2015-1

Maqolalar

5-9 509 Jul 4, 2022 7:30:37 PM
Annotatsiya

Мақолада учинчи тартибли чизиқлар умумий тенгламасини каноник кўринишга келтириш мумаммоси кўриб чиқилган.

#чинчи тартибли чизиқлар #умумий тенглама #каноник кўриниш #алгебраик тенгламанинг илдизи

10-13 472 Jul 4, 2022 7:42:13 PM
Annotatsiya

Ушбу ишда кремний кристалл панжарасида марганец атомлари нанокластерларини шакллантириш билан кремнийнинг фотоэлектрик ва магнит хоссаларини тубдан ўзгартириш мумкинлиги кўрсатилган.  Бундай материалларда ёруғлик спектрини сезиш катта тўлқин узунликлари  томонга силжиши ва 1,5 – 10 мкм соҳада гигант фотоўтказувчанлик кузатилди, бундан ташқари, хона ҳароратида аномал тескари магнит қаршилик ва биринчи марта кремний материалида T<30 K ҳароратда ферромагнит ҳолат аниқланди. Шундай қилиб, магнитли ва кўпзарядли нанокластерлар мавжуд кремний замонавий фотоника ва спинтроника учун янги синф материали ҳисобланади.

#фотоўтказувчанлик #магнит қаршилиги #нанокластерлар #юқори сезувчан фотоприёмниклар #сезувчан датчиклар

14-17 548 Jul 4, 2022 7:58:40 PM
Annotatsiya

Мақолада янги контакт тузилманинг хоссалари назарий жиҳатдан тадқиқ қилинган. Бу контакт тузилма асосида яратилган Қуёш элементларининг самарадорлигини ошириш йўллари кўрсатилган.
 

#Қуёш элементлари #яримўтказгичли материаллар #фотоўзгартиришлар #тўшама #электрик сиғим

18-20 613 Jul 5, 2022 3:59:01 PM
Annotatsiya

Мазкур мақолада толали оптик датчиклардан фойдаланган ҳолда нефть ва нефть маҳсулотларида олтингугуртни аниқлашнинг оптик-электрон услуби тадқиқ қилинган.
Замонавий нефть ишлаб чиқариш, шунингдек, нефтни қайта ишлаш тармоғи олдида турган вазифаларни ҳал қилишда ушбу услубнинг долзарблиги таъкидланган.

#олтингугурт #нефть #нефть маҳсулотлари #оптоэлектронли #тўла ички акснинг бузилишлари (НПВО) #кўп маротаба бузилган тўла ички акс (МНПВО)

21-25 479 Jul 5, 2022 4:09:23 PM
Annotatsiya

Мақолада тупроқ NaCl билан шўрланганда  унинг таркибидаги цитокинин, ИУК ва АБК миқдорининг ўзгариши, картошканинг ўсиш ва ривожланиш суръатлари комплекс равишда ўрганилди. Тадқиқот ишлари шуни кўрсатдики, NaCl билан шўрланиш таъсири остида бутун онтогенез мобайнида картошка аъзоларининг гормонал мувозанати сезиларли ўзгаришларни бошдан кечиради: цитокинин ва ауксинлар миқдори пасаяди, АБК даражаси эса кўтарилади, натижада цитокинин+ИУК/АБК муносабати пасаяди. Гормонал мувозанатнинг кўрсатиб ўтилган ўзгаришлари стрессга бўлган жавоб натижаси бўлибгина қолмай, балки мослашувчанлик аҳамиятига эгадир. Ўтказилган тадқиқотлар гормонал баланснинг ўзгаришлари ва физиологик жараѐнлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаш имконини берди.

#шўрланиш #ауксин #цитокинин #картошка

26-29 538 Jul 5, 2022 4:15:13 PM
Annotatsiya

Мақолада оқчангал ўсимликлар туркуми кимѐвий таркибини ўрганишнинг қиѐсий таҳлили ҳамда Фарғона вилоятида ўсувчи Nitrariasр ўсимлигининг кимѐвий бирикмалари тадқиқоти натижалари ѐритилган.

#алкалоид #флавоноид #Nitraria #Nitraria sр #Nitrariaschоberi L. #Nitraria kоmarоvii Iljin et Lava #NitrariasibiricaРall. #нитрарин #нитрамин #комаровин #назлинин #тангуторин

30-33 550 Jul 5, 2022 4:25:55 PM
Annotatsiya

Ушбу мақолада турли нефть конларидан қазиб олинаѐтган нефть ва ундан олинадиган нефт маҳсулотлари таркибининг таҳлили натижалари келтирилган.

#зичлик #қовушқоқлик #ҳайдаш #керосин #бензин #кислоталилик #фракцион таркиби #ароматик углеводород

34-38 396 Jul 5, 2022 4:34:21 PM
Annotatsiya

Ер юзасида тупроқлар эволюцияси тасодифий бўлмасдан, балки қонуният асосида ривожланади. Бу ривожланиш ландшафт тарихи билан боғлиқ. Шунингдек, суғориладиган минтақалар тупроқларининг эволюциясида антропоген омил алоҳида ўринга эга.

