инал хоқон #Алутар #Арслон тархон #Ғурак #Деваштич #ноиб #Қутайба #Саид ал-Хараший #Корзанч #Талос жанги #шимолий ихшидлик #жанубий подшолик
Мақолада тарихимизнинг энг оғир йилларидан бири, яъни 1930-1932 йиллардаги қишлоқ хўжалигини ёппасига коллективлаштириш ва унинг оқибатларини очиб бериш, зўрлик асосида қишлоқ аҳолисини колхозларга киритиш, қулоқларнинг синф сифатида тугатилиши, коллективлаштиришга қарши чиқиш ҳолларини аёвсиз бостириш, сургун қилиш кўрсатиб ўтилган.
#қишлоқ хўжалиги #колхоз #қулоқ #коллективлаштириш
Мазкур мақолада ўзбек мумтоз шеъриятида ранг ифодаси масалалари таҳлил этилади. Айнан Навоий оддий рангларнинг ўзаро таъсири ва ёрқинлигига асосланган тасвир услубини яратганлиги ҳамда анъанага новаторларча ёндашиб, ўзбек лирикасида ранг ифодасида ўзига хос анъана яратганлиги тадқиқ этилади.
#анъана #рамз #ранг #радиф #қизил #сариқ #мумтоз шеърият #ранг уйғунлиги #ранг сюжети #оқ #яшил
XIХ асрнинг охири ва ХХ аср бошлари ўзбек шеъриятида қалам сўзи образ даражасига кўтарилди. Дастлаб у шеъриятда бадиий-ғоявий деталь вазифасини бажарган бўлса, кейинчалик шоирнинг ижодий ниятига ҳамоҳанг ҳолда ўз фикр-туйғуларини ёрқинроқ очишга яқиндан ёрдам берди.
#образ #пафос #мусаввир #ишқий мавзу #ижтимоий мавзу #ҳасрат ва қайғу
Мақолада Фарғона вилояти топонимларининг таснифи, уларнинг аталиш сабаблари ва номланиш тамойиллари ҳақида фикр юритилади.
#ономастика #ономастик лексика #ономастик кўлам #гидротопоним #зоотопоним #фитотопоним #геоморфологик топоним #этнотопоним
Ушбу мақолада ўқувчиларга тилни ўргатиш омилларидан бири бўлган ўқув алгоритмларидан рус тили дарсларида фойдаланиш очиб берилган.
#тил ўрганиш #ўқув алгоритми #билим технологияси #автоматизмлар
Мақолада кутубхоналарнинг ёшлар таълим-тарбиясига ижобий таъсири, ўтган асрда Туркистон матбуотида бу масалага эътибор, бугунги кунда Ўзбекистонда ёшларни билимли қилиш йўлида амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилади.
#газета #китобхонлик #таълим ва тарбия #дунё кутубхоналари #ёшлар ва бўш вақт #жаҳолат ва маърифат #ўсмирлар ижодиёти
В статье рассмотрены основные методы преподавания, нацеленные на эффективное обучение русскому языку как неродному.
#метод #общение #речевые упражнения #грамматическая категория
Мақолада ўқитувчиларда педагогик тафаккурни ривожлантиришда педагогик технологияларни қўллаш, дарс самарадорлигини оширишнинг технологиялаштирилган модели таҳлил этилган.
#дарс самарадорлиги #ривожлантириш #педагогик технология #ўқитувчи #машқлар #тарқатма материаллар #услублар #педагогик тафаккур #музёрар #мунозарали гуруҳ #жуфтликлар #рақамлар #ижодий қарашлар #ривожлантирувчи машғулотлар #чегараланган дақиқалар
Мақолада саломатликни асрашга йўналтирилган тақдимотларнинг назарий ва амалий натижалари ифодаланган. Валеология фанининг ишчи ўқув дастурлари назарий тахлил қилиниб, соғломлаштириш малакаларининг экспериментал модели ишланган ва амалий тавсиялар берилган.
#инновация #гиподинамия #педагогик валеология #валеологиялаштириш #СТТ #саломатликни асраш технологияси #жисмоний статус
Мазкур мақолада дин ва дин психологияси ҳамда диндорлар психологиясининг баъзи бир жиҳатлари, дин психологиясини илмий ўрганишда қўлланадиган усуллар, Методларни қўллашда эътибор талаб этиладиган жиҳатлар борасида фикрлар берилган.
#Теология #Дин #эксперимент #суҳбат #интервью #кузатиш #дин психологияси #диндорлар психологияси #ҳужжатларни ўрганиш методлари #диний онг
Мақолада тартибланган статистикалар чизиқли ифодаси катта сонлар қонунига бўйсуниши учун турли етарли шартлар топилган.
#тасодифий миқдор #танланма #тақсимот функция #тартибланган статистикалар #катта сонлар қонуни
Мақолада ипак йигириш цехи ишчилари юрак фаолиятига муҳит ҳароратининг таъсири ва вақт ўтиши билан унинг физиологик меъёрга қайтиши ёритилган.
#харорат #электрокардиограмма #электр ўқи #электрик систола #қон тўлиши
Мақолада оилавий бизнесни ривожлантириш - аҳоли бандлигини таъминлаш ва фаровонлигини юксалтириш гарови сифатидаги масалалар ёритилган.
#самарадорлик #аҳоли бандлиги #оилавий бизнес #иқтисодиётни модернизациялаш
Ушбу мақола диний бағрикенглик тўғрисидаги тасаввурларни таҳлил қилиш ва унинг асосий мазмунини ёритиб беришга қаратилган.
#Дин #диний бағрикенглик #зардуштийлик #ислом #буддавийлик #яҳудийлик
Ушбу мақолада рус тили дарсларида ўқув жараёнини янада такомиллаштиришда вазиятли усулдан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилган.
#машқлар #вазиятли усул #фаолият модели #ўқитиш стратегияси
Ушбу мақолада ўқув матн асосида мулоқотли ўқитиш асослари кўриб чиқилган.
#лингвистика #рус тили #нутқ фаолияти #коммуникатив йўналиш #уқув матн
Ушбу мақола турли тизимли тилларда универсал табиатга эга бўлган “муболаға” концептуал семантикасини воқелантирувчи воситаларни қиёсий-типологик нуқтаи назардан тизимли ўрганишга бағишланган.
#турли тизимли тиллар #изоморфизм #тилшунослик #когнитив типология #когнитив #вербал воситалар #вербализаторлар #“муболаға” концептуал семантикаси #авербал воситалар