Maqolalar
Мазкур мақолада умумлашган Эйлер-Пуассон-Дарбу тенгламаси учун Заремба-Жиро принципига ўхшаш принцип исботланган. Бунда кўриб чиқилаётган тенглама учун Дарбу масаласи ечимининг формуласидан фойдаланилган.
#ечим #максимум #экстремум принципи #гиперболик тип
Ушбу мақолада функцияларни ҳисоблаш алгоритмлари учун параллел микропрограммалар яратиш, улар асосида ҳисоблаш қурилмаларини параллел ишлаш ва баҳолаш мезонлари масаласи кўрилган.
#алгоритм #қурилма #хотира #параллел #микропрограмма #параллеллаштириш #процессор #микрокоманда #ахборотни ишлаш
Мақолада полимер яримўтказгичларда ютилиш спектрини узун тўлқин методи билан кенгайтириш ва электрон-локал ҳолатларини ҳисоблаш жараёни кўриб чиқилган.
#фотогенерация #электрон-локал ҳолат #узун тўлқин методи #ютилиш спректори
Мақолада фурфурол билан ацетон ҳамда монофурфурилиденацетон (МФА) билан фурфуролнинг натрий гидрооксидининг актив комплекси орқали бориш механизми ўрганилган.
#хроматография #ИК- #УФ- #конденсация #ҳосил бўлиш механизми #фурфурол #ацетон #МФА #ДИФА
Мақолада Ўзбекистон адирлари шароитида Hordeum bulbosum (L.)ни етиштиришнинг кичик ҳаётий даври ҳақидаги маълумотлар келтирилган.
#барг #ўсиш #фаза #новда #онтогенез #интенсив #тинч ҳолат #куртак #вужудга келиш
Мақолада сигирлар рационига иссиқ буғ билан ишлов берилган арпа уни ва азотли омухта қўшимчалар киритилиши, озуқа таркибидаги тўйимли моддалар ҳайвон организми томонидан юқори даражада ўзлаштирилиши натижасида сут маҳсулдорлигининг кўпайишига олиб келиши ёритилган.
#рацион #жадал технология #кучайтирилган оқсилли қўшимча #кучли сиқиш #иссиқ буғ билан ишлов бериш #ҳазм қилиш
Ишда Фарғона водийсининг чўл минтақасидаги қумли даҳаларидан қишлоқ хўжалигида узоқ вақт фойдаланиш натижасида минтақага хос қумли чўл тупроқларининг шаклланиши, бундан ташқари, қумли чўл минтақа тупроқларига ва қум даҳаларига антропоген омил таъсири натижасида гумус ва озуқа элементларининг ортиши ҳақида фикр юритилади.
#трансформация #регион #гумус #чўл #антропоген #қум барханлари #қумлар
Мақолада Марказий Фарғонада шаклланган саёз арзик-шохли ўтлоқи саз тупроқларнинг кимёвий элемент таркиби ҳамда элементларни педогеокимёвий хусусиятлари уларнинг миқдорларига боғлиқ равишда ўрганилган ҳамда ушбу тупроқларнинг унумдорлигини тадқиқ этиш мақсадида тупроқ генетик қатламларида Na, Mg, K, Ca, Fe, Rb, Sr, Ba каби элементлари миграцияси ва бошқа бир қатор педогеокимёвий хусусиятлари аниқланган.
#реликт #аккумуляция #арзик-шохли тупроқлар #геокимёвий #конкреция #элювиал
Мақолада Ўзбекистонда янги шаклланаётган ижтимоий иш соҳасининг шаклланиши, мақсад ва вазифалари, кадрлар тайёрлаш масалалари ва Фарғона давлат университетида қўлга киритилаётган иш тажрибалари таҳлил қилинади.
#ижтимоий хизмат #қариялар #ижтимоий иш #ижтимоий сиёсат #ижтимоий ҳимояга муҳтожлар
Мазкур мақолада мамлакатимиз корпоратив корхоналарида модернизациялаш жараёнларини бошқариш самарадорлигини баҳолаш асослари хусусида фикр юритилади.
#бошқарув #корпоратив бошқарув #самарадорлик #корхона #техника #тармоқ #корпорациялар #модернизация жараёни
Ушбу мақолада Қўштепа-2 ёдгорлигида олиб борилган археологик тадқиқотларнинг дастлабки хулосалари тақдим этилган. Бунда ёдгорликда олиб борилган учта қазишма натижалари ёритилган.
#илк ўрта асрлар #қалъа #артефакт #Чуст маданияти #Қўштепа #қазишма #сўғд жез тангаси #уч қиррали темир камон ўқи #антик #қорахонийлар даври
Мақолада собиқ Иттифоқ марказлашган бошқарув тизимиининг маъмурий-буйруқбозлик сиёсати натижасида Ўзбекистонда шаклланган қолоқ ижтимоий-иқтисодий инқироз оқибатлари ва мустақиллик йилларида амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг ютуқлари таққослаш асосида таҳлил қилинади.