#тип #режим #бирламчи #антропоген #генетик қатлам #профил #экологик муҳит #эволюция жараѐни

39-44 433 Jul 5, 2022 4:38:31 PM
Annotatsiya

Мақолада аллювиал ва соз тупроқларнинг тупроқ сингдириш комплекси таркибининг тупроқ хоссалари ва деҳқончилик хусусиятларини қандай очиб бериши кўрсатилган.  Илк бор тупроқлар томонидан сингдирилган катионларнинг корреляцион алоқалари ҳамда  уларнинг ижобий эканлиги аниқланган.

#Соз #аллювий #корреляция коэффициенти #воҳа #сингдириш сиғими #сингдирилган катионлар #ион радиуси #алмашинувчи катионлар #шўртоблик #тўйинган тупроқ

45-49 364 Jul 5, 2022 4:42:41 PM
Annotatsiya

Мақолада табиатдан фойдаланиш босқичлари ва улар билан боғлиқ бўлган экологик муаммолар, инқирозлар мазмун-моҳияти очиб берилиб, уларни бартараф қилиш йўллари тўғрисида мулоҳаза юритилади.

#экология #табиий ресурслар #иқтисодиёт #инқироз #илмий-техника тараққиѐти

50-54 429 Jul 5, 2022 4:49:36 PM
Annotatsiya

Мақолада ҳозирги замон давлатчилигида олиб борилаѐтган ижтимоий сиѐсатнинг назарий-методологик жиҳатлари тадқиқ этилган. Шунингдек, ҳозирги давр давлатчилик назариясининг ҳар жиҳатдан илгари сурилган ғоялари талқин қилинган. Мазкур мақолада давлатчилик тўғрисидаги назариялар тарихига ҳам эътибор қаратилган бўлиб, уларда илгари сурилган назарий-методологик концепцияларнинг ҳозирги давр билан боғлиқ жиҳатлари кўрсатиб ўтилган. Элита назарияси, давлатчиликнинг технократик назарияси, плюралистик демократия назарияси, умумий фаровонлик ва ҳуқуқий демократик давлат ҳамда фуқаролик жамияти каби концепциялар шулар жумласидандир. Давлатчилик асослари тўғрисидаги мазкур назарияларнинг ҳозирги даврдаги амал қилиши ва келгусида ривожлантириб борилиши, ўз навбатида, уларнинг назарий-методологик жиҳатларини янада бойитади. Бу эса, ўз навбатида, ҳозирги замон давлатининг ижтимоий сиѐсатида устувор бўлган йўналишларни белгилашда, мавжуд муаммоларни бартараф этишда ва кўзланган мақсадга эришишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

#давлат #методология #ҳуқуқий давлат #демократия #плюрализм #элита #ижтимоий сиёсат #давлатчилик тўғрисидаги назариялар #технократия #умумий фаровонлик

55-59 401 Jul 5, 2022 4:53:43 PM
Annotatsiya

Мақолада Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли асари асосида мусиқа санъатининг ѐшлар маънавияти шаклланишидаги етакчи роли, “оммавий маданият”га қарши кураш йўллари ва методлари талқин қилинган.
 

#мусиқа санъати #миллий мусиқа #ѐшлар маънавияти #«оммавий маданият»

60-63 296 Jul 5, 2022 4:59:29 PM
Annotatsiya

Мақолада қадимги Андижонда урбанизация жараѐнларини тарихий-археологик жиҳатдан тадқиқ қилиш масалалари таҳлил этилади. Сарвонтепа (Тутзор ва Сужоат кўчаларининг кесишмаси) пастки қатламларидан олинган шаҳарнинг эски шаҳар қисми эрта мажмуасининг ўзига хос хусусиятлари асослаб берилади 

#Фарғона водийси #урбанизация #даврлаштириш #Эйлатон #эрта мажмуа #пастки қатлам санани белгилаш #Чуст #гўристон

64-68 371 Jul 5, 2022 5:11:51 PM
Annotatsiya

Мақолада этник феноменлар муаммоси ва бу масалага ҳозирги этнологиядаги турли ѐндашувлар таҳлил этилади. Муаллиф этник моҳият, этниклик, этник жиҳатдан ўз-ўзини англашга дахлдор концепцияларни таҳлил қилиб, ушбу масала юзасидан ўз фикр- мулоҳазаларини беради.

#этнос #конструктивизм #этник феномен #методологик муносабатлар #примордализм #этник келиб чиқишни англаш

69-76 369 Jul 5, 2022 5:32:23 PM
Annotatsiya

Мақолада Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбекнинг бадиий тасвирдаги юксак маҳорати, муаллиф нутқи ва услубининг ўзига хослиги  насрдаги биринчи шоҳ асари – “Қутлуғ қон” романи мисолида қиѐсан тадқиқ қилинган.