#комплекс #интенсив #директива #экстенсив #мутелик #бутлаш #депсиниш #импeрия #постсоциалистик
Мақола “Бобурнома” ва “Зафарнома” да қўлланилган кўҳна лексик бирликлар таҳлилига бағишланган.
#сема #қадимги туркий тил #архаизмлар #неологизмлар #историзмлар #лексик-семантик сатҳ #тилнинг луғат таркиби #эски туркий тил #эски адабий тил
Мақолада психолингвистика, лингвопсихология фанларига тааллуқли назарий масалалар таҳлил қилинади. Психолингвистик илмий парадигмага хос тадқиқот йўналишлари ва методлари кўрсатиб ўтилади.
#психолингвистика #лингвопсихология #лингвотемпераментланиш #лингвосангвиник #лингвохолерик #лингвомеланхолик
Ушбу мақолада А.Қаҳҳорнинг “Сароб” романида қўлланилган ўхшатишлар таҳлил этилган.
#восита #характер #услуб #портрет #образ #муаллиф #қиёслаш #синоним #ўхшатиш #бадиий тасвир воситалари #персанаж
Мақолада таълим тизимида адабий-назарий тушунчаларнинг ўқитилиши борасидаги муаммолар ва уларнинг ечими ҳақида фикр юритилган.
#сюжет #ўқув дастури #дарслик #тест #академик лицей #адабий-назарий таълим #назарий маълумот #адабиёт қоидалари #қўлланма
Мақолада ўқувчиларни инглиз тили дарсларида баҳолаш ҳамда баҳолашнинг мақсади, янги усулда баҳолаш йўллари инглиз тилини ўқитишда мотивация воситаси сифатида ўрганилганлиги ёритилган.
#восита #инновация #баҳолаш #мақсад #мотивация #узлуксиз таълим тизими #баҳолаш турлари
Мақолада Ўзбекистонда маҳобатли рангтасвир асарларининг тарихий ва замонавий аҳволи ҳақида фикр юритилади. Унда энг аввало қадимги даврлардан бошлаб маҳобатли санъат асарларининг вужудга келиши ҳақида сўз боради.
#амалий санъат #истиқбол #тасвирий санъат #санъат эволюцияси #санъат дурдоналари #санъат тарихи #тараққиёт босқичлари #қадимги санъат #ўрта асрлар санъати #шўролар даври ижоди #мустақиллик даври ютуқлари #тасвирий санъатнинг халқаро аҳамияти #рассомлар
Оила психофизиологик муҳит сифатида шаклланади, унинг аъзолари чуқур ахлоқий мажбуриятлар билан характерланади. Оилани табиий кичик гуруҳларга мансуб дейиш мумкин, чунки у ўз аъзолари эҳтиёжларидан келиб чиқиб мавжуддир.
#интернет #оила #миллий қадрият #маънавий дунё #агрессия #эътиборли
ХIX асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошлари ўзбек шеъриятидаги асосий ғоявий мотив ижтимоий-сиёсий воқеалар билан характерланади.Туркистон ҳаётида юз берган бундай воқеалар миллий уйғониш даври ўзбек шеъриятининг асосий мазмунини белгилаб берди.
#озодлик #мақола #халқ душмани #аруз вазни #Тошкент “Тошотар” қўзғолони #Андижон “Дукчи Эшон” қўзғолони #миссионерлик ҳаракати #қурултой #бармоқ вазни
Ушбу мақолада лингвистик семантиканинг муҳим ўрганиш объектларидан бири бўлган лингвистик майдон хусусида сўз боради.
#семантик майдон #тушунчалар гуруҳи #тушунчалар доираси #семантик бирлашиш
Мазкур мақолада сўз ўзлаштириш жараёнининг лингвокультурологик хусусиятлари, ўзлашмалар семантик тузилишида миллатлар маданий тушунчаларининг акс этиши мисоллар ёрдамида ёритиб берилган.
#лингвокультурология #тафаккур #дунёқараш #мадaният #номинатив функция #семантик тузилиш
Мақолада олий ўқув юртларининг нолисоний факультетларида талабаларни инглиз тилини ўқитишда аудированиенинг коммуникатив йўналганлиги масалалари ёритилган.
#восприятие #студенты #обучение #понимание #коммуникативная направленность #аудирование #иностранные языки #вопросы #технические вузы #звучащая речь #контактное и дистанционное взаимодействие
Ушбу мақолада ўқувчи ёшларнинг ижодий фикрлашини ривожлантиришда замонавий интерфаол усулларнинг ўрни ва роли ёритилган.
#мулоқот #ижодий фикрлаш #интерфаол услублар #мустақил фикрлаш
Ушбу мақолада Самарқанд шаҳрида қад ростлаган «Регистон» меъморий ансамбли ҳақида маълумот берилиб, суратлари келтирилган.
#архитектура #қадимий #навқирон #Регистон #мадраса-масжид
Мақолада толерантликнинг шаклланишида тарихни ўрганишнинг муҳим аҳамияти борлиги муҳокама қилинади ва ушбу масала бўйича қимматли мисол ва маълумотлар берилади.
#тарих #маънавий #хизматлар #Иккинчи жаҳон уруши #толерантлик