#маҳорат #образ #бадиий тасвир #сўз #муаллиф нутқи #индивидуал услуб

77-81 461 Jul 5, 2022 5:40:43 PM
Annotatsiya

Бу  мақола кенг қамровли ва мунозарали масалалардан  бири ҳисобланган ўзбек тилшунослигидаги матншунослик ва матн назариясини  ўрганиш  тарихини  ѐритишга бағишланган.

#Матн #период #дискурс #прагматика #матншунослик #микроматн #абзац #матн бирликлари #синтактик структура #катта синтаксис #мураккаб синтактик бутунлик #йирик синтактик бутунлик #суперфразали синтактик бутунлик #суперсинтактик бутунлик #синтактик система #матн темаси

82-84 375 Jul 5, 2022 5:46:06 PM
Annotatsiya

Мазкур мақолада Эркин Аъзамнинг “Гули-гули” қиссасида қўлланган антропонимларнинг лингвистик ва функционал-семантик хусусиятлари таҳлил қилинади.

#экспрессивлик #образлилик #антропонимлар

85-88 344 Jul 5, 2022 5:57:18 PM
Annotatsiya

Мактабгача ѐшдаги болаларда соматометрик тавсифлари ўрганилди. Олинган натижаларни адабиѐтлар билан солиштирувчи таҳлил ўтказилди. Бундан ташқари катта мактаб ѐшидаги болалар гуруҳи тарбиячилари билан социологик текширувлар ҳам келтирилган.

#жисмоний маданият #ҳаракат тайѐргарлиги #соматометрия

89-92 243 Jul 5, 2022 6:02:11 PM
Annotatsiya

Ушбу мақолада таълим тамойиллари бошланғич синф она тили ва ўқиш дарсликларини инновацион ѐндашилган ҳолда таҳлил қилиш орқали ўрганилган. Она тили, ўқиш ва одобнома фанлари педагогик нуқтаи назардан таҳлил этилган.

#тарбия #таълим #ислоҳот #ўқув дастури #креатив #тамойиллар #изчиллик #инновацион ёндашув #тизимлилик #илмийлик #онглилик ва фаоллик #мустаҳкамлилик #товушлар ва ҳарфлар

93-97 411 Jul 5, 2022 6:23:54 PM
Annotatsiya

Мақолада  илк маротаба кексалик даврининг ижтимоий-психологик муаммолари, унинг ѐш авлод тарбиясида тутган алоҳида ўрни ҳамда Фарғона водийсида ўтказилган муайян ижтимоий-психологик сўровнинг айрим натижалари келтирилган.

#аспект #ёш #илмий #тизимли

98-99 309 Jul 5, 2022 6:33:22 PM
Annotatsiya

Махсус группа амалларига нисбатан эквивалент бўлган, уч ўлчовли фазода йўллар синфини ифодаловчи матрицали дифференциал тенгламалар системаси тасвирланади.

#махсус группа #группа амаллари

100-101 320 Jul 5, 2022 6:37:19 PM
Annotatsiya

Мазкур мақолада хоразмлик аллома Маҳмуд Замахшарийнинг асл инсоний хислатлар мажмуасидан ўрин олган илм эгаллаш ва илмли бўлиш фазилатлари ҳақидаги нодир фикрлари таҳлилга тортилган. Мақолада мутафаккирнинг “Навобиғу-л-калим” ва “Атвоқу-з-заҳаб” номли дидактик асарларидаги ахлоқий қарашларидан фойдаланилган.

#олим #илм #камолот #комил инсон #ҳикматли сўзлар #Маҳмуд Замахшарий #баркамоллик #баркамол шахс #дидактик асарлар #“Навобиғу-л-калим” #“Атвоқу-з- заҳаб” #ахлоқий қарашлар #ақлий ва аҳлоқий тарбия #илм эгаллаш #илмли бўлиш

102-103 413 Jul 5, 2022 6:47:48 PM
Annotatsiya

Барг остки ѐнғоқ шираси- Chromaphis juglandicola Kalt.- Ўрта Осиѐда тарқалган икки ѐнғоқ ширасининг бири-ѐнғоқ дарахтзорлари ва реликт ѐнғоқ ўрмонзорларининг кушандаси. Маълумки, ҳашаротлар у ѐки бу тури, шу жумладан, шира зарарлигини белгилайдиган омил бўлиб унинг биологиясида қатор йил мобайнида барг остки ѐнғоқ ширасининг барча авлодларида биз тизимли равишда кузатганмиз.
 

#личинка #зараркунанда #асосчи #қанотли тирик туғувчи урғочи #шира бўғинлари #нимфа #тўқима суюқлиги #қишловчи тухумлар #тўда

FarDU Ilmiy Xabarlari, 2015-1